топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

tarix:

Boks! Zarba! G’alaba!

Спорт
Boks! Bu so’zni eshitganimizda Muhammad Ali, Mayk Tayson o’zbek yulduzlaridan esa Rufat Risqiyev, Muhammadqodir Abdullayev, Artur Grigoryan, Ruslan Chagayev yoshlarimizdan Rio 2016 Olimpiada o’yinlarida o’zini ko’rsatgan Hasanboy Do‘smatov, Shahobiddin Zoirov va Fazliddin G‘oibnazarov esga tushadi shunday emasmi? Bu sport  turining O’zbekistonda  rivojlanish tarixiga hissa qo’shgan ustozlarni-chi? Bilamiz-mi?
Sidney Jekson! Ha, bu o’sha asli Amerikalik, yahudiy oilasidan chiqqan afsonaviy bokschi. U yengil vaznda Amerikadagi eng mashxur bokschilardan biri bo’lgan.

Sog‘lom ona va bola – mustahkam jamiyat asosi

Haqiqatdan ham, mustaqillik yillarida Oila, Onalik va Bolalik masalasi O‘zbekiston taqdiri va kelajagi bilan uyg‘un holda ko‘rilmoqda. Barkamol avlod tarbiyasi, mamlakatda barqaror tenglik va xavfsizlikni ta’minlash, farovon hayotni barpo etish yuqoridagi fenomen hodisalarning sintezlashuvi natijasidagina yuz berishi mumkin.

Tarixdan qiziqarli faktlar

Жамият
*Shvetsiyalik bir kishi kimoshdi savdosida juda qimmat narxga Napoloeon Bonapartning shaxmatini sotib oldi. Biroq uni u shaxmat donalaridan birining buralib ochilishini sezib qoldi. Dona ichidan qochish rejasi yozilgan maktub chiqadi. Ma’lum bo’lishicha, 1816 yili imperator do’stlaridan biri Napoleon jazo muddatini o’tayotgan Muqaddas Elena oroliga shaxmat yuboardi. Afsuski, Bonapart shaxmat donasidagi sirni fahmlamay, qochish rejasini bilolmay qolgan.

Ta’lim va tarbiya o’quv jarayonining ajralmas qismi

Поддержка акций ZiyoNET
Илм-фан
 Ta’lim  va  tarbiya  o’quv  jarayonining   ajralmas  qismi.
Nuritdinov  Abdulatif  Abduraxmanovich   (SamDChTI Tarjimonlik nazariyasi va amaliyoti fakulteti talabasi)
Мuhtaram  yurtboshimizning   “Yuksak  ma’naviyat – yengilmas  kuch” asarida shunday purma’no  so’zlar bor: “Bugun biz tarixiy bir davrda – xalqimiz o’z oldiga ezgu va ulug’  maqsadlar qo’yib, tinch-оsoyishta  hayot kechirayotgan, avvalambor o’z kuch va imkoniyatlariga tayanib,  demokratik davlat  va  fuqorolik jamiyati  qurish  yo’lida ulkan  natijalarni   qo’lga  kiritayotgan  bir  zamonda  yashamoqdamiz”.
“Ilm shunday bir  chiroqdirki, seni rohat  va  farog’atga  hech  bir zahmatlarsiz  yetkazadi”   (Аbu  Lays   Samarqandiy)
 
Tarixga nazar solsak, Sharq Uyg’onishi davrida ma'naviy-ma'rifiy sohada asosiy masala inson muammosi edi. Insoniylik, insonni ulug’lash g’oyasi talim-tarbiyaga oid asarlarning asosiy o’zagi sanalgan. Zero, insoniylik g’oyasida yuksak axloqiy xislatlar ifodalangani uchun ham Sharq Uyg’onish davri falsafasi va pedagogikasida ta’limiy-axloqiy yo’nalish muhim ahamiyat kasb etdi. Axloq masalasi faylasuflarning ham, tarixchi-yu shoir hamda adiblarning ham birdek diqqat markazida boldi. Ta’limiy-axloqiy risolalar paydo bo’lib, axloqning ham nazariy, ham amaliy masalalari tahlil etildi. «Qutadg’u bilig», «Qobusnoma», «Hibbat ul-haqoyiq», «Guliston», «Bo’ston», «Axloqi Jaloliy», «Axloqi Nosiriy», «Axloqi Muhsiniy», «Mahbub ul-qulub» kabi Yusuf Xos Hojib, Kaykovus, Ahmad Yugnakiy, Muslihiddin Sa'diy, Nasiriddin Tusiy, Abdurahmon Jomiy, Alisher Navoiy, Jaloliddin Davoniy, Husayn Voiz Koshifiyning ta’limiy-axloqiy asarlari yuqorida ta'kidlaganimiz inson shaxsini ma'naviy-axloqiy shakllantirish muammosini hal etish sohasida yaratilgan sof pedagogik asarlar sifatida muhim ahamiyatga ega. Mazkur ta’limiy-axloqiy asarlarda insonning ma'naviy kamolga etishishi yuksak axloqqa ega bo'lishi, ilm-fanni egallash asosidagina amalga oshishi mumkin, degan g’oya ilgari surildi.

