топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

қувноқлар ва зукколар:

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиб келинаётган “Қувноқлар ва зукколар” республика кўрик-танловининг 2017 йил мавсум ғолиблари

Илм-фан
Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиб келинаётган  “Қувноқлар ва зукколар” республика кўрик-танловининг 2017 йил мавсум ғолиби аниқланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги “Қувноқлар ва зукколар” республика кўрик-танлови беллашувларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 102-сон мажлис баёни ҳамда  Вазирликнинг 2017 йил 2 декабрдаги 880-сон буйруғи  ижросини таъминлаш мақсадида республика олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг ярим  финал беллашувлари жорий йилнинг 16 декабрь куни “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтди.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ташкил этилди.

TATU Nukus filiali
Илм-фан
2017 йил 24 апрель куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг “Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловини ўтказиш” тўғрисидаги 139 сонли бўйруғи асосида Қорақалпоғистон Республикаси олий таълим

ТАТУ Нукус филиалида «Қувноқлар ва Зукколар»танлови ўтказилди

Илм-фан
2017 йил 14 март куни соат 15-00да Тошкент ахборот технологиялар университети Нукус филиал катта мажлислар залида Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари У.Турумбетов ва «Камолот» ЁИҲ БТ етакчиси К.Ергалиев босчилигида филиал талаба-ёшлари иштирокида «Қувноқлар ва Зукколар»  танлови ташкил этилди. Мазкур

ТАТУ Нукус филиалида «Қувноқлар ва Зукколар»танлови ўтказилди

TATU Nukus filiali
Илм-фан
2017 йил 14 март куни соат 15-00да Тошкент ахборот технологиялар университети Нукус филиал катта мажлислар залида Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари У.Турумбетов ва «Камолот» ЁИҲ БТ етакчиси К.Ергалиев босчилигида филиал талаба-ёшлари иштирокида «Қувноқлар ва Зукколар»  танлови ташкил этилди. Мазкур

ГулДУнинг “Божалар” ҚВЗ жамоаси “Сафимизга чорлаймиз!” шиори остида ўтказилган фестивалда иштирок этди

Илм-фан

2016 йил 2-6 апрел кунлари Тошкент шаҳрида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг очилишига бағишлаб “Сафимизга чорлаймиз!” шиори остида ўтказилган фестивалда университетнинг “Божалар” жамоаси иштирок этиб қайтди.

“Божалар” жамоаси ғолиб бўлди

Илм-фан

“Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 53- банди “Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловини ташкил этиш” бўйича университетда тузилган “Божалар” жамоаси фаолиятини янада яхшилаш ишларини амалга ошириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 74-сонли буйруғи асосида университет ректорининг 25.02.2016 йилда 77-О сонли буйруғи чиқди. Буйруқ асосида масъул раҳбар ходимлардан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилди. Ишчи гуруҳ томонидан “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Урганч давлат университетида “Қувноқлар ва зукколар” танлови

Илм-фан
2016 йил 18-19 март кунлари Урганч давлат университетида “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” нинг 53-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Республика Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил этиладиган

Қувноқлар ва зукколар талабаларнинг олқишида

Қувноқ, зукко ва ташаббускор ёшларни излаб топиш, уларнинг иқтидор ва истеъдодларини юзага чиқариш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида, юртимизда тизимли ишлар амалга ошириб борилмоқда.

