топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Қонун:

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2017 ЙИЛ 20 НОЯБРДАГИ ПФ-5245-СОН “ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ФАРМОНИНИНГ 4-БАНДИНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА

Қонунчилик
 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сон “2017 йилнинг 1 декабрдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонининг 4-бандини бажариш мақсадида, ушбу Фармонда белгиланган 172240

Қонунчилик палатасида давлат бюджетининг 2016 йилдаги ва 2017 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси кўриб чиқилди

Жамият
1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар парламент назорати доирасида Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан тақдим этилган Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йилдаги ҳамда 2017 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги

Огоҳ бўлинг! Алкоголь маҳсулотлари соғлигингиз учун зарар. Ноқонуний сотувчи бўлсангиз бизнесингизга ҳам.

Тошкент давлат юридик университети ҳуқуқшунослари
Элёр Раҳматов
Тошкент давлат юридик
 университети ўқитувчиси
2012 йилнинг 6 апрелида “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирди. Ушбу қонун алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасидаги

68 балл тўплаб, талаба бўлиш мумкин...ми?

Жорий йил 5 майда Президентимизнинг «2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълиммуассасалара ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Шундан сўнг олий ўқув юртларига ҳужжат топшириш <em

Сиз қонунни биласизми?

2016 йил 16 декабрь куниТошкент темир йўл муҳандислари институтида институтнинг терма жамоалари ўртасида “Сиз қонунни биласизми?” кўрик танлови ўтказилди. Танловда “Электромеханика” факултетининг “Истиқбол эгалари” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Жамоа аъзолари фаҳрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»

Президент сайлови
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 1-сон, 34-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда;1999 й., 9-сон, 206-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2008 й., 52-сон, 510-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда; Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2011 й., 12/1-сон, 344-модда)
 
I боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширадилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган,

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир

Илм-фан
2016йил 2 феврал куни УрДУ физика-математика факультетида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси катта ўқитувчиси, подполковник Қодиров Қувонч Бекмуродович таклиф қилинди. Тадбирни Урганч Давлат университети маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори Давлетов Санжар Ражабович очиб бериб, бугунги тадбирнинг мақсади ёшлар (шу жумладан вояга етмаганлар) орасида миллий маданиятимизни сақлашда қабул қилинаётган қонунлар, уларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти, шунинг билан бирга ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, уларни қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин

Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишнинг замонавий усуллари

Блог им. dilbekota
Наманган давлат университети Ахборот-ресурс маркази томонидан  АРМ ходимлари ва университет қошидаги академик лицей ва университетга бириктирилган касб хунар коллежларининг  Ахборот-ресурс марказилари рахбар ходимларини малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган “Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишнинг замонавий усуллари. Электрон таълим ресуслари: шакллантириш,  фойдаланиш ва такомиллаштириш” мавзусидаги семинар-тренингнинг асосий мақсади мамлакатимизда ахборот-кутубхона фаолиятини ташкил этиш,  АРМларда фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишни замонавий усулларини жорий этиш, ахборот-ресурс марказларининг электрон ресурслар базасини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва такомиллаштириш масалаларини мухокама қилиш ва уларни АРМ фаолиятига жорий этишга қаратилди.
 

Жиззах вилоятида болаларнинг таълим олиши

Блог им. jizic

2013 йил 16 май куни Жиззах шаҳрида «Оила институтини мустаҳкамлаш асосида бола фаровонлиги масалаларини ёритишда Ўзбекистон ОАВ салоҳиятини ошириш»  лойиҳаси доирасида «Вилоятда болаларнинг таълим олиши» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.


 


Жиззах вилоят ҳокимлиги, БМТ нинг ЮНИСЕФ болалар жамғармаси, Халқаро журналистларни қайта тайёрлаш маркази Ўзбекистон босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди билан ҳамкорлигида журналистлар учун амалга оширилаётган “Оила институтини мустаҳкамлаш асосида бола фаровонлиги масалаларини ёритишда Ўзбекистон ОАВ салоҳиятини ошириш”  лойиҳаси доирасидаги давра суҳбатида вилоят халқ таълими бошқармаси  мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.


