топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ma'naviy-ma'rifiy tadbir:

Korrupsiya – milliy xavfsizlikka tahdid

Илм-фан
Joriy yilning 27 sentyabr kuni Toshkent davlat sharqshunoslik institutida “Korrupsiya – milliy xavfsizlikka tahdid” mavzusida ma’naviy-ma’rifiy uchrashuv bo‘lib o‘tdi. Mazkur tadbirda Toshkent davlat sharqshunoslik instituti rektori A.Mannonov, Mirobod tuman prokuroturasi katta yordamchisi M.Niyozmetov,

Талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш тадбири ўтказилди

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги
Талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш тадбири ўтказилди
         2018 йил 23 февраль куни Самарқанд давлат чет тиллар институти ва Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни

“Ислом Каримов – Ўзбекистон Мустақиллигининг асосчиси ”

Илм-фан
Тадбирни институт маънавий-маърифий ишлар проректори Ф.Ахмедов кириш сўзи билан очиб берди. Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ватанимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган

Qo'qon Davlat pedagogika institutida olib borilayotgan tadbirlar

Маданият ва маърифат
         2016 йил 10 ноябрь куни табиий факультетининг 119-хонасида институт хотин-қизлар кенгаши раиси Н.Козимова, факультет хотин-қизлар кенгаши раиси М.Халимова, болалар шифокори С.Равшановалар иштирокида “Соғлом она ва бола йили” га бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда 1 – босқич биология ва кимё таълим йўналишининг 80 нафар талабалари иштирок этишди.
 

9-may “Xotira va qadrlash kuni” munosabati bilan “Xotira – abadiy, qadr – muqaddas” mavzusida ma’naviy-ma’rifiy tadbir o‘tkazildi.

2016-yil 7-may kuni institutda 9-may “Xotira va qadrlash kuni” munosabati bilan “Xotira — abadiy, qadr — muqaddas” mavzusida ma’naviy-ma’rifiy bayram tadbiri o‘tkazildi. Tadbirda institut rektori B.Begalov, barcha prorektorlar, Kasaba uyushmasi raisi Z.Yuldashev, “Ma’naviyat va ma’rifat” bo‘limi boshlig‘i O‘.Narbayev, institut faxriy professor-o‘qituvchilari hamda talaba-yoshlar ishtirok etishdi.
  

“Sohibqiron Amir Temur va temuriylar saltanati qoldirgan abadiy meros”

 2016-yil 11-aprel kuni Toshkent moliya institutida “Moliyaviy tahlil” kafedrasi tashabbusi bilan Amir Temur tavalludining 680 yilligiga bag‘ishlab, “Sohibqiron Amir Temur va temuriylar saltanati qoldirgan abadiy meros” mavzusidagi ma’naviy- ma’rifiy tadbir o‘tkazildi.
  Tadbirda tarix

“Navro`zing muborak, hur O`zbekiston!”

 “Navro`z” – umumxalq bayrami munosabati bilan Toshkent moliya instituti tomonidan Oliy va o`rta maxsus ta’lim vazirligi, Olmazor tuman hamda “Yoshlik” talabalar shaharchasi hokimliklari hamkorligida “Navro`zing muborak, hur O`zbekiston!” teatrlashtirilgan katta bayram sayli, “Bayram oshi” va “Sumalak taomi” bayram dasturxoni tashkil etildi.

Қалбларга муҳрланган Наврўз байрами

Жаннатмакон юртимизга байрамлар, шодиёналар ярашади. Гўзал баҳор фасли кириб келиши биланоқ, ҳар бир инсон қалбини байрамона кайфият ва ўзгача қувонч эгаллайди. Чунки, бу фаслда миллий ва нафис байрамимиз бўлмиш, Наврўз гўзалликларидан баҳра оламиз.

Zulfiyaxonim tavalludining 101-yilligi munosabati bilan o`tkazilgan ma’naviy-ma’rifiy, adabiy tadbir

 Toshkent moliya institutida Byudjet hisobi va davlat jamg`armalari fakulteti tomonidan xalqimizning ulug` shoirasi Zulfiyaxonim tavalludining 101-yilligi munosabati bilan “Millat e’zozlagan o`zbekoyimlar” mavzusida ma’naviy-ma’rifiy, adabiy tadbir bo`lib o`tdi.
 Tadbirni Toshkent moliya instituti ma’naviy-ma’rifiy ishlar bo`yicha prorektori Farhod Muhamedov ochib berdi.
   

