топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ma'naviy tarbiya:

Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади

Илм-фан

Ўзбекистон  давлат жисмоний тарбия институти “Ўзбекистон тарихи ва демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” кафедра ўқитувчиси Я.А.Турдимуратов жорий йилнинг 19 ноябрь куни талабаларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларини унумли ўтказиш мақсадида “Шу азиз Ватан – барчамизники” шиори остида Гимнастика ва спорт

Эъзозга лойиқ самарали  меҳнат нашидаси 

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи, профессор Эркин Хўжаев ҳаётидан чизиқлар
     Жамиятнинг бугуни ва эртаси, унинг маданий – маърифий – маънавий салоҳияти таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Таълим тизимидаги ислоҳотларнинг муваффақияти эса кўп жиҳатдан ўқитувчи ва

Байрамингиз муборак азиз устозлар!

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан
Юртимизда Республикамизнинг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг Фармони билан 1997 йилдан бошлаб 1 октябрь  кунини «Ўқитувчи ва мураббийлар куни»  умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келинмоқда. Жамиятнинг бугуни ва эртаси, унинг маданий – маърифий – маънавий салоҳияти таълим тизимининг қай

Ta’lim va tarbiya o’quv jarayonining ajralmas qismi

Поддержка акций ZiyoNET
Илм-фан
 Ta’lim  va  tarbiya  o’quv  jarayonining   ajralmas  qismi.
Nuritdinov  Abdulatif  Abduraxmanovich   (SamDChTI Tarjimonlik nazariyasi va amaliyoti fakulteti talabasi)
Мuhtaram  yurtboshimizning   “Yuksak  ma’naviyat – yengilmas  kuch” asarida shunday purma’no  so’zlar bor: “Bugun biz tarixiy bir davrda – xalqimiz o’z oldiga ezgu va ulug’  maqsadlar qo’yib, tinch-оsoyishta  hayot kechirayotgan, avvalambor o’z kuch va imkoniyatlariga tayanib,  demokratik davlat  va  fuqorolik jamiyati  qurish  yo’lida ulkan  natijalarni   qo’lga  kiritayotgan  bir  zamonda  yashamoqdamiz”.
“Ilm shunday bir  chiroqdirki, seni rohat  va  farog’atga  hech  bir zahmatlarsiz  yetkazadi”   (Аbu  Lays   Samarqandiy)
 
Tarixga nazar solsak, Sharq Uyg’onishi davrida ma'naviy-ma'rifiy sohada asosiy masala inson muammosi edi. Insoniylik, insonni ulug’lash g’oyasi talim-tarbiyaga oid asarlarning asosiy o’zagi sanalgan. Zero, insoniylik g’oyasida yuksak axloqiy xislatlar ifodalangani uchun ham Sharq Uyg’onish davri falsafasi va pedagogikasida ta’limiy-axloqiy yo’nalish muhim ahamiyat kasb etdi. Axloq masalasi faylasuflarning ham, tarixchi-yu shoir hamda adiblarning ham birdek diqqat markazida boldi. Ta’limiy-axloqiy risolalar paydo bo’lib, axloqning ham nazariy, ham amaliy masalalari tahlil etildi. «Qutadg’u bilig», «Qobusnoma», «Hibbat ul-haqoyiq», «Guliston», «Bo’ston», «Axloqi Jaloliy», «Axloqi Nosiriy», «Axloqi Muhsiniy», «Mahbub ul-qulub» kabi Yusuf Xos Hojib, Kaykovus, Ahmad Yugnakiy, Muslihiddin Sa'diy, Nasiriddin Tusiy, Abdurahmon Jomiy, Alisher Navoiy, Jaloliddin Davoniy, Husayn Voiz Koshifiyning ta’limiy-axloqiy asarlari yuqorida ta'kidlaganimiz inson shaxsini ma'naviy-axloqiy shakllantirish muammosini hal etish sohasida yaratilgan sof pedagogik asarlar sifatida muhim ahamiyatga ega. Mazkur ta’limiy-axloqiy asarlarda insonning ma'naviy kamolga etishishi yuksak axloqqa ega bo'lishi, ilm-fanni egallash asosidagina amalga oshishi mumkin, degan g’oya ilgari surildi.