 


Давра суҳбати аввалида сўз олган лойиҳанинг вилоят бўйича координатори Ҳ.Фозилов  мустақиллик йилларида оила институтини шакллантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, оила институтини мустаҳкамлашда ва бола ҳуқуқларини тарғиб этишда, қолаверса Ўзбекистонта болаларнинг таълим олиши борасида қатор ютуқларга эришилгани, соҳадаги асосий вазифа — таълим сифатини ошириш, таълимдан умумий фойдаланиш имкониятларини сақлаш ва аҳолини умри давомида ўқитиш ишлари яна ҳам юқори даражада амалга оширилаётгани ва бу жараёнларни ёритишда  ОАВларининг ўрни алоҳида эканлигини таъкидлади.


 


Шундан сўнг, Вилоят ХТБ “Таълим маркази” директори Гулчеҳра Абдуллаева вилоятда 2012-2013ўқув йилида эришилган ютуқлар, соҳадаги илғор педагогик технологияларни қўллаш борасидаги натижалар, таълим сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида йиғилганларга батафсил ахборот берди. “Ўқув йили мобайнида фанлар бўйича янги намунавий ўқув режа ва дастурлари ишлаб чиқилиб,  барча туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларига етказилди, ўқув йили давомида “Дарс муқаддас” ва ўрган-ўргат  тадбирлари доирасида яратилган энг яхши тажрибалар барча ҳудудларда оммалаштирилди. Шунингдек, доимий харакатдаги вилоят ўқув семинарлари ўтказилиб, керакли меъёрий хужжатлар, тарқатма материаллар тайёрланди”,  деди Вилоят ХТБ “Таълим маркази” директори Г.Абдуллаева.


 


2012-2013 ўқув йилида Жиззах вилоят бўйича жами 772 та таълим муассасалари, шу жумладан 545 та умумий ўрта таълим мактаблари, 163 та мактабгача ва 14 та “Баркамол авлод болалар марказ”лари, 22 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, 17 та мусиқа ва санъат мактаби,  1 та Меҳрибонлик уйи ва 4 та махсус мактаб интернатлари фаолият кўрсатмоқда.   Таълим 5 та тилда: ўзбек, рус, қозоқ, тожик ва қирғиз тилларида олиб борилади. Жумладан, ўзбек тилида  190749 ( 93 %) нафар, рус тилида 5897 (2 %) нафар, қозоқ тилида 916 ( 2 %) нафар, тожик тилида 1001 (1%) нафар,  қирғиз тилида 3268( 2 %) нафар, жами 201831 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олмоқда.


 


 Маълумки, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатнинг барпо этилиши жамият аъзоларининг болалик чоғиданоқ ҳуқуқий онгини ўстириш ва ҳуқуқий маданиятини шакллантириш масалалари билан бевосита боғлиқ. Шу сабабли бу борадаги миллий ва ҳалқаро қонунчиликни, хусусан Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни ўрганиш, бу борада таълим тизимида фаолият юритувчи босма ОАВ фаолияти беқиёс. Бугунги кунда вилоят халқ таълими бошқармаси муассислигидаги “Камолот кўзгуси” газетасини мисол қилиб келтириш мумкин. Газета бош муҳаррири Бахтиёр Худойбердиев якунланаётган ўқув йили давомида асосий эътибор таълим муассасаларида ўқтишнинг сифат босқичига кўтарилаётгани, илғор педагоглар, уларнинг иш тажрибаларини оммалаштиришга  муҳим аҳамият берилгани ҳусусида гапирди. Мамлакатимиз аҳолисининг аксарият қисмини болалар ташкил этишини инобатга оладиган бўлсак, бола ҳуқуқларини ўрганиш ва уларга асосий эътиборини қаратиш куннинг долзарб масалаларидан бири.