“ҚВЗ” бизни бирлаштирди

Маънавият
Маданият ва маърифат
Самарқанд давлат чет тиллар институти таржима назарияси ва амалиёти факультети ва институт “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти билан ҳамкорликда 2015 йил 5 декабрь  куни институт фаоллар залида таржима назарияси ва амалиёти факультети 1-курс талабалари ўртасида “ҚВЗ” бизни бирлаштирди шиори остида қувноқлар ва зукколар кўрик-танлови ўтказилди. Кўрик-танловда 6 та жамоа 4 та шарт асосида беллашди. Хитой тили йўналишининг IDEAL жамоаси 18.4 балл тўплаб 1-ўринни, Япон тили йўналишининг ZO’R-ZO’R жамоаси 17.8 балл тўплаб 2-ўринни, Таржима назарияси ва амалиёти йўналишининг “TARJIMON” жамоаси 17.4 балл тўплаб 3-ўринни эгалади. Факультетнинг 1-курс рус гуруҳлари ичидан сараланган терма “AZIA MIX” жамоаси 16.8 балл, Араб тили йўналишининг “O’ZBEGIM YOSHLARI” жамоаси 16.4 балл ва Корейс тили йўналиши талабаларидан ташкил топган “ANTIQA” жамоаси 14.2 балл тўплади. Жамоалар томонидан саҳналаштирилган барча саҳна-кўринишлари йиғилган томошабинларга хуш кайфият улашди десак муболаға бўлмайди. Барча жамоалар диплом ва номинациялар бўйича фахрий ёрлиқ билан ҳамда хар бир жамоадан 1 нафар йигит-қиз “Энг қувноқ йигит” ва “Энг қувноқ қиз” номинацияси билан тақдирланди. Январь ойида институт “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти томонидан ўтказилиши режалаштирилган “Қувноқлар ва Зукколар” кўрик-танловининг факультетлараро босқичида иштирок этадиган “ҚУВНОҚ ТАРЖИМОНЛАР” жамоаси учун энг яхши иштирокчилар саралаб олинди.









 
 

“Шумтакалар” финалда

Гулистон давлат университети
Илм-фан


“Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 23(41) банди ижросини таъминлаш мақсадларида Гулистон давлат университети талабалари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови бўлиб ўтмоқда.

Гулистон давлат университетида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови бўлиб ўтди

Гулистон давлат университети
Илм-фан


“Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 23(41) банди ижросини таъминлаш мақсадларида Гулистон давлат университети талабалари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови бўлиб ўтмоқда.

Кулгунинг янги формати

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» маркази ва «СОМEDY-STAR GOUP» МЧЖ билан ҳамкорликда иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларга ўз имкониятларини юзага чиқариш учун шароит яратиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва кўнгилли ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 21-22 сентябр кунлари соат 19:00 да «Истиқлол»санъат саройида «Кулгунинг янги формати» номли «Шоввозлар-шоу» театрлаштирилгантомоша дастури ўтказилиши режалаштирилган.

“Қувноқлар ва зукколар” танловининг финал босқичи ўтказилди

Гулистон давлат университети
Илм-фан


3 июн куни университет катта фаоллар залида “Қувноқлар ва зукколар” танловининг финал босқичи ўтказилди. Физика-математика факультетининг “Бойвачча” ва Ижтимоий-иқтисодий факультетининг “Бойвачча” жамоалари иштирок этдилар. Жамоалар 3 та шарт “Салом ёшлар”, “Савол-жавоб” ва “Мусиқий кўриниш” шартлар бўйича ўзларининг истеъдодларини кўрсатдилар. Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, юқори балл билан “Божалар” жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади.


 



“Бойвачча” жамоаси ғолиб бўлди

Гулистон давлат университети
Илм-фан


27 май куни фаоллар залида “Қувноқлар ва зукколар” танлови ўтказилди. Тадбирни университет хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Раъно Сатторова очди ва анъанавий беллашувнинг иштирокчиларига омад тилади. Шундан сўнг Табиатшунослик факультетининг “Шумтакалар”, Филология факультетининг “Омадли жентельменлар”, Физика-математика факультетининг “Бойвачча” жамоалари навбат билан ўз чиқишларини бошладилар. Улар “Салом, ёшлар!” (Таништирув), “Қизиқиб кўринг-чи” (Савол-жавоб), “Ёшлар даврасида” (Мусиқий кўриниш) шартлари бўйича ўзларининг истеъдодлари ва маҳоратларини саҳнада намойиш қилиб, ўзаро куч синашдилар.


 



«Турон» зукколарига омад!

Ajiniyoz nomidagi NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Илм-фан


2014 йил 7 апрель куни Тошкент шаҳрида «Соғлом бола йили» давлат дастури доирасида ўтказилган «Қувноқлар ва зукколар» кўрик-танловининг ҳудудий босқичида Тошкент Тиббиёт академиясининг «Адреналин», Тошкент муҳандислик-темир йўл институтининг «Транс-шоу» ва терма жамоа аъзоларидан ташкил топган «Буровчилар» жамоалари билан беллашувда институтнинг «Турон» жамоаси иштирок этиб, энг юқори 17 баллни тўплаб, 1-ўринни эгаллади ҳамда ярим финал босқичига йўлланма олди. «Турон» жамоасига омад!!!