топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ҳикматлар хазинаси:

Мавлоно Жалолиддин Румий таваллуд топган кун

Илм-фан
30 СЕНТЯБРЬ — БУЮК МУТАФАККИР, ШОИР, ТАРИҚАТ АЛЛОМАСИ МАВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

Мавлоно Жалолнддин Румий асарларига қизиқиш кейинги пайтда янада ортмоқда. Зеро, инсоннннг ҳам моддий, ҳам маънавий ҳаёти учун зарур ўгитлар унинг асарларида мукаммал бадиий ифодасини топган.
«Маснавийи Маънавий»нинг тўла ҳолдаги

Тадбиркорлик учун қулай муҳит

Блог им. behzodbek

Ҳазрати Исо тоғ томонга шошилганча кетарди. Бир киши бу ҳолни кўриб:


—Нима бўлди, ё Исо! Ортингдан сени ким қувлаяпти? Кимдан қочяпсан?—деди.


 


Ҳазрати Исо у одамга жавоб бермади. У одам:


—Ё Руҳуллоҳ! Аллоҳ ҳақи, бир оз тур! Бунча шошилишнинг ҳикмати нима?—дейиши билан Исо алайҳиссалом:


—Бир ахмоқдан қочяпман. Ўзимни у билан суҳбатлашишдан қутқаряпман. Кет, мени тўхтатма!—деди.


 


У одам:


—Ё Набиуллоҳ! Сен ўша Масиҳ эмасмисанки, сенинг дуоинг билан қанча кўрларнинг кўзи очилди? Қанча майитлар тирилди. Хасталар шифо топди—деди.


Исо алайҳиссалом:


—Ҳа, мен ўша Масиҳман,—деди.


Энг юксак мартаба

Блог им. behzodbek
Бир подшо ўз мол-мулкининг кўплигидан фахрланиб, илм аҳлини менсимай қўйган, ўз ихтиёрича иш тутиб, фисқу фужурга берилган эди. Бир куни у борига қаноат қилиб, камтарлик йўлини тутган доно ҳакимга дуч келиб қолди ва унга:

-Эй ҳаким, нимани хоҳласанг тила, сўровингни муҳайё қиламан!-деди.

Ҳаким:

-Шундай қилки, ажал ҳеч қачон бошимга соя солмасин!-деди.
-Бу иш менинг қўлимдан келмайди,-деди подшо.
-Бўлмаса,-деди ҳаким,-қарилик мавсуми кетиб, ёшлик айёми қайтиб келсин!
-Бу иш ҳам қўлимдан келмайди!-деди подшо.

Ўғрибошининг сабоғи

Блог им. behzodbek
Қадимда жуда шўх ва шумлиги билан кўпчиклини безор қилган бир ўспирин катта ўғри бўлишга аҳд қилиб, бу борада ном қозонганлардан бирига шогирд тушмоқчи бўлибди. Суриштириб, унинг маконини ҳам топибди. Катта ўғрибоши боланинг қарорини эшитиб, «Узоқ йўлдан ҳориб келибсан, меҳмоним бўл», деб дастурхон тузабди. Бола иштаҳа билан таомга қўл узатар экан, ўғрибоши унинг қўлига бир уриб: «Нега ўнг қўлингни чўзасан?» дебди ва бу даккидан ажабланиб турган ўсмирга ҳозирдан сабоғи бошланганини айтиб, "Ўғриликнинг биринчи шарти шуки, аввал чап қўлингда овқатланишни ўрган!" деб тайинлабди.

Бола бунинг сабабини сўраганида, «Ишимиз қалтис. Агар қўлга тушгудек бўлсанг, қоидага кўра ўнг қўлинг кесилади. Шунинг учун ўзинг¬ни чап қўлда овқатланишга ўргатиб боришинг керак», дебди.

Шу ондаёқ ўсмирнинг кўз олдига жазоланаётган ҳолати келиб, бир қўлсиз қолишдан қўрқиб, умрбод ҳалол меҳнат ортидан ризқ топишга қарор қилибди.

Вақт масаласида хасис бўл

Маърифат гулшани
Ҳар бир кунни ўлча, сарфлаган ҳар бир дақиқангни ҳисобга ол! Фақат вақт масаласидагина хасислик қилиш мумкин. 
      Томас Манн,
      немис ёзувчиси.


Ўртамиёна одам вақтни тез ўтказиш пайида бўлади, истеъдод эгаси эса вақтдан фойдаланиш пайида бўлади.
    Артур Шопенгауэр,
    немис файласуфи.

«Дўстингдан топ...»

Маърифат гулшани
Инсон учун бу дунёда бойлик турлари жуда кўп. Лекин дўстликдан қимматлироқ, азизроқ бойлик бўлмаса керак. Шу сабабдан ҳам халқимиз «Дўстсиз бошим, тузсиз ошим», дейди.

