топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ma'naviy tahdidlar va mafkuraviy kurash:

ИСЛОМ ШАРИАТИНИНГ МАҚСАДЛАРИ

Маънавият
Маданият ва маърифат
 
 
Ислом шариатининг жамики мақсадларини умумлаштириб, уни беш қисмга ажратиш мумкин. Улар «мақосидуш-шаръийя», яъни шаръий мақсадлар деб аталади. Динимиздаги тақиқва рухсатларни ўзининг тор ақли билан талқин қилишга уринаётганлар билиб қўйсинки, Ислом динида нимаики ҳалол ёки ҳаром деб белгиланган бўлса, мана нгу бешта

Ўзбекистон Республикасида ахборот хуружларига қарши курашда парламентнинг роли

Блог им. correspondent

 


“Бугун тез суръатлар билан ўзгариб бораётган, инсоният ҳозирга қадар бошидан кечирган даврлардан тубдан фарқ қиладиган ўта шиддатли ва мураккаб бир замонда яшамоқдамиз… Бугунги кунда замонавий ахборот майдонидаги ҳаракатлар шу қадар тиғиз, шу қадар тезкорки, энди илгаригидек, ҳа, бу воқеа биздан анча олисда рўй берибди, унинг бизга алоқасийўқ, деб бепарвоқараб бўлмайди. Ана шундай кайфиятга берилган халқ ёки миллат тараққиётидан юз йиллар орқада қолиб кетиши ҳеч гап эмас”, дейди Президентимиз ўз асарларида. Дарвоқе, бугун биз ахборот коммуникация технологиялари тобора ривожланиб бораётган замонда яшамоқдамиз.  Бу давр биринчи галда замонавий ахборот соҳасини ислоҳқилиш орқали жамият ривожига ҳисса қўшаётган бўлса, унинг иккинчи салбий тарафини ҳам истисно этиб бўлмайди. Кимдир сув келтирар, кимдир кўза синдирар деганларидек, бу улкан ривожланишларни ҳар ким ўзича талқин этиши ва ундан турли кучлар “ҳосил қилиши”ни ҳам айтиш лозим. ХХ асрнинг иккинчи ярмида бошланган ахборот глобаллашуви жараёнлари бутун дунё жамиятини ягона ахборот маконига айлантирди. 


Ҳозирги кунда дунёдаги 20 га яқин давлатда ядро қуроли ишлаб чиқариш учун ҳаракатлар давом этаётган бўлса, 120 га яқин давлатда ахборот хуружлари уюштириш бўйича иш олиб бормоқда. Табиийки, бу ишлар учун интернет биринчи асосий қурол вазифасини ўтайди. Дунёда интернетдан фойдаланувчиларнинг 90 %ини эса ёшлар (18-35) ташкил этмоқда. Бундан шу хулосага келиш мумкинки, ахборот хуружларининг биринчи нишони бу ёшлардир.Бугун дунёга эгалик қилиш йўлидаги стратегикмақсадлар ахборот гегемонлигига талабни кучайтирмоқда ҳамда бу йўлда инсон онгига таъсир этиш орқали ахборот хуружларидан фойдаланилмоқда. 


 “Араб баҳори” номи билан қисқа фурсатларда жамиятимиз ахборотининг муҳим мавзусига айланган ҳодисалар бугун дунёда содир бўлаётган мафкуравий курашларнинг очиқ тимсолидир. Хўш, “Араб баҳори”нинг “ахборот хуружлари” билан қандай алоқаси бор? Юқорида қайд этилганидек, ахборот хуружларининг асосий мақсади кишилар онгига таъсир этиш йўли билан жамиятни бошқаришдан иборатдир. Масалан, Тунис, Ливия, Баҳрайн, Яман, Миср ва Сурия каби мамлакатларда уюштирилган талотўплар ортида ҳам йирик сиёсий марказларнинг информацион хуружлари ётганлигини кенг жамоатчилик кеч бўлса-да, англаб турибди. Қутқучи кучларнинг найранги оқибатида ярим асрдан бери тинчлик ва барқарорлик ҳукм сурган, нефт захиралари бўйича дунёда саккизинчи ўринда турадиган давлати — Ливия нотинчлик ўчоғига айланди. 


