топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ҳайвонот олами:

Тошбақа қизил китобга киритилди

Hayvonot olami/Мир животных
ВАШЕТКО ЭМИЛИЯ: “ТОШБАҚА ҚИЗИЛ КИТОБГА КИРИТИЛАДИ”

Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг  Қизил китоби сут эмизувчиларнинг 23 тури, қушларнинг 48 тури, судралиб юрувчиларнинг 16 тури, балиқларнинг 17 тури, бўғимоёқлиларнинг 60 тури, моллюскаларнинг 14 тури, халқали чувалчангларнинг 3 тури, юксак ўсимликларнинг 321 тури ва қўзиқоринларнинг 3

Ўзбекистон Республикаси ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти ҳақида

Ботаника боғи
Илм-фан

Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти 2012 йили иккита йирик илмий муассаса: «Ботаника» Илмий ишлаб чиқариш маркази ва Зоология институтлари негизида ташкил этилди. Институт биохилма-хилликни ўрганиш ва сақлаш борасида Ўзбекистон илмий ташкилотлари ичида тан олинган институтлар қаторига киради.


 


 


 


 



Коял

"Бобурнома" да ҳайвон ва ўсимликлар номи
Илм-фан

КОЯЛ (Eudynamys orientalis)- Ҳиндистондаги қушлардан бири. Унинг номи тухум очиш пайтида чиқарадигантовушидан келиб чиққан. “Б.” нинг инглизча таржимасида the koel, ўзбекча 2002 й. нашрда куил деб берилган. Ҳиндча таржимада коял деб тўғри берилган.  Бобур коялнинг узунлиги зоғча, аммо ундан ингичка бўлиши, қалин дарахтли боғларда яшаши ва Ҳиндистонликлар бу қушни булбул каби ҳурмат қилишларини баён қилган ( “Б.”, 281б).


Б.Й.

Қоракийик

"Бобурнома" да ҳайвон ва ўсимликлар номи
Илм-фан

КАЛАҲИРАН (ҚОРА КИЙИК) — Жайроннинг бир тури. Елкаси қора ва туклари оқ шохдор жонивор. Модаси оқ рангда бўлади. Ҳиндий тилида “Ҳиран” (кийик) ва “кала” (қора) сўзларидан олинган. Бобур К. Ҳиндистонда ёввойи кийикларни овлашда кенг фойдаланилишини баён қилган. Яъни, К. нинг шохига тўр илиб, узоққа кетиб қолмаслиги учун оғир тош боғланади. Урушқоқ хусусиятга эга ёввойи кийиклар К. билан шохлашиб тўрга ўралади ва овчилар осонлик билан ўлжага эга бўлади.   


Ботир ЙЎЛДОШЕB