топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

қадрият:

Миллий қадриятлар тушунчаси

Milliy urf-odatlar va an'analar
Жамият
Ҳеч бир халқ ўзлигини англамасдан, миллий маданияти, миллий қадриятларини асраб-авайлаб сақламасдан туриб, бошқа халқларнинг қадриятларига ҳурмат билан қарай олмайди. Мустақил Ўзбекистоннинг куч- қудрати халқимизнинг умуминсоний қадриятларига содиқлигидадир. Жамият тараққиётининг муайян босқичларида ижтимоий, ҳодисаларга муносабат хилма-хил тарзда намоён бўлади. Хусусан, мустақиллигимизнинг биринчи кунидан бошлаб ҳаётимизнинг барча жабҳаларида “Қадриятлар”, “Миллий тикланиш”, “Миллий онг”, “Миллий ғурур” каби атамалар тез-тез ишлатиладиган бўлиб қолди.

Қадриятлар қадр топган юрт (3)

Mansur Yunus
Шеърият ва адабиёт
2016 йил 22 март куни Бектемир туманидаги “Юсуф” ресторанида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Бектемир туман Кенгаши, “Аёллар қаноти”, “Ёшлар қаноти” ҳамда Бектемир тумани “Нурафшон” МФЙ билан ҳамкорликда “Юксак маънавият ва қадриятлар уйғунлиги” лойиҳаси доирасида  “Қадриятлар қадр топган юрт” мавзусида 21 март – Наврўз умум ҳалқ байрами муносабати билан байрамона тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Бектемир туман Кенгаши раиси ўринбосари Н.Назаров, “Аёллар қаноти”, “Ёшлар қаноти” фаоллари, “Нурафшон” МФЙ раиси В.Каримов ва маҳалла маслаҳатчилари, фаоллари,

Биз ким эдик ва ким бўлдик?

Mansur Yunus
Шеърият ва адабиёт
2016 йил 19 март куни “Шинам” кафесида “Шодлик” МФЙ фаоллари билан ҳамкорликда ҳамкорликда “Ўзбекистон мустақиллик йилларида. Биз ким эдик ва ким бўлдик?” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда ЎзМТДП Шайхонтоҳур  туман Кенгаши раиси Д.Исамитдинов, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Ф.Шомахмудов, ЎзМТДП Шайхонтоҳур  туман Кенгаши етакчи мутахассиси Ш.Эргашева ва “Шодлик” МФЙ фаоллари, ҳамда партия аъзолари, маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Қадриятлар қадр топган юрт (2)

Mansur Yunus
Шеърият ва адабиёт
2016 йил 19-март куни соат 12:00 да ЎзМТДП Шайхонтохур туман Кенгаши ҳамда Тошкент Политехника касб-ҳунар коллежида 21 март – Наврўз умум ҳалқ байрами муносабати билан “Юксак маънавият ва қадриятлар уйғунлиги” лойиҳаси доирасида  “Қадриятлар қадр топган юрт”мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.  Тадбирда ЎзМТДП Тошкент шахар Кенаши раиси ўринбосари Д.С.Сафаров, Халқ депутатлари Тошкент шахар Кенгаши депутати Ф.Ш.Шомахмудов,  ЎзМТДП Шайхонтоҳур туман кенгаши раиси Д.Я.Исамитдинов, етакчи мутаҳасиси Ш.А.Эргашева,   ва Тошкент Политехника касб-ҳунар коллежи  Ўқитувчилари ҳамда  талабалар жамоаси,   БПТ раислари иштирок этдилар. 55 нафар иштирокчи қатнашди.