Сурия мамлакати тўғрисида ҳам шу фикрларни айтиш мумкин. Ўтган бир йилдан бери пойтахт Дамашқ ва бошқа йирик шаҳарлардаги норозилик намойишлари иштирокчиларининг полиция билан тўқнашуви қурбонларнинг кўпайишига олиб келди, холос. Мисрдаги давлат тўнтаришининг ҳам четдан молиялаштирилганига далиллар етарли. Ўтган йили Таҳрир майдонида араб тилида ёзилган, намойишларни қандай уюштириш, қандай шиорларни илгари суриш каби “фойдали” маслаҳатлар ўрин олган 26 саҳифали брошюралар тарқатилгани бунга яққол мисол бўла олади. Худди шундай китобчалар ўз вақтида Грузия ва Украинада ҳам тарқатилган эди. Энг ёмони, узоқ йиллардан бери осойишталик эвазига иқтисодиётини тиклаб олган, сайёҳлик орқали миллиардлаб фойда топган мамлакатнинг “қадди” букилди. Оддий фуқаро тинчлик ва барқарорлик қадрини энди тушуниб ета бошлади. Бироқ бугун барака ариган юртдан хорижлик сайёҳларнинг қадами узилди. Хориждаги йирик оммавий ахборот воситаларига ва ахборот маконига эгалик қилиб турган кучларнинг ахборот хуружи натижасида Сурияда ҳам тартибсизлик ва қуролли тўқнашувларнинг охири кўринмаяпти.


Айрим мутахассислар чет эллик ҳомийларнинг пули эвазига ўз юртини ичдан емириш учун ҳаракат қиладиган ички унсурларни “ДНК катакчаларига тушиб қолган вирус”га ўхшатади. Бундай тузилмалар мўлжалдаги вақт пишиб етилгунча ўз фаолиятини аста-секинлик билан давом эттираверади. Муайян мамлакатдаги давлат тузумини ўзгартириш пайти етган вақтда йиллар давомида асл башарасини яшириб келган ва юртнинг танасига сингиб кетган “вирус”ларнинг барчаси ишга солинади.


Бу каби ижтимоий хавфи юқори муаммоларга қарши бугунги кунда қонунчилигимиз ҳамда жаҳон тажрибасида бир қатор қонунлар тизими жорий этилган. Ривожланган мамлакатларда ота-она назоратини амалга ошириш учун кўплаб технологиялар, фильтрловчи дастурий таъминот яратилган. Фильтрловчи дастурий таъминотнинг уч кўриниши бор: "қора рўйхат" (рўйхатга киритилган манбалар (сайтларга)га чиқиш блокировка қилинади, «оқ рўйхат» (фақат рўйхатга олинган манбаларга кириш мумкин), «нейтрал маркировка» (ёмон сайтларнинг рейтингини яратиш, унга кўра фойдаланувчи қайси сайтларга кириш-кирмасликни ўзи ҳал қилади). Ҳар бир фуқаро онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш,  маънавий-маърифий тарғиботни кучайтириш, ғоявий мухолифларимизнинг маънавий таҳдидлари, ахборот хуружларига қарши курашда аҳолининг холис ва ҳаққоний ахборотга эга бўлишини таъминлаш зарур. Бу борада хориж тажрибаси билан ҳам танишиб ўтиш лозим. Масалан, Буюк Британияда “Ўзини тутиш кодекси” ва “”хавфсиз тармоқ” мустақил жамғармаси ахборотлар оқимини назорат қилади. Европадаги айрим давлатларда қонун асосида сайтларни блокиоровка қилиш белгилаб қўйилган. Германияда бу масала суд қарори билан амалга оширилади. Россияда эса ахборот хуружларига қарши курашиш мақсадида “Хавфсиз интернет маркази” тузилган. Европа Иттифоқи мамлакатларида умумий ҳисобда 6 та қонун ҳужжати ҳамда “Хавфсиз интернет” дастури ишлаб чиқилган.


Оммавий ахборот воситалари халққа ва уларнинг сиёсий намоёндаларига онгли равишда асосий қароpлар қабул қилишда кўмаклашади. Улар ҳокимият органлари фаолиятини кузатишга ҳисса қўшиб, муҳокамага қўйилган масалалар моҳияти ва сифатига эътиборни оширади. Бу ўз навбатида, бизнес, илм аҳли ва фуқаролик жамиятини фаолликка ундайди.  Ҳукумат ва парламент ўз қарорлари ва сиёсий ўзгаришларни оммавий ахборот воситалари орқали халққа етказади.Бунда ахборотнинг хавфсизлик даражаси, омманинг сиёсий, маънавий. маърифий савиясини оширишдаги ахамияти эътиборга олинади.  


