топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

қонунчилик:

Бугундан “Lex.uz” электрон расмий манба мақомига эга бўлди

Блог им. feruzaxon
2017 йил 25 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (Lex.uz) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манба мақомига эга бўлди. 

Бу Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган. 

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори 
 

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш, таълимнинг юқори сифатини таъминлашда давлат ва нодавлат таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, шунингдек, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида: 

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
 

Улуғ аллома Муҳаммад ал-Хоразмийнинг буюк ва бебаҳо меросини қадрлаш, уни ёш авлод онгига чуқур сингдириш, ўқувчиларнинг аниқ фанларнинг юксак марраларини забт этишига кўмаклашиш, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги иқтидорларини аниқлаш ҳамда қобилиятларини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида: 

Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва “Астрономия ва аэронавтика” боғини ташкил этиш тўғрисида

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
 

Ўзбекистон тарихида астрономияга оид тадқиқотларнинг илдизлари энг қадимги даврларга бориб тақалади. Милоддан аввалги биринчи минг йилликда Ўзбекистон ҳудудида деҳқончиликнинг ривожланган тарихий-маданий марказларида Қуёш, Ой ва сайёраларнинг ҳаракатланиш қонуниятларига доир чуқур билимларга асосланган ҳолда қишлоқ хўжалиги ишларини амалга ошириш муддатларини белгиловчи тақвимлар ишлаб чиқилган. Ўзбекистонда астрономия фанининг жадал суръатларда ривожланиши ўрта асрлар даврига тўғри келади. Ўрта асрлар даврининг буюк мутафаккирлари Муҳаммад ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райхон Беруний, айниқса, Мирзо Улуғбекнинг математика ва астрономиянинг ривожланишига қўшган улкан ҳиссаси жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган. 

Судланганлик ҳолатини олиб ташлашдаги айрим муаммолар хусусида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4850 сонли Фармонида суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этишнинг суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш,

Ислом Каримов – Ўзбекистонда хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосчиси

Тошкент давлат юридик университети ҳуқуқшунослари
Худойқул Азизов
Тошкент давлат юридик университети
Тадбиркорлик ҳуқуқи (бизнес ҳуқуқи)
кафедраси мудири, ю.ф.н., доцент
 
Ислом Каримов – Ўзбекистонда хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосчиси
 
Мустақилликнинг 26 йиллигини кенг нишонлаш арафасида ушбу босиб ўтган йўлимизга бир назар ташлайдиган бўлсак,

Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ этишнинг ҳуқуқий асослари.

Тошкент давлат юридик университети ҳуқуқшунослари
Юлдашева Ф.У.
Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ этишнинг ҳуқуқий асослари.
Сўнгги йилларида юридик кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, ёш ҳуқуқшуносларни ҳар томонлама билимли ва маънавий баркамол қилиб тарбиялашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан қабул

Навоий давлат педагогика институти талабалари ўртасида қонунчилик тарғиботи доирасида ўтказилган ҳуқуқий саводхонлик мавзусидаги учрашув

NavDPI
Илм-фан
     2016 йил 3 март куни соат 10:00да институт фаоллар залида талабаларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонуни мазмун моҳияти, “Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш” ҳамда ушбу салбий иллатга қарши курашда жамоатчилик тузилмалари олдида турган вазифалар мавзуларида маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди.

Навоий давлат педагогика институти талабалари ўртасида қонунчилик тарғиботи доирасида ўтказилган ҳуқуқий саводхонлик мавзусидаги учрашув

NavDPI
Илм-фан
2016 йил 10 март куни соат 10:00да институт фаоллар залида талабаларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонуни мазмун моҳияти, “Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш” ҳамда ушбу салбий иллатга қарши

Акциядорлик жамиятларида миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
         Президентимиз томонидан жорий йилнинг 16 январида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган мажлисида сўзлаган маърузаларида устувор вазифалар белгилаб берилди.
         Мазкур устувор вазифаларни бири Корпоратив бошқарув тизимидаги принцип ва ёндашувларни тубдан ўзгартириш, ишлаб чиқариш, ташқи иқтисодий ва инвестиция жараёнларига замонавий ҳалқаро корпоратив менежмент стандартларини жорий этишдир.