МАЪНАВИЙ ҚАДРИЯТЛАР - ЁШЛАР НИГОҲИДА

Маънавият
Маьнавият инсонни иродали, иймонли, куч-кудратли, хушёрликка ундовчи, сабр-матонатли бўлишга етакловчи, шунингдек, инсонни локайдлик, эьтиборсизлик, бефарқликдан ўйғотадиган ноёб ҳислатлардан биридир. Энг аввало виждон поклиги инсон маьнавиятининг таянч устунларидир.

Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда маънавий ва мафкуравий тарбия усулларидан фойдаланишдаги асосий вазифалар

Маънавият
Шундай қилиб, бугунги даврда ким бўлишимиз ва қандай мавқега эга бўлишимиздан қатъий назар, ҳар биримизнинг вазифамиз экстремизм ва терроризмнингқабиҳ вағаразли жинояткорона мақсад ва моҳиятини ёшларимиз ва бутун халқимиз орасида тинимсиз фошқилиш асосида огоҳликка чақиришдан иборатдир. ҚарМИИ “Ўзбекистон тарихи” 

ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ МИЛЛИЙ ТАРБИЯ ТИЗИМИ

Маънавият
Ҳар қандай халқ қадимий ёки кейинроқ таркиб топишидан қатъий назар ўз миллий тили, этнографик қиёфаси, ҳаёт тарзи қоидалари, руҳий-эмоционал хусусиятлари, урф-одатлари, анъаналари, расм-русумлари, иқтисодий муносабатлари ва хўжалик юритиш усуллари, табиий муҳитга мослашиш жараёнида пайдо бўлган этно-ижтимоий хусусиятлари, миллий ахлоқий тартиб — қоидалари, санъатнинг ўзига хос миллий жозибаси, тафаккурлаш услуби ва бошқаларга эга. Ушбу хусусиятлар ҳар бир миллатнинг миллийлигини белгилаб беради.

Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш – долзарб вазифа.

Маънавият
Маданият ва маърифат
            Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги
1-умумий ўрта таълим мактаб
тарих фани ўқитувчиси
                                         Очилова Райхон.
 
Ҳозирги кунда ислом омили тобора катта кучга айланмоқда. У давлатларнинг ичуи ва ташқи сиёсати, ижтимоий-иқтисодий ҳаётига, давлатлараро ва халқаро муносабатларга таъсир этиб келмоқда. Ҳозирда сиёсатчилар мусулмон оламига дунё ҳамда халқаро  муносабатлар истиқболига таъсир кўрсатувчи куч сифатида қарамоқдалар.
 Ислом омилининг кучайишида мусулмон мамлакатлари ҳудудларининг катталиги, яъни жўғрофий-стратегик имкониятларининг ҳам ўзига хос ўрни бор.

“Мутаассиблик”, “экстремизм” ва “терроризм” тушунчаларининг мазмун-моҳияти

Маънавият
Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактаби тарих фани ўқитувчиси             Рустам Бозоров.
 
 
А.ҲАСАНОВ, О.ЮСУПОВ, К.ШЕРМУҲАМЕДОВ, У.ҒАФУРОВ, Ж.КАРИМОВ «ДИНИЙ МУТААССИБЛИК; МОҲИЯТ, МАҚСАДЛАР ВА ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ» китобидан
 
Диний экстремизм ва терроризм каби ҳодисаларнинг илдизлари узок, тарихга бориб такалса-да, улар ҳеч цачон ижтимоий баркарорлик ва тараққиёт учун бугунгидек таҳдид солмаган. Шундай экан, унинг олдини олиш ва унга карши курашиш инсониятнинг истикболига дахлдор масалага айланди. Ушбу вазифаларга тўхталиб, Президентимиз Ислом Каримов «Биринчи галда, террорчиларни тайёрлайдиган заминга, ғояга, мафкурага эътибор бериш, шуларга карши курашиш керак. Болаларимизнинг онгини ва ҳаётини бузадиган, эртанги кунига мутлақо ишончини йўкотадиган мана шундай ғояларга қарши биз қурол билан эмас, ғоя билан курашишимиз зарур», деб таъкидлайдилар.

оммавий маданият – глобал муаммо

Маънавият
Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 68- сонли  ихтисослаштирилган мактаб  интернати   ўқитувчиси Абубакир   Эргашев
 
оммавий  маданият – глобал   муаммо
 
         Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий  соҳаларида кенг  кўламли ислоҳотлар  амалга   оширилмоқда. Бу эса  ўз навбатида  халқимизнинг  бой тарихи, маънавияти, анъана ва  урф-одатлари, маданият  ва  санъати, фан ва  таълими, ота-боболаримиздан  қолган   қадимий  меросга бўлган  ҳурматининг  юксак  намунасидир.

