топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ҳикоя:

Изим менинг, юзим менинг

Шеърият ва адабиёт

Оташ-а оташ! Кун ёнаяпти. Жавзонинг жазаваси қўзиган. Қилтонглаган дунёга қилт этган шамол малол, дов-дарахт гунг-соқов.

Шундай иссиқда уйгинангда ўтирсанг бўлмайдими, тостў бангдан офтоб уриб ярим каллангнинг қолган-қутган қатиғини чиқариб ташласа қай гўрга борасан, дейдиган одам йўқ. Кимга бўларди — ўулом чолга-да…

Бовоси тушмагур эрталабдан туртиниб-суртиниб ҳали унинг эшигига борди улов сўраб, ҳали бунинг эшигига борди, неварасини вилоят марказига олиб бориб қўлини ҳалоллаб келайин деб. Э-ей-ей, қўлини ҳалоллаб деган гапниям тушунмайсизми? Мусулмон қилиб келади, ана, боринг-ей, чукини кестириб келади. Эрта-индин мактабга чиқадиган боланинг бу аҳволда юриши… а-й-ий, энди муҳокама қилмайлик шуни: борса борсин бово, тўғри ўйлаган. Кап-катта болани на эл, на эр томонда

Яхши ювилмаган кийимлар

Hikoyalar
Бир ёш оила янги уйга кўчиб ўтди. Эрталаб уйқудан зўрға уйғонган хотин деразага қаради ва қўшни аёл кир ёяётганини кўрди.
– Қаранг, кийимлардаги доғлар кетмапти, шундай билиниб турибди, – деди у эрига. Бироқ эри бу гапга эътибор бермади, газета ўқишда давом этди.

Кўнгил кўзлари

Hikoyalar
Касалхона бўлмасида иккита оғир бемор ётарди. Касалларнинг бири дераза ёнига, иккинчиси эшик яқинига жойлашганди.
– Ташқарида нима гаплар? Ойнадан у-бу кўриняптими? Жуда сиқилиб кетди-ю одам… – деди эшик олдидаги киши.
– Ў-ў! – деди жонланиб иккинчи хаста. – Осмонни, булутларни, кўлни ва олисдаги ўрмонни кўряпман.
Дераза ёнидаги киши ҳар куни хонадошига дераза ортида нималар бўлаётганини сўзлаб берарди. У кўлдаги балиқчилар, уларнинг катта илмоқлари, тутган балиқлари, соҳилда ўйнаб юрган болалар, уфққа бош қўйган қуёш, сувнинг мавжланиб туриши ва ҳоказолар ҳақида гапирарди.

Қалб гавҳари

Блог им. lalixon
Ота-она меҳри энг гўзал бахт ҳисобланиб, уни дунёдаги барча хазиналарни олиб келсак ҳам қайта топа олмаймиз. Улар бизларни ёшлигимиздан оқ ювиб оқ тараб, ўзлари емасалар ҳам едириб, киймасалар ҳам кийдириб, не-не умидлар билан вояга етказдилар. Баъзида тенгдошларим орасида ота-онасининг айтган гапига кирмай, ўз билганидан қолмайдиганларини кўриб ғазабим келади. Тунов куни кўчада кетаётиб, икки қизнинг бир-бири билан суҳбатлашаётганини бехосдан эшитиб қолдим. Бири устидаги янги олинган кийимини кўз-кўз қилса, иккинчиси эса дугонасидан “фарқлироқ” равишда кўйлагини ўзи йиғиб тўплаган пулига сотиб олганини айтиб мақтанаётган эди.

Емаган сомсага..

Блог им. lalixon
Инсон кўнгли нозик. Ҳамиша ҳам кўнгилга йўл топавермайсан. Асаджон катта ташкилотда ишлайди. Истараси иссиқ, хушмуомалали бўлганлигиданми, баъзи кўнгли бўш аёллар қарамоғига илинтириш пайидалигини ҳам у яхши билади. Иложи борича ана шундай ҳолатлардан ўзини нари олиб юради.
Бир куни ҳамкасби Зиёдахон туғилган куни муносабати билан ишхонадагиларини уйига – бир пиёла чойга таклиф қилди. Ўша куни ҳаво совуқлиги учун Асаджон ҳамхонаси Акмал билан бирга харид қилган бир хил рангдаги, тикилиш услуби бир хил бўлган курткасини кийиб олганди...

Ўрмон сеҳргари

Детский мир

 


Қадим ўтган замонда Анна исмли, велосипедда сайр қилишни ёқтирадиган кичкина қизалоқ бўлган экан. Анна ям-яшил ва чиройли ўрмон яқинидаги катта уйда яшарди.


У доимо шляпа кийиб юришни ёқтирарди. Онаси унга ҳеч қачон ўрмонга ёлғиз бормасликни ва у ер жуда ҳам хавфлилигини айтган эди. Шунинг учун у одатда ўрмондан узоқроқда велосипедда сайр қиларди.


Аммо бир куни жуда кучли шамол туриб, Аннанинг шляпаси ўрмон ичига учиб кетди.


Анна шляпам қайтади деб уйлади, аммо шляпаси гўё ўрмон ютиб юборгандай ғойиб бўлганди. Бундан у жуда хафа бўлди ва онасининг огоҳлантиришига қарамасдан шляпасини излаб ўрмонга кириб кетди.


Тўсатдан кимдир уни ҳаяжон билан четга суриб юборди ва шундай деди «Анна мен сенинг сеҳргарингман, сен ўрмонга кирганингда, мен сенга ғамхўрлик қилиб ҳимоячинг бўламан». Бундан Анна жуда ҳам ажабланди. Кейин эса ўрмон сеҳргари «Сен шу ерда тур, мен сенинг шляпангни олиб келаман» – деди ва кўздан ғойиб бўлди.


