топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ҳамкорлик:

“Information Security and Assurance” соҳасида халқаро ҳамкорлик

Илм-фан
2018 йил 25-26 июнь кунлари Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида Малайзиянинг USIM (University Sains Islam Malaysia) университетининг “Фан ва технологиялар” факультети профессор-ўқитувчилари билан  ҳамкорликда “Ахборот хавфсизлиги” соҳасида илмий-педагогик кадрлар
Барча 9та расмни кўрсатиш →

Урганч давлат университети ректори Б.И.Абдуллаевнинг талабалар билан учрашуви

Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси таъминлаш мақсадида Урганч давлат университети ва  Ўзбекистон Миллий университети билан кадрларни мақсадли тайёрлашни йўлга қўйиш ҳамда илмий-педагогик

“Конденсирланган муҳитлар физикасининг янги ютуқлар” мавзусида халқаро анжуман ўтказилди

Илм-фан
2017 йил 20 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Урганч Давлат Университети ҳамда Хоразм Маъмун Академияси хамкорлигида “Конденсирланган муҳитлар физикасининг янги ютуқлар” мавзусида  халқаро анжуман ўтказилди. Ушбу анжуманнинг асосий мақсади  замонавий конденсирланган муҳитлар физикаси соҳаси

Урганч давлат университетида Ўзбекистон Миллий университети ректори А.Р.Марахимов иштирокида “Мустақиллик дарслари"

Илм-фан
2017 йил 7 сентябрь куни Урганч давлат университети Маданият саройида 1 курсга қабул қилинган талабаларга “Мустақиллик дарси” ўтказилди. “Мустақиллик дарси”да университет ректори Б.И.Абдуллаев, Ўзбекистон Миллий университети ректори А.Р.Марахимов маъруза қилдилар. Маърузачилар мустақиллик йилларида ёшларнинг илм-фан, техника

Ўзбекистон Қувайт билан олий таълим ва илмий изланишлар соҳасида ҳамкорлик қилади


Ҳамкорлик Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республкиаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги “Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3193-сонли Қарори қабул қилингани хабар қилинган.
 Қарорга кўра 2017 йил 8 февралида Аль-Қувайт шаҳрида имзоланган Илмий

Ўзаро ҳамкорлик

Жорий йилнинг 4-5 ва 11-13  апрель кунлари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтнинг кичик мажлислар залида Германиянинг Любек университети профессори БОДО БИДЕРМАНН нинг инглиз тилида “Германия ва Европада таълим тизими”, “Тармоқли автомобил йўлларини лойиҳалаш учун йўриқномалар”,

Япониянинг JICA халқаро ҳамкорлик агентлиги вакиллари ташриф буюришди

Республикамиз Вазирлар  Маҳкамасининг  2014  йил  27 мартдаги 73-сонли қарорининг ижроси бўйича ишлаб чиқилган  ва  ЎР Бош вазир ўринбосари томонидан  17-07-2014 йилда тасдиқланган № 05/02-04-1 сонли “Комплекс чоралар” ни ижросини таъминлаш бўйича Япониянинг JICA халқаро хамкорлик агентлиги

Корея миллий тадқиқот фонди билан ҳамкорлик

   Корея Республикасидан Кореянинг миллий тадқиқот фонди эксперт-консультант ПьёнгУн, ЧЭ томонидан «Йўллардаги харакат хавфсизлигини бошқарувини такомиллаштириш» мавзусида тақдимот  ўтказилди.

 
     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014  йил 27 мартдаги  73-сонли қарорининг

Botulizm kasalligi

JizDPI
Илм-фан
Ботулизм касаллиги
 
7.02.2017 йил А.Қодирий номли ЖДПИ  Мактабгача ва бошланғич таълим факультети ҳамда  Республика саломатлик ва тиббий статистика Институти Жиззах вилоят филиали ҳамкорликда “Ботулизм касаллиги” мавзусида давра суҳбати уюштирилди. Тадбирни факультет ММИ бўйича декан ўринбосари Д.Ҳайдаров очиб берди ва

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институт билан “Бросе Броом” компанияси (АҚШ) ҳамкорлик мемарандуми узайтирилди.

ТАЙЛҚЭИ
Жорий йилнинг 1 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига Америка Қўшма Штатларининг Бросе Броом Бросе Мануфактуринг Со.(“Broce Broom manufacturing  Co”) компанияси директори Алан Вэнс (Alan Vince) ташриф буюрди. Ташриф даврида Алан Вэнс “Бросе Броом” компанияси фаолияти тўғрисида презентация тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда Халқаро алоқалар бўлими, “Йўл қурилиши машиналари жихозларини таъмирлаш ва эксплуатацияси”, “Ўзбек тили ва хорижий тиллар” кафедралари профессор-ўқитувчилари, институт талаба ва магистрантлари иштирок этишди.  
 
