топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ғоя ва мафкура:

Ijtimoiy tarmoqdagi taxdidlar yohud o‘rgimchak to‘ri

Маданият ва маърифат
Din nomi bilan ish yuritayotgan g‘arazli kimsalar yoshlarni o‘z tuzoqlariga ilintirishda internetdan ustalik bilan foydalanmoqda. O‘zlarini “yaqin do‘st” yoki “xidoyatga chorlovchi” sifatida tanitib, yoshlarni to‘g‘ri yo‘ldan chalg‘itmoqda.
Hozirgi kunda Xitoyda 500 milliondan, Rossiyada 50 milliondan, O‘zbekistonda 10.2 milliondan ortiq internetdan foydanuvchi ro‘yxatga olingan. Endilikda ijobiy yoki salbiy mazmundagi axborotlarning global tarmoqqa chiqishi uchun bir soniya kifoya.
 
 

Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш тамойиллари

Фикр, ғоя ва маърифат
Ҳозирги давр  — дунё ғоявий қарама-қаршиликлар мураккаб тус олган, мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кучлироқ бўлиб бораётган даврдир. Бутун Ер юзи одамзод учун ягона макон бўлиб ҳисобланади. Аммо тарихда мавжуд чегараларни ўзгартириш, муайян ҳудудларни босиб олиш учун сон-санноқсиз урушлар бўлган. Бу жараёнда эса уруш қуроллари мунтазам такомиллашиб борган. Мазкур урушлар то ХХ асргача асосан кўпроқ бир ё икки давлат ёхуж минтақа ўртасида бўлган. ХХ асрда рўй берган иккита жаҳон урушида ўнлаб давлатлар, бир неча қитъа мамлакатлари иштирок этган.

Хуллас, уруш қуроллари такомилашиб бораверди. Бугунги кунда улар бошқа ҳудудни босиб олиш у ёқда турсин, балки бутун Ер сайёрасидаги ҳаётни бир неча марта йўқ қилиб ташлашга етади. Инсоният ХХ аср охирига келиб бир қатор чегара

Ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши маърифат билан курашга интилиш

Фикр, ғоя ва маърифат
Ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши маърифат билан курашга интилиш хисси инсон қалбидаги эътиқод, одам онгидаги дунёқараш ўз-ўзини ҳимоя қила олиш қобилиятидан далолат беради. Бундай кураш усули, айниқса бугунги кунда, инсоният тараққиёт борасида жуда илгарилаб кетган XXI асрда ғоятда муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки энг кучли қирғин қуроллари ишлаб чиқилган, сайёрамизни бир неча марта йўқ қилиб юборишга қодир бўлган ядровий бомбалар заҳираси тўпланиб қолган пайтда ўзаро зўравонлик ва жаҳолатга йўл қўйиб бўлмайди. Шу боисдан ҳам мафкуравий иммунитетни шакллантириш хусусиятлари огоҳлик, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан кураша олиш кўникмаларидир.

Турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, миллий иммунитетни шакллантириш

Бугунги кунда диний экстремизм ва терроризм ҳозирги дунёнинг глобал муаммоси экани ҳеч кимга сир эмас. Таъкидлаш жоизки, Марказий Осиё минтақаси, хусусан, Ўзбекистондаги барқарорликка таҳдид солувчи ёки солаётган диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиш алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Биз – Ўзбекистон фарзандларимиз

Баркамол авлод
Спорт

Президентимиз Ислом Каримов томонидан асос солинган тараққиётнинг «ўзбек модели» бугунги кунда бутун дунёда кенг эътироф этилмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини амалда таъминлаш юзасидан олиб борилган улкан ишлар ўзининг амалий натижаларини бера бошлади. Ўзбекистонлик ўқувчи ёшлар минтақа ва жаҳон миқёсида ўтказилаётган нуфузли фан олимпиадалари, кўрик-танловлар, конкурсларда энг юқори натижаларни кўрсатаётгани Юртбошимизнинг «Ўзбекистон – келажаги буюк давлат» деган эзгу ғояси ҳаётда ўз исботини топаётганига ёрқин далилдир.