ТАТУ Урганч филиалида «Коррупция ва унинг олдини олишда антикорупциявий экспертизанинг ўрни» мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Учрашувлар
 
Давра сухбатини  филиал Маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И.Юсупов кириш сўзи билан очиб, хозирда бутун жаҳонда глобал  муаммосига айланган Коррупция ҳақида гапириб, коррупция туфайли жахонда бўлиб ўтаётган воқеа ҳодисалар ҳақида ўз фикир  мулоҳазаларини билдириб, учрашувга ташриф буюрган меҳмон билан

Buyuk ajdodlar siymosi

 2016-yil 13-fevral kuni akademik litsey va kasb-hunar kollejlari bilan ishlash bo`limi tomonidan yillik ish reja hamda o`sib kelayotgan yosh avlodning nafaqat O`zbekiston, balki jahon tarixida munosib o`rin egallagan buyuk siymolar Alisher Navoiy va Zahiriddin Muhammad Bobur hayoti ijodi bilan yaqindan tanishtirish maqsadida “Buyuk ajdodlar siymosi” mavzusida ma’naviy marifiy tadbir bo`lib o`tdi.
Tadbirni institutning akademik litsey va kasb hunar kollejlari bilan ishlash bo`yicha prorektor X.Shennayev ochib berdi.
 

"Olis yulduz shu'la taratar" mavzuidagi ma'naviy-ma'rifiy tadbir

Илм-фан

2016 yil 9 fevral kuni buyuk o'zbek shoiri, mutafakkir, davlat arbobi Nizomiddin Mir Alisher Navoiy tavalludining 575 yilligi munosabati bilan tashkil etilgan "Olis yulduz shu'la taratar" mavzuidagi ma'naviy-ma'rifiy tadbir instituti «Konferensiya zali»da bo'lib o'tdi.
Tadbirni Jizzax politexnika instituti rektori, dots. E.A.Salievning kirish

Yoshlar o’rtasida giyohvandlik, ichkilikbozlik va zaharvandlikning ijtimoiy salbiy oqibatlari, ularni oldini olish choralari

Учрашувлар

 
TATU Urganch filialida yoshlar o’rtasida giyohvandlik, ichkilikbozlik va zaharvandlikning ijtimoiy salbiy oqibatlari, ularni oldini olish choralari va boshqa salbiy illatlarga qarshi kurashga bag’ishlab “Yoshlar o’rtasida giyohvandlik, ichkilikbozlik va zaharvandlikning ijtimoiy salbiy oqibatlari, ularni oldini olish choralari” mavzusida ma’naviy-ma’rifiy tadbir o’tkazildi.

Toshkent davlat iqtisodiyot universitetida “Ustozga ta'zim” shiori ostida ma'naviy-ma'rifiy tadbir o‘tkazildi

TOSHKENT DAVLAT IQTISODIYOT UNIVERSITETI
Бизнес ва карьера
Toshkent davlat iqtisodiyot universitetida Bank ishi fakulteti hamda Ingliz tili kafedrasi tomonidan “Ustozga ta'zim” shiori ostida ma'naviy-ma'rifiy tadbir tashkil etildi. Unda kafedrada uzoq yillar mehnat qilib, hozirda keksalik gashtini surayotgan ustozlar, professor-o‘qituvchilar va talaba-yoshlar ishtirok etdilar.
Mamlakatimizda har yilga nom berish an'anaga aylanib qolgan bo‘lib, 2015 yil davlatimiz rahbari tomonidan mamlakatimizda “Keksalarni e'zozlash yili” deb e'lon qilindi.

Barchamizga ibrat keksalar

Блог им. saidbek91
Keksalarimiz holidan xabar olish, g‘amxo‘rlik qilish, ularning og‘ini engil qilish va ibratli hayot yo‘llarini o‘sib kelayotgan yosh avlodga o‘rnak qilib ko‘rsatish bugungi kunning muhim jihatlaridan biri hisoblanadi. Shu maqsadda “Namangan yoshlar markazi” tomonidan joriy yilning 11 noyabr kuni Namangan shahridagi “Zarkent” mahalla fuqarolar yig‘inida istiqomat qiluvchi Boboev Tanqid otaning xonadonlarida “Barchamizga ibrat keksalar” nomli uchrashuv tashkil etildi.

Тошкент молия институтида “Ўз-ўзини хор қилганлар” мавзусида тадбир ўтказилди.

Toshkent Moliya Instituti
 

2015 йил 27 май куни Тошкент молия институтида “Ўз-ўзини хор қилганлар” мавзусида  маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Республика аёллар муаммолари бўйича эксперт, олима, фалсафа фанлари доктори Ж.Т.Шермухамедова, Фалсафа ва ЎДЖҚНА” кафедраси профессори ф.ф.д. З.Давронов, Маънавий- маърифий ишлар бўйича проректор Ф.Мухамедов, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ў.Нарбаев, “Устоз ва мураббийлар” Кенгаши раиси Н.Очилов, Хотин-қизлар Кенгаши раиси Р.Азимбаева, Кредит-иқтисод факультети декани О.Сатторов, Ҳисоб ва аудит факультети декани К.Каримова, “Камолот” ЁИҲ ИБТ етакчиси  К.Махмудов, Факультет деканларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича муовинлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда институтнинг 240 нафар талаба-ёшлари иштирок этишди.
 