Яна тарбия тўғрисида... ?

Маънавият
Ғузор туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири ўринбосари                                     Баҳром Дўстқобилов.
  
Яна тарбия тўғрисида… ?
Юртимизда турли соҳаларда олиб борилаётган ободончилик ва бунёдкорлик ишлари, тинч-осойишта ҳаётимиз ҳамда фаровон турмушимиз тўғрисида қанча гапирсак, ёзганимиз билан камлик қилади. Яқин кунларда Мустақиллигимизга 24  йил тўлади. Ўтган вақт мабойнида қанчадан қанча саноат корхоналари, таълим муассасалари, тиббиёт марказлари янгидан қайта ташкил этилди. Ёки замонавий қайта жиҳозланди.

Ёшлар тарбиясида маънавиятнинг ўрни

Наманган давлат университети

Бугунги шиддатли  замонда кучли маънавият ва маърифат эгаси бўлган кишигина ўзлигини англайди, эркин ва озод жамиятимиз, Ватан равнақи йўлида фидойилик қила олади. Ана шу даражада юксалишда маънавиятнинг роли беқиёс. Зеро, инсоннинг мартабасини билдирадиган, унинг онги ва руҳияти билан чамбарчас боғланган бу тушунча жамият, миллат тақдирида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу омилнинг ана шу хусусиятларини мукаамал ифода қилиш мақсадида  турли замон ва маконларда донишмандлар кўплаб таърифлар яратганлар. Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида маънавиятга берилган  таъриф энг мукаммали бўлиб қолди.


Аҳолининг экологик маданияти ва маънавиятини юксалтиришда психологик аспектларнинг аҳамияти

Наманган давлат университети

Адолатхон Жамолхоновна Фазлиева        


НамДУ ўқитувчиси


       Инсон ҳаётга келар экан, табиат билан бир бутунлигини доимо ҳис қилиб яшайди. У улғайган сари борлиқни, атрофидаги оламни, табиат инъом этган барча ноз-у неъматларни бус–бутунлигича сақлаш учун ҳаракат қилади. Ундан фойдаланиш ва яшаш учун курашади. Ўзи билган барча нарсаларни ўзидан кейинги авлодга қолдиришга ҳаракат қилади. Она табиатдаги мўъжизалардан онгли равишда фойдаланади,    ҳаётий тажриба ва таълим -тарбия манбаи ўчоғи — Она табиат  эканлигини англаб яшайди. Табиат инъом этган билими ва бой тафаккури билан келгуси авлодларга ўзининг меросини қолдиради.


“Оммавий маданият” ва унинг ёшлар онгига таъсири

Наманган давлат университети

Бугунжаҳоннинг жуда кўп эксперт ва сиёсатдонлари дунё миқёсида углеводород ва ичимлик суви заҳираси тугаб бораётгани, ҳавонинг бузилаётгани ҳақида бонг урмоқдалар. Лекин, афсуски, улар башариятнинг энг буюк бойлиги-маънавий руҳий ресурсларига улкан хавф туғилаётган, бу тенгсиз неъмат кундан кунга ҳимояга муҳтож бўлиб бораётгани ҳақида сўз юритмайдилар.


Талабаларнинг овқатланиш меъёрлари тўғрисида тавсиялар

Наманган давлат университети

Шуни унутмаслик керакки, организм соғлом ва тетик бўлсагина талаба яхши ўқийди ва ўзлаштиради. Хотирасида кўп маълумотларни сақлай олади, кўтаринки кайфиятда юради. Шунинг учун кўп ақлий меҳнат қилувчи даврий профессия эгаларининг “таомнома”си аслида қандай бўлиши кераклиги хақида сўз юритамиз.


     Миямизнинг ишлаши тўғридан-тўғри биз уни қандай овқатлантиришимизга боғлиқ. Тўғри овқатланиш интеллектуал имкониятлардан самаралироқ фойдаланишга ва чарчоқни енгишга, хотирани мустаҳкамлашга ёрдам беради.


