топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Huquq:

Huquq sohasida amalga oshirilgan eng so’ngi ishlar

Илм-фан
2018 yil 28 fevral kuni Jizzax davlat pedagogika instituti kichik majlislar zalida fuqarolik ishlari bo’yicha Jizzax viloyat sudining raisi o’rinbosari v.b. X.Eshmuratov, fuqarolik ishlari bo’yicha Jizzax viloyat sudining sudyasi S.Nabiyevlar ishtirokida “Huquq sohasida amalga oshirilgan eng so’ngi ishlar” mavzusida ochiq davra suhbati bo’lib o’tdi. 

ҲУҚУҚИЙ ТАРБИЯ - ЖАМИЯТДА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ОМИЛ

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат барпо этиш сари қадам қўйилиб, бу йўлда ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий онгни такомиллаштириш масалаларига катта эътибор бериб келинмокда. Бу масъулиятли вазифада меҳнат жамоаларида, билим масканларида ва ҳар бир шахс билан олиб бориш борасида кўп қиррали ишлар қилинмоқда.

«Давлат, бурч, ҳуқуқ», «Жиноят ва жазо» мавзусида ҳуқуқий тарбиявий тадбир

Камолиддин Бехзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти

       Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими ҳамда ижтимоий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан талаба-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга йўналтирилган тадбирлар доирасида жорий йилнинг октябрь ойида «Давлат, бурч, ҳуқуқ»,  «Жиноят ва жазо» мавзусида ҳуқуқий тарбиявий тадбир бўлиб ўтди.


 


photophoto


      Ушбу тадбир талаба-ёшларнинг фуқаролик позициясини шакллантириш, уларга  сиёсий ва ҳуқуқий тарбия бериш мақсадида ташкил этилди.


Familiyani o'zgartirsa diplomga qanday ta'siri bor?

Блог им. erksamdchti

Fikr.uz ijodkorlari va muhlislari. Hammangizga salom. Sizlarga bir savol bilan murojaat qilmoqchi edim. Bir kishi menga savol bilan murojaat qildi. Uning aytishi bo'yicha u institutni bitirgan qizga uylanmochi ekanligini aytdi. Lekin bazi odamlar unga agar u qiz familiyasiini o'zgartirsa diplomi ahamiyatsiz yaroqsiz bo'lib qoladi deyishibdi. Shu gap to'grimi. Iltimos familiyani o'zgartirish tartibi va diplomdagi o'zgarish tartibi haqida malumot bersangiz

ЁШЛАРНИ ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ ОМИЛЛАРИ

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ юртимизда миллий давлатчилигимиз тажрибаларига таяниб демократик, ҳуқуқий давлат қуриш, эркин фуқаролик  жамиятни барпо этишнинг ҳуқуқий асосларини яратишга киришди. Юртбошимиз “Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилиб ўзининг маънавий қадриятларини ва ақлий салоҳиятини тиклаш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда туб ўзгаришлар, ижтимоий ҳимояни кўзда тутган ҳуқуқий демократик давлат пойдеворини қуриш даврига қадам қўйди.”[1] деб таъкидлаган эди.



Ёшлар манфаати ва хуқуқини ҳимоя қилишда Ўзбекистон қонунчилигининг аҳамияти.

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Бироқ, уларнинг энг асосийларидан бири шу юртда вояга етаётган юксак маънавиятли, жисмонан сағлом, ҳар томонлама баркамол авлоддир. Зеро, эл-юртнинг келажаги бугун камолга етаётган ёшлар қўлида. Юртбошимиз таъкидлаганидек “Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори авваламбор фарзандларимизнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир” Ана шу эзгу мақсадларни амалга ошириш мамлакатимиз мустақил тараққиёт йўлидаги давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан этиб белгиланади. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида ёш авлодни юксак интелектуал салоҳиятли, замонавий билим ва тафаккурга эга, айни пайтда соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган, жисмонан соғлом, руҳан тетик инсонлар этиб вояга етказишнинг самарали тизими ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.


ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ФАРЗАНДЛАРНИ ҲАЛОЛ ВА РОСТГЎЙ ИНСОН ҚИЛИБ ТАРБИЯЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ

Тошкент давлат юридик университети ҳуқуқшунослари
2012 йил Президентимиз томонидан  «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилинди. Бунинг замирида жамиятимиз таянчи бўлмиш оила институтини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва миллий урф-одатларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш каби улуғвор мақсадлар мужассамдир. Одам пайдо бўлгандан бошлаб тирикчилиги, қорни тўқ, эгни бут бўлиб яшаши учун ҳаракат қилган. Астойдил ҳаракати ва унумли меҳнати туфайли яшаш турмуш тарзи  яхшиланиб, оиласи мустаҳкамланиб борган. Бу барча учун аниқ ва синалган ҳақиқат. Бу борада айниқса жамиятда оила мустаҳкамлигига эришиш учун нима қилиш керак?- деган саволга жавоб беришимиз лозим.

"Davlat va huquq asoslari" fanidan o'tiladigan "Davlat boshlig'i" mavzusi bo'yicha manbaviy tavsiyalar

Маънавият
Prezident so'zi lotincha bo'lib, «oldinda o'tiruvchi» degan ma'noni bildiradi. O'zbekiston tarixida prezidentlik boshqaruvi birinchi bor 1990 yil 24 martda ta'sis etildi va O'zbekiston Respublikasi Prezidentligiga Islom Karimov saylandi. 1991 yil 18 noyabrda «O'zbekiston Prezidenti saylovi to'g'risida»gi Qonun qabul qilindi. Bu qonunga 1997 yil 26 dekabr va 1999 yil 19 avgustda hamda 2003 yil 24 aprelda, 2007 yil 11 aprelda o'zgartish va qo'shimchalar kiritildi.

Mustaqillik yillarida  prezidentlik instituti to'la shakllandi. O'zbekiston Konstitusiyasi 19-bobining 89-moddasiga ko'ra, O'zbekiston Respublikasi Prezidenti davlat boshlig'idir va davlat hokimiyati organlarining kelishilgan holda faoliyat yuritishini hamda hamkorligini ta'minlaydi. Prezidentlik lavozimiga 35 yoshdan kichik bo'lmagan, davlat tilini yaxshi biladigan, bevosita saylovgacha kamida 10 yil O'zbekiston hududida muqim yashagan O'zbekiston fuqarosi saylanishi mumkin. Ayni bir shaxs surunkasiga ikki martadan ortiq prezident bo'lishi mumkin emas. Prezident fuqarolar tomonidan umumiy, teng va to'g'ridan-to'g'ri saylov huquqi asosida yashirin ovoz berish yo'li bilan 7 yil muddatga saylanadi.