O'zbekiston tarixidan faktlar (davomi)

Qiziqarli faktlar!
Жамият
O’rta Osiyoda ilk shoyi ishlab chiqaruvchi korxona 1868 yil Toshkentda savdogar I.I.Pervushin tomonidan qurilgan.
  
Turkiston gullarining ilk ko’rgazmasi 1888 yilning 15 mayida Toshkentda ochildi. Ko’rgazmada bog’ gllari bilan bir qatorda vohada yetishtirilgan o’simliklarning ham ko’rgazmaga qo’yilgan.
 
1870 yilning 10 mayida “Turkiston vedomosti” gazetasining ilk rasmiy nashri chiqarildi.M.Ulug’bek nomidagi istirohat bog’i (avvalgi Telman) XIX asrlarda xususiy tadbirkor Fridrix Dyushmitga qarashli bo’lgan bog’ ornida barpo etilgan

СОҲИБҚИРОН ҲИКМАТЛАРИ

TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
Илм-фан
СОҲИБҚИРОН ҲИКМАТЛАРИ

Йиллар ўтиб, давру даврон алмашиниб, тарих янгиланиб борган сари буюк бобомиз Соҳибқирон Амир Темур сиймоси кўз ўнгимизда тобора равшан тортиб, тиниқлашиб, янада маҳобатли куч-қудрат ва мукаммаллик тимсолига айланиб бормоқда.

Набижон Солиев, филология фанлари номзоди, доцент.
Достонбек Исмоилов, ТАТУ Фарғона филиали 3-босқич талабаси.

Ҳа, баланд тоғлар шукуҳи ва салобати ундан узоқлашиб борган сарингиз кўз олдингизда янада буюклик касб этгани сингари бобомиз Амир Темур Кўрагон сиймоси ҳам мустақиллигимиз шарофати билан ўзининг баланд қадр-қимматига, юксак мартабасига эга бўлди. Бугунги ёш авлод Соҳибқирон деганда тенгсиз азму шижоат, мардлик ва донишмандлик рамзи бўлган нурли сиймони, кучли иродаси ва ақл-идроки билан йирик салтанат барпо этиб, давлатчилик борасида ўзидан ҳам амалий, ҳам назарий мерос қолдирган маънавий баркамол инсонни кўз олдига келтиради. Ҳақиқатан ҳам, агар бобомизнинг маънавий олами юксак ва беназир бўлмаганда, илму фан, маданият, бунёдкорлик, дин ва маърифат ривожига бу қадар салмоқли ҳисса қўша олмаган бўлар эди.
Узоққа бормайлик, Соҳибқироннинг ўз қўллари билан яратилган “Темур тузуклари” китобининг ўзи бу борадаги барча саволларга жавоб бера олади. “Шахсан мен “Темур тузуклари”ни ҳар гал ўқир эканман, — дейди Президентимиз И.Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида, — худдики ўзимга қандайдир руҳий куч-қувват топгандек бўламан. Ўз иш фаолиятимда бу китобга такрор-такрор мурожаат қилиб, ундаги ҳеч қачон эскирмайдиган, инсон маънавияти учун бугун ҳам озиқ бўладиган ҳикматли фикрларнинг қанчалик ҳаётий эканига кўп бор ишонч ҳосил қилганман”.
Биз бу китобни мутолаа қилар эканмиз, Амир Темурнинг кураги ерга тегмаган баҳодир саркарда, йирик давлат арбоби бўлиш билан бирга, қонуншунос, истеъдодли меъмор, уста нотиқ ва руҳшунос бўлганига ҳам ишонч ҳосил қиламиз. Агар унинг қалбида туғилган она ватанига, киндик қони тўкилган тупроққа меҳр-муҳаббати бўлмаганда, бу каби ишларни бажаришга тоғдек журъату жасоратни тополмаган бўлар эди албатта.
Амир Темурнинг ўзи ҳаётлик пайтида яратилган тарихий китобларни, шунингдек, ундан кейинги асрларда дунёга келган асарларни мутолаа қилсак, унинг бир қатор маънавий фазилатларга эга бўлган мурувватли ва донишманд инсон бўлганини кўрамиз. Бироқ бу борада энг кўп маълумот берадиган манба, бизнингча, унинг келажак авлодларга ёзиб қолдирган ўгит ва панд-насиҳатларидир. “Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши, минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир”, “Қилмоқчи бўлган ишларини қилмасдан қолдирмасинлар. Агар бирор ишни қилмасликка сўз берар эканлар, яқинига ҳам йўламасинлар. Хотирдан чиқмасинким, тангри таоло жасур кишиларни ардоқлайди” сингари сўзлар кишини ирода соҳиби бўлишга чақиради, ўз олдига қатъий мақсад қўйиб, уни рўёбга чиқариш ниятида олдинга интилиш кутилган натижани қўлга киритишга олиб келишини таъкидлайди. Бизнинг фикримизча, бу ўгитлар ҳозирги бозор муносабатлари шаклланаётган бир даврда ҳам алоҳида аҳамият касб этади.

АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ МАСАЛАЛАРИ

Поддержка акций ZiyoNET
Илм-фан
АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ МАСАЛАЛАРИ

Ниёзов Асатилло, ТАТУ Фарғона филиали ўқитувчиси,
Каримов Авазбек, ТАТУ Фарғона филиали Компьютер инжиниринг факультети 3 курс талабаси.

Амир Темур одоб-аҳлоқ, иймон, эътиқод, таълим-тарбия соҳасида ўзи юксакликка, мутафаккирликка эришган сиймолардан биридир. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун бобомизнинг ўзи томонидан яратилган одоб-аҳлоққа оид дастурлар, ўгитлар, панд-насиҳатларни, шунингдек, Соҳибқирон ҳақидаги тарихий асарларни кўздан кечириш кифоя. «Темур тузуклари» машҳур асарлардан бири бўлиб, бу асарда ибратли, ҳаётий панд-насиҳатлар ва ўгитлар мазмунлилиги, кучлилиги, теранлиги, таъсирчанлиги, умуминсоний қадриятлар асосида ёзилганлиги билан алоҳида аҳамият касб этади. Бу асарни қадрли хазина одоб-аҳлоққа оид дастур дея оламиз.
Асардаги барча ўгитлар халқларни бир мақсад сари бирлаштирган, жипслаштирган, муваффақиятларга эриштирган, сеҳрли тарбиявий кучга эга бўлган дурдона-педагогикадир. Бу педагогика буюк Соҳибқироннинг давлатни бошқариш ва уни идора қилиш, ғолибона ҳарбий юришлар қилиш, мамлакатда осойишталик ўрнатиш, фан ва маданиятни ривожлантириш, халқлар ўртасидаги бузилмас дўстлик, меҳр-шафқат, одамийлик ва аҳлоқ-одобни тарбиялаш каби муаммоларни ҳал қилишга бағишлангандир.
Темур замонасида ўғил болалар учун бошланғич маълумот берадиган диний мактаблар бўлиб, улар асосан масжидларда ва хусусий уйларда ўқимишли кишилар, домла-имомлар томонидан очилган эди. Мазкур мактабларда масжид имомлари ёки муаззинлар дарс ўтардилар. Аҳолиси кўп шаҳарларда мактабларни махсус мактабдорлар очган. Кўчманчи ва чорвадор аҳоли орасида мактаблар одатда баҳор ва ёз ойларида очилар, уларда асосан масжид имомлари ёки мадраса толиблари ўзларининг иқтисодий аҳволини яхшилаш мақсадида ўқитувчилик қиларди. Шаҳар мактабларидаги ўқувчилар 20-30 нафар, қишлоқ мактабларида эса 10-15 нафар, айрим ҳолларда ундан кўпроқ бўлган. Мактаб ўқувчиларининг ёшлари ҳар хил бўлган.
Мактаб таълимининг сермазмунлиги ёки саёзлиги ўқитувчи-домланинг билими савиясига ва ўқитиш маҳоратига боғлиқ бўлган.