Анна сеҳргар айтган жойда тикка туриб унинг қайтишини кута бошлади. У қайтавермагач, ўрмондан чиқиб кетмоқчи бўлди ва қўққисдан ғалати бир товушни эшитди. Шу пайт баҳайбат бир қуш келиб Аннани ўзи билан бирга олиб учиб кетди. Сеҳргар шляпани топди ва Аннанинг қичқириғини эшитиб шу заҳоти сеҳрли отини миниб ёвуз қушнинг изидан қувиб кетди.


Сеҳргар ёвуз қушнинг чангалидан Аннани тортиб олиб, қутқарди ва уйига олиб борди. Шундай қилиб ақлли Анна ҳеч қачон онасининг гапидан чиқмасликка қарор қилди ва ўз-ўзича шивирлаб қўйди: «Катталар биладиган хавфни болалар сезмайдилар».

Бир жуфт ҳикоя

Детский мир

ҚАЙИҚДАГИ ФАЙЛАСУФ


 


Кунлардан бир куни файласуф дарёни кичик кемада кесиб ўтди. У кема бошқарувчисидан «Сиз география ҳақида бирон нарсани биласизми?» деб сўради.


Кемачи «О-о, йўқ! Мен у ҳақда ҳеч нарса билмайман» – деди.


Файласуф «Сиз учун жуда афсусдаман, чунки ҳаётин­гизнинг бир қисмини йўқотибсиз» деди.


Бироздан кейин файласуф яна сўради:


«Математикадан хабарингиз борми?»


Кемачи «О-о, йўқ!» – деди.


Бироздан кейин файласуф учинчи саволни берди:


«Астрономиядан хабарингиз бордир?»


Кемачи яна «О-о, йўқ! Мен ҳеч қачон у ҳақда эшитмаганман» деб жавоб берди.


Файласуф «Сиз учун жуда-жуда афсусдаман. Демак, сиз ҳаётингизнинг уч қисмини йўқотибсиз» – деди.


Шу вақтда кема бирданига тошга урилди ва кемачи сувга сакради. У файласуфдан сўради: «Сиз суза оласизми?»


Файласуф «О-о, йўқ! Мен сузишни билмайман» деб жавоб берди.


Кема бошқарувчиси «Сиз учун жуда афсусдаман. Сиз бутун ҳаётингиздан маҳрум бўлдингиз. Чунки кема чўкиб кетяпти» – деди.


 


ДЕНГИЗЧИ ВА ДЕҲҚОН


 


Кунлардан бир куни денгизчи билан деҳқон учрашиб қолдилар. Денгизчи деҳқонга денгиз ҳақида гапирди. Денгизда ҳалокатли, ўлишига бир баҳя қолган ҳолатлар жуда кўп бўлганини айтди. У яна шундай деди: «Менинг дадам ҳам денгизда ўлган. Унинг кемаси бўронга учраб, барча одамлари билан ғойиб бўлган… Менинг бобом ҳам денгизчи бўлган».


Деҳқон «Бобонгиз қаерда ўлган?» – деб сўради.


Денгизчи «У ҳам денгизда ўлган» деб жавоб берди.


Деҳқон «Оҳ-оҳ! Денгиз жуда ёмон жой бўлса керак. Сиз денгизга боришга қўрқмайсизми?» – деди.


Денгизчи кулди ва «Сизнинг дадангиз қаерда ўлган?» деб сўради.


Деҳқон «Дадам ўзининг ётоғида ўлган» деб жавоб берди.


«Бобонгизчи?» сўради денгизчи.


«У ҳам ўзининг ётоғида ўлган» деб жавоб берди деҳқон.


Денгизчи «Оҳ-оҳ! Ётоқ жуда ёмон жой бўлса керак. Сиз ҳар кеча ётоғингизга боришга қўрқмайсизми?» деди.

Уй фариштаси

Детский мир

(Mоугхам)


 


Қадим ўтган замонда бир оила яшаган экан. Оилада дадаси, онаси ва уларнинг болалари Том ва Бети яшашар, онаси болаларини жуда яхши кўрар, аммо улардан тез-тез хафа бўлиб турар экан. Чунки улар жуда дангаса эканлар. Улар югуришни, сакрашни ва ўйинлар ўйнашни ёқтиришарди. Улар уйда бирорта ишга ёрдамлашмас эдилар. Бир куни онаси уларга:


– Бизнинг уйга уй фариштаси ташриф буюрган пайтлар қандай яхши эди-я! – деди. Болалар:


– Уй фариштаси нима? – деб сўрашди.


– Уй фариштаси – жавоб берди онаси, – бу ҳамма ухлаб ётганида, эрта тонгда қиз ёки ўғил бола кўринишида келадиган кичкина сеҳргар. У ҳамма уй юмушларини бажарарди, аммо уни ҳеч биримиз кўрмасдик. Ҳамма хурсанд, уйимиз эса доимо топ-тоза эди.


– Ахир бу жуда ҳам яхши-ку. Биз уй фариштамиз бўлишини хоҳлаймиз. Ойижон у қаерда яшайди? – сўради болалари.


– Сизлар кекса донишманд бойқушнинг олдига бо­ринг­лар. У бизнинг уйдан унча узоқ бўлмаган ўрмонда яшайди. Бойқуш сеҳргарлик ҳақида ҳамма нарсани била­ди – деди ойиси.


Болалар ўрмонга йўл олишди. Бироздан кейин дониш­манд бойқуш яшайдиган дарахт тагига етиб келишди.


– Бойқушхоним илтимос бизга ёрдам беринг. Биз уй юмушларини қилишни ёқтирмаймиз. Уй фариштамиз бўлишини хоҳлаймиз. У барча ишларни ўзи қилади.


– Майли розиман, мен сизларга ёрдам бераман. Ойдин тунда кўлга бориб сувга қаранглар. Уни ўша ерда кўрасизлар...


– Кимни?


– Кўрганингизда билиб оласиз.


