топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ҳимоячилар:

“Ватанни ҳимоя қилиш-шарафли, олийжаноб ва масъулиятли бурч”

ToshDSHI
Илм-фан
Тошкент давлат шарқшунослик институти профессор-ўқитувчилари, ишчи ходимлари ва талаба-ёшлари ўртасида “14-январь ” муносабати билан  “Ватанни ҳимоя қилиш-шарафли, олижаноб ва масъулиятли бурч” шиори остида байрам тадбири юқори савияда ўтказилди.
Тадбирда институт профессор-ўқитувчилари, ишчи ходимлари ва талаба-ёшлари

Аскар бўлар йигитнинг марди


Оилада ўғил фарзанд туғилса, ота-онаси яхши ният қилади. Яъни ўғиллари ўсиб-улғайиб, Ватан, эл-юрт корига камарбаста бўлсин, деб тилак қилишади. Яхши ният ҳамиша ижобат бўлган. Сир эмаски, бугунги кунда армияда хизмат қилиш, аскар бўлиб юртга қўрғон бўлиш ҳар бир эр йигитнинг орзусига айланиб улгурди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 26 декабрда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги қарори эълон қилинганди. Шу кунларда ушбу Қарорга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг мудофаа ишлари бошқарма ва бўлимларида Қуролли Кучларга нав­батдаги чақирув жараёни юксак савияда давом

Ватан ҳимоячилари -юрт таянчи (2)

Миллий армиямиз-ғуруримиз

 


(«Ватанимиз ҳимоячилари» мақоласининг давоми)


 


Сирожиддин Саййид сўзи, Алишер Қосимов мусиқаси асосида яратилган «Ватан» қўшиғини мусиқа жўрлигида бир ўқувчи  ижро этади. Сўз, Ватан сарҳадларида хизмат қилган ҳарбий ходимга берилади ва ундан ҳарбий хизматчилар учун давлатмиз томонидан берилаётган имтиёзлар ҳақида қўшимча маълумотлар  бериш илтимос қилинади. Меҳмон ўз навбатида байрам билан барчани табриклаб,  қуйидагиларни баён қилади:


Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августдаги 271-сонли қонуни билан:


  • муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчилар таътил берилганда, даволанишга борганда, армияга чақирилганида ва резервга бўшатилганида, хизмати бошқа жойга ўтказилганда шаҳарлараро ва автомобил ва темирйўл транспортларидан бепул фойдаланади;

  • уларга бепул тиббий хизмат кўрсатилади. Шаҳар йўловчи ташиш транспортидан бепул фойдаланади.

Ватанимиз ҳимоячилари

Миллий армиямиз-ғуруримиз


Она юртни мард ўғлонлар қўриқлайди


“Ҳарбий хизматни ўзининг касби, Ватан ва халқ олдидаги муқаддас бурчи деб биладиган, бутун ҳаётини Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилишга бағишлаган ўғлонларимизнинг оғир хизматини қадрлаш, уларнинг туну-кун, тиним билмасдан ўз ҳарбий маҳоратини ошириш йўлида қилаётган машаққатли меҳнатини эъзозлаш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир”


Ислом Каримов


 


Мамлакатимиз истиқлолга эришгач, ҳарбий соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, мудофаа ишлари бошқарма ва бўлимларининг чақирув пунктлари, ҳарбий қисмларнинг ўқув синфлари замон талаблари даражасига келтирилди. Йигитларни ҳарбий хизматга тантанали кузатиш ва кутиб олиш мустақиллик йилларида яхши анъанага айланди. Бундай маросимларда ота-оналар, маҳалла тизими, жамоатчилик вакиллари, меҳнат ва уруш фахрийлари фаол қатнашмоқда.


Бадиий жамоаларнинг концерт дастурлари намойиш этилмоқда. Ёшларнинг аскар бўлишга ҳавасини кучайтираётган яна бир омил – ҳарбий хизматдан қайтган йигитларнинг ишга жойлашиши ва ўқишга киришларида берилаётган имтиёзлардир. Ҳарбий хизматни намунали ўтаб, қўмондонликнинг тегишли тавсияномасига эга бўлган ёшларнинг кўпчилиги олий таълим муассасаларига ўқишга кираётгани армиямизнинг обрў-эътиборини янада оширмоқда.