топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ҳаёт:

“СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ”

БухМТИ
Илм-фан
“СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ”
Н. Н. Мирзоев, С. Т. Латипов
Бухоро мухандислик-технология институти, “Электроэнергетика” кафедраси катта ўқитувчилари.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Одамзотнинг соғлиғи кўп жиҳатдан унинг ўзига боғлиқ. Бунинг учун у ўз ҳаётини оқилона йўлга қўйиши, ҳар қандай

Ғурур ва фидойилик тимсоллари

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт


Юртимизнинг шаҳар ва қишлоқлари муҳташам майдонлари, сокин хиёбонлари, равон  кўчалари, сўлим боғлари билан тобора кўркамлашиб бормоқда. Манзарали дарахтлар, тароватли гуллар билан безанмоқда, мунаққаш фавворалар эпкинларида камалаклар жилоланади. Бу гўзалликка уйғун маҳобатли ҳайкаллар салобати юртдошларимиз ғурурини юксалтирмоқда. Ҳиёбонлар қад ростлаётган бу ҳайкаллар аслида қалбларнинг тўридан жой олмоқда, қалбларда юксалиб бормоқда.
Мустақиллик йилларида ўзбек ҳайкалтарошлик санъати янги тараққиёт босқичига қадам қўйди. Сиймолар, мавзулар, тарихлар талқини янгича, тўғрироғи ўзининг аслида намоён  бўлди. Миллий тарихимиз ҳайкалтарошлар, меъморлар учун туганмас илҳом манбаига айланди. Юртбошимиз санъат аҳлини қўллаб-қувватлаб, ижодий ишларга катта рағбат кўрсатди. Натижада ўтган қисқа давр мобайнида ҳайкалтарошлик санъатида миллий руҳ билан йўғрилган бетакрор ҳайкаллар, улуғвор меъморий обидалар бунёд этилди.      
 

Ҳаётингизни қайтадан бошлашни хохлармидингиз?

Блог им. quvonchbek
Инсон ҳаёти давомида, қайта яшаш, хатоларини тўғрилаш ҳақида жуда кўп ўйлайди. Қайта ҳаёт бошлаш насиб этсачи, шу йўлни танлармидингиз?

Яшашни ўрганинг капалаклардан...

Блог им. dilshodra

Сенга ким ўргатди,


Айтгин капалак,


Дунёда яшашни, доим шод бўлиб?


“Бир кунлик” умрингни этмайсан ҳалак,


Юрагинг пок юрар қувончга тўлиб.


(fikr.uz сайтида Albatros никли Комилжон Аслоновнинг изоҳидан)


 


   Ажойиб сатрлар…


   Дарҳақиқат, капалаклардан ҳам беозор, беғубор мавжудот борми дунёда?! Гулзор аро қувнашиб-қувлашиб юрган капалакларни кўришдан ҳам мароқли, ҳузурбахш лаҳзалар бормикан дунёда!


   Бу нафис ҳашаротлар ҳақида фикр юрита туриб, беихтиёр Қуръони каримдаги сатрлар ёдга тушади. “Албатта, бунда ақл эгалари учун ибратлар бордир”, деб бот-бот такрорлайди Аллоҳ ўзининг каломида.


   Ана шу нозик хилқатнинг саноқли кунларгина давом этадиган ҳаёти қанчадан-қанча ҳикматга бой. 3-4 кун, нари борса 20 кунгача чўзиладиган умри давомида ер юзининг энг манзарали жойларини ўзига макон тутади. Ҳаётдан фақат қувонч излайди, яхшилик кутади. Қайғу-алам, ҳасад-изтироб унга бегона.


 


   Не учун мен қувонмай, ахир,


   Кўз очдим-ку гўзал оламда.


   Сийламоқда беғубор осмон,


   Чин маконим – гул, чаманзорда.


 


   Нечун менга ғам-андуҳ, алам?


   Ором бермас изтиробларим.


   Шу бир лаҳза умрим ичида


   Азиз – бошим, бахт эрур – борим!


