топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ma'naviyatning ahamiyati:

Ёшлар маънавиятининг шаклланишида тилнинг аҳамияти

Блог им. shoxsanam-jspi

Кишилар ўртасида, жамиятда ўзаро фикр алмашишнинг, миллатни миллат қилиб шакллантирувчи асосий белгилардан бири тилдир. Чунки кишининг қайси миллатга мансублигини белгиловчи асосий омил унинг тили ҳисобланади. Шундай экан, маълум миллатга мансуб барча кишилар миллий маънавиятимизнинг ташувчилари ва яратувчиларидир. Шу сабабли ҳам доно халқимиз “Тилга эътибор – элга эътибор”, деб бежиз айтишмаган. Чунки инсоннинг маънавий юксаклиги, энг аввало, унинг тилдан яъни инсонлар билан бўлган муносабатида билинади. Маданиятли ва маънавиятли киши одамлар билан  муомалада ҳар бир сўзга  эътибор қаратиб, ўйлаб гапиради. Ҳар  бир жумлада маълум мантиқ мужассамлашган бўлади. Халқимизда буни “баъмани киши” деган  ибора билан айтадилар. Аксинча, палапартиш, тўғри келган гапни ўринсиз ҳолда ишлатувчи кишилар эса на ўзини, на ўзгани, на элни ҳурмат қилувчилардир. Халқимизда улар “гапида тузи йўқ” деган ибора билан аталади. Демак, бундай кишиларда маънавият ҳам ҳаминқадар шаклланган бўлади. Чунки инсоннинг ички дунёси, маънавий дунёқараши бутун борлиғи унинг тили, нутқи орқали рўёбга чиқади. Шу сабабли ҳам халқимиз “Бировнинг кишилигини билмоқчи бўлсанг, уни даврага солиб кўр” деб, бежиз айтмаган. Чунки ҳар бир шахс ўз нутқи орқали ўзининг  портретини, характерини, хуллас, қандай шахс эканлигини ўзи чизиб беради.