топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ғоя:

Маънавият – халоскор куч

Маънавият
Маданият ва маърифат
  XXI асрга келиб, глобаллашув жараёни янги–янги худуд, интақаларни, барча фаолият соҳаларини ўз домига тортиб бормоқда.                       
Инсоният жиддий синов олдида турибди – глобаллашув жараёнининг жилови

Х Республика Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси

Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ»да 2017 йил 10-12 май кунлари Х Республика Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси бўлиб ўтди. Мазкур ярмаркада Тошкент давлат юридик университети жамоаси ҳам фаол равишда иштирок этдилар. Жумладан, Меҳнат ва ижтимоий таъминот ҳуқуқи кафедраси аъзоларининг ўзларининг «Кадрлар масаласи

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш долзарб масала

Илм-фан
Тошкент Маданият коллежи катта ўқитувчи Назирова Д.Н.   
Ахборот тушунчаси бугунги кунда глобал аҳамият касб этмоқда. Чунки у тафаккуримизга турли йўналишларда таъсир ўтказувчи, ҳаёт ва ундаги минглаб дақдирларни у ёки бу томонга буриб юборувчи, гох салбий, гох ижобий мохият касб этувчи қудратли қуролдир.

Оммавий ахборот воситаларида миллий тикланиш ғояси

Қонунчилик
2016 йил  28 июнь куни  Учтепа тумани Журжоний МФЙ гузарида. ЎзМТДП Учтепа туман Кенгаши, туман Комолот Ёшлар Ижтимоий харакати бўлими билан ҳамкорлигида “Оммавий ахборот воситаларида миллий тикланиш ғоясини ёшлар ўртасида  тарғиб  этишнинг долзарб вазифалари” мавзусида давра сухбати ўтказилди.

Огоҳлик

Фикр, ғоя ва маърифат
Огоҳлик дунёда, ён — атрофда бўлаётган ўзгаришлардан одамлар ва уларнинг орзу ниятларидан бохабар бўлиб яшашдир.

Мафкуравий иммунитет тизими ўз ичига нималарни олади?

Мафкуравий иммунитет тизими уз ичига, билимларни олади. Аммо билимлар кўп. (Масалан, буюк давлатчилик шовинизми, коммунистик мафкура ҳам билимларга таянади). Бироқ мафкуравий тизимдаги билимлар:

Биринчидан, объектив бўлиши, борлиқни тўғри акс эттириши;

Иккинчидан, инсон маънавиятининг бойлигига, жамият тараққиётига хизмат қилиши лозим.

Маънавият манфаати: Муаммолар, хулосалар, ечимлар


Ҳозирги мураккаб бир шароитда ёш, мустақил давлатларга демократиясини экспорт қилиш, ҳарбийлаштириш, антиглобализм, фашизм, айирмачилик, миллатчилик, диний экстремизм, глобал лидерлик стратегияси, халқаро террорчилик, одам савдоси, ахборот хуружи каби турли кўринишлардаги, лекин биргина мақсад – жаҳон афкор оммаси тасаввуридан глобаллашув жараёнида дунё халқлари орасидаги тафовут пардаларини сидириб ташлашга қаратилган мафкуравий ва маънавий таҳдидлар жиддий ташвиш уйғотади, кишида.
Юртбошимиз истиқлолимизнинг илк йилларидаёқ “Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат”, деган сермазмун иборани айтган эди. Дарҳақиқат, таҳдидларнинг манбалари ҳақида чуқур мушоҳада юритсак, ғайриинсоний ва ғайримиллий мафкура қуролининг миллий маънавиятимизга мутлақо

Янги ғоя, янги фикр янгича ёндашув тараққиётни кафолатлайди


Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” тамойилига амал қилган ҳолда мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилиш жараёнларида фаол иштирок этиб, аҳолининг кенг қатламлари орасида обрў-эътиборга эга бўлиб бормоқда.
Унинг партиялар орасида тутган мавқеини янада ошириш, ўз ўрнига эга бўлишини таъминлашда ёшларнинг ўрни алоҳида. Шу сабабли ҳам партия томонидан ўтказилиб келинаётган турли тадбирлар, кўрик-танловлар, тарғибот- ташвиқот ишларида ёшлар ўз фаоллиги билан алоҳида аҳамият касб этиб келмоқда.

Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш замон талаби

Фикр, ғоя ва маърифат
Глобаллашган жамиятда ғояларнинг таъсири ва аҳамияти беқиёс ўринга кўтарилди. Бу фикрнинг амалий аксини Президентимиз Ислом Каримов 1998 йили «Тафаккур» журнали бош муҳаррири берган саволларига жавобда, тарихчи олимлар билан бўлган учрашувда бу масалага диққат билан эътибор бериб, «ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фақат фикр, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан баҳсга киришиш, олишиш мумкин» деган шиор ўртага ташланди. Бу масала ғоя ва мафкура тушунчасида ҳам муҳим ўринда туради. 

Ёшлар маънавиятига интернетнинг мафкуравий таъсири

Илм-фан
Инсоният ахборот оқими тобора тезлашган, ер шари аҳолиси кайфиятини, руҳиятини, мақсад ва интилишларини, қолаверса, бутун тафаккур тарзини ўзгартиришга қодир бўлган ахборот технологияси вужудга келган бир даврда яшамоқда. Бу ҳозирги замон цивилизациясининг ўзига хос ютуғи. Халқлар, мамлакатлар, давлатлар ўзаро муносабатларини тобора яқинлаштиришга, жаҳон ижтимоий-сиёсий жараёнларини бошқаришга, дунёвий кайфият, дунёвий руҳият ва маслакнинг вужудга келишига хизмат қиладиган мўжизакор ҳодисадир. Бироқ цивилизациянинг ана шундай улкан, кенг миқёсли ва серқирра ютуғидан ким қандай

МИЛЛИЙ ҒОЯ, МАЪНАВИЯТ АСОСЛАРИ ВА ҲУҚУҚ ТАЪЛИМИ ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШДА НОАНЪАНАВИЙ ДАРС УСУЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЎРНИ

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

МИЛЛИЙ ҒОЯ, МАЪНАВИЯТ АСОСЛАРИ ВА ҲУҚУҚ ТАЪЛИМИ ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШДА НОАНЪАНАВИЙ ДАРС УСУЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЎРНИ


 


  Бугунги кун тараққиётини инновацион ғояларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Таълим, фан, ишлаб чиқариш бир бутунликда жамиятнинг тараққиёт ғилдирагини ташкил этади, десак муболаға бўлмайди. Айни вақтда мустақил дунёқарашга эга бўлган, жисмоний, маънавий ва интелектуал салоҳияти юксак, баркамол авлод тарбиясида ҳам инновацион ғоялар устувор аҳамият касб этади. Бундай усулда таълимни ташкил этиш ҳар бир педагог кадрлардан илғор ижодкорликни талаб этади. Зеро, Таълим тўғрисидаги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларидан бири жамиятимизга ватанпарвар, мустақил дунёқаврашга эга бўлган, интелектуал саолоҳияти юқори  малакали кадрлар тайёрлашдир. Бу вазифа узлуксиз таълим  тизимида фаолият юритаётган барча мураббий, педагог кадрлардан ўз устидан янада кўпроқ меҳнат қилиш, керак бўлса ўзини ислоҳ этишни ҳам тақазо қилади.


Ибн Сино баркамоллик ғояларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Ибн Сино илмий маданият хазинасига улкан ҳисса қўша олган сиймолардан бири. У инсоннинг  ҳам моддий, ҳам маънавий саломатлиги,  инсон танаси ва руҳининг софлиги, инсоний қобилиятларнинг чексиз ривожи, одамларнинг маърифатли, ўзаро иноқ, меҳрибон бўлиши, маънавий ва илмий равнақ йўлида бирлашув ҳақидаги  ажойиб инсонпарварлик ғояларни  илгари сурган.  Воқеликни маънавий ўзлаштириш инсонга хослигини Ибн Сино алоҳида таъкидлаган эди. Унинг фикрича, Аллоҳ инсонга шундай куч – қувват ато этганки, шу туфайли у эзгуликни ёмонликдан, интеллектуал етуклик, камолотни ёлғон яшиқ, гумроҳликдан фарқ қилади. Инсон ақлли мавжудот бўлгани учун табиатда алоҳида мавқени эгаллайди ва бошқа мавжудотлардан ажралиб туради. Ибн Синонинг бу фалсафий мулоҳазаси бугун ҳам ўз қийматини йўқотмаган. Бугунги кунда инсониятга дахлдор бўлган глобал муаммоларни ҳал қилишда одамлардан умуминсоний ахлоқ тамойилларига амал қилиш, ошкоралик, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик, ақл-идрокини эзгу ишларга йўналтиришни тақозо этади. Чунки глобал муаммоларга тўғри ёндошув тараққиётни тезлаштиради, тинч-тотувлик ва ижтимоий барқарорликни таъминлайди.