 


   Биз инсонлар-чи? 20, 30, 40, 50, 70, 90 йил яшаймиз. Аммо умримизни афсус-надоматга, фарёду фиғонга, норизолик ва қайғуга топширамиз. Аммо сира ўйлаб кўрмаймиз: ана шу нохуш ҳолатлар азиз умримизни беҳуда сарфлашга, сония сайин ўтиб бораётган бахтимизни бахшида этишга арзирмикан?


   Атрофимиздаги миллионлаб бахтли онлар, ҳузурбахш неъматларни кўрмаган кўзимиз, онгимиз ана шу арзимас, оний воқеаларни, нохуш дилхираликларни бир умрга қалбимиз тубига ўйиб ёзиб қўяди. Наҳот, ўз умримиз илдизига ўзимиз болта ураётганимизни ҳис этмасак?!


 


   Қўлга олиб илоҳий қалам


   Коинотга ранг бермиш Холиқ.


   Саноғи йўқ неъматлар ичра


   Ерни айлаб жаннатий борлиқ.


 


   Инсон зотин яратиб, уни –


   Ноиб этмиш ерда Ўзига.


   Илоҳий руҳ жо этиб қалбга,


   Ҳокимликни берди сўзига.


 


   Энди недан танг инсон ҳоли,


   Не савдолар бахтдан айирмиш?


   Борлиқ ичра борлиқ эканин –


   Хотиридан нелар ўчирмиш?


 


   Нечун қувонч тарк этмиш уни,


   Бахтсизлигин илдизи қайда?


   Наҳот, билмас инсонлик ўзи


   Буюк бахтдир кўҳна дунёда!


 


   Не қиларди инсон – тақдири


   Капалакдек ночор бўлганда?


   70 йиллик “бахтсиз” ҳаёти


   7 кунлик бўлиб қолганда?!


 


   Қани эди, инсон боласи ўз умрининг ўлчови ана шу бир кунлик капалак умрига тенг эканлигини ҳис эта олса! Юз йил яшаган одам ҳам умри сўнгида босиб ўтган йўлини бир кунга қиёслашини кўпчилигимиз эшитганмиз-ку, ахир!


   Капалаклардан ўрнак олайлик. Бахт ичра бебахт яшамайлик! Илоҳий хитобда айтилганидек, ҳар бир ишда “ақл эгалари учун оят-ибратлар бордир, албатта”...


 


Дилшод Абдуазизов


Манба: dilshodra.blogspot.com/2013/05/blog-post.html

Меҳр-муҳаббатсиз кечган болалик...

Кўнгил битиклари
Мен гувоҳ бўлган қўйидаги воқеа ич-этимни тирнаб юборди. Нега одамлар бу беш кунлик дунёда бир-бирининг қадрига етмайди? Ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, меҳр-муҳаббат улашмайди? Шуларни ўйлаб, юрагим сиқилиб кетди.

Ён дафтардан № 4

Болалар шоири Дилшод Ражаб

***
Узоқни кўзлаб

Ўқ узоқ-узоққа учиши учун камон таранг тортилиб, кўпроқ эгилади. Худди шу каби узоқни, катта мақсадни кўзлаган киши кўпроқ меҳнат қилиши керак.

Дилшодман, гар ранги сомондирман мен,

Ким айтди: эгилдим, тамомдирман мен.

Узоқни кўзлаган ўқ бор кўксимда,

Эгилган эсам гар, камондирман мен!

  ***
Баъзан…

Эргаш Очилга «одамнинг ёмони йўқ» десам, у «баъзан одамдан ёмони ҳам йўқ» дейди.

***
Ошиқ

Келишинг бир дилбар куй-оҳанг:

Ҳар қадаминг босиб нотадай

Шўх қўшиқдай келаётирсан.

… Куй авжида узилмасин тор…

***
Ҳаёт

Қиз бола — палахмон тоши, дейдилар. Қайга отсанг, бориб тушади. Яна «борган жойида тошдай қотсин» деган гап ҳам бор. Бу — қиз ҳаётининг «тош даври». Кейин «темир даври» бошланади: рўзғор озорларига, баъзи қайноналарнинг "қайнаш«ларига чидаш, эриб-уваланиб кетмаслик учун темир ирода керак-да.

