топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ҳикматлар:

Мавлоно Жалолиддин Румий таваллуд топган кун

Илм-фан
30 СЕНТЯБРЬ — БУЮК МУТАФАККИР, ШОИР, ТАРИҚАТ АЛЛОМАСИ МАВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

Мавлоно Жалолнддин Румий асарларига қизиқиш кейинги пайтда янада ортмоқда. Зеро, инсоннннг ҳам моддий, ҳам маънавий ҳаёти учун зарур ўгитлар унинг асарларида мукаммал бадиий ифодасини топган.
«Маснавийи Маънавий»нинг тўла ҳолдаги

Пули йўқлигидан ҳамма нолийди, ақли йўқлигидан эса – ҳеч ким


Исроил маданияти мажмуини шу заминда яшовчи турфа халқларнинг умумий қарашлари, анъаналари асосида шаклланган қадим ва бой тамаддун жамланмаси ташкил этади. Қадимий иврит тилида битилган кўплаб асарлар, диний китобларда ўз ифодасини топган кўҳна фалсафанинг бир бўлаги бўлмиш халқ мақолларида чуқур маъно-мазмун акс этган. Шу билан бирга, бу ҳикматли сўзлар бироз юмор билан уйғунлашган. Бу эса исроилликлар ҳар бир мавзуга ўзларига хос донолик билан ёндашишлари, ҳар қандай муаммога ҳам енгил ҳазил билан қарай олишларидан далолат беради. 

Сўз кўпайганда мақсад унутилади


Жалолиддин Румийнинг “Ичингдаги ичингдадур” (Фиҳи мо фиҳи) асари ҳаёт саволларига муносиб жавоблардан иборат. Унда бахтнинг энг баланд чўққисидан тортиб, мусибат эшигини очгувчи сабабларгача баён этилган.

Қуйида саралаганларимиз эса ана шу баёнларнинг парчаларидир.

Сўз ҳақиқатнинг сояси ва парчасидир.

Ёшликнинг сири

Hikmatli so'zlar
 

Узоқ йиллар олдин бир қишлоқда тўқсон ёшли чол яшарди. Йўқ, уни чол деб бўлмасди. Йигитлардай бардам ва ўктам эди. Уни кўрганлар, таниган-танимаганлар ёш кўринишининг сири нимада эканини сўрарди. Бундай пайтларда бобой майин жилмайиб қўяр, бир сўз демасди. Лекин сўровчилар кўпайиб борар, жавоб бермасликнинг иложи тобора камаярди. Ахийри, отахон бу жумбоқнинг ечимини айтишга қарор қилди.
Бир куни бу сирга қизиқувчиларни меҳмонга чақирди. Бундан хабар топганлар навқирон чолнинг уйига дарёдай оқиб келди. Катта зиёфат ташкил этилди. Таомлар ейилди, шарбатлар ичилди, ширин суҳбатлар қурилди. Бироқ ёшлик сири ҳақида бир оғиз ҳам сўз айтилмади. Ўтирганлар ош-нонга эмас, бобойнинг оғзига маҳтал бўлиб турган бир пайтда нуроний отахон куймаланиб юрган кампирини чақириб қолди:
– Онаси, малол келмаса, омборга кириб тарвуз олиб чиққин.

Бир усулли полвон

Hikmatli so'zlar
Курашчи бўлишни жудаям истайдиган бир бола бор эди. Тақдирнинг синовини қарангки, у автоҳалокатда чап қўлидан айрилди. Ота-онаси кўнгли ўксимасин деб болани бир мураббийга топширди. Аммо бечора боланинг кайфияти жуда тушкун эди, умуман полвон бўла олмайман деган гап хаёлига ўрнашиб олганди. Устози, агар у етарли даражада шуғулланса, ҳатто чемпион ҳам бўлиши мумкинлигини айтди. Бола бу гапга у қадар ишонмади-ю, лекин юрагида умид учқунлади.
Устоз биринчи дарсда унга ўнг қўли билан рақибни тутиб, устидан ошириб ерга уришни ўргатди. Аммо иккинчи, учинчи ва ундан кейинги дарсларда ҳам фақат шу хилда шуғулланишди.

Абдулла Қаҳҳор ҳикматларидан намуналар

Маънавият

****Одам боласи циркнинг оти эмаски, қамчи қарсиллаганда чўккаласа.


* * *Катакда семириб ётган товуқ учишнинг фойда-зиёнини қаёқдан билсин.


