топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

hikoya:

Жимжитлик (ҳикоя)

номли блог ahmadalidilmurod
Имкон — ундан фойдаланишга тайёр бўлган инсонга берилмайди.
 
Унинг юзига тушаётган ҳар бир томчи унга умид бағишлаётган эди, аммо унга нимадир таскинлик бермасди, у ниманидир изларди, ёки уни нимадир изларди, ундан қочишга тайёр бўлиб турган шовқин сурондан у қоча олмаётгандек, ёмғир томчилари унга мажбурий босим ўтқазаётгандек гўё, аммо, у

Севишганлар ва умид (ҳикоя)

номли блог ahmadalidilmurod
Куз, тинч ва сокин ҳаво, барча ўз муаммолари ортидан қувмоқда, уларга эса ташвиш бегона, улар бир-бирини ёшликдан бери севишади, жуда қаттиқ севишади, сариқ барглар билан тўлган дарахтлар ёнидаги йўлдан икковлон қўл ушлашиб кетишмоқда, жуда ёқимли лаҳза, шу пайт тўғридаги йўлдан катта тезликда автомобиль ўтиб кетди:
— Қора автомобиль экан, қора

ИЛОНМИ ЁКИ АВЛИЁ

Ijodkor yoshlar
 
 
Ҳовлимиз тўридаги соҳсупада оқ яктакли, соқоллари оппоқ қордай, нуроний чеҳрасида табассум балқиб турган бобом дастурхон атрофида савлат тўкиб ўтирарди. Тенгқур дўстларига ҳурмат билан илтифот этиб, чой қуйиб узатар экан, дастурхондаги ноз-неъматлардан тамадди қилиб туришларини мулозамат қилди. Бобо суҳбат орасида ёшлигида бошидан

Тинчликни соғинган ит

Шеърият ва адабиёт
Бир куни ҳовлимизга қари, чарчаган ит кириб қолди. Бўйнидаги тасмаси ва шишиб турган қорнига қараганда унинг эгаси бўлиб, яхши боқишарди. Ит ёнимга индамай яқинлашди ва мен уни силадим. У ортимдан эргашиб уйга кирди. Астагина остонага бошини қўйди ва ухлаб қолди. Бир соатдан кейин у уйғониб эшик томон юрди. Эшикни очиб уни чиқариб юбордим.
Эртасига у яна ҳовлимда пайдо бўлди, мен билан “саломлашиб”, кечаги жойига бориб ётиб олди ва бир соатча ухлади. Бу ҳолат бир неча ҳафта давом этди. Мен қизиқсиниб “Ҳар куни уйимга ухлагани келадиган бу ажойиб итнинг эгаси ким?” деб хат ёзиб, уни итнинг тасмасига қистириб қўйдим.
Эртасига ит бўйнидаги тасмага қистирилган жавоб хати билан кириб келди: “Бизнинг олтита боламиз бор, улардан иккитаси ҳали уч ёшга ҳам тўлмаган. Итимиз тинчгина ухлашни истайди. Эртага итимиз билан бирга мен ҳам уйингизга борсам бўладими?”
www.mulohaza.zn.uz

Fitna qurbonlari

Ijodkor yoshlar
Шеърият ва адабиёт
Tinchlik eng oliy ne’mat, uni asrash esa har birimizning muqaddas  burchimizdir.                             
Bir necha yil avval Suriyaning Idlib viloyati obod, atrofi gullar bilan yanada ko’rkamlashgan va tarixiy obidalardan tortib zamonaviy turar joylarigacha ko’rgan ko’zni quvnatadigan chiroyli maskanlardan edi. Ko’chalarda odamlar hayot tashvishi bilan band, uylarda esa bolalarning sho’x kulgulari eshitilib turar, ularning qalblarida beg’ubor davrning o’yinqaroq damlari hukm surardi. Lekin tez orada sodir bo’lgan mudxish voqealar bu damlarning omonat ekanligini ko’rsatdi. Sulaymon endigina maktab yoshiga yetgan va maktabga borishni juda-juda

Шабнам

Ijod olami

Тонг саҳарда эндигина кўз очган япроқнинг юзида томчилар пайдо бўлганди. Хали хеч ким билан дўстлашмаган барг шудрингга сўз қотди, ишқи тушди. У билан узоқ-узоқ суҳбат қурди. Кўнглини ёзди…


Шабнам доимгидек эрта турди-да, боғлари томон ошиқди. Жажжигина нигоҳлари билан япроқларга “ўрнашиб” олган шудрингларни завқ ила кузатарди. Унинг ҳам хаёллари шу сув томчиларидай беғубор ва тиниқ. У ўрнидан қўзғалаётган бобоси мийиғида жилмайганча, кўз қири билан кузатиб қолганди.