Қадриятлар қадр топган юрт

Шеърият ва адабиёт
2016 йил 22 март куни Бектемир туманидаги “Юсуф” ресторанида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Бектемир туман Кенгаши, “Аёллар қаноти”, “Ёшлар қаноти” ҳамда Бектемир тумани “Нурафшон” МФЙ билан ҳамкорликда “Юксак маънавият ва қадриятлар уйғунлиги” лойиҳаси доирасида  “Қадриятлар қадр топган юрт” мавзусида 21 март – Наврўз умум ҳалқ байрами муносабати билан байрамона тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Бектемир туман Кенгаши раиси ўринбосари Н.Назаров, “Аёллар қаноти”, “Ёшлар қаноти” фаоллари, “Нурафшон” МФЙ раиси В.Каримов ва маҳалла маслаҳатчилари, фаоллари,

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИДА АХЛОҚИЙЛИК ВА ЮКСАК ТАРБИЯЛИЛИК ФАЗИЛАТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Хажиева Мақсуда Султановна- Фалсафа фанлари доктори.


 


         Аҳлоқлилик ва юксак тарбиялилик маънавиятли ва комил  инсоннинг асосий белгиси ҳамда барча фазилатларнинг асосий мезони ҳисобланади.   Ёшларимизнинг кучли билим эгаллашлари билан бирга юксак тарбия олишлари бугунги кунда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларимизнинг туб заминидир. XXI аср техника тараққиёти жараёнида барча замонларда юксак аҳамият касб этгани каби шахс маънавиятини юксалтириш, ахлоқ-одоб масаласи ҳозирги кунда ҳам беқиёс аҳамиятга эга.


Соғлом бола маънавиятида умуминсоний қадриятларнинг аҳамияти

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат сифатида ривожланиш ва тараққиёт йўлига тушган бугунги куннинг истиқболи келажагини белгилаш ва таъминлаш, кўп жиҳатдан ҳозирги ёш авлодни маънавий етук ва интеллектуал салоҳиятли қилиб тарбиялашга боғлиқ.


  Бунда айниқса, миллийва умуминсоний қадриятларни халқимизнинг анъаналарини, маданияти ва илм-фан бобидаги кўп асрлик тажрибаларини ўргатиш ижобий педагогик самараларни беради. Шу сабабли ҳам ўқитувчининг серқиррали ва мураккаб касбий фаолияти замирида ёш авлодни одобли, эътиборли қилиб тарбиялаш, уларни илмий билимлар билан қуроллантириш ёрдамида  маънавиятини шакллантириш ва дунёқарашини кенгайтириш каби муҳим вазифалар ётади.



Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси соҳибаси Дилноза Калонова ҳаёти ва фаолияти ҳақида

Баркамол авлод
Спорт

ЭЗГУ ОРЗУЛАР РЎЁБИ


 


Инсон ўзи қизиқиб танлаган соҳанинг устаси бўлса, онгли ҳаёт кечириш учун зарур моддий истаклар (ризқ-насиба бутунлиги, дастурхон тўкинлиги, қулай шарт-шароит) ва маънавий эҳтиёж (покланиш, ҳаётдан мазмун ва ҳаловат топиш) уйғунлигига эришади. Истиқлол йилларида Ўзбекистон таълим тизимида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар халқимизнинг эзгу интилишлари негизи – Баркамол Авлод орзусини рўёбга чиқаришга хизмат қилмоқда.


 


Буни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси соҳибаси Дилноза Калонова ҳаётида ҳам кўриш мумкин.


Диний бағрикенглик – умуминсоний қадрият сифатида

JizDPI
Илм-фан

Дин азалдан инсон ва жамият ҳаётининг маънавий асоси, пойдевори бўлиб келган. Дин воситасида инсоннинг биологик табиати, ҳайвонот олами билан умумий жиҳатга эга бўлган физиологик майллари, эҳтиёж ва инстинклари жиловланди, уларга инсоний қиёфа берилди. Дин асрлар давомида инсонни руҳан озиқлантирувчи, унинг маънавиятни бойитувчи ва ахлоқий камолатини таъминловчи умуминсоний қадрият сифатида эътироф этилиб келинмоқда. Айниқса бугунги глобаллашув жараёнларининг жадаллашуви даврида динга бўлган эҳтиёж, унинг жамият барқарорлигини таъминлашдаги ўрни тоборо ортиб бораётганлиги кўрсатади.



