топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ZiyoNET порталидан фойдаланиш:

«ZiyoNETнинг бугунги кундаги ютуқлари ва тармоқ имкониятлари» мавзусида семинар

MyINFO - Axborot kommunikatsiya Texnologiyalari
Бугун Тошкент давлат стоматология институтида «ZiyoNETнинг бугунги кундаги ютуқлари ва тармоқ имкониятлари»мавзусида семинар ўтказилди.
Тадбирда стоматология факультетининг профессор-ўқитувчилари ва  1-курс талабалари, шунингдек, ZiyoNET бўлими ходимлари Л.Каримова, М.Миртоировалар иштирок этишди.

ZiyoNET дан янгилик: "Абитуриент" бўлими очилди

Ziyonet portalidagi yangiliklar

ZiyoNET порталида  ОТМга кирувчилар учун янги «Абитуриент» бўлими ташкил этилди, унда тест синовидан ўтиш ва керакли маълумотларни олиш мумкин.
1.    ОТМларни Ўзбекистон региони бўйича кўриш мумкин.
2. Қизиқарли маълумот: «Ўтган йилги ўтиш баллари» — барча ОТМлар ва барча мутахассисликлар бўйича абитуриентлар сони, битта ўринга танлов, таълим шаклинингбюджет (грант) ва контракт тўлови учун ўтиш баллари.

Тошкент темир йўллар муҳандислари институтида “ZiyoNETнинг янгича талқини: ютуқ ва имкониятлари” мавзусида ўқув-семинар

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан


Глобаллашув жараёнда ахборот алмашувининг ёшлар орасида кенг оммалашиб бораётганлиги барчамизга сир эмас. Бугунги кунда ёшларга интернетнинг аксарият сайтларида ёритилиб борилаётган хизмат турлари шу қадар ривожланиб бормоқдаки, ахборот алмашинув жараёнида интернетга кирган ҳар қандай  инсонни ўз оламига чорлайди. “ZiyoNET” ахборот-таълим порталининг ташкил топганига роппа-роса 9 йил бўлди. Ана шу давр мобайнида “ZiyoNET” йилдан-йилга такомиллаштириб борди.  “ZiyoNET” портали уч хил тилда – ўзбек, рус, инглиз тилларда ўз ўқувчиларини ахборот билан таъминлайди. Сайтнинг таҳлили шуни кўрсатадики, бугунги кунда “ZiyoNET” портали сўнгги янгиликлардан мунтазам равишда хабардор этиб бормоқда, талаба-ёшларга оид турли фанлар бўйича маълумотлар чоп этиб боради, билимларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.



Тиббиёт коллежида “Дарс жараёнида “ZiyoNET” ахборот-таълим тармоғидан фойдаланиш самараси” мавзусида ўқув-семинар

Блог им. lalixon


Куни кеча 2-Республика тиббиёт коллежида “Таълим жараёнида илғор педагогик ва ахборот коммуникацион технологиялари ва чет тилини ўрганиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан” мавзусида фақат ўқитувчилар учун ўқув-семинар бўлиб ўтди.


 


Тадбир 2-Республика тиббиёт коллежи директори тиббиёт фанлари номзоди М.Адилов, Аниқ фанлар кафедраси мудири М.Бобожонова ва “Тиллар кафедраси” мудири инглиз тили ўқитувчиси Ш.Давлатова кумагида уюштирилиб, унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “ZiyoNET” бўлими ходимлари, тиббиёт коллежи ўқитувчилари иштирок этишди.


 


Ушбу ўқув-семинарни кириш қисмини ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари С.Магдиева  очиб бериб, ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари тиббиёт коллежида нечта бўлим очилгани, ўқувчиларнинг олган билим, кўникма ва малакаларини мустаҳкамлашлари учун шаҳримизнинг кўплаб нуфузли тиббиёт масканлари билан ҳамкорлик иши йўлга қўйилганлиги, бундан ташқари ўқув ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётларини ташкил этиш, битирувчиларни ишга жойлаштириш масалалари тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтди.



II Республика тиббиёт коллежида ўқув-семинар

Блог им. lalixon

Блоглар тарихи ўтган бир неча аср олдинги вақтга бориб тақалади: илк бор у ўтган асрнинг 90-йиллар бошида АҚШ интернет тармоқларида пайдо бўлган эди. Таълим блоглари шунинг учун ҳам асосан инглиз тилида намоён бўлади.


 


      Шифокор ва ўқитувчилар жамоатнинг энг намояндалари саналишади. Агар буни кимдир инкор этса, хорижий ва ўзбек миллий адабиётига мурожаат этиши мумкин. Яъни буюк мутафаккирларимиз фикр-мулоҳазаларини бехато китобхонларга етказиб беришда муҳтарам устозларимизнинг меҳнати ётади. Энг малакали касб эгалари педагоглар ҳурмат-эътиборини сақлаб келишмоқда ва бунга арзийдилар. Айтиш лозимки, иқтидорли ўқувчиларимизнинг изланиши ва ютуқларида малакали педагогларимизнинг қўшаётган ҳиссалари чексиз. Шу билан бирга у ўқувчи ёки талаба билан баравар ўз устида изланиш олиб боради. Натижада эса устоз ҳам, ўқувчи-талаба ҳам кўзлаган мақсадига эришади.


      Таъкидлаб ўтганимиздек, машаққатли касб эгалари бўлган ўқитувчиларимизни қанча ардоқласак шунча кам. Улар барча соҳада илғор ва фаол бўлганларидек, интернет сайтларининг  блоги тўғрисида тушунчага эга бўлишлари шарт.