Темур ва темурийлар даврида Мовароуннаҳрда ибтидоий диний мактаблардан ташқари, шаҳзодалар, хонзодалар, бекзодалар ва йирик амалдорларнинг болалари учун сарой ва хонадонларда алоҳида савод мактаблари ҳам ташкил этилган. Бундай мактабларда подшо хонадони учун махсус қиссахон дейилар эди. Аста-секин йирик давлат арбоблари, руҳонийлар, амалдорлар болалари учун хонадонларида махсус мактаблар очган эдилар.
Шаҳзодалар, хонзодалар ва бекзодалар 4-5 ёшларидан бошлаб ўқиш ва ёзишни подшо қиссахонларидан ўрганиб олганлар. Шу билан бирга, болаларнинг зеҳнини ўстириш мақсадида уларга ўзлари эшитган ва кўрган нарсалар, дунёнинг ажойиб ва ғаройиб воқеалари ҳақида ҳикоялар қилиб берилган.
Шаҳзодалар савод чиқарганларидан кейин уларга “Гўзалликни нақл этувчи” қаламдан фойдаланиш ўрнига “Нақшли ханжар ва ялтиллаб турган қилични ишлатиш, найзабозлик ва камон отиш санъати ўргатилган, чунки “чаққонлик билан бел боғлаб, олам очувчи шамшир ишга туширилмаса, билиш мумкинки, мамлакатни қалам билан муҳофаза этилмайди? Хонзода, бекзодалар отда чопиш ва чавгон ўйнашни ҳам ўрганишган. Шундан кейин “Сулукул мулук”ларда айтилишича, бўлажак ҳукмдор давлатни идора қилиш санъатини: турли лавозим эгаларини тайинлаш, солиқ тўплаш, мансабдорлар ҳамда бошқа юртлардан келган элчиларни қабул қилиш, хайру садақалар бериш тартиб-қоидалари бўйича кўникмаларни ҳам эгаллаган.
Шаҳзодалар ва маликалар Темурнинг бой кутубхонасида мутолаа қилишган. У кутубхонада илоҳиёт, ҳадис, тарих, география, фалсафа, фиқҳ, тиббиёт, фалакиёт, риёзиёт каби фанларга оид китоблар бўлган. Жумладан, у ерда Хоразмий, Беруний, Саъдий ва Насриддин Тусийнинг китоблари сақланган.
Амир Темурнинг неваралари тарбияси билан уларнинг оналари эмас, улуғ бибилари бувилари шуғулланган. Хусусан, Шохрух Мирзо, Муҳаммад Султон Мирзо, Халил Султон Мирзо, Улуғбек Мирзо сингари Темурий шахзодалар Сароймулкхоним қўлида тарбия топганлар.
Амир Темур даврида мадрасалар олий ўқув юрти вазифасини ўтаган. Улар диний ва кейинчалик дунёвий билимлар ўчоғи, тафаккур гулшани, кадрлар тайёрлаш маскани бўлган. Мадрасаларда мамлакатнинг энг атоқли донишманд шайхлари, олиму уламолари мударрислик қилишган, маърузалар ўқишган.
Шундай қилиб, темурийлар даврида Мовароуннаҳрда иқтисодий, ижтимоий, маданий юксалиш даври бўлди. Марказлашган давлатнинг асосчиси Амир Темур ўз даврида мамлакатда илм-фан ва таълим-тарбия масалаларига алоҳида эътибор берди. Натижада, давлатнинг иқтисодий ва маданий қудрати юксакликка кўтарилди.