ЁМҒИР

JizDPI
Илм-фан

Ташқарида ёмғир ёғаяпти. Бутун ҳавони илк бор ёғаётган ёмғирга илҳақлик билан бағрини тутиб берган она заминнинг алланечук ҳузурбахш, қадрдон иси тутиб кетди. Кўзларимни юмиб, юзларимни ёмғирга тутиб борлиқдаги бу ҳидни тўйиб-тўйиб симирдим.



СЎНГГИ ИЛТИФОТ

JizDPI
Илм-фан

Чол ҳар кунгидек барвақт уйғонди. Одам қариганда уйқуси сийрак бўлиб қоларкан. Дунёнинг иши қизиқ: ёшликда куч – қувват билан бирга уйқуни ҳам беради, қариган чоғингда эса куч-қувватдан ҳам қоласан, кўзингга уйқу ҳам келмайди.



Yozilmagan hayot 2

Hikoyalar
Yozilmagan hayot
 Omon Muxtor
 “Yoshidan boshlaylik” — debdi Nakir. “Yo‘lda yotgan arqonni birov tushirib qoldirgan edi. Seniki emasdi. Nega olding?” — deb so‘rabdi Munkar. Yigit chaynalgan ekan, Nakir boshiga gurzi bilan tushiribdi.      Ertalabgacha shu arqon ustida

Yozilmagan hayot

Hikoyalar

Yozilmagan hayot (hikoya)


Omon Muxtor


 


    Yosh yozuvchi Ismoilga pochchasi Sayfulla aka:    — Farg’onaga bir bormoqchiman. Dovondan o’tib. Hech ko’rmaganman, — dedi. — Qo’yliqdan to’rt-besh soatlik yo’l ekan.    — Mashina tutib nima qilasiz? O’zim obboraman, — dedi Ismoil.


    Sayfulla aka Qo’yliqdan ichkariroqda, qishloqda yashar edi. Yoshlikdatabelchi, suvchibo’lgan, keyinanchayilpochtadaishlagan. Oldineshakda, keyin «shayton-arava»daxat, gazeta-jurnaltashibumrio’tganedi. Ubukirmi-qiyshiqmi, Kvazimodagao’xshaganbeso’naqaykishi. Lekino’sha, Kvazimodagao’xshabmuhabbatliqalbiboredi.    


    IsmoiluchyilchaburunbahordaopasiRohilaningqabriboshidapochchabilanyonma-yonturganida, uningko’zlarinurlanibketgan, allanechukshirinxo’rsinib:     — Yanabirozyashamadi-da! — degan, o’shasoniyadabizningyoshyozuvchimizbularfaqater-xotinemas, oradakattabirmuhabbathambo’lganinihisetganedi.    Rohila dunyodan o’tgach, Sayfulla aka qaytib uylanmadi. Muhabbatdan tashqari, aftidan, xotiniga tegishli jigarlardan uzoqlashgisi kelmadi. Shu boisdandir, u ham bu tomondagilar uchun «har qachongi pochcha» bo’lib qolavergan edi. 


   Farg’ona safari haqidagi gapdan bir hafta o’tgach, ular yo’lga chiqishdi.


 