* * *Душманинг отган тошдан, жигаринг отган увада қаттиқ тегади.


* * *Умрдан бошқа ҳамма нарсанинг қисқа бўлгани яхши. Умр сал узун бўлса, зарари йўқ.


* * *Одамзод ҳасад қилмаслиги керак. Ҳавас қилиши керак. Ҳавас қилган одам муродига етади.


* * *Дўланани кўриб, тоғни эсдан чиқармаслик керак.


* * *Тўкилгандан томчилаган ёмон, тўкилганни киши даров пайқайди. Томчилаганни узоқ пайқамаслик мумкин.* * *Юртни обод қиламан деган киши ўзи обод бўлади.


* * *Юртдан чиқиш тириклай гўрга кириш деган сўз.


* * *Инсон ҳамма ерда улуғ… Унинг улуғлиги қўлидан келган ишларда яратувчилигида кўриниб туради.


Шундай одамлар ҳам бўладики, туғилганда ҳеч ким севинмаган бўлса ҳам, ўлганда бутун юрт аза тутади.


* * *Яхши тарбия кўрган одамнинг хислатларидан бири шуки, бундай одам ўз фаолиятида бошқалардан бир қадам олдинга ўтса дарров орқага қарайди, шерикларга ёрдам қўлини узатади, сафини кенгайтириб, янги ғалабани кўзлайди.* * *


Бақиргандан кўра мароми билан секинроқ қилинган таъна қулоққа яхшироқ киради, зеҳнга яхшироқ ўрнашади.


* * *Муҳаббат чақмоқдай кўнгилдаги ҳар қандай қора булутни ҳам тилка-пора қилади.


* * *Муҳаббат чақмоққина эмас, одамга ўхшайди: туғилганда бир парча гўшт бўлади, кейин кўзини очади, кейин кулдиргич пайдо қилиб илжаяди, кейин тил чиқариб ҳар куни янги бир гап айтади.* * *Адабиёт атомдан кучли, лекин кучини ўтин ёришга сарфлаш керак эмас.* * *


Адабиёт кўнгил иши, илҳом самараси. Туйғусиз, илҳомсиз ёзилган асар чангланмаган гулга ўхшайди – мева тугмайди. Кўнгил рози бўлган асаргина китобхоннинг кўнглига йўл топади, китобхоннинг кўнглида мева тугади.* * *Аёл бари бир аёл-да. Буларсиз бизнинг аҳволимизга маймунлар йиғлаши аниқ.


* * *Болалар учун китоб ёзадиган киши ғоят уста санъаткор, катта тажрибали педагог, тилнинг заршуноси бўлмоғи керак.


* * *Адабиётимизнинг софлиги учун кураш, асарларимизнинг таъсир кучини ошириш, миллион-миллион китобхонларимизнинг қалбидан чуқурроқ ўрин олиш учун кураш демакдир.


манба


 

Алишер Навоий ҳикматлари

Навоий ва Бобур
Шеърият ва адабиёт

Йигитликда йиғ илмнинг махзани,Қарилик чоғи сарф қилғил ани.


* * *


Сен агар тарки тамаъ қилсанг,улуғ ишдур буким,Олам аҳли барча бўлғай бир тараф,сен бир тараф.


* * *


Кимки бир кўнгли бузуғнингхотирин шод айлагай,Онча борким, Каъба вайрон бўлса,обод айлагай.


* * *


Франц Кафка. Ҳикматлар

Маънавият


 


Ҳақиқий йўл баландликда эмас, балки шундоққина ер устига тортилган дор орқали ўтади. Бу йўл одим отишга эмас, балки ҳамиша қоқилиш учун мўлжалланганга ўхшайди.


 


* * *Инсон ҳамма хатоларининг моҳияти тоқатсизлик, изчилликдан барвақт воз кечиш, сохта ишга сохта диққат-эътиборни қаратишдадир.


 


* * *Ҳамма бахтсизликларни келтириб чиқарадиган иккита асосий инсоний гуноҳ бор: бу – тоқатсизлик ва бепарволик. Тоқатсизлик сабаб инсон жаннатдан қувилган, бепарволиги туфайли у ерга қайтиб бора олмайди. Эҳтимол, битта асосий гуноҳ: тоқатсизлик бордир. Тоқатсизлик учун қувилган, тоқатсизлик сабаб қайта олинмайди.


 


* * *Ёвузликнинг энг таъсирчан васвасаси – курашга даъватдир.