Ғоявий-мафкуравий тарбиянинг айрим жиҳатлари

Buxoro davlat tibbiyot instituti

        Кейинги йилларда ҳукумат маънавий ва маданий-маърифий ишларни амалга оширишга бевосита ёрдам кўрсатувчи давлат сиёсатини илгари сураётганлиги бежиз эмас, албатта. Тўғри йўлга қўйилган амалий тарбия миллий истиқлол мафкурасини, маърифий-маънавий, маданий тараққиёт йўлидаги барча ишларни амалга оширишни кафолатлайди. Бу ҳақда юртбошимиз шундай дейди: “… Миллий мафкурани онгимизга сингдирувчи амалий тарбияни йўлга қўйиш жамиятимизда соғлом муҳитни сақлаш билан баробар эканини англашимиз даркор”[1]. Ҳозирги кунда глобаллашув жараёни ўзининг кўпгина жиҳатларига кўра зиддиятли жараён эканлигини намоён қилмоқда. Агар биз глобаллашувнинг манфий ва мусбат жиҳатларини билишни истасак, унда маданий, маънавий-ахлоқий жабҳага мурожаат қилишимиз лозим. Маълумки, ушбу соҳа ижтимоий ҳаёт ва фаолиятининг энг консерватив макони бўлиб, ундаги модернизациялашув жараёни анча мураккаб ва тасодифларга бой кечади. Бу жиҳат айниқса, глобаллашувнинг Ғарб маданияти, маънавий, ахлоқий анъаналари тарзида “ноғарбий маконлар”да яққол кўзга ташланади. “Табиийки, “оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди”[2]. Ҳақиқатан ҳам маънавий қадриятларни менсимасдан ахлоқсизликни маданият деб билиб, уни “тарғиб” қилишга уринаётган кимсалар кам эмас. Мана шундай ҳолат ҳозирги кун ёшлари тарбиясига катта хавф солмоқда.  “Биз фарзандларимизнинг баркамол руҳий дунёси учун, уларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, жисмонан соғлом бўлиши учун доимо қайғуришимиз, курашмоғимиз зарур”[3].


Ёшларни миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш механизмлари

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

 


Урганч Давлат университети тадқиқотчиси,


Айтбоев Мансурбек Юсупович


 


Миллатлараро тотувлик — миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғояларидан бири бўлиб, у муайян ҳудуд, давлатда турли миллат вакилларининг ҳамжиҳат яшаши, ҳамкорликда фаолият юритишини ифодаловчи  тушунча. Ёки бошқача айтганда, миллатлараро тотувлик ғояси умумбашарий қадрият бўлиб, турли халқлар биргаликда истиқомат қиладиган минтақа ва давлатлар миллий тараққиётида  муҳим омилдир.


Миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш шунинг учун ҳам долзарбки, бугунги кунда жамият ҳаёти ва кишиларнинг турмуш тарзини яхшилаш ва мустақил ривожланишни таъминлаш учун зарур бўлган иқтисодий, маънавий тушунча ва қадриятларни ўқувчиларга таълим жараёнини олиб бориш жараёнида  сингдириш мумкин. У қуйидагилардан иборатдир:


Юсуф Сарёмий шеърияти. Ғоя ва образ (2-қисм)

Маънавият
Нақшбанд тариқатидагилар ислом оламининг жуда илғор ва ўрнак кишилари бўлганлиги маълум. Нақшбанд тариқатидагилар учун энг асосий бош масала – Руҳоният ва пок иймон, ишқ ва ахлоқ эди. Улар нафсларини покламоқ йўлида ибодат қилиб сажда этганлар, хилватга чекиниб чилла ўтирганлар, шавқ шаробидан қониб кўз ёш тўкканлар. Улар мол-дунё, шуҳрат ва мартаба бандалари эмас, Аллоҳ йўлига кирган озод йўлчилар бўлишган. Маъно ва ғояда ҳар бир мутасаввуф нияти ҳусни мутлақ билан қовушмоқ бўлганлиги учун ҳам Юсуф Сарёмий девонда ана шундай илоҳий ишқ дарди билан ўртанган мутасаввуфлар ҳаёти, тарихи  ва тақдирига дахлдор ибратли ҳикоятларни сўзонли мисраларда ўзгача ларзали оҳангда тараннум этади:
            