     Avvalida, mashina Qamchiq dovoniga yaqinlashgunicha indamay ketishdi. Sayfulla aka o’zi kamgap edi. Ismoil esa yo’lga tikilib, xayol surib borardi. Dovon boshlangach, u bexos jo’shdi:     — Oldinlar bu yo’l tor, xatarli edi. Qishda butunlay yopib qo’yishardi. Bir gal tumanda, yana mashina buzilib qolib, rosa ovora bo’lganman. Endi mashinalarni qarang! Go’yo shahar ichida yuribdi! — Ismoil biroz tin olgach, so’zini davom ettirdi. — Atrofning go’zalligi! Odamlar Shveytsariya deydi. Mana, sizga Shveytsariya!     — Ha chiroyli, — dedi Sayfulla aka tog’larga qaraganicha. Keyin xijolat chekib, qo’shib qo’ydi: — Siz doim bandsiz. Sizni yozishdan qoldirdim.    — Ey, ishim yaxshi. Yozishdan oldin o’ylash ham kerak, — dedi Ismoil. — Hozir g’alati bir narsalar ustida ishlayapman.      Uning shapaloqdek ikkita kitobchasi chiqqan, ularni pochchaga bergan edi. U pochchasi aqlli ekanligini bilardi. Zeroki, afti-angorini ko’rib xunukmi-tasqarami, desa bo’laveradigan bu odamni qishloqda hurmat qilishardi. Lekin pochcha hayot sharoiti majbur qilib, yettinchi sinfdan nariga o’tmagan. Savod darajasi qanday — Ismoil bilmas edi. Bergan kitoblari haqida, u o’qimagan, mayli, opamning eri bo’lgani uchun berdim, o’zi vaqtida tarqatgan gazeta-jurnallardan birontasini ham o’qimagan bo’lsa kerak, deb o’ylar edi. Shunday fikri borligidan, shu kunlar «qog’ozga tushayotgan» bir voqeani Ismoil, bolaga ertak aytgandek «soddaroq» qilib Sayfulla akaga aytib berishga tutindi. Aytmas ham edi-ku, yo’lda suhbat ishtiyoqi uning tili tugunini yechvordi.       — Bu rivoyatmi, shunaqa… Qadimda bir boy bo‘lgan ekan. Xotini o‘lgan… kechirasiz! — farzandi yo‘q ekan. O‘lishidan oldin bir juma kuni masjidga chiqib, musulmonlar, dunyodan o‘tganimda kim men bilan bir kecha qabrga kirib yotsa, yiqqan tillamni bitta qoldirmay, o‘shanga beringlar, deb e’lon qilibdi. Boy ko‘z yumgach, juda kambag‘al bir yigit o‘rtaga qo‘yilgan shartni bo‘yniga olib, tobutning oldiga tushibdi. Boshini egib ketayotsa, yerda yotgan qandaydir arqonni ko‘ribdi. Shunchaki ilib, beliga bog‘labdi. Qisqasi, jamoa boyni go‘rga joylab, haligi yigitni ham tuynukdan kiritib yuboribdi. Tosh bosib, tuproq tortishibdi. Ko‘p o‘tmay, yigit qarasa, ro‘parada Munkar-Nakir turishibdi. “Bular ikkita ekan” — debdi Munkar.


    