Эртасига ойдин тунда бойқушхоним айтган вақтда Том ва Бети кўлга боришди. Улар бироз қўрқишди, аммо Бети сувга қарашга ўзида куч топа олди… ва у сувда ўзини кўрди. Болалар яна бойқушнинг олдига бордилар.


– Бойқушхоним сувда ўзимни кўрдим. Аммо мен уй фариштаси эмасман-ку – деди Бети.


– Аммо сиз, албатта, уй фариштаси бўла оласиз! Сиз ёқимтой, ажойиб қизалоқларсиз. Эрталаб ота-онангиз уйғонишидан олдин кўп ишларни бажариб қўйишингиз мумкин. Мен ўйлайманки, улар жуда хурсанд бўладилар – жавоб берди Бойқуш.


Эртаси куни Том ва Бети эрта тонгда уйғонишди. Улар уйларни тозалаб, нонушта тайёрлашди ва ўз хоналарига қайтишди. Ота-оналари уйғонишганда барча уй юмушлари бажариб қўйилган эди. Улар жуда хурсанд бўлишди. Уй фариштаси бўлиш қандай ажойиб! Уларнинг уйлари энди доимо топ-тоза ва саранжом.


 

Бир тишлам олманинг зиёни

Ота-оналар учун

  


         Менимча, ҳар бир инсоннинг болаликда бирга уйнаб катта бўлган, кадрдон дўстлари бўлади, бу дўстларни инсон ҳеч қачон унутмайди. Менинг ҳам болаликда бирга ўсган дўстларим бор, уларни ҳар куни ёдга оламан.  Остонов Тошқувват, Кенжаев Чори, Кенжаев Панжи, Кенжаев Элмурод, Тошбоев Мусурмон, Қобилов Элмурод ва бошқа дўстларим – болаликнинг ширин хотиралари, ажойиб дамлар, эҳ-ҳе, уларнинг қайси бирини унутиб бўлади.


        Чорибой дўстим бир ажойиб инсонда, нима десанг, хўп дейди. Йўқ дейишни билмайди. Дунёнинг нариги чаккасига бошласанг, эргашиб кетаверади. Ёз ойларида  қишлоғимиз ёнидаги анҳорга бориб, қорин сўрнай чалгунча тепаликдан калла тошлаб чўмилардик.


Қайтар дунё

Mansur Yunus
Моҳисадаф Убайдуллаева

“Саҳна ва экран санъати драматургияси”


 бўлими 2-босқич талабаси


 


Зокирбек ҳаяжонда. Эртага катта жанг бўлади. Хўрозни яхшилаб жангга тайёрлаш керак. Буни кўргани орқа кўчадан Самат, нариги махалладан Достон, хатто махалла “окахон”лари ҳам ташриф буюришади. Зокир шу ҳақда ҳаёл суриб, хўрозининг тумшуғини янада ўткирроқ қилиш мақсадида эгов билан ишқаб ўтирарди. Ора-чора дадаси, “ҳа, ота ўғил” деб, далда ҳам бериб кетди. Тумшуқ жанговар қиличдек бўлгач навбат ёғлашга етди. Ўзиям бир коса ёғни хўрознинг тумшуғидан думининг учигача суртиб чиқди. Нима эмиш, терини бақувват қилиб, душман хўроз чўқиса қаттиқ лат ейишдан асрар эмиш.



Ожиз

Mansur Yunus

Ёзувчига сирингни айтма, хеч кимга айтмаса ҳам ўзидан қўшиб ёзади.

Муаллифдан


Ўшанда, ишдан бўшаган куним ўзимни терак гулидек анча енгил ҳис қилгандим. Бунинг сабаби ишдан, маъсулиятлардан холи бўлиш эмас, ундан (келинг яхшиси, унинг шахсини сизларга “у” деб таништирай) қутулганимда эди. Ҳа, ундан буткул қутулгандим. Чунки у мен учун ўша кундан икки кун аввал оддийгина “хамкасб” даражасига тушиб бўлган эди. Ваҳоланки, ишдан бўшашим хамкасбларим билан алоқани узишдек гап. Мени тинмай йиғи босарди, сабабини хали ҳам тушунолмаганман. Ёлғиз қолсам хўнграб-хўнграб йиғлардим, кўз олдимда бўлса у турарди.


Биз ўқишни бошланиши даврида унчалик чиқиша олмагандик. Сўнг бизга бир янги ўқитувчи келиши биланоқ туғишганлардек бўлдик-қолдик.



Шошқалоқликка нуқта қўйган куним...

Гўзалликка интилиб
Ҳаётим алғов-далғов тусга тушиб қолиб, ҳар бир дақиқа мен учун қадрли бўлиб қолган эди. Вақтимни қай тартибда тақсимлашимдан қатъий назар, ҳеч нарсага улгурмасдим — ҳамма ишимни бажаришга бўлган урунишларим фойдасиз эди.

Менинг телбанамо ҳаётим икки йил давом этди. Миям тинмай ҳамма маълумотларни жамлаб билан банд эди.  



«ҚАРИ ТОЛ» СУРАТИ ЁКИ РАССОМ ҲИКОЯСИ

Блог им. devdasdesign

                               Абдирашид Мирзаҳмедов- НамМПИ доценти


 


                Ёш мутахассис бўлганим учун институт томонидан менга икки хоналик хонадонни яшаш учун ажратилди. Оилам билан янги уйга кўчиб келдик. Шаҳарликларнинг уйлари бутунлай бошқача экан, рўзғорга қулайликлар, иссиқ-совуқ сув ҳаётимизни ўзгартириб юборди. Менга роса маза бўлди, чунки ўтин қилавериб зериккан, сув ташийвериб чарчаганимдан бу уй менга жаннатдек туюларди. Мен ишдан келганимда бирор юмуш чиқмас, шу боис эрта-ю, кеч диванга чўзилиб китоб ўқирдим.