Миллий-маънавий қадриятларни талабалар онгига сингдириш тизими

JizDPI
Илм-фан

Жаҳон ҳамжамияти Она ватанимизни шу билан тан олмоқдаки, бизнинг юртимиз бошқа ривожланган мамлакатлар қаторида ташқи сиёсий ва иқтисодий фаолиятини кенг қамровда юритиб келмоқда. Ёшларимиз маънавий қадриятларимизни, ўз интеллектуал салоҳиятини, имкониятини ўз ютуқлари билан дунё ёшлари олдида намойиш этиб келмоқда. Бу билан улар ўз халқининг бутун жаҳонда тўла хуқуқли, маънавияти юксак, келажаги буюк миллат эканлигини исботламоқда.


Биз биламизки, бирон бир халқ, жамият маънавиятсиз ривожлана олмайди, чунки маънавият жамиятни  доимо бунёдкор ғоялар билан таъминлаб туради. Шунинг учун ҳам бугунги кунда халқ хўжалигининг барча соҳаларидаги ютуқлар замирида маънавий қадриятлар ётади дейишимизга асос бор.



Қадриятларни сингдиришда ахборот технологиялардан фойдаланиш воситалари

JizDPI
Илм-фан

Талабаларнинг ўз касбининг моҳир устаси бўлиб шаклланишида замонавий ахборот технологияларининг ўзига хос ўрни бор. Замонавий ахборот технологиялари деганда биз бугунги куннинг энг сўнги ютуқларидан бўлган коммуникатив технологияларни назарда тутганмиз. Бу борада мультимедиали воситалар ёрдамида биз таълим мазмунини бойитишга қаратилган, йўналтирилган педагогик технологиялардан фойдаланиб, талабалар онги ва қалбида миллий-маънавий қадриятларни шакллантиришга қаратилган мулоқотли ишчи дастурдан кенг фойдаланилади.


Ж. Ҳасанбоев, Х.А. Тўрақулов, М. Ҳайдаров, О. Ҳасанбоева, Н. Усмоновлар томонидан чиқарилган  “Педагогика фанидан изоҳли луғат” да қуйидаги воситалар ҳақида фикрлар келтирилган:



Бошланғич синф ўқувчиларида ахлоқий меъёр, қадриятлар ва маънавий тасаввурларни шакллантиришнинг психологик механизмлари

FarDU

Бошланғич синф ўқувчиларида ахлоқий меъёр, қадриятлар ва маънавий тасаввурларни шакллантиришнинг психологик механизмлари


 


Бошланғич синф ўқувчиси мактаб таълими жараёнида ўз турмуш тарзини, ижтимоий мавқеини, синф жамоаси ва оила муҳитидаги аҳволини ўзгартиради, унинг асосий вазифаси ўқишдан, билим олиш, кўникма ва малакаларни эгаллаш, табиат ва жамият тўғрисидаги қонуниятларни ўзлашти-ришдан иборат бўлади. Таълим муайян


О, қишлоқ ҳаёти соғиндим сени!

Окно в мир


Томни чертиб ёққан ёмғир «чак-чак»ларни,


Момом менга ёпиб берган «бичак»ларни,


Бобом айтган ўшал ростгўй чўпчакларни


Соғиндим мен қишлоқдаги чечакларни.


 


Осмонўпар ўша баланд тоғларини,


Қирмиз олма, аччиқ олма боғларини,


Булбул, какку ҳатто чумчуқ, зоғларини


Соғинганман қишлоғимни соғинганман!


 


Қизғалдоқлар ўсган лойли томларини,


Хазонрезги куннинг сахар шомларини,


Ҳар  бир адир ҳар бир кўча номларини


Соғинганман қишлоғимни соғинганман!


