топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ma`naviyat va ma`rifat:

Oila-muqaddas dargoh.

Маънавият
Маданият ва маърифат
МАВЗУ. ОИЛА — МУҚАДДАС ДАРГОҲ.
 
Оила қуриш масаласи, ҳар бир инсон ҳаётида –у йигит бўладими, қиз бўладими –улкан ҳодиса эканини, бу масала шахсий, хусусий доирадан чиқиб, ижтимоий аҳамият касб этишини кенг жамоатчиликка тушунтириб беришимиз лозим.
Ислом Каримов
Оилада ширин-ширин орзулар оғушида, қалбларга қувонч олиб фарзанд дунёга келади. У хоҳ ўғил бўлсин, хоҳ қиз бўлсин, фарзанд улуғ неъматдир. Қиз бола улғаяр экан унинг илк ўйнайдиган ўйинчоғи, овунчоғи қўғирчоқдир. Болалар бирга ўйнашар экан, уларнинг бири ота, бири эса она, ўйинчоқлар эса фарзандлари  бўлиб ўйнашади. Балки, шундандир, оила тўғрисидаги тушунчалар болалигимиздан қон-қонимизга сингиб кетган. Ўзбек халқи шунинг учун ҳам оилани муқаддас деб билади.
 Шарқона оилалар ичида ўзининг миллий урф-одатлари, қадриятлари билан ажралиб турувчи ўзбек оиласи ҳақиқатдан ҳам, бошқа халқ турмуш тарзидан тубдан фарқ қилади.
Биздаги оилага бўлган меҳр-муҳаббат, фидойилик, оиланинг муқаддаслигини ҳис қилиш, фарзанд тарбиясига бўлган муносабат, оилалардаги тотувлик, сабр-тоқат, қаноатлилик, инсоф-диёнат каби ижобий фазилатлар фақатгина ўзбек халқига, ўзбек оилаларига хосдек туюлади кишига. Ҳа, оила жамиятнинг бир бўлагидир. Мустаҳкам оила мустаҳкам жамиятдир. Оилани бир улкан дараxтга ўxшатсак, унинг бақувват танаси ва илдизи ота ва онадир. Шундай дараxтнинг шоxлари ҳам соғлом ва кўркам бўлади. Илдиз ва тана ота-она экан, бундай соғлом тана ва илдиздан албатта соғлом шаxслар, яъни соғлом фарзандлар дунёга келади.
 Ота-она иноқ, тарбияли, бир-бирини ҳурмат қиладиган, бир-бирини тушунадиган бўлса, бундай оилада оқила қизлар ва етук йигитлар вояга етади. Лекин атрофдаги қурт-қумурсқа, шамол-тўзон, ҳар xил офатлар бор экан, дараxтга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қўймайди. Бундай офатлардан талофат кўриш мумкин. Аммо тана ва илдиз мустаҳкам, соғлом бўлса, ўз шоxларини балою офатлардан асрайди, эгилган шоxларини эса аста секинлик ила ўз қаддини тиклашга ёрдам беради. Турмушда ҳам шундай ноxушликлар учраб туради. Оила устуни эр ҳисобланади. Аксарият оилаларда аёлларга оиланинг тинч-тотувлиги, озодалиги, фарзандлар тарбияси, эркаклар зиммасига эса оила ташвишлари юклатилган. Улар бу ҳаётда заковатли қози бўлмоқликлари ва ҳамма ишни адолатли ҳал қилмоқлари лозим.
Оилада мўътадил психологик муҳит, соғлом фарзандлар, бахтли болалик, оталик ва оналик мавжуд бўлиши учун бу масканда тинчлик-тотувлик, фаровонлик, меҳр-муҳаббат, вафо ва масъулият, ўзаро тушуниш, ишонч муҳити ҳукм суриши зарур.
Эр-хотин бир-бирига ўзаро яxши муносабатда бўлмаса, бир-бири билан билан муросаю мадора қилмаса, ўша оилада турмуш лаззати йўқолади, уйдан файзу барака кетади. Эр ҳам, xотин ҳам бундай ишлардан йироқ юришлари, ўзлари ҳамда фарзандларининг келажак ҳаётлари гуллаб-яшнаши ва бир умр фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлаш учун ҳаракат қилишлари лозим.  
Инсон боласи дунёга келар экан, у мустақил ҳаракатланиш, юриш, ўқиш, ёзишдан бошлаб табиат ва жамиятнинг барча мураккаб қонунлари билан юзма-юз келганда нималар қилиш кераклигига ўргатилади, ёки бунга махсус ўқитилади. Шу билан бирга ҳаётимизнинг ярмидан кўпини қамраб оладиган, ҳаётда чинакам, тўлақонли инсоний бахтни инъом этадиган ёки аксинча, ҳар томонлама таъминланганлигимизга қарамасдан бизнинг бахтимизни яримта қиладиган оилавий ҳаётдир. 
Мустақилликка эришганимиздан кейин ўтган давр мобайнида оиланинг муқаддаслигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар негизида мамлакатимиз буюк келажагининг пойдеворини мустаҳкамлаш ва унинг тараққиётига ишонч ётибди.
Хўш, шарқона оила ҳисобланмиш ўзбек оиласининг келажаги қандай бўлмоғи зарур? У мамлакатимизнинг ҳар томонлама тараққий топишига ўзига хос қайси жиҳатлари билан таъсир этиши мумкин?
Дарҳақиқат, ҳозирги замон ўзбек оиласи ўзининг мустаҳкамлиги, барқарорлиги, фаровонлиги билан ер куррасидаги барча оилаларга намуна мактаби бўлиши лозим. Бу масканда дунёга келган шахс эркин фикрлайдиган, ҳар қандай салбий таъсирли ғоялардан, онг, тафаккур қарамлигидан озод ҳолда шаклланиши зарур. Шу билан  бирга унинг атроф-муҳитда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ҳаққоний баҳолайдиган ва уларга эркин муносабатларини билдира оладиган, ўзининг илғор фикрлари, намунаси билан оила аъзолари, сафдошлари, жамоасига таъсир қила оладиган, уларни эзгу мақсадлар йўлида бирлаштириш кучига эга, жамият, давлат, халқ манфаатларини ўз шахсий манфаатларидан устун қўядиган, фидокор, тадбирли, ташаббускор, ижодкор бўлмоғи назарда тутилади.
 