 

Англиянинг бирмингем университети билан ҳамкорлик

Илм-фан
Тошкент тиббиёт академиясининг чет эл нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари янада кенг авж олмоқда. Хабарингиз бор, ўтган 2015 йилда академиямиз бир нечта чет эл ўқув юртлари билан биргаликдаги Эрасмус плюс доирасида халқаро грантларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Қўлга киритилган энг нуфузли грантлардан бири бўлмиш – Англиянинг Бирмингем СИТИ университети билан хамкорлик доирасида педагоглар тажриба алмашуви  йўлга қўйила бошланди.
Шу йилнинг 23 апрелидан 3 май кунлари Грант рахбари, ТТА илмий ишлар проректори, Ш.А.Боймурадов Бирмингем университетида бўлиб қайтди. Сафар давомида:
1.      Бирмингем СИТИ университети рахбарияти, факультет деканлари, кафедра мудирлари билан учрашиб, бир қанча ҳамкорлик ишлари бўйича

UrDU va Italiyaning Piza universiteti o’rtasida ta’lim va ilm-fan sohasida xalqaro xamkorlik

Илм-фан
2016 yil 13 mayda Urganch davlat universiteti rektori B.I.Abdullaev, Italiyalik mehmon – Piza universiteti professori Marko Abate, UrDU o’quv ishlari bo’yicha prorektori S.Xodjaniyazov, fizika-matematika fakulteti dekani J.Xo’jamov va xalqaro aloqalar bo’limi boshlig’i Z.Ibragimovlar ishtirokida uchrashuv

Амалий-методик ҳамкорлик ишлари давом этмоқда

Илм-фан
“Табиий ва аниқ фанлар таълими” кафедрасининг 2016 йилги йиллик иш режасига ҳамда Жиззах давлат педагогика институти “Информатика ва АТ” кафедраси билан 2016 йил 5 январда тузилган шартномага асосан 2016 йил 24 март куни Жиззах давлат педагогика институти “Информатика ва АТ” кафедраси ўқитувчилари А.Саттаров ва

Waseda universiteti professori Toshiharu KITAMURA

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

      Yaponiyaning Waseda universiteti professori Toshiharu KITAMURA Toshkent islom universiteti bilan ikki tomonlama hamkorlik aloqalari bo’yicha muzokara o’tkazdi. Tashrif davomida ta’lim yo’nalishlari va o’quv kurslari yuzasidan fikr almashilindi.



       Eslatib o'tamiz, Toshkent islom universiteti Yaponiya hukumati bilan hamkorlikni JICA doirasida samarali olib boriladi. 2014-yil 17-uyun kuni JICAning O’zbekistondagi vakolatxonasi rahbari, janob Shikano Masao va JICA volontyorlar dasturi koordinatori Mukaydo Xideaki Toshkent islom universitetiga tashrif buyurgan edi. 



Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан иқтисодий ҳамкорлиги (Европа Иттифоқи мисолида)

Ватан учун яшайлик
Ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунларданоқ жаҳон ҳамжамиятига қўшилиш, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлини танлаб, халқаро алоқаларнинг хақиқий субъектига айланди ва мустақил сиёсат юрита бошлади. Ҳозирги кенг миқёсдаги глобаллашув, интеграциялашув ва ахборотлашув жараёни кетаётган даврда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик дунё давлатлари учун ҳар жиҳатдан фойдалидир.Ўз навбатида Европа давлатлари ва халқаро ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик алоқалари, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда, ўзаро иқтисодий ҳамда илмий-техникавий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Ҳамкорлик алоқалар ва ташқи сиёсат

Ватан учун яшайлик













Мустақиллик мамлакатимиз, халқимизга берган улкан имкониятлардан яна бири, бу – халқаро майдонда ўз манфаатларидан келиб чиқиб сиёсат юритиш ва уни ҳимоя этишдир. Бу ўта муҳим иш ёш давлатимиз учун мутлақо янги эди, чунки собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистон Республикасининг ўз ташқи сиёсати ва уни юритиш институтлари бўлмаган.

Шунинг учун истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб давлатимиз раҳбариятига шошилинч равишда муҳим ташқи сиёсий масалалар билан шуғулланиш, давлатлараро муносабатларни ташкил этиш ва халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатишга тўғри келди.

Ижодий учрашув

Блог им. mumtoz
«ZiyoNet»чилар ва ижодкорлар учрашуви.Шоир… Ижод… Шеър… Илҳом ҳақида сўз кетганда албатта машҳур ижодкорларимиздан бирининг айтган ушбу сатрларининг нақадар дилга яқинлигини ҳис қилмасликнинг иложи йўқ: “Ижод-ҳайратдан туғилади. Ҳайрат эса туйғуни уйғотади.

 Туйғу ҳолатни пайдо қилади. Ҳолат фикрлар қарама-қаршилигини юзага келтириб, моҳиятни англатувчи фалсафий тушунчани юзага юзага келтиради. Туйғулар бўрони ҳайратдан туғилади. Ҳайратнинг таърифи йўқ. Кўзимиз ва оғзимиз очилган ҳолда уни қабул қиламиз”. Дарҳақиқат, халқи тушунмаган ёки тан олмаган истеъдод-истеъдод эмас, адабиёт-адабиёт эмас. Ҳақиқий ижодкорларни эса аслида сўз устаси, сўз заргарлари, деб ҳам аташади. Алишер Навоий номли «Миллий кутубхона» нинг "Қироатхона" залида 29 апрель куни юртимизнинг барча таниқли шоир ва ёзувчилари ҳамда бугуннинг ёш ижодкорлари иштирокида бўлиб ўтган “Адабий учрашув”ини “Сўз усталари”нинг “Зиё тармоғичи”лари билан учрашуви, деса бўлади.

 Ушбу кутубхонада доимий тарзда ойнинг охирги пайшанба ёки жума куни шоир ва ёзувчилар ва адабиёт, шеъриятнинг барча мухлислари, қизиқувчилари иштирокида анъанавий «Адабий кеча» тадбири ўтказиб келинади. Ушбу навбатдаги кечада «ZiyoNet» тармоғи ресурс маркази Халқ таълими вазирлиги қошидаги бўлими ходимлари билан ижодкорларнинг ўзаро ижодий учрашуви бўлиб ўтди.