 


Дилим қўмсар қишлоқи қиз орларини,


Кетма деган ул йигитнинг зорларини,


Шаҳарда йўқ, қишлоқдаги «борлари»ни


Соғинганман қишлоғимни соғинганман!!..


(С)

Xоссагўйлар-дори сотиш билан шуғулланувчилар одоби

Блог им. Nurjahon
Халқимизда, «Ишинг ҳеч қачон шифокорга тушмасин»,- деган гап бор. Бунинг замирида «тананг дард кўрмасин», «соғ бўлгин» мазмуни англанади. Тўғри-да, дори сотиб олиш учун ҳам фалон пул кетади. Бир дорихонадаги дори иккинчи дорихонада минг-икки минг қимматроқ бўлади. Айнан бир дорининг таннархини ўзга дорихонада бошқа нархда кўрасиз.
Ҳазрат Алишер Навоий даврида яшаб, ижод этган Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Футувватномаи султония ёхуд жавонмардлик тариқати» китобини варақлаб туриб, хоссагўйлар, яъни дори сотиш билан шуғулланувчиларга оид бўлган қуйидаги фикрларга дуч келдим. Даврлар оша ўз аҳамиятини йўқотмаган сўзлар.
 Хоссагўйлар, яъни дори сотиш билан шуғулланувчилар қуйидаги 7 одобга риоя қилишлари шарт:
1) Дори сотувчи одам мл-мулк ортиришни ўйламаслиги керак, аксинча, унинг мақсади одамларга фойда келтириш бўлсин;
2) Сўзлари ва феъли яхши бўлсин;
3) Ёлғон гапирмасин ва одамларни алдамасин;
4) Дориларга инсоф билан нарх қўйсин;
5) Бемор одам дорига пул тополмаса, уни қарзга бериб турсин;
6) Дорихонада сўкинмасин, фаҳш сўзлар гапирмасин;
7) Таъқиқланган ишларга қўл урмасин (масалан, ароқ ичмасин).

Халқ мақолларидан фойдаланиш

Маънавият
Маълумки, узоқ тарихга эга бўлган  ўзбек халқи таълим-тарбияга оид бой меросга эга бўлиб, авлодларда инсонпарварлик, камтарлик, меҳнатсеварлик, дўстлик, меҳр-оқибат, биродарлик каби умуминсоний  фазилатларни тарбиялаб келган.

Бошланғич синф ўқиш дарсларида берилган халқ оғзаки ижоди намуналари билан ўқувчиларни яқиндан таништириш ҳам улар маънавиятини ўстириш, уларнинг келажакда баркамол инсон бўлиб етишишларига замин яратади.

— Биз шу ўринда  халқ мақоллари хусусида тўхталиб, фикримизни давом эттиришни ўринли деб билдик. Мақоллар чуқур маънони ифода этиши ихчам, пишиқ ва пухталиги билан халқ оғзаки ижодининг бошқа турларидан фарқ қилади. Уларда меҳнаткаш халқнинг орзу-умидлари, ўзаро муносабатлари, ватанпарварлик, инсонпарварлик хислатлари, ўй-фикрлари акс этган бўлади. Шу сабабдан улар болаларни тўғри, мантиқий фикрлашга, мақсадни қисқа, ихчам ва лўнда баён этишга ўргатади, uларнинг дидини оширади. Тарихий ҳодисаларни яхшироқ чуқурроқ пайқаб олишга ёрдам беради.

Бундан ташқари, мақоллар она тилининг энг нозик бадиий хусусиятларини англашга ва сўз бойлигини ҳам оширишга кўмаклашувчи воситадир. Шунинг учун ҳам сўз санъаткорлари, шунингдек, болалар ёзувчилари халқ оғзаки ижодига, айниқса, мақолларга кўпроқ мурожаат этганлар ва улардан унумли фойдаланганлар.

