топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

turizm:

O‘zbekistonda “Rent-car” xizmati faoliyati yo‘lga qo‘yiladi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining yaqinda qabul qilingan turizmni rivojlantirish to‘g‘risidagi qarorlari ijrosi doirasida xususiy kompaniyalar bilan birgalikda “Rent-car” xizmatini tashkil etish bo‘yicha ishlar boshlab yuborildi. Tadbirkorlar bunga o‘zlarining qiziqishini bildirishib, tayyorlagan

Turizmni rivojlantirishda bank xizmatlarining o‘rni

TOSHKENT DAVLAT IQTISODIYOT UNIVERSITETI
Бизнес ва карьера
Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti Bank ishi fakulteti Tashqi iqtisodiy faoliyat kafedrasi professor-o‘qituvchilari va talabalari uchun “Turizmni rivojlantirishda bank xizmatlarining o‘rni” mavzusida ochiq seminar darsi tashkil  etildi.
Bugungi davrda jahon iqtisodiyotida servis sohasining turizm yo‘nalishi tobora qudratli tarmoqqa aylanib bormoqda. Aynan mazkur soha iqtisodiyotning yetakchi tarmoqlari bo‘lgan transport, aloqa, qurilish va qishloq xo‘jaligi sohalarining o‘sishiga sezilarli ta'sir ko‘rsatmoqda, bir so‘z bilan aytganda, turizm mamlakat taraqqiyotida katalizator vazifasini bajaradi.

O’zbekistonda turizm sohasining rivojlanish tendensiyasi

Блог им. lnadaa7

      O‘zbekiston azal-azaldan o’zining tabiati, boy tarixi, me’moriy obidalari, buyuk allomalari bilan jahonning eng rivojlangan mamlakatlari aholisini ham o‘ziga jalb etib kelmoqda. Shu sababli mamlakatimizda mustaqillikka erishganimizdan so’ng, turizm sohasi shiddatla rivojlanib bormoqda. Turizm – iqtisodiyotning yuqori daromad keltiradigan va jadal rivojlanayotgan muhim sohalaridan biri. Turizm rivojlanishining eng asosiy omillaridan biri tinchlik, barqarorlik, o‘zaro mehr-oqibat va hamjihatlikdir. O'zbek xalqida shu kabi tuyg’ular mavjud bo’lgani uchun ham O’zbekistonda turizm rivojlanmoqda va turistlar soni kundan-kun oshib bormoqda. Toshkent, Samarqand, Buxoro, Xiva kabi qariyb 3 ming yillik tarixga ega shaharlarimiz xalqaro konferensiyalarga, ko’rgazmalar va ko’plab nufuzli musobaqalarga mezbonlik qilmoqda.


      Mustaqillikni avvalgi yillaridanoq mamlakatimizda turizmga alohida e’tibor berilganligini 1992 yil 27 iyulda Prezidentimiz ­Islom Karimov farmoni bilan «O‘zbekturizm» Milliy kompaniyasi tashkil etilishi va o’z zimmasiga mamlakatimizda turizmni rivojlantirish, turistik tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtirish, kadrlarni jahon standartlariga javob beradigan qilib tayyorlash kabi vazifalarni olishdan ko’rishimiz mumkin. «O‘zbekturizm» Milliy kompaniyasi turizm faoliyatini muvofiqlashtirish va litsenziyalash boshqarmasi boshlig‘i Anvar­Temirxojayevta’kidlashicha “O‘tgan davr mobaynida turizm sanoatini zamonaviylashtirish, mamlakatning mehmonxona va transport infratuzilmasini yaxshilash hamda tarmoqning rivojlanish poydevori bo‘lgan turizm sohasidagi me’yoriy huquqiy bazani shakllantirish bo‘yicha keng ko‘lamli ishlar qilindi”.[1]



Искандар Зулқарнайн қаллиғи яшаган қаср

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

     Тарихдан маълумки, жахонгир Искандар Зулқарнайн ўз лашкарлари билан Ўрта Осиёни босиб олаётган вақтида маҳаллий қиз ўз асираси Рухшонани кўриб унга ошиқу беқарор бўлган ва уйланган. Греклар томонидан Роксана деб номи ўзгартирилган, Рухшона ҳақиқатдан ўам гўзал бўлиб жахонгирнинг мухаббатини қозонган.