Shiroq2

Hikoyalar

 — Ҳой одам, ўзинг кимсан, отинг нима ва қайси уруғдансан?— деб сўради.      — Отим Широқ, ўзим шак уруғиданман,— жавоб қилди чол.      — Келиб менинг истироҳатимни бузмоқдан мақсадинг надир?      — Мақсадим мулозамат камарин белга боғлаб, умримни сиз шаҳаншоҳ хизматида ўтказмоқдир. Жанобларига хайрхоҳ бўлганим туфайли қабиладошларимдан қаттиқ ситам кўрдим. Уларга мен: «Шоҳи Эрон билан урушаман, деб чиранманг, сизларни бир ҳамлада зеру забар қилгай, яхшиси, итоат камарин боғлаб бориб, ул зоти бобаракотнинг этакларидан ўпинг», дедим. Бу гапдан хабар топган ҳукмдоримиз Рустак ғазабга минди на менинг қулоқ-бурнимни кестирди. Мен энди сизнинг ёрдамингиз билан ундан ўчимни олмоқчиман. Агар ижозати олий бўлса, енгилмас қўшинингизни ёлғиз подачилар биладиган сўқмоқлар билан шак лашкарларининг орқасидан олиб чиқар эдим, кейин уларни қилич дамидан ўтказмоқ қийин эмас...      Широқнинг гапини эшитиб, Доро ўйга толди. Агар жанговар шак қабилалари шу йўсинда яксон қилинса, Ўкуз билан Яксарт ўртасидаги серунум ерларни босиб олган Эрон лашкарларининг бехатарлиги таъмин этилган бўлади. Аммо бу кекса чўпонни бир синаб кўрмоқ керак.     Широқ шоҳнинг ишончсизлик кўзи билан қараётганини фаҳмлаб, ўз сўзиппнг тўғрилигини исбот қилишга киришди:     — Ахир қулоқ-бурнимнинг яқиндагина кесилгани кўриниб турибди-ку! Бизникилар бекорга ўз уруғларига бундай ситам етказмайдурлар.     У ўйлаб қўйган далилларини келтириб, узундан-узоқ гапирди ва ўзининг Эрон шоҳига содиқлигини, шакларга душман эканлигини исбот қилишга тиришди, сўзининг охирида Қуёш тангрисини шафе келтириб онт ичди.     Доро саркардалари билан маслаҳатлашиб, шаклар устига қўшин юборишга, Широқни эса йўл бошловчи қилиб олишга қарор берди.     Эрон аскарлари йўл бошловчининг маслаҳати билан етти кунлик сув, озиқ-овқат ва ем-хашак олиб йўлга чиқдилар ва дарёнинг чап қирғоғидаги қум саҳроларидан бориб шакларга орқа томондан ҳужум қилмоқчи бўлдилар.     Дастлабки кунлар йўл унча машаққатли бўлмади. Чўл ўтлари энди қовжираб келаётган бўлса ҳам онда-сонда булоқлар атрофида кўм-кўк ўтлоқлар учраб турарди. Бора-бора чўл саҳрога айланди, одамлар ва отларнинг сувга эҳтиёжи оша борди. Афсонавий отларнинг тақаларига ўхшаб уюлиб қолган қумтепалардан ошиб ёки четлаб ўтиш осон эмас эди. Қора терга тушиб ҳансираган отлар оёқларини қумдан аранг тортиб олиб, бошларини қуйи солганларича битта-битта қадам ташлаб борарди. Саҳронинг бераҳм қуёши ёмон ниятда қолаётган бу қуролли одамларнинг бошидан олов сочар, ичларини куйдириб, ташналикдан лабларини қовжиратар, қумлар устида жимирлаб турган қайноқ ҳаво ўпкаларини ёндирарди.      Лашкарбошиларшшг тоқатлари тоқ бўлиб, шаклар лашкаргоҳига қанча масофа қолганини Широқдан суриштира бошладилар. У эса манзилга яқинлашиб қолганликларини ва яна икки кун юриш кераклигини айтиб, бошлиқларни юпатарди. Бироқ сермашаққат сафарнинг еттинчи куни ҳам шаклардан дарак топмадилар. Ҳаммаёқ дашт-биёбон, одам юрса оёғи, қуш учса қаноти куяди. Сув, озиқ-овқат, ем-хашак тамом бўлган, ориқлаб кетган отлар ер искаб сув қидиради, қовжираган лаблари шишиб кетган одамлар бир қултум сув учун бир йиллик умрларидан кечишга тайёр!Широқни ўртага олиб: «Бизни қаерга бошлаб келдинг, аблаҳ!— деб қисти-бастига олдилар. Аскарбошилардан бири уни ёқасидан ушлаб силтади ва ҳақорат қила бошлади. Широқ ёқасини унинг қўлидан қутқариб, намат қалпогини бошидан олди-да, соражин ва кенг пешонасидаги терини артди. Унинг қовжираган лаблари истеҳзоли табассумдан ёришиб, қийиқ кўзларида ўт чақнаб кетди. Атрофини қуршаб олган ғазабли чеҳраларга мағрур қараб туриб, қалпоғини ерга бир урди-да, қаҳқаҳлаб кулиб юборди:      — Мен енгдим, Доро қўшинини бир ўзим енгдим! — дсди у қичқириб.— Сизларни алдаб саҳронинг қоқ ўртасига олиб келдим,— қўли билан кунчиқиш ва кунботиш томонни кўрсатди. — Буёғи ҳам етти кунлик йўл, буёғи ҳам. Истаган томонингизга бораверинг! Менинг гўрим шу ерда,— деб оёғи остини кўрсатди.       У ўз муродига етгани учун муқаддас оташ ва сув худосига шукур қилиб, аллақандай бир дуони ўқиди. Дарҳақиқат, у ўз элини қулликдан қутқариб қолиш учун жонидан кечган, ёвуз душманни ҳийла тузоғига илинтириш учун минг турли азоб-уқубатни бўйнига олган эди. Мана энди у ниятига етди, душман аскарини ҳалокат жари ёқасига бошлаб келди. Энди душман нима қилса қилаверсин!У Рустакнинг ҳузурига кирганида шундай деган эди:       — Агар мснинг бола-чақам ва невараларимни унутмасанг, ўз ширин жонимдаи кечиб, юрт бошига келган балони даф этардим. Душманни даф қилмоқ учун бир ҳийла ўйлаб топдим. Умрим охирлаб қолди, ахир бу дунёдан кетмоқ керак. Мен эл-юрт учун ўлимнинг ширин шарбатини ичмоққа қарор қилдим… Гапимга қулоқ сол...       Ҳукмдор унинг гапини охиригача тинглаб, фикрини маъқуллаган эди. Шунда у ёнидан ўткир пичоғини олиб, ўз қулоқ-бурнини кесган ва гўё ўз элига хиёнат қилган бўлиб, душман орасига кирган эди...       Ғазабдан кўзлари олайиб, афт-башараси бужмайиб хунук бўлиб кстган Эрон саркардалари Широқни ўраб олиб, уни ура бошладилар. Саркарда Роносбат дабдаласи чиққан Широқни улар қўлидан қутқариб, бир четга олиб чиқди-да, сув ичирди, сўнгра чодирига олиб кириб, уни яхшиликча йўлга солмоқчи бўлди. Энди Эрон саркардаси шаклар устига юриш қилиб, уларни тор-мор этишни хаёлидан чиқариб ташлаган, у фақат қўшииини ҳалокатдан қутқариб қолишни ўйларди.       — Агар сен саҳро қудуқлари ва чашмаларини бизга кўрсатсанг, гуноҳингдан кечиб, Сўғдияда истаган қишлоқлардан бирини сенга инъом қилардик.       — Ўз элимнинг душманларига ёрдам учун чўзадиган қўлимни кесиб ташлаганим маъқул,— деди у гапни қисқа қилиб. Ҳалокат ёқасида қолган эронийлар аччиқларига чидай олмай фидокор чўпонни чопиб, қийма-қийма қилиб ташладилар.