Ҳа, жоним қизим, „олтин давр“га етгунча анча меҳнат, машаққат чекишга тўғри келади.  

***

Ўтда ёнмас, сувда ботмас

Халқимиз бошидан не кунлар кечмаган. Ўз ибораси билан айтганда ўт балоси, сув балосига ҳам дуч келган. Босқинчилар дастидан Бухорою Самарқанд ёнган, Хоразм сувга бостирилган…

Лекин халқ кучли иродаси, эътиқоди, сабр-тоқати ва матонати боис бу офатлардан омон чиқиб келди. Эртак-афсоналарда ўтда ёнмас, сувда ботмас ботир-баҳодирлар таърифланади. Бу — чинакам халқимиз тимсоли. Энди бу баҳодир муроду мақсадига етди. Мустақил бўлиб, фаровон ҳаёт кечирмоқда. Шукрки, бу эртак эмас, чин ҳақиқат.

***
Ҳолат

Бухоролик авлиё-алломалар ҳақида ўйласам, улар Бухоронинг тор жин кўчаларидан чиқиб, кенг дунёни „забт“ этганига қойил қоламан. Шоирлигимга бориб, бу жин кўчаларни „авлиё кўчалар“ дегим келади.

  ***
Шофиркон

Бухоройи шарифнинг шон-шарафли маконларидан бири, шубҳасиз, Шофиркондир. Бир танишим уни ҳазил билан „ШОИРКОН“ дерди. Ҳазил эмас, чинданам шоиру олимларга  кон бу ер. Не-не олиму шоирлар етишиб чиқди ундан. Шофирконни тариғини еган чумчуқ ҳам ўз қавмига паррандашунослик бўйича сабоқ берса ажабмас.

Шофиркон! Ҳайратли макон, ҳикматли макон!
 
Дилшод РАЖАБ

Ҳаёт-сендан кўнглим қолди

Маънавият
Маданият ва маърифат


















(давоми, боши аввалги бетларда)


Эрта тонгда она қўл телефонини ёқиши билан хабар келди..Қараса ўғлидан..Ҳайрон бўлди… Демак, она ухлаган пайтида юборган. Унда қисқа, аммо… алам ва армон битилган ушбу сатрлар ёзилган эди:

  «Мен ҲАЁТни дунёдаги энг ёмон сўз билан атаган бўлардим… Тўғри, у менга соғлиқни, ҳаммадек тенг ҳуқуқда яшашни берди. Яқинларимни бахтини кўрдим. Лекин нега мени ҳаётим бу тарзга келиб қолди?

Энди қай тарзда яшайман? Борар йўлим қай томон?.. Яхши кунларим, беғубор тонгларим кўп бўлди бу ҳаётда… вақтида ўйнаб — кулдим ҳам. Бошқалардан фарқи ўлароқ  мен, МЕН..ҳаётимнинг ҳар бир синовига чидайман, дердим.

Ёзуғимда нелар бор?

Маънавият
Маданият ва маърифат
Ғамлар бердинг чидадим,
Камлар бердинг чидадим,
Аямадинг кўзларимга
Намлар бердинг, чидадим..

Нелар бордир ЁЗУҒИМДА,
Нелар раво кўргайсан
Яна нелар атагансан —
Не савдолар бергайсан?

Мирзо Улуғбек ҳақидаги видео фильмдан яхши таниш бир сюжет бор… Унда шоҳ «ЁЗУҒИМ НЕ, ЁЗУҒИМ, АЛЛОҲ», дея пешонасига муштини қўяди ёзғириб..

Ҳа бандамиз.Пешонамизга ёзилганидан ортиғин ололмаймиз… минг чирансак ҳам… Умр ўлчоғлик.Авваллари эшитардик «Беш кунлик дунё», бир пастда ўтиб кетади, умр оқар сув каби тезкор, ундан нимадир олиб қолишга шошилиш керак…

«Жинларни иблисга хизматкор қилдик...»