Zomin sayyohlarni chorlaydi

Блог им. kenjayev
              Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, сўнгги пайтларда туризм, айниқса актив туризм иқтисодиётнинг энг фаол ва фойдали соҳаларидан бирига айланиб бормоқда. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг сайёҳлик соҳаси асосан мамлакатнинг қўҳна ва навқирон шаҳарларини зиёрат қилиш, уларнинг тарихий ва маданий бойликларини яқиндан ўрганишга қаратилган. Ваҳоланки, мамлакатнинг гўзал географик ландшафти, ноёб иқлим, табиий шароитлари, бой қишлоқ хўжалиги ҳамда ранг баранг урф одатлари ва маданияти ушбу заминда актив туризмни ривожлантириш учун асос бўла олади.               Маълумки, Жиззах вилояти, Зомин тумани мамлакатнинг сайёҳлик имкониятлари етарли баҳоланмаган ҳудудларидан бири саналади. Пурвиқор тоғлар, гўзал табиат, мусаффо ҳаво ва бошқа табиий бойликларнинг мавжудлиги бу ерда спорт, экологик, маданий ва соғликни мустаҳкамлашга қаратилган сайёҳлик йўналишларини ривожлантириш имконини беради. Шунинг учун ҳам кейинги йилларга келиб туманда маҳаллий ва хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатиш, тоғли ҳудуд аҳолиси турмуш фаровонлигини яхшилашга жиддий эътибор қаратила бошланди. Она табиатнинг бетакрор мўъжизалари, қўҳна тарих ва миллий қадриятларимизнинг ноёб намуналари, муқаддас қадамжолар ва ниҳоятда хушманзара табиат бағрида бир бора ором олиб сайёҳлик гаштини сурган киши яна бир бор жаннатмакон бу гўшага ташриф буюришни, дам олиб, хордиқ чиқаришни ният қилади. Чўққисдан қор аримас, пурвиқор тоғлар, қуюқ ва хушбўй арчазорлар ичра жойлашган Зомин сиҳатгоҳи йил ўн икки ой мобайнида дам олувчилар билан гавжум бўлади. Денгиз сатҳидан 2200 метр баландликда жойлашган мазкур сиҳатгоҳда асосан бронхиал астма, асаб хасталиклари айнан тоза тоғ об ҳавоси шароитидан шифобахш табиатдан баҳра олиб ўз дардларига шифо топишади. Айни кунларда 500 ўринли санатория дам олувчилар билан гавжум. Республикамизнинг турли бурчакларидан ташриф буюрган юртдошларимиз бу ерда дам олувчиларга яратиб қўйилган барча шарт шароитлардан мамнун бўлиб хордиқ чиқармоқдалар. Қувонарлиси шундаки, Зомин сиҳатгоҳида дам олиб шифо топаётганлар нафақат ўз Республикамиз ҳудудиданбалки мустақил давлатлар ҳамдўстлиги аъзо давлатлардан ҳам келаётганлар бор. Қўшни Қирғизистон Республикаси, Ўш вилоятилик онахон Лола Опа Қўлдошева Зоминда даъволанишни кўбдан буён орзу қилиб юрганлигини. Бугун орзулари ушалиб, дардига шифо топиш бахтига муяссар бўлганлигидан миннатдор. Онахоннинг хурсандчилиги чексизлиги бу ерда яратилган шарт шароитларнинг зўрлигидан, шифокорларнининг ширинсўзлиги, табиатнинг шифобахшлигидан энг муҳими юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик сабаб ҳамма инсонларнинг фаровон, соғ омон турмуш кечиришаётганликлари бу юртнинг файзи баракасини кўрсатадилар дея таъкидлаб ўтдилар .           Дарҳақиқат, Зоминни бежизга Ўзбекистоннинг гавҳари деб таърифлашмайдилар. Тоза ва хушманзара табиат, зилол булоқ сувлври, шифобахш табий гиёҳлар ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси буларнинг бари она табиатнинг шайдоси бўлган ҳар бир юртдошимизни бу жаннатий гўшага чорлайдиган асосий омилллар саналади. Ҳар куни тоғ сайлига отланаётган меҳмонларимиз, нафақат сиҳатгоҳда, ўнлаб бир биридан чиройли ва муҳташам меҳмонхона уйлар, дам олиш оромгоҳларида мазза қилиб дам олиб, саломатликларини тиклаш имкониятлари учун барча шарт шароитлар муҳайё этилгандир. 

Самарқанд шаҳри стратегик режасининг мақсад ва стратегияларини жорий қилиш механизми

Samarqand davlat arxitektura qurilish instituti
Илм-фан

Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурида туризм республика хизмат кўрсатиш соҳасининг асосий тармоқлари қаторига киритилган.

Туризм истиқболда Самарқанд минтақасининг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, ҳудуд туристик маҳсулоти мажмуини яратишга жалб қилинган бир қатор иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларининг ривожланишига туртки беришини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантириш вазирлиги томонидан “Самарқанд минтақасида юқори самарали ва рақобатбардош туристик мажмуани шакллантириш” янги стратегик мақсад белгиланган. Ушбу мақсадга эришиш учун бугунги кунда ҳукуматнинг ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётни ривожлантириш вазирлигининг асосий ҳаракати қуйидаги тактик масалаларни ечишга қаратилган:

-         Республикада туризм инфратузилмасини ривожлантириш;

-         Самарқанд минтақасига туристлар оқимини кўпайтириш;

-         Самарқанд минтақаси иқтисодиётига туризм ҳиссасини ошириш.

Туризм соҳасини ривожлантиришни давлат томонидан бошқариш ва қўллаб-қувватлашнинг асосий механизми республика даражасидаги ва шу асосида ишлаб чиқилган туризмни ривожлантириш бўйича вилоятларнинг мақсадли дастурларида ўз аксини топган. Ҳозирги кунда Самарқанд вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш “2015 йилга қадар Самарқанд вилоятида туризмни янада ривожлантириш, туристик хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва йўналишларини кенгайтиришга қаратилган” дастур асосида амалга оширилмоқда.