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир

Илм-фан
2016йил 2 феврал куни УрДУ физика-математика факультетида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси катта ўқитувчиси, подполковник Қодиров Қувонч Бекмуродович таклиф қилинди. Тадбирни Урганч Давлат университети маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори Давлетов Санжар Ражабович очиб бериб, бугунги тадбирнинг мақсади ёшлар (шу жумладан вояга етмаганлар) орасида миллий маданиятимизни сақлашда қабул қилинаётган қонунлар, уларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти, шунинг билан бирга ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, уларни қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин

Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар ДАСТУРИ

Арбоблар
Жамият
Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга
қаратилган қўшимча чора-тадбирлар
ДАСТУРИ

I. Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида уларнинг фаоллигини ошириш
II. Юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш
III. Ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш
IV. Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга
қаратилган ишларни тизимли йўлга қўйиш

V. Ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш,
улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш
VI. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш
VII. Баркамол авлодни тарбиялашда оммавий ахборот воситалари
 ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш

 
VIII. Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни соғлом эътиқод ва миллий қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш

Cуд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳатлар, қонунчиликка киритилган охирги ўзгариш ва қўшимчалар хусусида

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

     


 


2014 йил 11 ноябрь куни соат: 14-00да  институт фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон   Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Миробод туман ИИБ ҳамда институт маънавият ва маърифат бўлими ташаббуси билан талаба-ёшлар ўртасида Республикамизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳатлар, қонунчиликка киритилган охирги ўзгариш ва қўшимчаларни етказиш ҳамда ёшларни турли бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.


Соғлом рақобат - бозор муносабатларини ривожлантиришнинг муҳим омили

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
Иқтисодий барқарорликка эришишнинг муҳим шартларидан бири бу —мавжуд монопол тармоқлар фаолияти билан жамият ўртасидаги иқтисодий муносабатларни тартибга солиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажми ўсишини доимий равишда таъминлашдан иборат. Шунинг учун ҳам иқтисодиётни ислоҳ қилиш даврида монопол тармоқлар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, монополиядан чиқариш ва бу борадаги фаолиятни чеклаш долзарб масала ҳисобланади.

Фуқароларнинг ҳуқуқий таълими ва ҳуқуқий тарбиясини такомиллаштириш

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
Жамият ва давлат ижтимоий фаол ва қонунга итоаткор фуқароларни тарбиялашдан манфаатдордир. Давлат жамият маданий ҳаётининг таркибий қисми бўлмиш ҳуқуқий маданият тўғрисида алоҳида ғамхўрлик қилади.

Ҳуқуқий таълимнинг мақсади ҳар бир кишига амалий фаолиятда зарур бўладиган ҳуқуқий билимларни белгиланган давлат стандартларидан кам бўлмаган ҳажмда олиш имкониятини беришдан иборатдир.

Тарбиявий ва ўқув ишлари шахснинг ҳуқуқий онг даражасини инсон, жамият, давлат манфаатларига жавоб берадиган энг умумий юридик принциплар ва нормаларни англаб етишга қадар оширишга йўналтирилиши лозим.

Ҳуқуқий таълим узлуксиз бўлиб, ёшликдан бошлаб бериб борилиши лозим. Болалар мактабгача тарбия муассасаларидаёқ хулқ-атвор қоидаларидан хабардор бўлиши, маънавий ва баъзи ҳуқуқий нормалар тўғрисида бошланғич тушунчалар олиши, келгусида ўқув давомида бу билимлар кенгайтирилиши ва чуқурлаштирилиши, аниқ ифодаланган ҳуқуқий хусусият касб этиши зарур.