 


Узлуксиз таълим катта ёшли аҳоли билим даражасини  мустаҳкамлашнинг асосий шарти саналади. Бу ёшдаги одамлар ўз оиласи фаровонлигини таъминлаш учун шарт-шароит яратиш билан бир қаторда ўз халқи иқтисодий фаровонлигининг янада юксалишига салмоқли ҳисса қўшишга қодир. Бу эса барча муҳим ижтимоий мақсадларга эришишга кўмаклашишда ҳаётий зарур восита ҳисобланади. Айни пайтда мавжуд жами техник воситалар муайян даражада барча ёшдаги одамларнинг таълим марказларидан олисда яшашидан қатъи назар улар учун таълим олиш имкониятини яратади.


 


Таълимнинг ҳаётда тутган ўрни фуқаролар, фуқаролик жамияти ва хусусий секторнинг таълим соҳасидаги ташаббусларни режалаштириш ва амалга оширишда давлат сектори ролини ошириш ҳамда кучайтиришда фаол иштирок этишини тақозо этади.


 


Давра суҳбатида   иштирокчилар турли матбуот нашрларида болалар ҳуқуқлари бўйича эълон қилинган материалларни таҳлил ва муҳокама қилдилар. “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция ва Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонуни талабларидан келиб чиққан ҳолда бола ҳуқуқларини амалга оширишнинг долзарб жиҳатларини ёритиш бўйича зарур тавсияларни ўртага ташладилар.


 


Журналистларнинг оилалар фаровонлигини таъминлаш, бола таълим-тарбияси учун оила ва жамият аъзоларининг масъулиятини кучайтириш, ОАВда бу мавзуда чоп этилган материалларнинг сифатини оширишда уларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлашда бу каби давра суҳбатлари муҳим аҳамият касб этишини эътироф этдилар.  ОАВ ходимларининг билимини ошириш, ахборот манбаларидан тўғри фойдаланиш, болаларни ОАВда ёритишда ахлоқий меъёрларга риоя этиш, мавзуни ҳар томонлама ёритишга эътибор қаратиш ва ОАВда эълон қилинаётган материалларнинг сифат жиҳатини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


 


Шу билан бирга таълим самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, ўтган даврдаги фаолият натижалари, келгусида жойларда ўтказиладиган давра суҳбатларининг мавзулари юзасидан зарур тавсиялар берилгач давра суҳбати якунланди.

Конституция - адолат, бахт ва фаровонлик мезони

QarMII
Илм-фан

«Конституция» — лотинча сўз бўлиб, унинг том  маъноси «тузиш», «тузук», «низом», тузилиш», «яратиш» демакдир.
 
         
Асосий Қомусимиз ҳисобланган Конституция 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган бўлиб, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллиги мамлакатимизда байрам сифатида юқори савияда кенг нишонланади. Унда  инсон ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати энг олий қадрият, деб белгилаб қўйилган ва инсон манфаатлари учун хизмат қилади.

Тақдиримсан, бахтимсан, эркин ва обод Ватан.