Маънавият
Маданият ва маърифат
Одам бўлмоқ учун нима қилиш керак?

Ўғил отадан сўрайди:
— Дадажон, айтинг-чи, бой бўлмоқ учун нима қилиш керак?
— Бой бўлмоқ учун… — деди-ю, кутилмаган саволдан довдираб қолади ота. Нима десин? Қандай жавоб қилгани маъқул?
Ўғли шундай савол билан мурожаат этмаган америкалик балки койинар, аммо шарқлик отага бу гап малол келиши аниқ. Ўзини айбдор сезиб, ичида изтироб чекади у: демак, мен муносиб ота бўлолмабман-да? Демак, рўзғорини, бола-чақасини яйратиб қўя олмаган бир ношуд эканман-да? Во дариғ!

Сиз қайси тоифага мансубсиз?

Кўнгил битиклари
Ҳаёт нима?  Бешикдан то қабргача бўлган умр йўли. Бу дунёда ҳаммамиз йўловчи. Кимдир жуда қисқа, яна кимдир эса узоқ йўл юради. Ҳамманинг борар манзили бир, аммо бу манзилга ҳар ким  турлича йўллар билан боради. Ҳар биримизнинг ўз мақсадимиз, орзуларимиз бор, ниятларимизга эришиш учун ҳаракат қиламиз.

Бу болаларнинг айби нима?

Маънавият
Маданият ва маърифат
Севимли адибимиз Ўткир Ҳошимовдан бир учрашувда меҳрибонлик уйи журналига дастхат ёзишни илтимос қилишибди. Узоқ ўйланиб, “Шу даргоҳдаги болаларнинг ота-онаси ўлган бўлса, Худо раҳмат қилсин. Тирик бўлса, юзи қаро бўлсин, қаро бўлсин!” деб ёзган экан. Дархақиқат, бу сўзларнинг замирида қанчалар маъно борлигини ўша болаларнинг кўзларига қарасангиз англайсиз.

Афсонага ўҳшаш хақиқат

Кўнгил битиклари
Эр-хотин қўл ушлашиб, эрталаб ишга отланишди. Уларнинг иш жойлари бошқа-бошқа жойда бўлганлиги учун бекатда бир-бири билан хайрлашди. Ҳўжайини аёлини таксига чиқариб, машина узоқлашиб, кўринмай  кетгунча ундан нигоҳларини узолмади.

Меҳрга зор қалблар

Кўнгил битиклари
  Меҳр ҳақида жуда кўп гапирилади. Ҳар биримиз бу сўз ҳақида соатлаб маруза ўқишга қодирмиз. Ўткир Ҳошимов “ Дунёда энг арзон нарса меҳр, аммо биз шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз” деб бежизга айтмаган. Олдимизда оққан сувнинг қадри йўқ… Атрофдагилар билан мулоқот қилганимизда ўзимизни бир қадар сипо, маданиятли тутишга ҳаракат қиламиз, аммо яқинларимизга жаҳлимизни сочамиз, эркаликларимизни кўтаришга улар мажбурдек тутамиз ўзимизни уларнинг кўнгли бошқаларники каби нозик эканлигини унитиб қўямиз. Халқимизда “бир ота-она ўнта болани боқади, лекин ўнта фарзанд битта ота-онасини боқолмайди” деган ҳикматли сўз бор. Бу қай даражада ҳақиқатга яқинлигини тан олгимиз келмаса ҳам, тасдиқламай иложимиз йўқ. Бир ҳаётий мисолни келтираман. Бу каби воқеалар афсуски ҳаётда учраб туради

Билинмас...

Блог им. masud
Дунё аҳли рақс этиб нафс куйига,
Ҳалқум, дея кўзга уйқу илинмас.
Не ажабки, бу оламнинг уйига
Мезбон қайси, меҳмон қайси – билинмас.

Бир-биридан ўтиб кетар озорда,
Кимга роҳат, кимга азоб мозорда.
Фисқу фужур тўлиб кетган бозорда
Шайтон қайси, инсон қайси – билинмас.