   Юртимизда амалга оширилаётшан истоҳотлар, юз бераётган жараёнлар шунчалик тезлик ва кенг қамров билан бўляптики, бу қонунлар яна кўп йилларга хизмат қилиши учун айримларини қайта ишлаш, баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, керак бўлса, янгиларини қабул қилиш лозим.  Бунда ахборот ҳавфсизлиги масаласини ҳам жиддий эътиборга олиш носоғлом ахборотлардан ҳимояланишнинг самарали чораларидан бири бўлиб хизмат қилади. Шу маънода, жаҳон тажрибаси билан ўртоқлашиб, миллий минталитет ва замонавий қонунчилигимизни ҳисобга олган ҳолда “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги қонун  ҳамда “Хавфсиз интернет” дастурини ишлаб чиқиш лозим. Бунда ахборотнинг аниқлик, холислик ва тўғрилик принципларига асосланиб, уларни “фильтр”дан ўтказиш, Давлат сири ва бошқа сир деб белгиланган маълумотларни очиқламаслик ҳақида маълум меъёрларни белгилаб қўйиш назарда тутилади.


Ушбу моддадан келиб чиққан ҳолда,  “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасида “Оммавий ахборот воситалари эркинлигини суиистеъмол қилишга йўл қўйилмаслиги” ҳақида белгилаб қўйилган.


Юқорида таклиф этилган “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги қонунда ҳам ушбу моддаларни рад этмаган ҳолда, юртимиз тинчлиги, фуқаролар дахлсизлигига хавф солувчи, ўқувчи онгини заҳарлашга, мафкуравий тахдидга, бузғунчи ғояларни тарғиб қилишга йўналтирилган, бир сўз билан айтганда“ахборот хуружи” уюштиришга мўлжалланган нохолис маълумотни тарқатишни чеклаш ё бутунлай йўқ қилиш назарда тутилади. Муайян шахсга ёки ташкилотга туҳмат, хақорат ва камситиш оҳангидаги материал; порнография, экстремизм, терроризм каби ёшлар маънавиятини булғашга йўналтирилган, уларда беҳаёлик, шафқатсизлик каби иллатларни таркиб топтириш хавфи мавжуд бўлган ахборотларни тарқатиш ушбу қонунда муайян тартибда белгилаб қўйилади ва зарур бўлса, бундай ахборотни тарқатган шахсга (ё ташкилотга) тегишли жазо (ё жарима) тайинланади.


Еворпа Иттифоқидаги 6 давлатда қабул қилинган ”Хавфсиз интернет” дастурини ҳам миллий минталитет ва қонунчилигимизга асосланган ҳолда мамлакатимизда жорий этиш виртуал ахборот хуружларининг хавфини маълум даражада бартараф этади. Бунда интернетдан кириб келаётган ахборот оқимини узлуксиз равишда кузатиш, текшириш, керак бўлса, уларга қонунга асосланган муайян чекловларни жорий этиш назарда тутилади.


Бу каби чора тадбирларни юртимизда амалга ошириш, ўйлайманки, мамлакатимиз ривожи ва хавфсизлик масалаларини таъминлашга хизмат қилади. Хавфсизлик масаласи доимо ҳар ерда долзарб бўлиб келган. 2013 йилнинг “Обод турмуш йили” деб номланишини ҳам қайсидир маънода, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ишларнинг давоми сифатида эътироф этиш мумкин. Чунончи, “Обод турмуш йили Давлат дастури”да белгилаб қўйилган вазифаларда ҳам Президентимиз “Ўзбекистонимизда тинчлик-осойишталик ва хавфсизликни, фуқаролар ва миллатлараро аҳиллик ва ҳамжиҳатликни кўз қорачиғидек сақлаш ва мустаҳкамлаш бундан буён ҳам энг муҳим, ҳал қилувчи вазифамиз бўлиб қолиши даркор” эканлигини биринчи ўринда таъкидлаб ўтганлари алоҳида аҳамиятли. Шундай экан, хавфсизликни, айниқса, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳар биримиз ўзимизниг зарур бурчимиз деб қабул қилмоғимиз лозим. Зеро, Президентимиз таъкидлаганларидек, бугунги кунда ядро полигонларидан мафкура полигонлари хавфлироқдир. 


 


Зухра Халилова