  Миркарим Осим

Yaxshi odam bo’lish qiyin

Блог им. shirincha2011

     To’satdan yaxshi odamga aylanish juda qiyin, sen buni chin dildan xohlashinga qaramasdan, ba’zida yaxshilikka yomonlik bilan javob qaytarishadi.


 


     Ishdan uyga tomon velosipedda qayta yotib, bir bolakay qo’lida muzqaymog’i bilan yo’ldan yugurib o’tayotib, ehtiyotsizligi tufayli yiqilib tushib, muzqaymog’I uzoqqa uchib ketganini ko’rib qoldim. Bolakay yerda yotganicha baqirib yig’lar edi, men shoshilib velosipeddan tushdimda, uni ko’tarib oldim. Shu payt yo’l chetidagi binodan bir ayol yugurib chiqib keldi, bolasining uyog’ bu yog’iga og’ringan bir holatda qaradi, men esa bolaning onasi bo’lsa kerak deb o’ylab, shu zahoti uni tinchlantirish uchun yosh bola yiqilsa, hechqisi yo’q dedim. U g’azab bilan qarab, menga baqira ketdi: “ Velosipedni biroz ehtiyot bo’lib haydasang bo’lmaydimi, bu gal urib yubormading, omadim keldi deb hisoblashing mumkin!” – dedi. Yana qo’li bilan yerdagi muzqaymoqni ko’rsatib, “Muzqaymoqning pulini to’lab ketishing mumkin”, — dedi.



Sevgi qissasi

Блог им. shirincha2011

    Bizning guruhimizdagi ZhaoXia aqlli, chiroyli, quvnoq, har bir ko’rgan inson sevib qoladigan qiz.men ham albatta uni sevaman. Lekin hech qachon birovga aytmaganman, yana hammasini unga bildirin qo’ymaslikka harakat qilganman, bu mening qalbimdagi bir sir edi, chunki mening yaqin do’stim Yu Hui ham uni yoqtirishini bilar edim.