Ўқувчиларнинг маънавий дунёқарашини оширишда Халқ шоири Э.Воҳидов асарларининг ўрни

Маънавият
Мустақилликка эришган халқимизнинг иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида янги давр бошланди, маънавият масалаларига эътибор ҳар қачонгидан ҳам кучайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, маънавият доимий ҳаракатдаги узлуксиз жараён бўлиб, тараққиёт давом этар экан, унинг шиддатли юриши юриши туфайли маънавий ҳаёт олдига қўйиладиган талаблар ҳам муттасил пайдо бўлаверади"[1]. Ана шу талаблар адабий-бадиий жабҳада ҳам янгича бадиий тафаккур ва тамойилларни зарур қилиб қўйди. Улар ҳозирги шеъриятимизда ёрқин кўриниб, тобора кенгайиб бормоқда. Шу боис бизда ёшларни Ватанга муҳаббат, бой тарихимиз ва аждодлар яратган улкан маънавий бойликка садоқат руҳида, эл-юрт манфаатлари йўлида меҳнат қиладиган меҳнатсевар, миллатпарвар, фидойи қилиб тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўқувчи ёшлар қалбида юксак инсоний туйғулар чуқур илдиз отиши жамият маънавий ҳаётига ўз таъсирини кўрсатади. Маънавият қудратли кучга айланган жамиятда иқтисодий тараққиёт ҳам тезлашади.

Инсонни эзгу амалларга етаклайдиган маънавий сифатларни шакллантиришда бадиий адабиёт улкан имкониятларга эгадир. Негаки, бадиий адабиёт одамнинг нафақат тафаккури, балки руҳият ва сезгилар оламига ҳам таъсир кўрсатиш орқали ёшларда ўткир интеллект ва эзгу маънавий сифатларни қарор топдиришга хизмат қилади.

Ўқувчилар маънавий дунёқарашини шакллантиришда луғатлар билан ишлаш

Milliy urf-odatlar va an'analar
Жамият
Мамлакатимизда ҳар томонлар муносиб ёшларни, Ватанамиз келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган жисмоний ва маънавий соғлом, баркамол авлодни тарбиялаш бугунги кундаги долзарб масалалардан биридир. Фарзандларимизнинг ижодий қобилияти ва маънавиятини юксалтиришга ижодий қобилият ва маънавиятини юксалтиришга қаратилган бундай вазифаларни амалга оширишда бошланғич синф она тили таълимининг ўрни беқиёс.  Зеро,  она тили фани болаларнинг тафаккур қилиш фаолиятларини кенгайтиришга, уларда эркин фикрлай олиш, ўзгалар фикрини англаш, ўз фикрларини оғзаки ва ёзма равишда равон баён қила олишга, жамият аъзолари билан эркин мулоқотда бўла олиш кўникма ва малакаларини ривождантиришга хизмат қилади.

Одоб-ахлоқ, таълим-тарбия соҳасидаги қадриятларимиз бизлар учун фақатгина мерос эмас, балки инсоният маънавий ҳаёти борасида катта ўрин олиши мумкин бўлган маънавий бойлик ҳамдир. Ана шу маънавий қадриятларимизни тиклаш, улардан тўла баҳраманд бўлиш, ёш авлодни улар билан таништириш мустақиллигимизни мустаҳкамлашда, ўқувчиларда ватанпарварлик, инсонпарварлик сингари фазилатларни англатишда ўтмишда ишлатилган сўзларнинг асосий маъносини таҳлил қилиш орқали ўргатиш муҳим аҳамият касб этади. Кишининг луғати қанчалик бой ва ривожланган бўлса, унинг нутқи ҳам шунчалик бой бўлади. Бу фикрларни аниқ, ифодали баён этишга кенг имконият яратилади. Шунинг учун луғатнинг бойлиги, хилма-хиллиги, ҳаракатчанлиги услубшунослик ва нутқни муваффақиятли ўстиришнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Маънавий ахлоқий қадриятларни шакллантириш омиллари

Milliy urf-odatlar va an'analar
Жамият
  Мустақиллик йилларида халқимиз барча соҳаларда улкан ютуқларга эришди. Ўзбек халқи ўз тарихига янгича тафаккур асосида ёндашиш улуғ аждодлар қолдирган бой маънавий меросни ўрганиш шарафига муяссар бўлди.