Гиёхвандлик-ижтимоий иллат

Наманган давлат университети

        Гиёҳвандлик ҳар қандай жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти йўлига ғов бўлиш баробарида, айниқса, йигит-қизларнинг саломатлиги, хамда  келажаги ва  ҳаётига рахна солмоқда.  Бу борада мамлакатимизда гиёҳвандликка қарши курашиш, ёшларни бу хатардан асраш давлат сиёсати даражасига етмоқда. Бу хавфнинг олдини олиш  нафақат ҳуқуқ-тартибот идоралари, балки биз профессор — педагог тарбиячиларнинг    ҳам  ёш авлодни тарбиялашдаги энг муҳим бурчимиздир.


Ўқувчиларнинг маънавиятини ўстиришда халқ мақолларидан фойдаланиш

Наманган давлат университети

        

   Маълумки, узоқ тарихга эга бўлган  ўзбек халқи таълим-тарбияга оид бой меросга эга бўлиб, авлодларда инсонпарварлик, камтарлик, меҳнатсеварлик, дўстлик, меҳр-оқибат, биродарлик каби умуминсоний  фазилатларни тарбиялаб келган.  

    Бошланғич синф  ўқиш дарсларида берилган халқ оғзаки ижоди намуналари билан ўқувчиларни яқиндан таништириш ҳам улар маънавиятини ўстириш, уларнинг келажакда баркамол инсон бўлиб етишишларига замин яратади.


Баркамол авлод шакллантириш концепцияси - жамият тараққиётининг муҳим омили

Наманган давлат университети

Юртбошимиз И.А.Каримов баркамол авлодни шакллантириш концепциясида инсондаги ҳали тўла рўёбга чиқарилмаган, маълум бир объектив ва субъектив сабаблар туфайли ижодий, индивидуал, яширин қувватлари ривожланмаган, аммо мустақиллик шарофати туфайли зарур имкониятлар яратилгани учун энди тараққий эттириш мумкин бўлган  ижтимоий, ижодий, ахлоқий, илмий, маънавий салоҳиятини қўллаб-қувватлашни назарда тутади. Ушбу концепция Республикамизнинг стратегик мақсадини ифода этади ва демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти қуриш билан ёнма-ён, узвий тарзда тилга олинади.

Баркамол авлодни шакллантириш концепциясининг муҳим  хусусияти шундаки, у халқимизнинг энг гўзал ва олижаноб анъаналарига, тарихий-маданий парадигмалари ва гносеологик тажрибаларига таянади. Бу ўринда миллий тарбиявий жараёнлардаги тадрижийлик, узвийлик ва ворисийлик таъминланади.


“Оммавий маданият” – маънавий тубанлик тарғиботчиси.

Наманган давлат университети

 

Абдулвохид Нуриддинов,

 Наманган давлат университети

Демократик жамият қуриш назарияси

ва амалиёти, фалсафа кафедраси

 ўқитувчиси.

 

         Сўнгги пайтларда телевизор экранларида, кинотеатрларда, интернет тармоғида турли диск ёзувларида очиқчасига зўравонлик, шафқатсизлик, аҳлоқсизлик, маънавий қашшоқлик, беҳаёлик, фаҳш, очкўзлик, бойликка ҳирс қўйишлик, турли зарарли одатлар, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, кашандаликни ошкора тарғиб қилувчи бадиий филъмлар, мулътфилъмларни намойиш этиш кўпаймоқда. Шунингдек, бугунги ёшлар ахборот глобаллашуви замонида “Интернет ” тармоғидан турли маълумот ва тасвирларни кўриш, ўқиш имкониятига эга.Бу бир томондан ижобий ҳолат бўлса, иккинчи томондан ёшлар онгига салбий таъсир ўтказиши, уларни аҳлоқий жиҳатдан тубанлашувига, зарарли ғоялар таъсирига тушиб қолишларига сабаб бўлиши мумкин. Ғарбдаги турли марказлар “оммавий маданият” ниқоби остида ҳар хил ғоявий зарарли савияси паст, маънавий тубанликка етакловчи,  анимацион ва бадиий филъмлар, рок-н – ролл, поп, металлист   йўналишларидаги қулоқни қоматга келтирувчи, шарқона аҳлоқ-одобга хилоф бўлган мусиқа маҳсулотларини ёшларимиз эътиборига ҳавола этишмоқда.

         Бугунги кунда интернет тармоғида тўққиз мингдан ортиқ ўз жонига қасд қилишни тарғиб этувчи, тўрт мингдан ортиқ эротик мазмундаги сайтлар ишлаб турибди. Глобал тармоқдаги мавжуд ресурсларнинг ўн иккки фоизи   порнографик   мазмундадир. Уларга ёшларни қизиқиши жуда катта.