топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

қўшиқлар ҳақида:

Бойчечак - баҳор қўшиғи эмас

Шеърият ва адабиёт
БОЙЧЕЧАК – БАҲОР ҚЎШИҒИ ЭМАС

Бойчечакнинг пайдо бўлиши янги ҳаётнинг туғилиши, халқимизнинг фарзанд билан боғлиқ удумларини ифодалагани боис, мавсум қўшиғи эмас, маросим қўшиғи сифатида тадқиқ этилиши лозим.
Сўз санъатининг қадимий тур ва жанрлари қоришиқ ҳолда инсон нутқи шакл¬ланиши биланоқ унинг қалб истаклари сабабли юзага келган. Халқ оғзаки ижоди халқ томонидан яратилиб, даврлар оша яшаб келаётган турли кўринишдаги бадиият намуналаридир. Халқимизнинг кўп асрлик тарихи давомида эртак, достон, қўшиқ, лапар, масал, мақол, топишмоқ, нақл, латифа, ривоят ва шу кабилар яратилган, оғиздан-оғизга ўтиб, сайқалланиб, такомиллашиб келган. Уларда халқнинг орзу-умидлари, армонлари, дард-изтироблари, меҳр-муҳаббати кабилар акс этган.