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
(4-давоми)
Танловнинг иккинчи шарти. Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари бўйича саволларга жавоб бериш. Саволлар қуйидаги асарлар юзасидан берилади.
1. Ислом Каримов: «Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари — олий қадрият». Т.14. -Т.: Ўзбекистон, 2006. -280 б.
2. Ислом Каримов: "Баркамол авлод орзуси". -Т.: Шарқ, 1998.
3. Ислом Каримов: "Юксак маънавият — енгилмас куч". -Т.: Маънавият, 2008. -176 б.
4. Ислом Каримов: «Юксак ҳуқуқий тафаккур — демократик жамият тақозоси». (Республика ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, ҳуқуқшунос олимлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда сўзланган нутқ. 1997 йил 20 май). «Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида». Т.6. -Т.: Ўзбекистон, 1998.
5. Ислом Каримов: «Баркамол авлод — Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси IX сессиясида сўзланган нутқ. 1997 йил 29 август). «Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида». Т.6. -Т.: Ўзбекистон, 1998.
6. Ислом Каримов: "Мактаб — тараққиёт, маданият ва саодат калити". 2004 йил 11 май. "Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ". Т.12. -Т.: Ўзбекистон, 2004.
7. Ислом Каримов: «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» 2010 йил 12 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси.
8. Ислом Каримов: "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида". -Т.: "Ўзбекистон" 2011 й.
9. «Бизнинг эзгу мақсадимиз — тараққий топган давлатлар қаторига киришдан иборат» -Т.: "Ўзбекистон" 2011 й.
10. «Баркамол авлод — мамлакатимизни ривожлантиришда ҳал қилувчи куч». 2012 йилнинг 17-18 февраль кунлари Тошкентда ўтказилган «Юксак билимли ва интелектуал ривожланган авлодни тарбиялаш — мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти» халқаро Конференциясининг очилиш маросимида сўзлаган нутқи.
Танловнинг учинчи шартида ўқувчилар ўзларига маъқул бўлган мустақиллик, Ватан ҳақидаги замонамиз шоирларининг шеърларидан бирини ифодали ўқиб беришлари лозим.
Танловнинг тўртинчи шартида ўқувчилар тест саволларига жавоб берадилар. Тест саволлари Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар туркумига кирувчи фанлар, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, давлатимизнинг 20 йиллик мустақиллик йиллари тарихига оид саволлардан ташкил топади.
Танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 11 октябрдаги 299 сонли буйруғига илова қилинади
Ташкил этилаётган тадбирлар ўқувчилар қалбида Мустақиллигимиз ҳақидаги тушунчаларни кенгайтириши, эркинлик, озодлик, ўз давлат тилига эга бўлиш миллий ва маънавий қадриятларнинг қайта тикланганлиги тўғрисидаги билимларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши лозим.
Шунингдек, жойлардаги оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Конституциясининг мазмун — моҳияти, унинг давлатимиз ва жамиятимиз ҳаётида юз бераётган оламшумул ўзгаришларнинг ҳуқуқий асоси эканлиги, юртимизда инсон ҳуқуқи ва эркинликларини ҳимоялаш механизмларининг такомиллашуви каби мавзуларда туркум мақолалар билан чиқишлар қилиши мумкин.
Таълим муассасаларида ҳуқуқшунос мутахассислар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, инсон ва фуқаролар ҳуқуқларини ўрганиш бўйича турли маънавий -маърифий тадбирлар ташкил этиш жоиздир.
Республика таълим маркази

 

Инсон унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари энг олий қадрият.

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
(3. давоми)
Конституция кунига бағишланган тантанали тадбирларни ҳар бир мактаб ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда уюштириши тавсия этилади.
Мактабда ўтказиладиган катта байрам тадбирини мактаб раҳбари очиб беради. Мактаб раҳбари Конституциямизнинг қабул қилиниши, мазмун-моҳияти ва унинг ҳаётимизда тутган ўрни ҳақида, Ўзбекистоннинг 21 йиллик мустақил тараққиёт йилларида давлатимиз томондан амалга оширилган ишлар ҳақида қисқача маълумот беради ва тадбирга келган меҳмонлар билан йиғилганларни таништиради. Байрам тадбирини очиқ деб эълон қилади. Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси янграйди.
· Республикамизнинг босиб ўтган мустақил тараққиёт йўли ва олдимизда турган вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз юритиш;
· Мустақиллик асосларининг яратилиши;
· Конституциянинг мазмун-моҳияти;
· Миллий ва маданий қадриятларимизнинг Конституцияда акс этилиши;
· Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатланиши;
· Билим олиш ҳуқуқининг давлатимиз томонидан кафолатланиши;