 


 Ана шу мақсадда жорий йилнинг 29 март куни соат 14.00 да II Республика тиббиёт коллежида бўлиб ўтадиган «Таълим жараёнида илғор педагогик ва ахборот коммуникацион технологиялари ва чет тилини ўрганиш борасида амалга оширалаётган ишлар» мавзусидаги давра суҳбатига барча қизиқувчиларни чорлаб қоламиз.


 


Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «ZiyoNET» бўлими бошлиғи И.Ерматов «Дарс жараёнида ZiyoNET  ахборот-таълим тармоғидан фойдаланиш самараси» бўйича слайдлар ёрдамида тиббиёт коллежи ўқитувчи ва талабаларига кенг кўламли ахборот бериб ўтади.  


 

“Таълим тизимида интерактив хизматларни ташкил этиш истиқболлари” мавзусидаги давра суҳбати

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан


Бугун Тошкент ислом университетининг мажлислар залида Uzinfocom компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “ZiyoNET” бўлими, ТИУ ҳамкорлигида талабаларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари борасидаги билимларни янада бойитиш мақсадида “Таълим тизимида интерактив хизматларни ташкил этиш истиқболлари” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.


 


Мазкур тадбирда университетнинг профессор-ўқитувчилари, “Информатика ва ахборот технологияси” кафедраси мудири Н.Турсунов, шу кафедра доценти М.Ходжаева,  изланувчи ёшлар, бакалавр ва магистр талабалари иштирок этишди.


 


Кириш қисмини “Информатика ва ахборот технологияси” кафедраси мудири Н.Турсунов очиб бериб, бугунги кунда ахборот-технологияси соҳасига катта аҳамият берилаётгани, таълим тизимида интерактив хизматларни ўрни ва роли ҳақида қисқача ахборот берди.


 



Журналистларга "ZiyoNET" бўйича сабоқ

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Инсоният тасаввури ва тафаккурининг юксак маҳсули бўлмиш интернет бугун битмас-туганмас ахборот макони, электрон магазин, аукцион, кутубхона бўлиш билан бирга бузғунчи, носоғлом кучлар манбаи ҳамдир. Шу боис мамалакатимизда интернет тармоқларидан оқилона фойдаланадиган соғлом фикрли авлодни тарбиялаш, уларнинг талаби даражасидаги миллий тизимни яратиш давр талабига айланди.


 


Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази ҳамда ОЎМТВ қошидаги “ZiyoNET” бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон миллий университетнинг журналистика факультетида “Олий таълим муассасаси фаолиятида ZiyoNET таълим лойиҳаларидан фойдаланиш” бўйича ўқув-семинар ўтказилди.


 


Тадбирнинг кириш қисмини Олий журналистика курси раҳбари Б.Алимов очиб бериб, “ZiyoNET” ахборот-таълим порталининг мавжуд имноятлари тўғрисида маълумот бериб ўтди.



ТАТУда Олий таълим муассасаси фаолиятида ZiyoNET таълим тармоғи лойиҳаларидан фойдаланиш бўйича ўқув-семинар

Блог им. lalixon

Бугун Тошкент ахборот технология университетининг анжуманлар залида Uzinfocom марказининг «ZiyoNET» бўлими ва ОЎМТВ ҳузуридаги «ZiyoNET» бўлими ҳамкорлигида «Олий таълим муассасаси фаолиятида ZiyoNET таълим тармоғи лойиҳаларидан фойдаланиш орқали таълим жараёни самарадорлигини ошириш» мавзуси бўйича ўқув-семинар ўтказилди.


 


Ушбу тадбирда «ZiyoNET» бўлими бошлиғи Т.Мирзакулов, ОЎМТВ ҳузуридаги  «ZiyoNET» бўлими бошлиғи И.Ерматов,  ТАТУнинг профессор-ўқитувчилари, «Информатика асослари» кафедра мудири Ш.Назиров,  ўқитувчиси М.Рустамова, шунингдек, магистр ва бакалавр талабалари иштирок этишди.


Кириш қисмини Компьютер инжиниринг факультети декани К.Тошев  «ZiyoNET» ҳақида тушунча бериб, ундан аудитория кенг фойдаланаётганини ҳақида тўхталиб ўтди.


 


ZiyoNET фойдаланувчилари одоби

Фойдаланувчиларга ёрдам
Илм-фан

ZiyoNET фойдаланувчиси жаҳон интернет-ҳамжамияти ҳисобланади. Бу қоида ўз ичига тармоқ этикетини олиб киради, шунингдек, интернет тармоғи мулоқотини, урф-одати ва маданияти қоидасини тартибга солиб туради.


 Википедияга кўра: “Этикет қоидаси умумий ва қатъий ўрнатилган тартибда — ҳар хил туркумда сезиларли даражада фарқланиши мумкин. Шунингдек, этикетнинг асосий мақсади шундан иборатки, мулоқотда қийинчилик туғдирмаслик, мулоқот услубини қабул қилиш, техник чеклашлар ва ҳоказо. Баъзи қоидалар ёзилган ва ҳаттоки расман Низом кўринишида шаклланганлиги, гоҳида рўйхат кўринишида, бошқалари ҳеч қаерда қайд этилмаган, бироқ бирлашма аъзоларининг бир қанчасига маълум ва қатъий назорат остига олинган”.