                Бу ернинг одамлари ҳам жуда қизиқ экан, ҳеч кимнинг биров билан иши йўқ, қўшнини хафталаб кўрмас, юқори қаватдагиларни эса ҳатто танимас эканлар. Тансиқ таом қилганларида бир коса чиқариб, қўшнини қадрламас эканлар. Ишонсангиз, улар дастурхон ёзиб эхсон ҳам қилишни билмас, онда-сонда тўй бўлмаса ғалати жой экан. Уларнинг тўйлари қишлоғимизнинг каттароқ эхсонига ўхшаб кетаркан. Шу боис уларнинг қўшничилиги менга кўпам маьқул келмади.


Менинг қишлоқи жайдари юрагим қўшнилар билан танишгиси келарди. Аксига олиб ён қўшнимизнинг уйидан тиқ этган товуш ҳам чиқмасди. Бу жимлик мени зериктириб юборган кунларнинг бирида қўшнининг эшигини тақиллатдим. Эшикда узоқ вақт кутиб турганимдан сўнг ёши қирқлардан ошган, сочлари жингалак, соқоллари ўсиб кетган баланд бўйли бир йигит эшикни очди. Мен унга салом бериб, янги қўшни эканлигимни маълум қилдим. У менга савол назари билан тикилиб турар, мендан мақсадимни билгиси келарди.


                Мен унинг таклифини ҳам кутмай ичкарига бостириб кириб кирдим. Уйнинг биринчи хонасида ранги ўчган катта полос солинган, хонанинг ўртасида катта хонтахта қўйилган, атрофига кўрпачалар солинган, девор томонда эса жой солиқлиқ, афтидан у кўрпадан туриб, мени қаршилаган эди. Хонтахта устида чойнак, бир нечта пиёла, сигарет қолдиқларига тўлиб кетган шиша кулдон турарди, хонада бетартиб сочилган ҳолда қандайдир рассомларнинг китоблари ётарди. Уйнинг бутун жиҳози аслида шулар эди, холос. Бу уйга минг йилдан бери аёл зотининг қадам босмаганлигини шундоқ кирган пайтингиздаёқ биласиз. Назаримда, хонадондаги энг катта гўзаллик нишонаси — бойлик девордаги сурат эди. Уни ҳам чанг босган, қандайдир шохлари тарвақайлаб кетган толнинг оддий сурати эди. Рассом толнинг танасидаги пўстлоғини ҳудди отамнинг пешонасидаги тиришларига ўхшатиб юборгандек кўринди менга. Тол жуда қарилигидан ҳатто ўз танасини кўтаролмаётгандек тасвирланган. Мен унга узоқ тикилсамда, бошқа бирор маъно топаолмадим.


                Мухторжон ўзи рассом бўлиб, яқинда биз каби бу хонадонга кўчиб келган, оиласини ҳали олиб келмаган экан. У ўша куни мен билан гаплашгиси ҳам келмади, тўғриси, мени таклифсиз киришимни у хушламади. Менга ҳам унинг турмуши, эшикдан келган меҳмонга совуқ муносабати ёқмади, ҳафсалам пир бўлиб қайтиб чиқдим.


                Бир ҳафталар ўтгач, ишдан қайтсам Мухторжон ака мени йўқлабди. Мен кийимларимни алмаштириб, истар-истамас уларникига чиқдим. Бу сафар уй обдан тартибга келтирилган, пиёлалар ҳам топ-тоза қилиб ювилган, ҳатто девордаги мезбоннинг қимматбаҳо бойлиги, суратнинг ҳам чанглари артиб қўйилган. Уй қандайдир файзли бўлиб қолган эди. Мухторжон ака ҳам соқолларини тозалаб қиртишлаган, сочларини ўзига ярашган ҳолда калталаштирган, оқ кўйлакларини кийиб худди нозик меҳмонларни кутаётган одамдек тайёргарлик кўрган эди. Хонтахтага солинган дастурхонда бир неча хил сабзавотлар, янги ёпилган седанали шаҳарликнинг нонлари қўйилган эди. Дастурхонга ўтиргач, роса гапга тушиб кетдик, тўғриси эндигина бир-биримиз билан ҳақиқатдан таниша бошлаган эдик.


                Дарҳақиқат, у жуда ширин суҳбатдош эди. Қолаверса, озгина тортиб олгач, яна ҳам кўнгли очилиб кетди. У санъатни, адабиётни айниқса, тасвирий санъатни жуда теран тушунар, уларни ўзгача бир илҳом билан қироатини қиёмига келтирарди. Мен ҳам ўзимни билимдон қилиб кўрсатиш мақсадида суҳбат орасида девордаги тол суратига ишора қилиб, «Нима учун зўр санъат асарларидан қўймадингиз?»-деб сўрадим. Шундан сўнг у ўзининг дарду-хасратини бошлади.


                Қўшни, илгари одамларда ариқ бўйларига тол экиш одати бўлган экан, унинг салқинидан ҳам хосияти кўп дарахт экан. Отамнинг ёлғиз акаси бўлиб, у ҳам эшигимиз олдига бир туп тол эккан, лекин кўп ўтмай уни «халқ душмани» сифатида НКВД ходимлари олиб кетган. Шу боис тол отамга акасидан муқаддас хотира эди. Отамиз толни кестирмаганидан тарвақайлаб ўсиб кетди. Отамнинг ўзи баъзан-баъзан кертиб қўяр, болалар унинг салқинида ўйнарди. Кўчамизга асфальт ётқизаётган пайтда йўллар муҳандиси уни кестириб ташлади. Отам бу вақтда шаҳарда хизмат сафарида эди. Агар бўлганларида албатта кестирмас эдилар. Отамиз қайтганларида кўчаларнинг чиройли бўлиб қолганлигини, ҳатто чироқлар ўрнатилганлигини кўриб қувонди, лекин толни кесилганлигини кўриб жуда ачинди. Бир неча кун одамови бўлиб юрдилар. Шунда отам учун икки вариантда «қари тол» суратини ишладим. Шу маьнода, тол сурати оиламизнинг муқаддас ҳилқати бўлиб қолган.