Конституция -бахтимиз Қомуси

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
(давоми)
Жамиятимиз ҳуқуқий демократик давлат қуришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган экан, фуқароларнинг ҳуқуқий фаоллигини ошириш йўлида муайян ишларни амалга ошириб келмоқда. Мактабгача ва умумтаълим муассасаларида, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш дарслари ташкил этилди.
Ҳуқуқий билим ва маданият миллатлар етуклиги ва инсон баркамоллигининг энг муҳим жиҳатларидан саналади. Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш кўп жиҳатдан ҳуқуқий таълимнинг муваффақиятига боғлиқ. Демак, ҳуқуқий маданият инсон маданиятининг ажралмас бўлаги экан, мазкур тарбияни амалга оширишда умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган тадбирлар, таълим-тарбия жараёнида асосий ўринни эгаллайди.
Шу мақсадда таълим муассасаларида Асосий Қонунимиз қабул қилинган кунни нишонлашни қуйидагича ўтказиш тавсия қилинади. Байрам тантаналарини нишонлаш мақсадида Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 10 октябрдаги «Таълим муассасаларида 8 декабр „Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун“ умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги 291-сонли буйруғи билан тасдиқланган чора-тадбирларни амалга ошириш режасини ишлаб чиқишдан бошлаш лозим.

Ҳар бир таълим муассасасида юқоридаги буйруққа асосан 2012 йилнинг 10 ноябрдан 10 декабригача "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — инсон камолоти, бахти ва фаровонлиги Қомуси" шиори остида ойлик ташкил қилиш лозим.
Байрам олдидан умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синфларида «Биз мустақил юрт фарзандларимиз!», «Биз тинчлик истаймиз!», «Соғ танда соғлом ақл!», «Кичкина деманг бизни!...», каби мавзуларда расмлар танлови, «Асосий қонунимиз ҳақида нималарни биламиз?», «Асосий ҳуқуқларимиз» каби мавзуларда катта байрам тадбирларини ўтказиш мумкин.
Юқори синф ўқувчилари ўртасида «Конституция — бахтимиз пойдевори», «Фотонигоҳ ортида Ватан акси!» фото кўргазмалар, «Асосий қонунимиз — мустақиллигимиз гарови», «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари» каби мавзуларда дарслар, очиқ тарбиявий соатлар ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
Ушбу ойлик давомида «Инсон ҳуқуқлари — энг олий қадрият», "Ўзбекистон келажаги баркамол авлод қўлида", "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлат ва жамият тараққиётнинг ҳуқуқи асоси" мавзусида фото ва расмлар кўрик танлови, «Конституция билимдонлари» викториналарини ташкил қилиш тавсия этилади.
Вояга етмаганлар комиссиясининг жойлардаги бўлимлари билан ҳамкорликда "Ўзбекистонда вояга етмаганлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш механизмлари" мавзусида умумтаълим мактаблари ўқувчилари билан учрашувлар ташкил этиш, 2012 йилнинг 10 декабрь куни «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси»нинг 64 йиллигига бағишланган умуммиллий дарсларни ташкил қилиш мақсадга мувофиқдир.
Ушбу тадбирлар якунида юридик адабиётлар кўргазмаси, энг яхши фото ва расмлар кўргазмасини ва бошқа кўргазмаларни ташкил этиш тавсия этилади.

"Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - инсон камолоти, бахти ва фаровонлиги Қомуси"

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
«Халқимизнинг ҳуқуқий маданиятини
юксалтириш давлат сиёсати
даражасига кўтарилиши лозим,
зеро мустақиллик сўзининг замирида ҳам катта,
улуғ ҳуқуққа эга бўлиш деган тушунча ётади»
Ислом Каримов


Дунёдаги ривожланган демократик давлатларда ҳеч бир шахс, ҳеч бир фуқаро ўз ижтимоий-шахсий ҳаётини, ўзининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни миллий Конституциясисиз тасаввур қила олмайди. Чунки, ҳар бир шахс кундалик ҳаётида Конституцияда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларига бевосита мурожаат қилади ҳамда ушбу Асосий Қонунга ўзининг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаб берувчи олий юридик ҳужжат сифатида қарайди. Шунинг учун ҳам демократик жамиятда яшаётган ҳар бир шахс Конституциянинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб олиши ҳамда шахсий ҳаётида учраб турадиган муаммоларнинг ечимини айнан Конституциядан топа билиши зарур.
Маълумки, демократик ҳуқуқий давлат қуриш йўлидаги энг дастлабки ва энг муҳим қадам Конституцияни ўрганиш ҳамда уни ҳаётга татбиқ этишдан бошланади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 4 январда эълон қилинган "Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида«ги фармойиши ҳам демократия йўлида улкан бир қадам қўйиш учун катта туртки бўлди. Дарҳақиқат, кўп нарса мамлакатда Конституцияни оммавий равишда ўрганиш ҳамда уни ҳаётга татбиқ этишга боғлиқ. Мана шу мақсадда давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Конституциясини болалар боғчасидан бошлаб ўргатиш, мактабларда дарслик тариқасида ўқитиш ҳамда олий ўқув юртларида эса махсус дарс сифатида ўрганишни вазифа қилиб қўйди.

Порнография учун 6 ойдан 3 йилгача қамоқ жазоси берилади

Блог им. kingofnet
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 12 апрель куни “Ўзбекистон Республикасининг Жиноий кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Мазкур қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йилнинг 6 март куни қабул қилинди ва Сенат томонидан 2012 йилнинг 23 мартида маъқулланди. Қонун 2012 йилнинг 13 апрелидан кучга кирди.

Ҳужжат ахлоққа қарши жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш, зўравонлик, шафқатсизлик ва порнографияни тарғиб қилувчи хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш орқали жиноий ва маъмурий қонунчиликни янада такомиллаштиришга йўналтирилган.

Хусусан, Қонунда Жиноий кодекснинг 130-моддасига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-моддасига қўшимчалар киритган, дея хабар беради UzDaily.

Жиноятчилик олдини олиш

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан

Доно халқимиз «Бекорчидан худо безор», «Вақтинг кетди-накдинг кетди» деб бежиз айтмаган. Ҳар бир ўғил-қиз ўз умри, вақтини бекор кетказмаслиги ва бунинг учун кейинчалик афсусланмаслиги керак. Чунки, вақтнинг ҳар бир дақиқаси олтинга тенг, яъни «Умр — оқар дарё», у қайтиб келмайди.Ўқувчи-ёшлар мустақил фикрлаб, ўз қадр-киматини биладиган зукко, талабчан, ақлли, доно, ҳар қандай салбий кўринишларига қарши тура оладиган, лозим бўлса ўз она юрти, халқи, оиласини ёвўзлардан ҳимоя қилувчи, маънавий баркамол, жисмонан бақувват бўлишлари лозим. Бунинг учун эса ўз вақтида ўқиб, илм ва ҳунар эгаллаши керак.


Ўзбекистон конституцияси - ҳуқуқий маънавиятни шакллантириш асоси

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
Мамлакатимизда бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамия-тини қуриш олий мақсаддир. Бу олий мақсадга эришишда халқнинг, ёш авлоднинг — ўқувчи ва талабаларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш асосий масалалардандир. Ёш авлоднинг ҳуқуқий онги ва тафаккурини юксалтириш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижроси сифатида фаоллигини кўтариш тараққиётимизни таъминлашнинг муҳим омилидир.