Дўст — бу отанг йўқ бўлса ота ўрнини босадиган тенгдошингдир, дардкашинг, фикрдошинг, маслакдошинг, кўнглингнинг бир парчаси, сени сўзсиз тушунадиган ва хоҳлаган вақтингда мададкоринг, суянишинг мумкин бўлган улкан тоғингдир.

Одамзот умрининг охиригача ўзи учун садоқатли, ҳақиқий дўст ахтаради. Бироқ кўпчилик кўнгли истаганидек дўстни тополмаганидан афсусда, ўкинч билан ўтади. Чунки кўп вақт кимнидир дўст тутиб, суянадиган тоғим бўлади деб ўйлаган, ишонган, аммо нозик ўринларда кўрсаки, у суянишга, сир айтишга арзимайдиган кимса экан…

Кимки аёл ҳуқуқини ҳимоя қилса...

Маърифат гулшани
Никоҳ остонасидан ўтган жуфтлик гўё маънавий олами битта бўлган шахсга айланмоғи керак.
И.Кант, немис файласуфи.

Уйланиш ўз ҳуқуқингни икки баравар камайтариб, зиммангга тушадиган мажбуриятни эса икки ҳисса оширишинг демакдир.
Шопенгауэр, немис файласуфи.

«Тингламас эрса атайлаб кимса ул...»

Маърифат гулшани
Маданият ва маърифат
(Мавлоно Румийдан ҳикматлар)

Даҳраро бойваччалар бордир расо,
Ота-она бошига дарду бало.

Бу дунёда неча бой болалари борки, улар ўз ота-оналарининг бошига фақат кулфат келтирадилар. Неъматга, уни сенга берувчига ёлворки, солиҳ фарзандлар, диёнатли зурриётлар насиб этсин.

Илм, фазилат ўргатган устозга ҳурмат

Блог им. khujaeva
1453 йил 29 май тонгда Ислом қўшинлари Истамбулни фатҳ этди. Ислом қўшинлари Истамбулга кирди.
Фотиҳ Султон Меҳметхон оппоқ отига миниб қўшин бошида Тўпқопи дарвозасидан ҳашамат билан кириб борарди.
Бизанс халқи кўчалар четида тўпланишиб ҳаяжон билан мусулмон турк қўшинининг Истамбулга киришини олқишларди.

Уч одамнинг имтиҳон қилиниши

Блог им. khujaeva
Бухорий ва Муслим тўплаган ҳадисларда бу ҳикояни Абу Ҳузайра (р.а.) Расули Акрам (с.а.в.) номидан бундай ривоят этган:

Расули Акрам (с.а.в.):
-    Сиздан аввалги умматлардан уч кимсанинг абрас, кал ва кўр бўлганлари аҳволидан ҳикоя қилиб бераман. Аллоҳ Таоло имтиҳон қилиш учун уларнинг олдига бир малак юборди. Малак олдин баданига оқ тушган, абрас касаллигига мубтало бўлганнинг олдига келди ва:
-    Дунёда энг яхши кўрганинг нима? — деб сўради.

У одам:
-    Танамнинг гўзал, чиройли ва силлиқ бўлишини, одамлар мени кўриб хурсанд бўладиган чирой соҳиби бўлишни яхши кўраман, энг хоҳлаган нарсам шу, -деди.
Малак абрас касаллигига мубтало бўлган одам баданини силади ва уни гўзал бир вужуд соҳиби қилиб қўйди.

Дарахат экишнинг мукофоти

Маънавият
Маданият ва маърифат
Йилдирим Боязит мулозимлари, муҳофизлари(қўриқчи хос аскарлари) билан сайрга чиқиб, бир қишлоқдан ўтиб борар экан, боғида ишлаб юрган, мева ниҳоллар экиб юрган соч-соқоли оппоқ, бели букилган чолни кўрди. Чолнинг бу ёшида шундай ғайрат билан ишлаётгани подшоҳнинг кайфиятини хуш этди.Подшоҳ аъёнлари, мулозимларига шу чол билан бироз суҳбатлашайлик, деди. Подшоҳ қишлоқчилик чолга яқинлашиб:

Ҳажга борган сутчининг бошидан кечирганлари

Маънавият
Маданият ва маърифат
У замонларда тайёралар йўқ эди. Ҳажга боручиларнинг кўпчилиги кемаларда, денгиз йўли билан борганлар. Бир сутчи ҳам ҳажга боришни ният қилди.  Кемага ўтириб Маккага йўл олди. Кема анчагина юрганидан сўнг денгиз ўртасига етканида кема саҳнида бир маймун пайдо бўлиб қолди. Кема устида, очиқ саҳнда юрган бу ҳажга борувчининг пул солинган киссасини маймун олиб қочди ва кеманинг энг тик елкан тиргагига тирмашиб чиқиб кетди. Киссасини олдириб қўйган одам дод солди, пулсиз нима қиламан, ҳажга қандай бораман, деб фарёд чекди.