топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ҳамкорлик алоқалари:

АҚШ элчиси Памела Спратлен хоним университет меҳмони

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Наманган давлат университети жамоаси АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Памела Спратлен хонимни кутиб олди. Элчининг университетга қилган ташрифида унинг биринчи котиби Джозеф Лоуренс Райт, элчихонанинг таълим муассасалари билан ишлаш бўйича мутахассиси Нодира Мелибоева, жамоатчилик билан ишлаш бўйича масъул Аъзам Обидов хамда таржимон Абдумалик Исмоиловлар ҳамроҳлик қилдилар.