ТЕМУРИЙ МАЛИКАЛАР

TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
Илм-фан
ТЕМУРИЙ МАЛИКАЛАР
Темурийлар даврида Мовароуннаҳрда иқтисодий, ижтимоий, маданий юксалиш даври бўлди. Буюк давлат арбоби ва саркасда Амир Темур ўз даврида мамлакатда илм-фан ва таълим-тарбия масалаларига алоҳида эътибор берди. Натижада, давлатнинг иқтисодий ва маданий қудрати юксакликка кўтарилди.
Тарихдан маълумки, темурийлар маликалар ақл-заковати, ҳусн-латофати ва юксак идроки билан темурийлар даврида маданият, ҳамда илм-фан ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшганлар. Сарой Мулк хоним – доно, ақлли ва тадбиркор темурий малика бўлиб, «катта хоним» ёхуд «Бибихоним» деган унвонга ноил бўлган. Албатта, бундай эъзозга мушарраф бўлиш учун ақл-заковат, дид-фаросат, фикрлаш доирасининг улканлиги бош омил бўлган. Зотан, тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Сарой Мулк хоним замонасининг юксак идрокли, фаросатли, тадбиркор ва ақл-заковат соҳибаси, ҳусн-латофат бобида ҳам беназири эди. Сарой Мулк хоним инсонпарвар, ватанпарвар, мамлакатнинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидан яхшигина хабардор бўлган, салтанат ишларида доно маслаҳатлари билан қатнашиб турган аёл эди. Айниқса, илм-маърифатга алоҳида эътибор ила қарар, толиби илмларга ҳомийлик қиларди. Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳарбий юришларида Сарой Мулк хоним кўпинча бирга юрган. Тарихий манбаларнинг якдиллик билан берган маълумотларига кўра, ўта зийрак, тадбиркор Сарой Мулкхоним салтанатни бошқаришда вужудга келган айрим муаммоларни ҳал қилишда ўзининг оқилона маслаҳатлари билан фаол қатнашган. Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳарбий юришларида Сарой Мулк хоним кўпинча бирга юрган.

O'zbekiston haqida qiziqarli faktlar

Qiziqarli faktlar!
Жамият
ToshkentO‘zbekiston janubidagi yer usti eng yuqori xarorati 45 gradusdan oshadi (Termizda – 70 gradusgacha), shimolida – 40 gradus, Ustyurt platosida – 46 gradusgacha.

O’zbekiston cho’llaridagi qumtepaliklar o’rtacha balandligi 2-6 metrni tashkil etadi, uzunligi- 20-35 metrlarni, harakat tezligi yiliga 10-12 metrni tashkil qiladi. Ko’chma qumlar O’zbekistonda 1 mln.ga yaqinni tashkil qiladi.

Қадимда юртимиз озодлиги учун курашган аждодларимиз.

JizDPI
Илм-фан
Ватан остонадан, инсон яшаб, нафас олиб турган гўшадан, унинг киндик қони тўкилган тупроқдан бошланади. Шу боис, инсон илк бор нафас олиб, улғайиб вояга етган она заминга меҳр-муҳаббат ва садоқат билан яшаши, унинг ҳар қарич ерини кўзига тўтиё қилиши, унга нисбатан бир умр қарздорлик хисси билан яшаши ҳам фарз, ҳам қарздир.

Энг буюк жасорат

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

  “Энг буюк жасорат – бу маънавий жасоратдир” И.Каримов


  


   Ҳаёт доимий синов майдони сифатида ҳам таърифланади. Унинг асл маъноси эса ана шу майдондаги тинимсиз кураш, қийинчиликларни енгиб, инсонга хос улуғворлик, покликни асраб қолишдан иборат. Оддийгина майса ҳаёт учун курашиб, тош қотган ер бағрини ёриб чиқади, ҳар бир жонзот ўз наслини сақлаш учун курашади. Жасорат намуналарини кўрсатади. Инсон ҳаёти ҳам ана шундай тинимсиз курашдан иборат. Аммо инсонга бошқа жонзотлардан фарқли ўлароқ буюк неъмат – ақл ато этилган руҳият берилган. У нафақат жисми, балки кўпроқ руҳияти талаблари билан яшайди, онгли ҳаёт кечириш учун ички дунёси, маънавий оламига суянади.  Айни маънавий тамойиллар асосида одамзод қадим-қадимдан дунёни диалектик идрок этиб, икки куч – ёруғлик ва зулмат, яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги доимий кураш сифатида талқин этиб келган, эзгуликка интилиб яшаган. 


