топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ҳунар:

Ҳунардан топилган бахт

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
Инсон умрини оқар сувга қиёслашади: чунки у ҳеч қачон ортга қайтмайди, фақат олдинга қараб оқаверади. Умр шунчалик тез ўтадики, инсон ҳаёти давомида арзирли ишлар  қилишга улгуради,  баъзилар эса шунчаки вақт ўтказади.Шундай одамлар бор: улуғ ёшга етиб, ўз ҳаётига назар ташлаганда, ортидаги бўшлиқни кўриб,кўп афсуслар чекади. Бошқа бир </span

Фарғона каштачилиги

Ота-оналар учун
Археологик топилмалардаги (Афросиёб, Болаликтепа) кашталарнинг санъат даражасидаги гўзаллиги, юксак дид билан тикилганлиги халқ ижодининг жуда қадимдан давом этиб келаётганини англатади.

ХХ асрнинг биринчи ярмида даврнинг таъсирида машинада тикиш — попоп русум бўла бошлади. Машинада кашталарнинг кўп ишлаб чиқарилиши уларнинг бадиийлигига путур етказди. Лекин қўл каштачилигига талаб катта бўлган.

Ўша даврда каштачиликда янги тасвирлар ҳам пайдо бўлган. Аксарият кашталарда гуллар хилма-хил кўринишда тасвирланган. Бодом, қалампир нақшларининг 100 дан зиёд кўринишлари, анор нақшининг ўзи бир неча хил кўринишда — шохчали анор, силлиқ, ёриқ, гажакли кичик нақшлар билан уйғунлашган ҳолда тикилган.

Марказий Осиёда, айниқса, ўзбек, туркман, тожик аёллари ўртасида каштачилик кенг тарқалган. Кийимлар оилада тайёрланган, бадиий буюмларнинг асосий қисмлари ҳар бир хонадоннинг ўзида тайёрланган. Каштачиликда ишлатадиган асосий иш қуроллари: игна, илмоқли игна, илмоқли бигиз, ангишвона, чамбарак.

"Ҳунар- тошдан гул ундирар"

Маънавият
Таълим ва тарбияни миллий ғоя асосида юксак даражага кўтариш, давримизнинг қатъий талаби ҳамда жамиятнинг ижтимомй топшириғи сифатида педагогларга катта масъулият юклади.

Ўтмишга назар ташлайдиган бўлсак, ўзбек халқининг буюк мутафаккирлари олиб борган тадқиқотлар ва амалга оширган кашфиётларида ҳам инсонларни одобли, меҳнатсевар, ватанпарвар қилиб тарбиялаш йўл йўриқларини кўрсатиб ўтганлар.

Жумладан, А. Навоий ўз замонасида заргарлар, кулоллар, тикувчилар каби турли-туман ҳунар соҳибларининг ҳаммасига ҳафсала, қунт ва эътибор билан маслаҳат бериб, уларга ҳомийлик қилганлар. А. Навоий: «Инсон бўлиб дунёга келдингми, бирор касбни эгалла, ҳунар ўрган, шунда дунёдан ҳаммомга кириб тоза ювиниб чиқмаган кишидек ўтмайсан» деб таъкидлаганлар.