топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ҳикматлар дунёси:

Мавлоно Жалолиддин РУМИЙ «ҚАЛБ КЎЗИНГНИ ОЧ» КИТОБИДАН ҲИКМАТЛАР

Илм-фан


Сабоҳат Бозорова таржимаси
АВЛИЁ

• Аллоҳ мардларининг оёқлари остида тупроқ бўл. Сен ҳам биздек ҳасадинг бошига тупроқ соч!

• Ёғоч қилични жангга олиб борма, оху фиғонга тушмаслик учун уни бир бор назардан ўтказ: агар ёғоч бўлса, бор, бошқасини қидир; агар олмос бўлса, қувонч билан олға бос! Олмос қилич авлиёларнинг аслаҳахоналаридандир.

Сабр таги — сариқ олтин

Блог им. behzodbek
Бутун ҳаётини илмга бағишлаган олим бўлган экан. Сабр-тоқати, қаноати кучлилигидан кеча-ю кундуз китоб­дан бошини кўтармас, илмга берилиб кетганидан овқатланишни ҳам унутиб қўяр экан. Шундай кунларнинг бирида у мутолаадан бошини кўтариб, оч қолганини ҳис қилибди. Аммо ейишга ҳеч вақоси йўқлигини билгани учун китоб ўқишда давом этибди. Анчадан сўнг уй четидаги ковакдан сичқон чиқиб олимнинг атрофидан айлана бошлабди. Буни кўриб олим фикрини чалғитаётган сичқончанинг устига айлана идишни тўнкариб қўйибди. Бир оз ўтиб пайдо бўлган иккинчи сичқон шеригини қидириб идиш атрофини гир айланибди. Сич­қонча ўзини кузатаётган олимга бир назар ташлабди-да, ковакка кириб кетиб битта тилла тангани тишлаб тортиб чиқибди. Олим ҳайрон бўлиб, "Қани, энди нима қиларкан", деб қараб турибди. Сичқон худди шундай яна тўртта тангани олиб чиқибди. Кейин олимга жавдираб қараб, идиш атрофини айланибди. Бу гал «бошқа қолмади», дегандай ҳамёнини ипидан тортиб чиқарибди. Олим биринчи сичқоннинг устидан идишни олибди. Сичқонлар изма-из ковакка кириб кетибди. Сабр­ли олим тилла тангалик бўлган экан. Шундан, халқ орасида маълум ва машҳур ва сарлавҳада келтирилган ибора кенг тар­қалган экан.

Оила фароғати

Ота-оналар учун
Аёлни фариштадан ҳам юксакка кўтарувчи ва беқиёс бир олмос ҳолига келтирувчи нарса унинг теранлиги, иффат, ва виқоридир.
Абдулфаттоҳ шоҳин

Ақилли аёл эрининг камчиликларига бир кўзини ёпар ва иккинчи кўзи билан унга қараб яшар
Араб ҳикматидан

Аждодлар ибрати ҳикоят

Блог им. behzodbek

Ишонч  ва адолат кушандаси
Бир киши Мусъаб ибн Забир олдига келиб, Аҳнаф ҳақида қўрқинчли, уйдирма, ғийбат гапларни гапирди. Мусъаб Аҳнафни чақиртириб келди. Унга хитобан воқеани баён қилди.Аҳнаф уйдирмачи кишининг ёлғончи ва ғийбатчилигини айтиб, ўзини оқлашга киришди. Мусъаб деди: «Унинг айтган гаплари адолат юзасидан қараганда ишончга лойиқдир!» Аҳнаф унга деди: «Агар сенда ишонч ва адолат бўлганда эди, ғийбатчининг сўзига қулоқ солмаган ва уни уйингдан ҳайдаб чиқарган бўлардинг».
Муиниддин Жувайний.