                Институтни тугатиб ўз қишлогимга ўқитувчи қайтдим. Болаларга расм-чизмачилик дарсларини ўқитардим. Бир неча ой ишлаганимдан сўнг мен ҳақимда мактабда илик гапларни эшитиб қолдим. Адабиёт фанидан дарс берадиган бир маҳалладошим Даврон ака мени қизиқарли дарс ўтишим, болаларда тасвирий санъатга илҳом ўйғотаётганимни роса мақтаб педагогик кенгашда гапирибди. Янги касбдошнинг бу муносабати менга жуда ёқиб тушди, ишга яна ҳам баттароқ қизиқиб кетдим.


                Бу ҳол Даврон ака билан биз жуда қалин дўст бўлиб қолишимизга сабаб бўлди. У киши мактабда, ҳатто қишлоқда ҳам обрўли одам эди. Унинг олдига ҳатто катта одамлар ҳам маслаҳатга келар, мажлисларда унинг фикри билан ҳисоблашиларди. Унинг гаплари доим тўғри чиқарди. Қолаверса, ўзи адабиётчи бўлса-да, билмаган — ўқимаган нарсаси йўқ эди. Шу боисдан ҳар куни биз ишдан бирга қайтар, эрталаб эса бирга ишга келар эдик. Бу бизга одат бўлиб қолди. Эрталаб эртароқ йўлга чиқиб, катта кўчанинг мактаб йўлида Даврон акани кутардим. Бизнинг суҳбатимиз эса ҳеч тугамас, хатто ишдан қайтаётган пайтимизда ҳам қоронғу тушгунча айрилишда гаплашиб турар эдик. Шу боис отамдан ҳам кўп дашном эшитганман. Биз аслида бир-биримиздан ажралмас қиёматлик дўст бўлиб қолган эдик.


                Кунлардан бирида тун ярмида кўча эшигимиз тақиллаб, кимдир мени чақирди. Мен ўрнимдан апил-тапил туриб, дарвозага чиқдим. Не кўз билан кўрайки, кўчада Даврон акам қаттиқ маст ҳолда турарди. Биз уйга қайтиб кирганимизда Барчиним дастурхон солган, қозонда кечки овқатдан борлигини менга шипшитиб ҳам қўйди. Мен Даврон аканинг умуман ичмаслиги, ичувчиларни жини суймаслигини билардим, ҳатто унга хавас қилиб ичишни ҳам ташлаб юборган эдим.


                Даврон ака дастурхонга тикилганича, миқ этмай ўтирар, бирор нарсани сўрашга мен ҳам андиша қилардим. У узоқ ўтиргач, «ука, ароқ борми»-деб сўради. Мен уйда нозик меҳмонлар учун тишимнинг ковагида сақлаб юрганимни дастурхонга қўйдим. У менинг ҳатти-ҳаракатимни синчковлик билан кузатиб турар, лекин бир оғиз ҳам гап гапирмасди. Ниҳоят мен ароқдан икковимизга пиёлани тўлдириб қўйдим. Унинг ўзи шуни илтимос қилди. Уйнинг бурчагида турган ёзув машинкамни ҳам дастурхонга қўйишни сўради. Ундаги тугамаган қоғозларни олиб янги қоғоз билан дастурхонга қўйдим. Шундан сўнг менга ичишни таклиф этди. Мен пиёлани бир кўтаришда бўшатдим. У эса нималарнидир ёзиб қўйди. Менга яна қуйишимни сўради, лекин ўзи пиёлага қўл ҳам теккизмади. Мен яна ичдим, у эса индамай ўтирарди. Дастурхонга қўйилган олмадан бирини қўлга олиб узоқ вақт тикилиб турди, кейин бир шеър ўқиб бергин, аммо тўхтамагин»- дея илтимос қилди. Унинг овози шундайин бир хазин эдики, кўзларида ёш ҳам борга ўхшади менда.


                Мен ҳам анчадан буён йиғилиб турган илҳомларимни тўкиб олиш, қолаверса, жонажон дўстим учун шеьр ўқигим келди. Мен шеър ўқидим, тинмай ўқийвердим, у ҳам диққат билан эшитар, менинг шеър-ашъорларимдаги мавзу — мазмунни илғаб олиш учун тамшаниб қўярди. Мен шеър ўқишдан тўхтаганимда эса «ўқи, ўқи»-дерди. Мен эл севган шоирлардек ўзни ҳис этиб,  папкамдаги ҳамма шеърларимни ўқиб чиқдим, ҳатто баьзиларини икки бора ўқидим. Мен соатимга қараб-қараб қўярдим. Менинг шеърий ҳисоботимни роса қирқ беш минут деганда «тўхтанг ука»-дея якунлади. У қоғозга нималарнидир чиқиллатиб ёзиб қўйди.


                Даврон ака ширакайф кўзлари билан менга узоқ тикилиб турди, бир сўз демасдан фотиҳа ўқишни илтимос қилди. Дастурхонда лим-лим қуйилган ароқ, иситилган овқат қолди. У гандираклаганича кўчага қараб юрди. Мени ялиниб ёлворишларимга ҳам қарамай уйига қараб кетди. Шу воқеадан сўнг биз бир неча кун учраша олмадик, дўстимиз бетоб бўлиб қолган экан. Мен ҳол сўраб уйига борганимда у киши туман касалхонасига кетибди. Биз бир ҳафталардан сўнг кўришдик, ҳудди узоқ вақт айрилиқдан сўнг учрашгандек қучоқлашиб кўришдик, ҳатто унинг кўзларига ёш ҳам келди. Мен ҳеч нарсага тушунмай гаранг эдим.