             Англади жон пардасидинким навойи иштиёқ,
             Бу сабабдин чолдилар Довуд мусиқори ишқ.
             Чун «аналҳақ» барқи сўзониға жонин куйдуруб,
             Гўй айлаб бошини Мансур осилғон дори ишқ.
             Етти шаҳри ишқ кезган кўҳкў девонавор,
             Орифи биллоҳ Фаридуддин эрур Аттори ишқ.
             Шоҳи Муҳйиддин ки, Жийлони тожи Авлиё,
             Ғавсул Аъзам мири оламдўз аламбардор ишқ.
             Пири Туркистон ўшал Султон Аҳмад Яссавий,
             Ўлмай ўлуб ерга кирдилар бўлубон ёри ишқ.
             Махзани асрори ҳақ, яъни Жалолиддин Рум,
             Шамси Табризий қўлидин топтилар тумори ишқ.
             Хожаи Мир Баҳовуддини шоҳи Нақшбанд,
             Юрдилар кўйи муҳаббатда қаландарвори ишқ…

Истиқболи нурли юрт

Баркамол авлод
Спорт

Фарзандларикелажагиниўйлайдиган, аждодларруҳи, авлодларистиқболиолдида  юксакмасъулиятҳиссибиланяшайдиганхалқимизҳамишаёшавлодтаълимиватарбиясигажиддийэътиборқаратибкелган. Бу ҳақиқат неча мингйиллик тарихимиз давомида ўз тасдиғини топиб, улкан натижаларни дунёга намоён этган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов бу соҳанинг ғоят долзарб аҳамиятини таъкидлар экан, жумладан, шундай дейди: «Албатта, таълим-тарбия – онг маҳсули, лекин айни вақтда онг даражаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган, яъни, халқ маънавиятини шакллантирадиган ва бойитадиган энг муҳим омилдир. Бинобарин, таълим-тарбия тизимини ва шу асосда онгни ўзгартирмасдан туриб, маънавиятни ривожлантириб бўлмайди».

Баркамол авлод тарбиясида мактаб кутубхоналарининг ўрни

Баркамол авлод
Спорт
Мамлакатимиздаги ижтимоий, иқтисодий ўзгаришлар янги таълим стратегиясини амалга оширишнинг муҳим шартларини белгилаб берди. Бу борада «Таълим тўғрисида» ги қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва Президентимиз И. А. Каримовнинг маънавий-маърифий ишларни кенг йўлга қўйишга доир фармонлари муҳим аҳамият касб этади. Унда халқ таълими тизими ходимлари қаторида мактаб кутубхона-чилари олдига ҳам муҳим вазифаларни амалга ошириш каби масъулиятли вазифалар қўйилган.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги «Республика аҳолисини ахборот кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-381-сонли қарори «Миллий, маънавий-ахлоқий қадриятлар ва миллий ғояни кенг кўламда тарғиб қилиш, халқнинг маданий-тарихий меросидан баҳраманд бўлишини таъминлаш, маънавий бой ва уйғун камол топган шахснинг ижодий ўсиши учун имкониятлар яратиб бериш»ни мақсад қилиб берди. Албатта, бу мақсад ва вазифа-ларни амалга оширишда аввалом бор, Республикамиздаги кутубхоналар тармоғига янги инновацион ахборот технология-ларни олиб кириш муҳимдир. Чунки бусиз кутубхоналарда замонавий библиографик хизматларни амалга ошириб бўлмайди.

"Миллий истиқлол ғояси" фанининг мақсад ва вазифалари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб миллий истиқлол ғоясини шакллантириш халкимиз учун жуда муҳим эҳтиёжга айланди. Бу масала ўта долзарб ва катта ижтимоий аҳамиятга эга. Мафкура моҳияти, мақсади ва йўналишлари билан жамиятда миллий ғояларни рўёбга чиқаришга ҳамда унинг ҳаётбахш қудратини амалга оширишга ёрдам беради.

«Миллий истиқлол ғояси» фанининг таълим тизимига жорий этилиши мамлакатимиз маънавий ҳаётида муҳим воқеа бўлди. Бу фан миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунча ва тамойиллари, тарихий негизлари, илмий, фалсафий, дунёвий илдизлари, ўзига хос намоён бўлиш қонуниятлари ва хусусиятлари тўғрисида билим беради. Ушбу фанни ўқитишни тўғри ташкил қилиш, бу борада таълим-тарбиянинг анъанавий ва замонавий усулларидан фойдаланиш катта аҳамият касб этади.