 


     Yu Hui va Zhao Xianing uylari juda yaqin edi, u har gal meni qidirib kelganda Zhao Xiani o’zi bilan birga olib kelar edi. Yoqtirgan qizim bilan o’zimning yaqin o’rtog’imni kulib gaplashgan holatini ko’rib, yuragimda aytib bo’lmas tuyg’u, tez-tez ko’rinib turadigan notabiiylik  bo’lar edi, shuning uchun  iloji bor qadar men ular bilan birga yurmaslikka harakat qilar edim.


 


    O’shanda qish kunlarining birida, havo juda sovuq edi, men kasal bo’lib, darsga bormadim, bir o’zim zerikib uyda qoldim.kutilmaganda kimdur eshikni taqillatdi, ochib qarasam, Zhao Xia ekan. U qo’lida bir bog’ ochilgan gullarni ushlab, eshik oldida turar edi, yuzlari sovuqdan qizarib ketgan edi, kulib: “kirsam maylimi?” – deb so’radi. Men uni ichkariga taklif qildim.iliq salomlashib, mayin-mayin kulib qo’ydi, yana gullarni qo’shib qoydi, men esa ta’sirlanganimdan ko’zimdan yosh oqib ketishiga sal qoldi.butun kun davomida men juda xursand edim. Birinchi marta o’zim sevgan qiz bilan bunchalik ko’p gaplashishim, men allaqachon o’zim bilmagan holda unga tuyg’ularimni ishor qilib qo’ymadimmikan deb o’ylab qoldim.



Армоним …

Блог им. shirincha2011

    Мақсуд бетоқат бўлиб у ёқдан бу ёққа юра бошлади. “Тезроқ дарси тугай қолсайди, бугун ҳаммасини унга айтаман. Майли рад этса ҳам, йўқ рад этса нима қиламан…” бирдан Мақсуднинг юраги жимирлаб кетди, — йўғе, жа унчалик бўлмас, хеч бўлмаса вақт бер ўзимни ўзгартираман дейман. Ниманиям ўзгартирардим, чиройли бола эмаслигингни ўзинг ҳам биласанку Мақсуд. Унинг хаёлини чиқишга чалинган қўнғироқнинг овози бўлиб юборди. Бирин кетин шинамгина лабаратория хонасидан бўлажак хамшира қизлар оппоқ халатларда чиқиб кела бошлашди. Мақсуд узоқдан Азизани кўрдию ўйлаб турган гаплари ҳам эсидан чиқиб кетди. Азиза уни кўриб ҳайрон қолди. Азиза Мақсуднинг ўзида кўнгли борлигини билар, ҳатто уйдагилари, дугоналаридан кўп эшитган, аммо унчалик эътибор бермас эди.


 


-    Ассалому Алайкум Мақсуд ака. Келинг тинчликми?


-    Тузукмисан Азиза, тинчлик ўзим йўлим шу ёққа тушганди.


-    Дарс пайтия, нима дарсдан қочдизми?


-    Йўқ дарсимиз бўлмади.


-    Алдаманг.


-    Йўғе, алдаётганим йўқ. Ўзингнинг дарсинг тугадими?


-    Ҳа! тугади.


-    Юр бўлмаса ўзим кузатиб қўяман. Махфуза опанг совға бериб юборган эди.(Махфуза Азизанинг холасини қизи)



Мени “ кашф этган ” сўз

Блог им. shirincha2011

    Менинг исмим Санжар. Бугун дунёдаги энг бахтли инсонман. Чунки, инсонлар дардини  енгиллаштирувчи оқ кийимли “нажот фариштаси”, яъни, шифокорман. Инсонлар кўнглидан жой олиб, шундай обрў-еътиборга сазовор бўлишимда бир инсоннинг мехнати ва биргина сўзи туртки бўлди. Мен бугун ўша инсоннинг қошида тиз чўкаман. Агар ўшанда бошқалар каби бээътибор бўлиб, хаётга бўлган қизиқишимни уйғотмаганда эди, бу кунларга эришмаган бўлардим. Ўша инсонимнинг биргина сўзи бугунги куним учун “замин” яратган эди. Хаётимнинг ўша “лавхасини” сизларга сўзлаб бермоқчиман. Зора, йўлидан адашаётган тенгдошларим менинг хатойимни такрорламасдан хулоса чиқариб олсалар…