Бу эса ҳар бир фуқаронинг ўз оиласи маънавияти, анъаналари, урф-одатлари, қадриятларини англаб етиши,  улардан ғурурланиши, тўғри хулоса чиқара билиши, ўз миллати ва халқи маданий мероси ҳамда маънавий қадриятларига соғлом фикр билан қараши, муносабатда бўлишини тақозо этади.
Ғузор туман 7-умумий ўрта таълим мактабининг ММИБДЎ М.Норматова

Миллат тарбиячиси

Наманган давлат университети

     Миллат тарбиячиси


 


Оналар фарзанд тарбиячиси, “олима” аёллар эса миллат тарбиячисидир. Бу сўзлар бевосита жамиятимизда аёлларимизнинг, хусусан олима аёлларимизнинг ўрни юқори экани тасдиқлаб турибди. Мамлакатимизда олима аёллар ўз салоҳияти, илму-тафаккури ва ташкилотчилик қобилияти билан турли жабхаларда, хоҳ у фан-таълим соҳаси бўлсин, хоҳ ишлаб чиқариш ва бошқа ижтимоий-сиёсий соҳалар бўлсин, барчага бирдек елкадош бўлиб келмоқдалар.


Hayot bitiklari

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
Жамият
    Bu vokeaga yakinda  roppa-rosa bir yil bular ekan, deya gap boshladi Sulton ismli kaxramonimiz. Ushanda yoshim yigirma sakkizda edi. Men odatdagiday ishga shoshilib turdim. Xatto ayolim tayyorlagan ertalabki choyni  ichmay:
— Nilush xafa bulma, ishga kech kolyapman. Tagin xamkasblarim, «Raxbarimiz bulib kech keladi» deb karashlarini xoxlamayman…