Тадбирни институт маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ф.Мухамедов ўзининг кириш сўзи билан очди  ва тадбирга таклиф этилган мутахассис ва меҳмонлар билан таништирди. Шундан сўнг, сўзни Республика аёллар муаммолари бўйича эксперт, олима, фалсафа фанлари доктори Ж.Т.Шермухамедовага берди.
 
 
Ж.Т.Шермухамедова сўзга чиқиб ўз маърузасида талабаларга диний экстремизм, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бугунги кунда мамлакатимизда бундай ҳаракатларга қарши олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотлар берди. У ўз сўзида экстремистик гуруҳларнинг ёшлар онги ва қалбини турли зарарли ғоялар билан эгаллаб ўз мақсадлари сари қандай ишларни амалга ошираётганликлари ва бу жамият ва мамлакат учун қанчалик хавф эканлигини тушунтириб ўтди.
 
Дарҳақиқат, Ватан оиладан бошланади. Фарзанд тарбияси ҳам асосан ота-онанинг мажбурияти ҳисобланади. Агар улар ўз зурриётларини Ватанга садоқат ва муҳаббат, урф-одат ва диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбияласалар ҳеч қандай ташқи ғоя ёки мафкура уларнинг онгини, шу билан бирга, жамиятни буза олмайди. Ўзини шу юрт фарзанди, буюк аждодларнинг меросхўри, Ватан фидойиси, деб билувчи ҳар бир фуқаро Ватан ҳавфсизлигига, унинг бирлиги ва осойишталигига таҳдид солаётган ҳолатларга бефарқ бўлмаслиги лозим. Хорижга иш излаб кетиб, ўз юртига ёт ғоялар, бузғунчи қарашлар билан келаётган юртдошларимиз ҳам учраб туради. Бу эса давлат ва жамият учун хавф, демакдир. Четга норасмий тарзда иш излаб кетувчиларнинг одам савдоси қурбонига айланиш эҳтимоли жуда юқори дея ўз маърузасига якун ясади.
 
 
Шундан сўзга “Фалсафа ва ЎДЖҚНА” кафедраси ф.ф.д. профессори З.Давронов чиқиб, Одам савдоси?! Бу ҳайратомуз ва айни чоғда инсонни қўрқувга солувчи ғайритабиий жумлалар бугунги кунда кўп янграмоқда. Ушбу жумлалар талабани ҳайратга солиши аниқ. Негаки, буюм бозори, сабзавот бозори ёки кийим савдоси каби жумлаларни эшитгансиз. Аммо, шу кунга қадар бир инсоннинг иккинчи бир инсон томонидан сотиб олиниши ёки сотилиши ҳақида тасаввур ҳам қилмаган эдик.
 
Одам савдоси бу – бир шахс томонидан иккинчи шахсни унинг ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини инкор қилган ҳолда меҳнат қилишга ёки бошқа бир ҳатти-ҳаракатларга мажбурлашдир. Ўзгача қилиб айтганда, одам савдоси бу – қулликнинг замонавий кўринишидир. Тарихга назар ташласак, ўтмишда ҳам оқ танли одамлар қора танли кишиларга қул сифатида муомалада бўлганлар, ғолиблар мағлублар устидан ҳукмронлик қилганлар. Ўз бахтини ўзга юртлардан изловчилар ўтмишда ҳам бўлган. Шу ўринда доно халқимизниниг «Ўзга юртда шоҳ бўлгунча, ўз юртингда гадо бўл» – деган олтинга тенг ҳикматини айтиб ўтиш ўринли бўлади. Сўзимизга хулоса қиладиган бўлсак, «олмосларга тўла далалар»ни ўзга юртлардан, олис маконлардан излашнинг ҳожати йўқ. Зеро, «бу каби далалар» ўзимизда ҳам мавжуд. Фақат, ғайрат билан ўқиш, меҳнат қилиш, доимий изланишда бўлиш керак дея ўз маърузасини якунлади.

 
Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлари билан фаол иштирок этиб, мутахассислар томонидан ижобий жавоблар олишди.
 
Тошкент молия институти маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ф.Мухамедов сўзга чиқиб ёшларни ўз мустақил фикр ва мулоҳазаларига эга бўлишларини таъкидлади. Ташриф буюрган меҳмонларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
 
Учрашув мустақил фикрлайдиган, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қарайдиган, қатъий ҳаётий эътиқод ва қарашларга эга бўлган, миллий менталитетимизга ёт зарарли таъсирларга қарши туришга қодир ёшларни тарбиялашга қаратилди.