                Куз кириб қолганлиги учун ҳамма қиш ғамини еяётган, уйда юмушлар кўпайган пайт эди. Отам эртароқ қайтгин деганига қарамай, Даврон ака билан  яна ушланиб қолдим. Биз аста-секин темир йўлдан шпалларга қадам ташлаб борар эдик. У менга ўша куни машинкада чиққилатиб ёзган бир неча сўзларни кўрсатди. Қоғозда «Расулиллоҳнинг барча айтганлари тўғри...», янги сатрдан эса «Юртимизда зўр шоирлар бор...» -деган сўзлар битилган эди, холос. Мен яна ҳеч нарсага тушунмай ғалати аҳволга тушиб қолдим. Даврон ака бизникига келган куни, ишдан уйига қайтса бир неча кундан бери бетоб ётган хотини оғирлашиб врач бир қанча дори-дармонларни зудлик билан топишни, катта қизининг эри авто ҳалокатига учрагани, талаба ўғли эса ҳақиқатгўйлиги учун техникумдан қувилгани каби ташвишларнинг ҳаммаси бирданига унинг бошига тушган экан. Қолаверса, мактабда ҳам бир неча кун олдин Даврон ака устидан юқорига  юмалоқ хат ёзилиб, ўша куни директор «суҳбатида» бўлганини эшитувдим.    


                «Йигитнинг мардини ғам эгади»- дегани тўғри экан. У киши нима қиларини билмай кўчага чиққан, дўкон олдидаги одамларни кўриб шу томон борган ва дўкончидан ароқ топиб беришни илтимос қилган. Дўкондагиларнинг барчасини ҳайратга солиб, Даврон ака ўша ернинг ўзида ароқни бўғзидан кўтариб ичиб тугатган. Унинг қорни оч бўлганлиги, боз устига ичкиликка ўрганмаганлигидан ароқ ўзини кучини кўрсатган. Нозиктаьб одамнинг ҳис-туйғуларга лиммо-лим тўлган юраги бу ғамлардан бира-тўла фориғ бўлишнинг йўли дарёга ўзини ташлаш-у, қутулиш деб билган. Шу боис, амал-тақал қилиб, гандираклаб, дарёнинг нариги  қирғоғидаги жарликнинг устига чиққан. Бу жой энг баланд жой бўлиб, у ердан сувга сакраган одамнинг омон қолиши гумон эди. Унинг қарори қатьий бўлиб, унинг ижроси учун ҳамма ҳисоб-китоблар қилиб бўлинган эди.


                Инсон узоқ сафарга отланиши олдидан бир нафасга тўхташи, сафарининг хайрли бўлишини кўнглига туккан ҳолда ортига бир қарамоқлиги боболардан қолган хайрли удумдир. Даврон ака ҳам ўзи ўтирган тепаликдан қишлоқни яна бир бора томоша қилиб, охири кўзи нариги бетда дарёга солланиб-солланиб турган қари толга тушган. Тол эса унга мени эслатган, чунки уйдаги тол сурати бобида биз кўп вақт баҳслашган эдик, тўғриси, у бизнинг энг муқаддас туморимиз ҳам эди. Ҳар томонлама мушоҳадали инсон бир умрга сафар ҳозирлигида дўст билан хайрлашмай кетиш армонли бўлишини ҳис этиб, ўша тун мендек қиёматлик ука билан хайрлашишга келган экан. Дарҳақиқат, Даврон акага дўст учун охирги алвидони айтмаслик ўлимдан ҳам оғирроқ ҳилқат эди. Бу воқеа менга дўст дегани ҳатто қондош акангдан улуғ зот бўлиши, ҳақиқий дўст сени юракдан тушуниши мумкин деган фалсафани ҳис қилдим.


Назаримда, отам толда тоғамнинг жисму-жони қолгандек шоҳларидан фақат узум учун сўритокка ёки бешик усталарига бекорга беришида қандайдир маьно бор эди. Рахматли отам вафотигача ҳар йили тол тагида қон чиқариб, уч-тўрт маҳалла кексаларини чақириб тоғам ҳаққига Қурьон тиловат қилдирарди-дея рассом қўшним тол ҳақидаги ҳикматларини тугатди.


 Энди қари тол сурати мени кўзимга ўрта аср буюк рассомларининг асарларидан ҳам гўзалроқ туюлди...        


 


 


 


 


 


 

Саркарда ва халқ қахрамони - Темур Малик

Миллий армиямиз-ғуруримиз

1219 йилда мўғуллар Чингизхон бошчилигида Мовароуннаҳрга кўп минг сонли қўшин билан бостириб келганида Хоразмшоҳ Аловуддин Муҳаммаднинг тадбирсизлиги, салтанат бошқарувида тарафкашлик ва ўзаро низолар авж олгани туфайли жуда кўп обод кент ва шаҳарларнинг кули кўкка совурилди. Натижада ўша пайтда тўрт юз мустаҳкам қалъага, жуда катта ҳудуд ва қўшинга эга бўлган Хоразм мамлакати парокандаликка юз тутди. Босқинчилар ортидан култепалар, вайроналар қолди. Аммо душманга ўз эркини бериб қўйишни хоҳламаган мард ўғлонлар ҳамиша бор бўлган ва бўлади. Ана шундай довюрак ва фидойи ватанпарварлардан бири Хўжанд қалъаси ҳокими, халқ оммасини мўғул истилосига қарши курашга уюштирган саркарда, қаҳрамон Темур Малик эди.


 


Хўжанд мудофааси ёвни мамлакат ичкарисига кириб боришдан тўхтатишда катта аҳамиятга эга эди. Аммо мўғул қўшинининг сон ва қурол-аслаҳа жиҳатидан устун бўлганлиги курашни мушкуллаштирарди. Дастлаб босқинчиларга қарши анча вақт очиқ майдонда юзма-юз кураш олиб бориб, уларга кўплаб жиддий талафотлар етказган Темур Малик ниҳоят, кучлар тенг­сизлиги боис қалъа ичида мудофаага ўтишга мажбур бўлади. Бунинг устига унга ҳеч қаердан ёрдам кучлари ҳам етиб келмайди. Чунки ўша пайтда Чингизхоннинг деярли 600 минглик қўшини тўрт йўналиш бўйича Хоразм ерларига ёпирилиб келаётган, ўғиллари Чиғатой ва Ўқтой Ўтрор (Сирдарё бўйида)га, яна бир ўғли Жўжи Урганчга, Чингизхоннинг ўзи Бухорога ҳужум бошлаганди.