 


 


 



Шайбонийлар даври ҳарбий бошқаруви

JizDPI
Илм-фан

Одатда тарихий воқелик салтанатни хавфсиз ушлаб туришни талаб этган, ички ва ташқи сиёсатда барқарорликни таъмин этиш зарурати доимо олдинда кўндаланг турган вазиятда, албатта, ҳарбий бошқарув давлат аҳамиятига молик масалага айланади. Боиси тадқиқ этаётган давримизда давлатлараро низоларни бўлмаслигига ҳеч ким кафолат бермас, шу туфайли ўзаро урушлар ҳеч бир чегара ҳам, вақт ҳам билмаган. Ҳаттоки, салтанатнинг ичида ҳам мустақилликка интилувчи кучларнинг мамлакат хавфсизлигига бўлган таҳдиди ҳам  одатий ҳол ҳисобланарди. Қолаверса, давлатлар кучайганда қўшни мамлакатларни итоат эттириш ҳаваси мавжуд эди. Бундай шароитда мудофаага шайланиш ёки ҳужум уюштириш мақсадида ҳарбий салоҳиятни кучайтирмасликнинг имкони бўлмаган. Бу даврда мамлакатнинг ташқи сиёсатдаги олиб борган ижобий ишлари натижасида қўшни давлатларнинг ҳарбий соҳалардаги ривожланишининг аҳамияти Шайбонийлар давлати учун ҳам катта аҳамиятга эга эди. Хусусан, бу даврда давлат миқёсида ҳарбий соҳани ривожлантириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилади. Жумладан, мамлакат миқёсида тўплар ясаш ҳам кенг йўлга қўйилган. XVI аср бошларида қурол ясашда Самарқанд шаҳрида етакчилик қилган бўлса, кейинчалик бу борада Бухорода етакчилик қила бошлаган.



Герменевтика фалсафасида тарихий тушуниш муаммоси

JizDPI
Илм-фан

Умумилмий-фалсафий маьнода тушуниш борлиқни ўзлаштиришнинг универсал шакли, табиий, тарихий, ижтимоий-маданий ҳодисаларнинг маьно-мазмунига етиш ҳамда уларни қайтадан тиклаш, ҳосил қилиш жараёнидир. Қисқа қилиб айтганда, тушуниш борлиқдаги нарса ва ҳодисаларнинг маьно ва аҳамиятини англаб етишдир. Аммо, фалсафада тушуниш масаласига ёндошувлар бир хил эмас. Баьзида ўзаро узвий боғлиқ бўлган тушуниш ва тушунтириш бир-бирларидан ажратилади, мутлақо фарқли методлар сифатида кўриб чиқилади. Уларнинг ҳар бирига бир ёқлама ёндошувлар кузатилади. Биз ушбу ишимизда герменевтика фалсафасининг йирик вакиллари Ф. Шлейермахер, В.Дильтей ва Х.Г.Гадамерларнинг тарихий билиш тўғрисидаги ғояларни қисқача таҳлил этамиз.   



Шимолий-ғарбий уструшона кулоллик идишлари хусусида

JizDPI
Илм-фан

(Қалиятепа ёдгорлиги 1-рабод материаллари асосида)


Археологик қазув тадқиқотлар жараёнида энг кўп учрайдиган ашёвий топилмалар йиғиндисини кулоллик идишлари ташкил қилади. Баъзи ҳолларда маълум археологик ёдгорликлар ва комплекслар даврий санасини белгилашда сопол парчалари каби муқобил моддий ашёларни топиш анча мушкул. Шунинг учун, сопол идишларни турларга бўлиб, тоифаларга ажратиб ўрганиш ва бунинг натижасида даврийлик мезонларини аниқлашда археологик қазув тадқиқотларидаги энг муҳим методик вазифаларидан бири ҳисобланади.



O’zbekistonda tarixiy o’lkashunoslik fanining rivojlanish tarixi

JizDPI
Илм-фан

O’zbekiston Respublikasi mustaqillikka erishganidan keyingi oliy, maxsus o’quv yurtlari, umumta’lim maktablarida O’zbekiston tarixini o’rganishda dars soatlarining ko’paytirilishi tarix darslarida mahalliy o’lkashunoslik materiallaridan keng foydalanish, dars samaradorligini oshirish bilan bir qatorda, o’quvchilarda o’zlikni anglash, o’z vataniga muhabbat tuyg’ularini kuchaytirishda muhim ahamiyat kasb etadi.