топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Қизиқарли маълумотлар:

64 катак сирлари

Халқаро янгиликлар  →  Sport

ЎҚИНГ, БУ ЖУДА ҚИЗИҚ!!
Биринчи компьютер-шахмат 1770 йилда яратилган. Бу ёғоч стол бўлиб, юришга қарши ишга тушувчи механизмдан иборат бўлган. Бу “компьютер” Наполеон ва Бенжамин Франклинни ютган. Унинг сири 50 йилдан сўнг фош бўлди: ўйин пайти стол тагида мохир шахматчи ўтирга

1982 йилда Германия шахмат федерацияси шахматни фойдали ва тарбиявий аҳамиятга эга спорт турлари тоифасига киритишга эришди. Бунинг учун асос сифатида прусс қироли Буюк Фридрих ёзиб қолдирган хатнинг “Шахмат инсонни мустақил фикрлашга ундайди” деган жумласи олинди. Лекин бу хатнинг кейинги жумласи атайин унутиб қолдирилди. Унда шундай сўзлар битилганди: “… шу боис ҳам шахматни қўллаб қувватлаб бўлмайди”;

Оғирлиги қарийб 1 тонна келадиган қовоқ етиштирилди

Жамият

Шимолий Калифорнияда анъанага кўра “Қовоқлар фесливали” ташкил этилди. Бу фестивалда қўшма штатларнинг турли бурчакларидан фермерлар ўзларининг полиз экинлари билан иштирок этишади. Айнан кузнинг олтин меваси ҳисобланган қовоқ етиштириш бўйича фестиваль октябрь ойининг сўнгги куни, яъни 31 октябрда ўтказиладиган Хэллоуин байрами олдидан ўтказилади.

Америкалик дизайнер инсон кулидан идиш ва тақинчоқлар ясамоқда

Жамият
Инсоният технологик ва моддий жаҳатдан нақадар тараққий этаётгани сари, унинг ахлоқий ўлчамлари тобора тубанлашиб бормоқда. Бу айниқса, моддий мўл-кўлчиликка эришган ғарб давлатларида кузатилмоқда. Хусусан, америкалик дизайнер Жастин Кроунинг уқдиришича, у санъат ва ҳунармандчилик воситасида инсон ўлимига оид тасаввурини ҳаётга татбиқ этишга муваффақ бўлганини таъкидламоқда.

Кроу ўз бизнесини интернет орқали қачонлардир 200 нафар инсонга тегишли бўлган суякларни қонунан сотиб олиб, уларни суяк кулига айлантиришдан бошлади. Аниқроғи, у бу маҳсулотдан турли идишлар ишлаб чиқаришда фойдаланган.

Саҳрои кабир ғаройиботлари

Илм-фан

Буюк Британиядаги Лестер университети олимлари коинотдан Ер сунъий йўлдошлари орқали олинган суратларни таҳлил этиш жараёнида Саҳрои Кабирнинг Ливия ҳудудидаги қисмида гарамантлар тамаддунига доир 158 та аҳоли яшаган манзил ва 184 та ­қабристон бўлганини аниқладилар. Олимлар М.Стэрри ва Д.Маттингли эрамизгача бўлган XI асрдан милодий VII асргача ҳукм сурган гарамантлар ­тамаддунига оид бир қанча йирик ­шаҳарлар ва аҳоли яшаган манзилларни топишга муяссар бўлишди.

Узоқ яшашнинг 10 йўли

Жамият
Сизнинг ҳаёт тарзингиз соғлигингиз ҳамда узоқ умр кўришингизга улкан таъсир кўрсатади. Яхши фазилатларни, соғлом турмуш тарзини қабул қилиш ҳаёт давомийлигининг ошишига, мазмунан бойишига хизмат қилади. Бундай ҳаётни бошлашнинг эрта-кечи йўқ. Боиси умр йиллар билан эмас, моҳияти билан ўлчанади.

Барчамиз учун қизиқарли бўлган фактлар

ТУРФА ОЛАМ ЯНГИЛИКЛАРИ
  1. Ердаги 90% чучук сув захиралари антарктида музликларида.
  2. Дунёдаги энг узун дарё Африкада жойлашган Нил дарёсидир. Унинг узунлиги 6695 км.

