топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ғазал мулкининг султони:

Бир кунлик даромади 18 минг шоҳрухий динор миқдоридаги мутафаккир

Тарихий саналар
Илм-фан
15-аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳижрий 844 йил рамазон ойининг 17-куни (1441 йил 9 феврал)да Ҳиротда туғилган. Ҳирот шаҳри XV аср биринчи ярмида Соҳибқирон Амир Темур асос солган улуғ салтанатнинг иккинчи пойтахти, Темурнинг кенжа ўғли Шоҳрух Мирзонинг қўл остидаги обод манзилларидан бири эди. Алишер туғилган хонадон Темурийлар саройига азалдан яқин ва юртда муайян нуфуз соҳиби эди.
Бўлғуси шоирнинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад ўғлининг тарбиясига жиддий эътибор берди. Алишернинг шеъриятдаги илк устози тоғаси Мир Саййид Кобулий ва Муҳаммад Али Ғарибийлардир.
 
 

Алишер Навоий «Мезону-л-авзон»дан

ШАРҚ МУМТОЗ ПОЭТИКАСИ Биринчи китоб
Шеърият ва адабиёт

 


Комил ҳамд ва вофир1 шукр ул Сониъғаким2, инсон хилқати байтининг назмин3 аносир4 тўрт рукни била тузди ва бу байт арконин назм аҳлининг солим табъ ва мустақим зеҳни икки мисраи била манзум кўргузди. Ва жадид наът  ва қариб дуруд5 ул нозимғаким, олам аҳли интизоми учун шариат мезонини адл авзони била рост келтурди, то ул ростлик сиқли ҳашр6 мезониға мадад еткурди...



Кўнгил

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан

Кимки жаҳон аҳлида инсон эрур,

Билки, нишона анга иймон эрур.

Алишер Навоий

Алишер Навоийнинг кичик асарлари, айниқса, ғазалларида кўнгил ўзига хос бир тимсол ҳисобланади. Аввало, ҳар бир шеърда шоир кўнглини ёйган бўлади. Қолаверса, ҳар тўрт-беш ғазалнинг бирида у ё бу тарзда кўнгил тимсолининг бевосита тасвирига дуч келаверамиз.