топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ҳуқуқий маданиятни шакллантириш:

Ахлоқий ва ҳуқуқий маданият уйғунлиги-фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг асоси

Ёшларга оид давлат сиёсати
Жамият
И.А.Каримов томонидан таклиф этилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» да фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг мазмун-моҳияти, хусусан, қонун устуворлигини ҳуқуқий ва маънавий-ахлоқий маданиятни ўзаро уйғунлаштирган ҳолда юксалтириш орқали таъминлаш долзарб масала сифатида кун тартибига қўйилди.

Хусусан, Концепцияда шундай дейилади: “Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишлардан бири бу – қонун устиворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан иборатдир.

Ёшларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш – буюк келажак омили!

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Тошкент давлат юридик университетининг Халқаро оммавий ҳуқуқ  кафедраси 
ўқитувчиси Азиза Ходжаева
Конституциядаги демократик қадриятлар ва илғор ғоялар орқали маърифий дунёни англаётган бўлса, дунё Конституциямиз орқали халқимизнинг табиати ва олижаноб фазилатларини англамоқда. Асосий қонунда Ўзбекистонда одамийлик,

Огоҳлик, уйғоқлик, сезгирлик давр талаби

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Президентимиз таъкидлаганидек, “Тинч­лик-осойишталик ҳар бир инсонга дахл­дор бўлган ҳаётий заруратки, уни сақлаш шу юртда яшайдиган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи бўлмоғи керак”.


 


Давлатимизнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш фақат давлат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси бўлиб қолмай, балки ҳар бир фуқаронинг мажбурияти ва бурчи ҳамдир. Зотан, миллий хавфсизлигимиз — биз яшаётган мамлакат, жамиятимиз, оиламиз, ота-онамиз, фарзандларимиз, қолаверса, келажак авлодларимиз хавфсизлигидир.


 


Шу мақсадда 2015 йилнинг 19 февраль куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш ҳамда талабалар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш давра суҳбати ташкил этилди.



Тарғибот тадбирлари ижроси амалда

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Тинчлик тушунчаси ҳар бир шахс, жамият ва давлат учун нечоғли қадрли эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Ҳозирги кунда бутун дунёда тинчликни таъминлаш масаласи умуммиллий сиёсат даражасига кўтарилди. Муҳтарам юртбошимизнинг 2015 йил 22 январь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисидаги маърузаларида таъкидланганидек, ҳар қандай кичик иллат катта салбий оқибатни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли бир дам хотиржамликка берилиш, мудом ҳушёрликни йўқотиш мумкин эмас.


 


Бу жараёнда жамиятда, жумладан, ёшлар орасида ҳам тарғибот ишлари, профилактик тадбирларни олиб бориш мамлакатимиз тинчлигини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ана шундай муҳим аҳамиятга эга бўлган тадбирлардан бири жорий йилнинг 4 февраль куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида бўлиб ўтди.



“Ҳуқуқий маданият – ҳуқуқий давлатнинг таянчи”

Наманган давлат университети

2013 йил 28 ноябрь куни Наманган вилоят адлия бошқармаси  билан ҳамкорликда университет тадбирлар залида “Ҳуқуқий маданият – ҳуқуқий давлатнинг таянчи” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.


Ёш авлодни тарбиялашда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш

Блог им. manaviyatfarmi

     Ҳуқуқий  демократик давлат қурилиши, қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ижтимоий адолат қарор топишини таьминлаш, маьнавий ва маданий ривожланишнинг устувор йўналишларини белгилаш, амалга оширилаётган ислоҳотларни янги мазмун билан бойитиш, аҳолининг ҳуқуқий билимини юксалтириш, жамият аьзоларининг сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва жамоатчилик фикрини ўрганиш борасидаги ишларни яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида”ги 1997йил 25 июнда ПФ-1791- сон Фармони эьлон қилинди.