* * *


Катак қушни излаб кетди.* * *


Сен – жумбоқсан. Атрофда эса уни ечишга қодир бирорта ўқувчи йўқ


 


Давомини ўқиш

Жалолиддин Румийдан Ҳикматлар

Ота-оналар учун
Ул қизил гулдир очилган, хун дема,Ул ақлдин маст эрур, мажнун дема.Кимки тўкса бир мусулмон қонини,Кофир ўлгум, тилга олсам номини.Ларза солгай Аршга ҳам мадҳи шақий ,Бадгумон бўлгай бу сўздин муттақий .Шоҳ бўлса, юртга огоҳ бўлсин ул,Хос бўлсин, хоси Оллоҳ бўлсин ул...
* * *

Ҳикмат-кўнгил чироғи

Маънавият
 
Маълум эрмасму магар ибрат сенга, Сўз очар сўзни деган ҳикмат сенга?Жалолиддин Румий
 

Инсонни сев! Уни эъзозла! Бу янгилик эмас – жуда қадимий гап. Севги ва эъзозга лойиқ бўлолмаса-чи? Нолойиқни севмоқ, биринчидан, фаҳм-фаросат пастлигини кўрсатади; иккинчидан, муҳаббатни таҳқирлайди; учинчидан, инсонийлик шарафига зиён етказгувчи бир ишдир. Чунки ҳамма киши ҳам меҳр-муҳаббатга муносиб бўлолмайди.Одамни билиш, одам танишда ҳикмат кўп. Мана шунда адашилдими — бўлди: тўғрилик, инсоф, мурувват, виждон, мардлик — ҳамма-ҳаммасида чалғиб кетилади. Донони — нодондан, оқилни — жоҳилдан, мардни – номард ва ғирромдан ажратолмаган, ростлик ва ҳалоллик қадрини ерга қориштириб, ўғрилик, муттаҳамлик ва корчалонликка кенг йўл очган жамиятнинг боши эса мусибатдан чиқмайди, хусусан, ахлоқий, руҳий офатлар уни ичдан кемириб, емириб юборади. Бундай вазиятда сўз ҳам, фикр ҳам таъсир кучини йўқотади. Ва ўзи ишонмайдиган нарсага ўзгаларни ишонтиришта бел боғлаган, гапи бошқа, ҳол ва амали мутлақо бошқа вайсақи, сафсатабозларнинг бозори қизийди. Аммо улардан ҳеч қайсиси миллат, юрт тақдирига тегишли бирор бир масъулиятни зиммасига олмайди.


Комил инсонни тарбиялашда мақол ва ҳикматларнинг роли

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
«Сўз кўрки — мақол», — дейди доно халқимиз. Ҳар бир сўз (мақол) тилимиз кўркини, нутқимиз нафосатини, ақл-фаросат ва тафаккуримиз мантиқини белгилайди.

Халқ мақолларида халқнинг турмуш тарзи, маънавий қиёфаси, дунёқараши, меҳнатга, инсонга, ҳаётга, табиатга муносабати тўлиқ ўз ифодасини топган.

Маънавиятни, миллий анъаналар ва қадриятларни, яъни бунёдкор ғояларни ўқувчилар қалбига сингдиришда мақол, ҳикматининг тарбиявий аҳамияти каттадир. Мақол ва ҳикматларнинг кишилик жамияти ҳамда ҳар бир инсон ҳаёти учун нақадар қимматли аҳамиятга молик эканлигини жаҳон донишмандлари қадим-қадимдан эътироф этиб қайта-қайта уқдириб келганлар. «Барча кишининг кучи овқатдандир, ақлнинг кучи ҳикматдандир» (Аристотель), «Агар ақлни билишни истасанг, ҳикмат ўргангилки, ақл ҳикмат билан камол топади» (Кайковус), «Мен қадимги донишмандларнинг бизга қолдириб кетган ақл дурдоналарини кўздан кечираман, агарда биз улардан нимадир яхши нарсага дуч келсак уни ўзлаштириб оламиз ва жуда катта фойда оттирган бўламиз» (Суқрот), "Ҳар куни ақлли битта қўшиқ эшитиш, яхши расм кўриш ва иложи бўлса истаган бир ҳикматли сўзни ўқиб олиш даркор, турли туман тарбиявий хикоятлар ва ҳикматли сўзларни тўплаш тенгсиз давлатдир" (Гёте) кабиларни мисол қилиш мумкин.