Етим қолган гуллар (ҳикоя)

Мен севган гуллар


Қайноқ гармсел ҳар қутурганда, шаҳарча қуюқ тўзон ичида қолади.У бийдек даштнинг қоқ киндигида бўй ростлаган бу шаҳарчани ер юзидан супуриб ташламоққа аҳд қилгандек, тўлғониб, юлқиниб қуюн уюриб эсади. Сўнг шиддати андак сусайгандек бўлади-да, тағин янгидан куч олиб, кўп қаватли қизғиш ғиштин уйлару кўкка найзадек санчилган қувуридан куну тун кўкиш-қорамтир тутун аримайдиган корхонанинг катта-кичик, баланд-паст биноларини қайноқ нафаси билан ялаб, шаҳар кўчалари бўйлаб оч бўридай изғирган, ўткинчиларнинг юзи-кўзига қум сочгани етмагандек, қандайдир мўъжиза билан омон қолган йўл бўйидаги яккам-дуккам дарахтларга ёпишади, улар вужудидаги охирги намликни сўриб олиш пайида куйиб-пишади.Гармсел азалдан яшил рангни ёмон кўради.Дашт сап-сариқ.Шаҳарча ҳам шу тусда.



Алвидо, гўзаллик

Маънавият

(ҳикоя)


 


Саксонинчи йилларнинг охирлари эди.Саҳро охир-оқибат барибир яна саҳрога айланади, деган гапда ҳақиқат унсурлари бор шекилли, кейинги йилларда чўлнинг қоқ киндигига жойлашган қишлоғимиздан файз кетди. Бу нарса аввало ҳосилдорлик пасайиб кетганида кўринди. Кейин эса гуркираб ўсиб турган дарахтлар аста-секин сўла бошлади.Кексалар сизот сувининг ер сатҳига кўтарила бошлаганини айтишди. Дар-ҳақиқат, айниқса куз пайтлари ер усти худди туз сепиб чиқилгандай оқариб қоларди. Xуллас, ер шўрламоқда эди.Овулимиз уч-тўрт йил ичида анча ҳувиллаб қолди. Сармояси борлар шаҳарга кўчиб кетишди, эплаганлар эса яна тоғдаги асл қишлоғимизга. Уйлар нархи ҳам бирдан арзон бўлиб қолди.Шу зайлда тирикчилигимиз аста-секин, анчайин зерикарли тарзда ўтиб бормоқда эди. Мен тезроқ мактабни битиришни ва бирон институтга киришни, ишқилиб, бир амаллаб қишлоқдан чиқиб кетишни орзу қилиб юрардим.


Атиргулнинг тикани (4)

Мен севган гуллар

Ҳикоянинг давоми



Сешанба тонги отди. Осмонни булут қоплаган, лекин ҳаво қуруқ эди. Билли Санчес соат олтида сапчиб туриб, касалхона дарвозаси олдида катта-кичик тугун ва гулдасталар кўтариб турган одамлар сафига қўшилди. Кейин ҳамма билан бирга усти берк кенг-мўл ҳовлига кирди. Бу ерда гуллар қийғос очилиб, қушлар сайраб турарди. Нена Даконтенинг қаердалигини билмаса ҳам, бу гал негрга ўхшаган дўхтирни учратишига ишончи комил эди. Ҳовлининг икки томонида узун-узун иккита бино, чап томондагиси – аёллар бўлими, ўнгдагиси – эркакларники. Билли Санчес оломонга эргашиб аёллар бўлимига кирди. Еп-ёруғ йўлакдаги узун-қисқа курсиларда касалхона либосини кийган беморлар ўтиришарди. У йўлакнинг охиригача бориб, изига қайтди. Буларнинг орасида Нена Даконте йўқ эди. Кейин ҳовлига чиқиб, эркаклар бўлими томон деразаларга қараб-қараб кетаверди. Ниҳоят, қидирган одамини кўриб қолди.Ҳа, бу ростдан ҳам ўша дўхтир эди. У бошқа дўхтир ва ҳамширалар билан бирга беморни кўздан кечираётган эди. Билли Санчес отилиб ичкарига кирди, бир ҳамширани четга суриб, беморнинг устига энгашиб турган ҳалиги дўхтирнинг рўпарасига келди, нима деб чақиришни билмай, беўхшов йўталди.



Атиргулнинг тикани

Мен севган гуллар


 


ГАБРИЕЛ ГАРСИА МАРКЕС (Ҳикоя)


 