Қариндошларни ўғирлаш

Футбол янгиликлари
Спорт
Юлдузларга муаммо. Машҳур бўлишнинг ўзига яраша қийинчилик ва ташвишлари бор. Масалан, кўп пул топадиган футбол юлдузларининг яқинлари ёки қариндошларини ўғирлаб кетиш тез-тез учрайди. Ғарблик журналистлар бундай нохуш воқеанинг такрорланиб тураётгани боис киднепинг иборасига қиёсан махсус термин ҳам ўйлаб топишди: «футнепинг». Афсуски, одам ўғирлаш ҳар доим ҳам яхшилик билан тугамайди. Тўғри, яқинда Халкнинг ўғирлаб кетилган синглиси жиноятчилар қўлидан озод бўлди. Лекин тарихда кўнгилсизлик билан хотима топган воқеалар ҳам йўқ эмас. «ССФ» нашри айнан Халкнинг синглиси билан рўй берган воқеалар хроникасига тўхталиш баробарида «футнепинг» номини олган аввалги жиноятлар архивини титкилаб кўрди.
 

Tulki ovlagan ayiq

Кўнгил битиклари
Xalil Dundor shunday hikoya qiladi:
 — Tog' etagidagi Xirvati qishlog'i atrofida suruv haydab yurgan cho'ponlar har kuni tunda bittadan qo'y g'oyib boiayotganini sezib qolishadi. Ma’lum bo’lishicha, suruvga ayiq oralagan ekan. Cho'ponlar o'g'rining adabini berib qo'yish niyatida kechasi gulxan yoqib, uni poylab o'tirishibdi. Bisotlarida bittagina pilta miltiq bor ekan. Nihoyat, ayiq ko'rinibdi. Cho'ponlar shovqin ko'tarib, uni qo'rqitmoqchi bo’lishgan ekan, ayiq parvo qilmay to'g'ri bostirib kelaveribdi. Buni ko'rgan bir cho'pon shosha-pisha miltiqni olib, o'q uzmoqchi bo’lgan ekan, piltasi o't olmabdi. Ayiq esa yaqinlashib qolibdi.

Xaloskor it

Кўнгил битиклари
Moskvada Ajdar Ibrohim degan bir kino rejissyor bilan do'stlashib qolgan edik. Ikkinchi marta Moskvaga borishimda o'shaning xotini vafot qilganini eshitdim. Bir tanishimizni yonimga olib, ko'ngil so'ragani dala hovlisiga bordim. Kinorejissyorning dala hovlisi katta yo'ldan chetroqda, o'rmon yoqasida ekan. Xotini qazo qilganiga bir hafta bo'libdi. Ajdar Ibrohim gap orasida marhumaning bir iti bo'lganini, janozadan so'ng u mutlaqo ko'rinmay qol-ganini aytdi. Ilgarilari bunday odati yo'q ekan. Hatto o'rmonning ichiga kirib ketsa ham, bir soatga qolmay uyga qaytarkan.

Shafqatli it

Кўнгил битиклари
Uyimiz katta yo'l yoqasida bo'lguchi edi. Qish kunlaridan birida ikkinchi qavatdagi deraza yonida gazeta o'qib o'tirardim, oldimda esa qahva. Shu payt ko'cha tomondan ingillagan ovoz eshitildi. Shunday ayanchli, shunday g'amnok ediki, gazetani ortiq o'qiyolmadim. Eshikni ochsam, jingala-jingala oq junli daydi bir kuchukcha turibdi. Meni ko'rishi bilan jonholatda ingray boshladi. Allaqayeri og'riyotganini sezdim. Tumshug'ini ostonaga qo'yib, iltijo bilan ko'zimga tikildi. Darrov yerdan ko'tarib olib, uyoq-buyog'iga razm solib ko'rdim. Bir oyog'i lat yegan bo'lsa kerak, qonayotgan ekan.

Ona tarbiyasi

Кўнгил битиклари
O'n yashar bola edim. Istanbulning Sulaymoniya mahallasida, ikki qavatli eski uyning bir xonasida oilamiz bilan ijaraga turardik. Targ'il bir mushugimiz bo'lardi. O'sha kezlari u bolalagan bo’lib, faqat bittasi tirik qolgan edi. Targ'il nechog'lik och qolmasin, uydagi narsalarga hecham ko'z olaytirmasdi. Aslida esa o'zi uchchiga chiqqan o'g'ri edi. Allaqayerlardan go'sht o'marib, uyga tashigani tashigan edi.