Бармоқ ишора

Маънавият
Маданият ва маърифат
Ҳикматлар

Акбаршоҳ саройида насаби олий зотлардан бўлган, аммо кейинги пайтларда қашшоқлашиб қолган бир сардор бор экан. У ўзининг турмушини яхшилаб юборадиган бирор бир чора тополмабди. Шундай бўлса-да, саройдаги дарборга ўз вақтида келар, ота-боболаридан қолган анъанани ҳасад билан кузатаркан.

Сардор бир амаллаб саройда кийиладиган қимматбаҳо сарпо сотиб олибди. У ўз кийимларини кўз қорачиғидай асрар, энг зарур пайтлардагина кияр экан. Саройда дарбор бўлмаган пайтда вайронага айланаётган кулбасида қўл тегирмонида ун чиқариб тирикчилигини аранг ўтказар экан. Хуллас, қашшоқликда кун кечираркан.

Кунлардан бир кун ун қилиш учун тегирмонга бир қопча бўғдой олиб келишибди. Ўша куни иши кўп ва шошилинч бўлганидан сардор саройга боролмабди. Ҳаммаёғидан тер қуйилармиш, қўли тинмасмиш, кўзи ҳали-замон унни олиб келиш учун келиб қоладиган буюртмачининг йўлида эмиш. Шу пайт подшоҳ одатдагидек сарой мулозимлари билан араваларда сайрга чиққан экан. Қимматбаҳо нарсалар билан безатилган сарой аъёнларининг дабдабали аравалари турна қатор бўлиб камбағал одамларнинг уйларидан фарқ қилмайдиган, тўкилиб тушай деб турган сардорнинг уйи жойлашган кўчадан ўта бошлабди. Бу ҳовлининг атрофи девор билан ўралган бўлса-да, бу девор шу қадар нураган эканки, унинг ёриқларидан сардорнинг дастгоҳигача кўриниб тураркан. Ўтган-кетганлар уни иш устида кўриб баъзан масхаралаб кетишаркан.

Жаноб сардор бор кучи билан тегирмоннинг дастасини айлантирар, тегирмон тошларининг ёқимсиз ғичирлаши остида кўчага тикиларкан, у сарой аъёнларинг ўтишини кўрибди. Тасодифан подшоҳнинг нигоҳи ҳам ҳовлида тегирмон айлантираётган сардорга тушиб, ўша заҳоти уни таниб қолибди.

Эртаси куни саройда подшоҳнинг кўзи ўша сардорга тушибди. Акбар унинг тирикчилигини суриштириб, ҳол-аҳвол сўрамоқчи бўлибди.лекин тез орада шаҳдидан қайтиб индамабди.

Ён дафтардан № 1

Болалар шоири Дилшод Ражаб

Аёл ва баҳор эгизак Фотима-Зуҳраларга ўхшайди. Чунки уларнинг ўхшаш сифату жиҳатлари кўп: Гўзаллик, нафосат, майинлик, илиқлик, яшнаш-яшариш…
Лекин баҳор қисқа – уч ой, холос. Аёл эса олам баҳори, оиламиз баҳори. У асло хазон кўрмаслиги керак. Шу учун қовоғимиздан қор ёғиб, феъли совуқлик қилмай унга ҳамиша илиқ муомала-муносабатда бўлайлик!

***
Улуғ йўлчилар
Буюк алломалар – буюк йўлчилардир. Улар абадият сари доим саъй ҳаракатда, улуғ сафардалар. Бахтимизга йўллари бизнинг даврга, дунёга тушиб қоладию, дунёни илму ҳикмат нурига тўлдириб, эзгу фикр-амаллари билан безаб, бойитиб ўтадилар.
 ***
Либос хос бўлса
Адабиёт янги ва яхши ғояларни куйламоғи керак. Шундагина у қалбларда, онгларда эзгу ҳис-туйғулар, фикрлар уйғотиб, кишини ром этади. Бад ниятни минг бадиият билан ифодаласанг ҳам худди гўзал либос кийган ялмоғиз кампирдай хунуклигича қолади.
***
 Бухоронинг ҳар қарич ерига олиму уламолар пойи теккан. Унинг кичик, торкўчаларида ҳам бир олам тариху ҳикмат бор. Буюк ва боқий обидалари-ку ноёб ва нодир мозийнинг, илму санъатнинг муаззам ва муҳташам мужассама (ҳайкал)ларидир. Шу тор кўчаларни кезган, ёдгорликлар сиру сеҳрини дилдан сезган, ҳис этган одам, Бухорони бир айланиб чиқса, ўзи ҳам ярим алломага айланиши ҳеч гап эмас.***
Нур ва соя
Табиатда нур ва соя, оқ ва қора, тун ва кун каби зидликлар бор ва бу табиий. Инсон ҳамиша нур ва зиё сари бориши керак. Зеро, қуёшга юзма-юз юрган одамнинг юзи нурли, сояси эса орқада қолади. Олдига соя тушмайди. Шу каби, яхшилик, эзгуликка юзланган одамдан ҳам ёмон нарсалар соядек ортда қолади. Табиийки, бундай кишиларнинг доимо юзи ёруғ бўлади.