  3. Қоҳира Африкадаги энг катта шахар. Аҳолиси 11,5 миллион киши.
  4. Дунёдаги энг катта саҳро бу Саҳрои кабирдир. Африканинг учдан бирига тўғри келади.
  5. Негирияда кўплаб турли қабилалар яшайди. Улар ичида энг кўпи – Ёрубу, Хауса ва Ибулар қабиласидир.
  6. Бензин билан ҳаракатланувчи биринчи маторли автомобиль немис миллатига мансуб Карл Бантс ихтиро қилган. У маторни аравага ўрнатган.
  7. Машҳур “Мерседес Бенс” автомобил русуми автомобиллар сотувчиси Эмил Желлинскийнинг қизи Мерседес шарафига қўйилган.
  8. Энг хавфли акула бу оқ акуладир. У тез сузади. Узунлиги 8-9 метргача. У одамни ҳам бутунлигича ютиб юбориши мумкин.
  9. Акулаларнинг 250 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, шундан 12 тури инсон учун хавфли ҳисобланади.
  10. Дунёдаги энг баланд бинолар, бу Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги Петронас Твин Тауерес эгизак биноларидир. Унинг баландлиги 452 метр.
  11. Денгиз ва океанлар ер юзининг тўртдан бир қисмини эгаллайди. Улар шу қадар чуқурки, улардаги жониворлар ва ўсимликлар курраи заминимиздаги “тирик қобиқ” нинг 95% ни ташкил қилади. Бу тирик қобиқ беосфера деб аталади.
  12. Олимларнинг узоқ вақтлар тираназаврларни энг йирик динозавр деб ҳисоблаб келишган. Сўнг эса ундан ҳам катта йиртқич борлиги маълум бўлди. Бу Гигантозаврлардир.
  13. Энг кичик денозавр – компсогнат деб аталади. У товуқдек бўлиб жуда тез югуруди.
  14. 1 кг дейтерий моддасидан 3000000 кг кўмирни ёқишда чиқадиган энергияни олиш мумкин.
  15. Дунёда бир ярим миллион атрофида ҳайвон турлари аниқланган. Ҳайвонлар 2 турга: ўмиртқалилар ва умирқасизларга ажралади.

Ёмғир: қизиқарли маълумотлар ва фактлар

Qiziqarli faktlar!
Жамият
1. Португалияда ишга чиқмаслик учун ёмғир узрли сабабдир.
2.Пара шаҳрида одамлар ёмғирга қараб соатларини тўғрилашади,чунки у ерда ёмғир ҳар куни бир вақтда ёғади.
 
3.Дартс ўйини ёмғир сабабли пайдо бўлди.Бир пайтлар камончилар мусобақа давомида ёмғирда қолиб кетишди.Камончилар пиво хонага бориб, кичик найзаларни деворда осиқ турган нишонга қараб отишни бошлашди.

Япон методикаси "кайдзэн" ёки "бир дақиқа" принципи

Qiziqarli faktlar!
Жамият

«Душанбадан янги ҳаётни бошлайман, тренажер залига шуғулланишга бораман, йога билан шуғулланаман, қорин мушакларини чиқараман...» – ҳар биримиз вақти-вақти билан ўз олдимизга қандайдир мақсадларни қўямиз ва уларга эриша олмай, уларни бажаришни ойлар, ҳаттоки йиллар ортга сурамиз. Бу кўп нарсага дарҳол эришишни хоҳлашимиздан ва режаларимиз гарданимизга оғир юк бўлиб тушиб, охир-оқибат улардан энг арзимаганини ҳам қилолмаслигимиз натижасида содир бўлмасмикан?

Дунёнинг энг баланд миноралари

Блог им. diyorochka1995

Гуанчжоу халқаро молия маркази — 437.5 метр


Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида жойлашган ушбу иншоот баландлиги 1435 фут ёки 437.5 метр. Умумий майдони 448 минг кв.м бўлиб, 103 қаватдан иборат. Ойна  ва пўлатдан қурилган. Қурилиш ишлари 2005-йилда бошланиб 2010-йилда ниҳоясига етган. Бинода меҳмонхона, офислар, ресторан ва бошқалар жойлашган.