топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

tibbiyot:

Shavkat Mirziyoyev: Sogʻliqni saqlash tizimini mutlaqo oʻzgartirish - davr talabi

Жамият
 
Shavkat Mirziyoyev tibbiyot sohasida bajarilishi lozim boʻlgan ishlar, yechimini kutayotgan muammolar haqida atroflicha toʻxtaldi.

Oʻzbekiston prezidenti Shavkat Mirziyoyev sogʻliqni saqlash sohasining bir guruh yetakchi mutaxassislari bilan uchrashdi. Bu haqda Oʻzbekiston prezidenti matbuot xizmati xabar qilmoqda. Videokonferentsiya

Бош миянинг ички босими нега ошади?

Блог им. ibadullaev

    Кимнинг боши қаттиқ оғриса миямнинг ички босими ошиб кетибди, деб хавотирга тушади. “Бошнинг кучли оғриши миянинг ички босими ошишидан” деган нотўғри тушунча одамлар орасида кенг тарқалган. Шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида биз Неврология ва нейропсихология клиникаси раҳбари, профессор Зарифбой Ибодуллаевга мурожаат қилдик.


Соғлом одамнинг бош миясида бир кунда 350-450 мл суюқлик (ликвор) ишлаб чиқарилади ва мия тўқималарида қайта сўрилиб туради. Мия суюқлиги ишлаб чиқарилиши ва қайта сўрилиш жараёни бузилиши натижасида миянинг ички босими ошиб ёки тушиб кетади. Мия суюқлиги, яъни ликвор мия қоринчаларида тўпланади ва мия пардалари орасида оқиб юради. Шунинг учун ҳам ликвор мия учун жуда катта ҳимоя вазифасини ўтайди.


Паркинсонизм қандай касаллик?

Блог им. ibadullaev


 


Зарифбой Ибодуллаев,


Тошкент тиббиёт академияси


асаб касалликлари кафедраси профессори,


тиббиёт фанлари доктори


 


Жеймс Паркинсон ким бўлган?


 


 Мухбир: Зарифбой Ражапович! Паркинсонизм ўзи қандай касаллик? Нима учун у “Паркинсон касаллиги” деб аталади?


 


Тарихи        


Жавоб: Келинг мен Сизга ушбу касалликнинг тарихи ҳақида қисқача сўзлаб берам. 1817 йили англиялик врач Жеймс Паркинсон (1755-1824) “Титроқ фалажлик” деб номланмиш кичик бир асар ёзади. Ушбу китобчада у ўша давргача номаълум бўлган касаллик ҳақида ёзади. Ҳамма гап шундаки бу касаллик билан унинг ўзи касалланган эди. У ўзида кечаётган касаллик белгиларини ён дафтарчасига ёзиб юради. Унинг доимо қўллари титрар, боши қалтирар ва ҳали 60 ёшга ҳам етмаган бўлса-да, гавдаси букчайиб бораётган эди. У танасидаги барча мускуллари гўёки қотиб бораётганини, бемалол қадам ташлаб юра олмаётганини сезар эди. Албатта бу қарилик эмас, балки қандайдир бир касаллик белгиси эди… Ҳозирда ҳар бир невропатолог биладиган паркинсонизмнинг деярли барча белгилари ўша вақтдаёқ Паркинсон томонидан жуда батафсил қилиб ёзиб қолдирилган. “Бошидан ўтган табиб” деган нақлни эшитсам, ҳаёлимга Паркинсон келади. У кўзга ташланадиган олим бўлмаган ва оддий врач бўлган. Тўғрисини айтганда ёза олмасди ҳам, чунки ушбу касаллик учун хос бўлган фикрлар карахтлиги бунга йўл қўймасди. Агар Паркинсон ушбу касаллик билан оғримаганда эди, балким биз унинг ҳақида ҳеч нарсани билмаган бўлардик.


Tabobat ilmining sultoni - Abu Ali ibn Sino.

Арбоблар
Жамият
      Jahon fani, xususan tabobat ilmi taraqqiyotiga ulkan hissa qo’shgan Abu Ali ibn Sino O’rta Osiyo tuprog’idan yetishib chiqqan vatandosh allomalarimizdan biri hisoblanadi. U 370 –hijriy yili safar oyining boshida (980 – yil avgust oyining ikkinchi yarmida) Buxoro yaqinidagi Afshona qishlog’ida dunyoga keladi, besh yoshga kirgach, Ibn Sinolar oilasi poytaxt — Buxoroga ko’chib keladi va uni o’qishga beradilar. Ibn Sino avval Qur’on, til va adabiyot darslarini o’qiydi va o’n yoshga yetar –yetmas bu darslarni to’la o’zlashtirib oladi. Ayni vaqtda u mantiq, hisob, aljabr, handasa va falakiyot bilan ham shug’ullanadi. Shu bilan birga Ibn Sino tabiiy fanlarni, xususan sevib o’rgnadi. U o’zining tug’ma iste’dodi va favqulotda mehnatsevarligi tufayli darslarini osonlik bilan o’zlashtirar va hatto muallimlariga noma’lum bo’lgan narsalarni ham kitobdan mustaqil o’qib o’rganardi.