Маълумки, республикамизда илм-фан янги тараққиёт босқичига кўтарилмоқда. Аждодларимиз, ўтмиш меросимиз шуҳратини тиклаш, улардаги инсонпарварлик ғояларини халқ ҳаётига татбиқ этишдек муҳим ишлар амалга оширилмоқда.

Умумтаълим мактабларида ўқувчиларни ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказишда, уларнинг тарбияланиш даражасини юқори бўлишини таъминлашда она тили ва адабиёт фанларининг ўрни беқиёсдир.

Умумтаълим мактабларида адабиёт дарсларида ижодкорлар ҳақида маълумот бериш билан бирга, асосан бадиий асарлар таҳлилига кўпроқ соатлар ажратилади. Ўқитувчи асар таҳлили орқали ўқувчиларни қаҳрамон ҳис-туйғулари, ички кечинмаларини тушуниш, мустақил фикр юрита олиш ва баён этиш, тўғри хулоса чиқариш, воқеликларни тўғри баҳолай олишга ўргатиши лозим. Шундагина ўқувчида гўзал ахлоқий фазилатларни шакллантириш орқали уларнинг маънавий олами бойитилади. Адабёт дарсларида интарфаол методлардан фойдаланиб дарслар самарадорлигига эришиш мумкин. Бунда «Ақлий ҳужум», «Дебатлар», "Қарорлар шажараси", «Нуқтаи назаринг бўлсин», «Менимча...» каби интерфаол методлардан фойдаланиш яхши натижа беради.

Бугуннинг «ҳашар»и

Маърифат гулшани
Қишлоққа бордим. Этни жунжиктирадиган ҳавога қарамай, юқори маҳалладаги ҳовлилардан бирида ҳашар қизиганини кўриб, «қишлоқ одамлари жуда бошқача-да, иссиқ-совуққа ҳам қарамай бир-бирларига ёрдамга ошиқишади», деган илиқ ўй кечди кўнглимдан.

Адашмасам, бу ҳовли раҳматли Тўйчи бобоники эди. Лойсувоқ уй бузилиб, ўрнига янги иморат тиклан¬япти экан. Бобонинг ёлғизгина ўғли, ахийри, шаҳардан қайтибди чоғи.

Пешин пайти офтоб анча тафтига кириб қолди. Отам билан тўшаклари оромбахш бўлиб қизиган супада ўтиб суҳбатлашдик. Гап орасида бояги ҳашардан сўз очдим. 

— Тўйчининг ҳовлисини айтяпсанми? Ўғли қайтмади, бир мусофир сотиб олиб янгилаяпти. — Отам шундай дедилар-да, кейин ўсмоқчилаб сўрадилар:

— Менга қара, одам кўпмиди?

— Ҳа, кўп. Заб оқибатли-да одамларимиз!

«Садоқатли келинларинг ўлмасин»...

Маърифат гулшани
Халқимизда қадриятга айланган эзгу удумларимиз бор. Шулардан бири қутлуғ кунлар арафасида, байрамлар, айёмларда ёши улуғларимизни зиёрат қилиб, дуоларини олишдир.
Қариндошларимиз орасида, кўпчиликнинг эътиборини, меҳрини қозонган, жуда ҳурматли бўлган бир онахон бўлардилар. Ўзлари ҳам ҳалим табиатли, беозор, ширинсўз ва дуогўй эдилар. Шу онахонга ўзимнинг ҳам меҳрим бўлакча эди. Улар кечирган садоқатли умрнинг ҳар лаҳзаси катта сабоқ эканини бугун теранроқ англаяпман…