Мамлакатимиз фуқароларининг, вояга етиб келаётган ёшларнинг ҳуқуқий маънавиятини юксалтирмай туриб, ҳуқуқий демократик давлат қуришдек олийжаноб мақсадларга эришиш душвордир. Бунинг учун биринчи навбатда аҳолига, ўсиб келаётган ёш авлодга ҳуқуқий билим бериш, уларнинг том маънодаги ҳуқуқий онгини юксалтира бориш ниҳоятда зарурий масаладир.

Нурни ўғирлаётган "кушандалар"

Маънавият
Маданият ва маърифат
Электр энергияси ва ундан фойдаланишни инсоният кашф этган энг буюк ихтиролардан бири десак, хато бўлмайди. Зеро, бугунги кунда ҳаётимизни усиз тасаввур этиш қийин. Шунинг учун ҳам аҳолини, халқ хўжалигининг барча соҳапарини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш масаласига жиддий эътибор  қаратилади. Бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар, бу соҳага сарфланаётган маблағпарни кўпчилигимиз, ҳатто тасаввур ҳам қилолмаймиз.

  Аммо ушбу «Ёруғлик» узатувчилар ортида нима қинғир ишлар содир бўлаётганини, давлат мулкига, халқ фаровонлигига бўлаётган талон-тарожларни мана бу манбада ўқишингиз мумкин.

Корхоналарнинг тугатилиши - минглаб ишсизларнинг пайдо бўлишидир

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
«Банкротлик тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

Мулкни қайта тақсимлаш жараёнида йўл қўйиладиган камчиликлар ҳамда мулкни хусусийлаштириш жараёнида кўплаб корхоналарнинг тугатилиши минглаб ишсизларнинг пайдо бўлиши, ўқишни тугатганлар, армия сафидан бўшатилганлар, корхоналарнинг тугатилиши туфайли кўплаб юқори малакали мутахассисларнинг ишсиз бўлиб қолиши, жиноий жазодан озод бўлиб келаётганларнинг иш билан таъминлашнинг иложи бўлмаётганлиги ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноятларининг энг асосий сабаблардан бири бўлиб қолмоқда. Ўтказилган тадқиқотларга кўра, ўғирлик жинояти учун жиноий жазога ҳукм қилинганларнинг 60,5 фоизи жиноят содир қилиш пайтида ҳеч қаерда ишламаганлиги айтилган фикримизни тасдиқламоқда. Ўғрилик жиноятини содир қилиш пайтида ишлаётганларнинг миқдори бор-йўғи 39,5 фоизни ташкил қилган бўлсада, улар ҳам оилали, кўп болали ва кам таъминланган оила аъзолари бўлган.

"Банкротлик тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
Янги Қонун

Халқимиз донишмандлари бўлмиш кексаларимиз томонидан «Даромадга яраша буромад. Ёки „Оёқни кўрпага қараб узатиш тўғрисидаги мақоллар кўп бора эшитганмиз… Маъноси — ҳар кимнинг ҳаражати даромадига яраша бўлиши лозим деганидир, бу.

 Бошқа бир мақолда айтилганидек, ётиб олиб еяверишга тоғ ҳам чидамайди. Бунга амал қилинмаса, ҳисоб-китоб чалкашиб кетади.

Кейинги йилларда дунёнинг мана-ман деган ҳар ишга қодир бели бақувват мамлакатлари иқтисодиётида юз бераётган нохуш воқеалар юқоридаги мақолларда акс этган халқ донишмандлигининг нақадар тўғрилигини яна бир бор кўрсатиб турибди.

Инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини таъминлаш адолатли ҳамда демократик ҳуқуқий давлатнинг бош мақсадидир. Бу эса фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти юксак даражада бўлишини талаб этади. Қолаверса, бозор иқтисодиётига асосланган жамиятда ҳуқуқий маданиятнинг юқори даражада бўлиши, қонун устуворлигини таъминлаш имконияти яратилади.
 
2011 йил 3 октябрь куни  “Банкротлик тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаг«и ЎРҚ-300-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонуни чиқарилди ва кучга кирди.