Кечга яқин чегарага яқинлашганларида Нена Даконте никоҳ узуги та-қилган бармоғидан ҳамон қон томчилаётганини кўрди. Кигизранг ёмғирпўш кийган испан жандарми карбид чироғини тутиб уларнинг паспортини узоқ кўздан кечирди. Пиреней тоғларидан эсаётган кучли шамол уни учириб кетаман дерди. Гарчи иккала паспорт ҳам дипломатик мақомга эга бўлса-да, жандарм чироқ нурини ҳужжатлардаги суратдан узиб, буларнинг юзига тутди. Балоғатга етиб-этмаган, кўзлари маъсум, рутубатли январ оқшомида шинниранг юзида Кариб офтоби жилва қилиб турган Нена Даконте паҳмоқ пўстинга томоғигача ўраниб ўтирарди. Бунақа пўстинни харид қилишга чегарадаги бутун бошли гарнизоннинг бир йиллик маоши ҳам етмайди. Эгнига катак-катак камзул, бошига бейсбол қалпоқчаси кийволиб рулда ўтирган эри Билли Санчес де Авила ундан бир ёш кичик, аммо худди унинг ўзидай хушрўй эди, фақат олдинга туртиб чиққан заранг ияги кўринишдан ёқимтой каллакесарни ёдга соларди. Хотинидан фарқли ўлароқ, у бўйчан ва дуркунроқ эди. Уларнинг жамиятдаги ўрнини кўз-кўз қилиб турган яна бир унсур бу жойларда камдан-кам учрайдиган ҳашаматли автомо¬бил бўлиб, унинг орқа ўриндиғида яп-янги чамадонлар ва совға тўла қоғоз қутилар уюлиб ётарди. Нена Даконтенинг бирдан-бир овунчоғи бўлмиш саксофон ҳам шу ерда эди, – ҳайҳот! – кунлардан бир кун бу овунчоқни пляжда юрган баодоб босқинчининг машъум муҳаббати чилпарчин қилиб ташлади.Жандарм муҳр босилган паспортларни қайтариб бергач, Билли Санчес ун¬дан яқин-атрофда дорихона бор-йўқлигини сўраган эди, у кафти билан оғзини шамолдан пана қилиб, Андайдан, франтсузлар томонидан суриштиринглар, деб қичқирди. Ойнаванд ҳужра ичида қарта ташлаб ўтирган Андай политсиячилари эса маҳобатли мошинага кўз қирини ташлашдию «ўтиб кетаверинглар» деган ишорани қилишди. Билли Санчес тўхтаб, устма-уст сигнал қопқоғини босди, ахийри зардаси қайнаб кетган бир политсиячи туйнукдан бошини чиқариб, жеркиб берди:– Нима қилиб турибсан? Кетавермайсанми, галварс!


Боламни боғчадан олишни ўн йил кутдим!

O`zbekiston Davlat San'at va Madaniyat instituti blogi
Илм-фан

 


Бошлиқ олдидан авзойи бузилиб чиққан Нигора эшикни ёпар экан, қўлидаги бир тутам қоғозларга қараб олди.


 


-         Ҳа, Нигора опа ҳисоботни қабул қилмадими?


-         Шундай одам билан ишлаётганимизга бизга хайкал ўрнатиш керак.


-         Э, гапирманг, битта хат ёзадиган бўлсам юзта хато топади.


-         Сиз-ку майли, уйингизда қиладиган ишингиз йўқ, мен бугун боламни боғчадан олишим керак.


-         Ия, Муроджонни боғчага бердингизми?


-         Бугун биринчи куни, тарбиячиси кўникиб олгунча эртароқ олиб туринг, деган эди.


 


Нигора авзойи бузилиб, ўз кабинетига қараб йўл олди. Ҳа, деганда, иши унавермади. Фикрини бир жойга жамлай олмагани учун бармоқлари ҳам клавятура устида ҳарфларни қидириб қолар эди.


Ҳали шу пайтгача бунақа бўлмаган. Авваллари шундай хол гоҳи-гоҳида рўй бериб турар эди.


 


Туғруқхона эшиги олдида чақалоқ олиб чиқиб кетаётган ота-оналарни кўрганида юраги орзиқиб кетар, айниқса кўча чангитиб юрган жажжи болажонлардан бирортаси йиқилиб тушиб қотиб-қотиб йиғлаганида ич-ичидан бирга қўшилиб йиғлар, болаларга бефарқ оналарни койир эди.


 



Айтиш унутилган аралашма

Блог им. behzodbek

Болалигимда Александр Дюманинг «Асканио» романини ўқигандим. Ўшанда ёзувчи бутун Италия ва Францияда обрўйи шоҳдан-да устун турган буюк ҳайкалтарош ва кулолсоз уста Бенвенетто Челлини сиймоси ва унинг санъати даражасига кўтарилган, мушкул, аммо қизиқарли ишини шу қадар моҳирлик билан тасвирлаганди-ки, беихтиёр қалбимда бу касбга чексиз меҳр уйғонганди. Ҳайкалтарош бўлишни орзу қилганим — антиқа тилакларимдан бири эди. Ҳар гал эски шаҳар майдонидан ўтиб келаётганимда моҳирлик билан ишланган митти ҳайкалчалар сайёҳлар сингари менинг ҳам эътиборимдан четда қолмасди. Уларга қараб туриб орзуим ёдимга тушарди.


 


Юзида беғуборлик акс этган қариялар давраси, гўзал қиз қомати, қора кўзлар, қайрилма киприклар ва қалдирғоч қанотини эслатувчи камон қошлари юзига ярашган ўзбек аёли тимсолига айланган чиройли ҳайкалчаларни ким ясаганлигига қизиқа бошлайсиз. Ана шу қизиқиш сабаб, Нодир Девонбеги хонақосида жойлашган «Олтин мерос» жамғармасига бордим. Чеккадаги кичкинагина ҳужра ёнида бутун диққат-эътиборини бир парча лойга қаратиб унга шакл бераётган ёшгина қизнинг қизиқарли ишини бир муддат кузатдим. У мени мутлақо сезмасди. Ўз дунёсида гўё у ва ана шу ҳайкалчалари бор эди, холос. Жамғарма раиси Зулайҳо Каримова бу қизнинг исми шарифини — Майрам Наш­ванова(суратда, акаси Азамат билан) кулоллар оиласининг кенжа вакили, деб таништирди. «Меҳр нури» жамғармасининг "Қўли гулдир ўзбек аёлин" кўрик-танлови ғолиби, «Асрлар садоси» фестивали ҳамда кўпгина халқаро кўргазмалар иштирокчиси бўлган бу қиз ўз ишини чексиз меҳр ва ҳайрат билан бажараётганини мамнунлик акс этган қиёфасидан сезиш қийин эмасди. Ҳайкалчаларнинг яратилиш жараёни, уларнинг юзидаги нуқталар қандай маънони англатишини Майрам француз тилида қийналмай сўзлаганининг гувоҳи бўлдим. Унга ва қилаётган ишига ҳавасим келди. Сайёҳлар кетгач, Майрам билан суҳбатлашдик.