Муаллиф: 

ДИЛШОД РАЖАБ — Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган. Низомий номидаги ТДПУ филология факультетини тугатган. Филология фанлари номзоди. «Отамнинг боғи», «Дарё кўнгил», «Жилвон ўғлони», «Алифбо», «Саноқ», «Сукут сарҳади»,  “Таниш  товушлар”, “Нур йўли”, “Ўн  ўртоқ” каби  ўндан зиёд шеърий ва насрий китоблар муаллифи. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси.Журналистика соҳасида VI “Олтин қалам” Миллий мукофоти совриндори.Айни пайтда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг  «Вазият» газетасида бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлайди.
 

Тарбия буюк иш

Маърифат гулшани
Тарбия буюк иш: тарбия билан инсон қисмати ҳал этилади. Яхши тарбия ҳар қандай нодон кишини ҳам одам қаторига қўшади. 
В.Белинский
рус адабий танқидчиси

Тарбия таълимдан устун туради. Инсонни тарбия вояга етказади. Ҳақиқий таълим ҳам одамни одамийликка тайёрлашдан иборатдир.
А.Сент-Экзюпери
француз ёзувчиси

Умр ўтар, вақт ўтар...

Маърифат гулшани
Мен кўп жойларни кездим ва олам аҳволига қарадим. Унда ҳайронлик кафтини иягига тирговчидан ёки пушаймонлик бармоғини тишлаб турувчидан бошқани кўрмадим.
Абу Али ибн Сино


Энг афзал йиғи, инсоннинг беҳуда ўтказган вақтларига ачиниб тўккан кўз ёшларидир.
Аҳмад Ҳаворий

Ожизлар

Маърифат гулшани
Инсонга хос номаъқул хулқлардан бири — унинг ўз-ўзига муҳаббат қўйиши, ўзини бағоят даражада иззат қилиши, ўзига ва фақат ўзига яхшиликлар тилашидир. Унинг бад-бахтлик саройи айнан шу хунук хулқ пойдеворига қурилади: яъни у буюк бўлмоқликни истайди, бироқ кўрадики, у зиғирдан кичикроқ мартабада экан; у бахтиёрлик денгизида сузмоқликни ихтиёр этади, лекин ўзини бадбахтлик кўлмагида кўради; у ўзини комиллик чўққисида тасаввур этади, ҳақиқат кўзгуси эса уни тубанликда кўрсатади; у ўзини бениҳоя даражада ҳурмат қилувчи одамлар даврасида кўрмоқни хоҳлайди, бироқ, ёмон хулқи туфайли одамларнинг нафратига етишади.

Ёлғонга дуч келган китобхон

Маърифат гулшани
Асар бинога ўхшайди. Фақат бино ғиштдан қурилади, асар эса сўздан. Энди бир нарсани тасаввур қилинг: битказилган бинодан битта ғиштни суғуриб олсангиз, унинг ҳуснига шикаст етади. Ўнта ғиштни кўчирсангиз, бино босиб қолади...

Шундай асарлар борки, бутун-бутун жумлаларни олиб ташласангиз ҳам, юзта сўзни ўчирсангиз ҳам, мингтаси ўрнини алмаштирсангиз ҳам ҳеч нима ўзгармайди...

Бунақанги «асар» бино эмас, вайронадир!

Таълим-тарбия ва спортнинг аҳамияти ҳақида ҳикматлар

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан

Маълумки, юксалиб ва тараққий этиб бораётган бугунги жамиятимизда спортнинг аҳамияти катта бўлиб, у давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Спортга давлатимиз томонидан жуда катта эътибор қаратиляпти ва зарурий шароитлар яратиб берилмоқда.

Ўзбекистонимиз шарафини ҳимоя қилиб чиқаётган бугунги спортчиларимиз ҳукуматимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқдалар.