топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ўзбек:

Children of independence

Арбоблар
Жамият
Speaking about the present and about the future of Uzbekistan, we always remember about the Independence Day, and about the changes after that great event. However the new history of our motherland, the period of triumphs of our great country begins right after then Independence, we youth of Uzbekistan must appreciate this blessing.

Кексаларни Эзозлаш-Жамиятимиз Маьнавий Негизининг Асосий Биридир

БухМТИ
Илм-фан
Хамроев Б. БМТИ ўқитувчиси
Ўзбек оилаларида ҳар бир эзгу иш хонадоннинг таянч ва устунлари бўлган кексалардан дуо олинганидан сўнг бошланади. Ҳаммамиз ҳам боболаримизнинг панд-насиҳатлари, момоларимизнинг ўгитларини эшитиб улғайганмиз. Уларнинг ибратли умрлари биз учун ҳамиша катта ҳаёт мактаби ва манбаи бўлиб келган. Халқимизга хос бу каби эзгу қадрият ва хусусиятларимиз билан ҳар қанча ғурурлансак, фахрлансак арзийди.

Ўзбек халқи аждодларининг ҳарбий санъати ҳақида

JizDPI
Илм-фан

Тарихда  қандай давлат бўлмасин ўз ҳудудлари яхлитлигини сақлаб қолиш учун ўзининг ўғлонларидан тузилган армиясига таянган. Ҳар бир халқнинг оиласида ўғул туғилса Ватан ҳимоячиси авлод давомчиси деб қаралган. Ўрта Осиё жумладан ҳозирга Ўзбекистон ҳудудида яшаган халқ лар ўзининг ҳарбий маҳорати, жанговарлиги ва содиқ жангчи эканлиги билан оламга машҳур бўлган.


Милоддан аввалги VI-V асрларда яшаган юнон адиби Эсхил, юнон-эрон урушлари пайтида Эрон армияси сафида ёлланма қўшин сифатида хизмат қилган ва ўзининг жанговорлиги билан машхур бўлган сак ва бақтриялик аскар йигитлар ҳақида маълумот беради.



Бугунги ўзбек ҳикоячилигининг тил

TOSHKENT DAVLAT IQTISODIYOT UNIVERSITETI
Бизнес ва карьера

         Davomi    


         Шодмон  Отабекнинг  ”Кўнгил  асирлари”номи  остидаги “Орият”,  ”Таниш-нотаниш”,  ”Асорат”  каби  ҳикояларида  ҳам  бугунги  “тез  оқар”  ҳаётимиздаги  муам  молар, инсоннинг  ботини  ва  зоҳирида  юз    бераётган  изтиробли,қувончли, аянчли, зиддиятли  ҳолатлар  қаламга  олинган.Хусусан, муаллифнинг “Орият” ҳикояси  эътиборга  лойиқ.Ҳикоя  мантиқан  икки  қисмни  ташкил  этади. Биринчи  қисмда  икки  йилдан  бери  кичик  бир  корхонани  бошқариб  келаётган  ёш  раҳбарнинг” катта  раҳбарлар”  мажлисида  илк  бор  қатнашиши  ва  мажлис  тавсилотлари  ўз  ифодасини  топган.Катта  раҳбарларнинг  одатий  кеч  қолишларига  мажлис  аҳли  ўрганиб  кетган.Аммо,  Зоҳирнинг  кўнглидан  қуйидаги  гаплар  ўтади:


 



Бугунги ўзбек ҳикоячилигининг тил

TOSHKENT DAVLAT IQTISODIYOT UNIVERSITETI
Бизнес ва карьера

         Davomi  


         Ҳикоя  бош  қаҳрамоннинг  айни  дамдаги  жуда  кўтаринки  кайфиятини  тасвирлаши  билан  бошланади.  Муаллиф  буни  ифодалаш  учун  табиат  тасвирини  бадиий  акс  эттириш  усулини  қўллайди. “Машина  ўтиб  кетгач, ота  титроқ  бармоқлари  билан  чов  гум  дастасидан  оҳиста  тутди,ўнг  қўлига  таяниб, ўрнидан  аранг  турди, бошини  қуйи  эгганча, ариқ  томонга  жўнаган  ҳам  эдики, ортида  машина  тўхтади.  Аранг  ўгирилган  отанинг  ажинлари  қуршовидаги  кўзлари  порлаб  кетди.  Машинадан  тушган  йигит  ўғлига, сумка  кўтарган  аёл  кели  нига  ўхшарди. Болалар  ҳам  невалари  шекилли...” (45  бет)          Шу  тариқа  ҳикоя  бош  қахрамони  Арслон  отанинг  “Ташна”лиги  қондирилди. Ҳикояда  бадиий  ономастика  ҳам  жуда  ўринли  қўлланган. Хусусан, ғам-ғусса  чўктириб  қўйган  бўлса-да,  аслида  кучли  ва  бақувват, маънан  етук, бир  сўзли  отанинг  исми  Арслон. Катта  ҳаётга  қадам  ташлаганига  ҳали  кўп  вақт  бўлмаган, ҳаётнинг  ўнқир-чўнқирлари,  довонларидан  ошиб    ўтиши  лозим  бўлган  ўғилнинг  исми  эса  Жавлонбек.


 



Бугунги ўзбек ҳикоячилигининг тил

TOSHKENT DAVLAT IQTISODIYOT UNIVERSITETI
Бизнес ва карьера

           Маълумки,  адабиётда    ҳикоя    жанри    ўзига  ҳослиги  билан  алоҳида  ўрин  тутади. Айтиш  мумкинки,  ҳикоя  роман,  қисса  ёки    достондан  кичкина  ”Уруш  ва  тинчлик”,”Tинч  Дон”,  ”Телба”,  ”Жиноят  ва  жазо”  романлари  қаршисида  А.Чехов,  Р.Тагор,  А.Қаҳҳорнинг  ҳикоялари  ғоятда  ихчам  кичкина.  Роман,  қисса, достонларни  ўқиб  чикиш  учун  кўп  вақт  ва  ҳафсала  зарур.  В.Шекспир  асарларини  саҳнада  томоша  қилиш  учун  чипта  олиш, театрга  бориш, камида  икки  –  уч  соат  ўша  ерда  бўлишга  туғри  келади. Чеховнинг    “Уйқу  истаги”, А.Қаҳҳорнинг “Анор” ҳикоясини  мутоала  қилиш  учун  эса  узоғи  билан  ўн-ўн  беш  дақиқа  кифоя.  Эътибор  билан    ўқиган  киши  улардан  юз  саҳифалик  қисса, уч  юз  бетлик  роман  билан  танишгандан  кўра  кўпроқ  таъсирланиш  мумкин. Ҳикоянинг  қисса, романдан  фарқи  унда  қаҳрамон    ҳаётидаги  биргина  воқеа  гавдалантирилиши  билан  белгиланади.  Шу  воқеанинг  бошланиш, ривожланиб, авж  нуқтага  кўтарилиши  кишини  қизиқтириб  кўяди  ва  воқеанинг  якуни,  албатта  уйлантиради.Ўқувчининг  диққати, эътибори  маълум  муддат  шу  биргина  воқеа  ва  ундаги    қаҳрамоннинг    ҳолати,  тақдири  билан    банд  бўлади. 



ХХ асрнинг 40-80-йиллари ўзбек тилшунослигига бир назар

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

ХХ асрнинг 40-80-йиллари ўзбек тилшунослигига бир назар


Алавутдинова Н.



1940-50-йиллардан бошлаб ҳозирги ўзбек адабий тилини ўрганишга эътибор янада кучайди, ўзбек адабий тили ҳам, ўзбек тилшунослиги ҳам жаҳон тилшунослиги талабларидан келиб чиққан ҳолда, янги эҳтиёжлар гирдобида юқори босқичга кўтарилди. Бу даврда А.Ғ.Ғуломов, В.В.Решетов, М.А.Асқарова, С.Усмонов, Ш.Раҳматуллаев, Ғ.Абдураҳмонов, Ф.Абдуллаев каби таниқли тилшунослар ва улар қаторида академик А.Н.Кононовдек йирик олим фаолият кўрсатганлиги маълум. Булардан ташқари О.Усмонов, З.Маъруфов, Р.Жуманиёзов, Х.Комилова, Ф.Камолов, М.Мирзаев, О.Орипов, А.Сулаймонов, А.Маъруфов, С.Фердаус, Т.Ибрагимов, С.Иброҳимов, С.Фузаилов. Ф.Убаева, О.Мадраҳимов, Н.Маматов, И.Расулов каби яна ўнлаб тилшунлослар ўз илмий фаолиятларини давом  эттирдилар.


Комилликка интилиб...

Блог им. dilshodra

Нарвон юқорига чиқиш учун керак,


пастга сакраб тушса ҳам бўлади.


(шахсий кузатишларимдан)


 

Инсон асли шундай яралган – содда, беғубор гўдак бўлиб дунёга келади ва ўсиб-улғайиб, қариб-қартайиб дунёни тарк этади. Кичикликдан – катталикка, соддаликдан – мураккабликка, оддийликдан – комилликка…


 


Ҳар бир нафасда юксалиш бор. Ҳеч бўлмаса, вақт мезони бўйича.


 


Аллоҳ таоло инсонни азизу мукаррам қилиб яратиб, уни ердаги ўзининг халифаси этиб танлаган экан, ана шу илоҳий иродага муносиб бўлиш ҳар биримизнинг бурчимиз эмасми?!


 


Модомики инсон фитратида шундай хусусият бор экан, нима учун камолот сари интилмаслик керак?


 


Мукаммаллик нафақат жисман ёинки маънан бўлиши лозим, балки ҳар бир ўйлаган фикримиз, босган қадамимиз, қилган ишимиз шунга монанд бўлиши жоиз. Қай бир соҳа бўлишидан қатъи назар –  агарчи унда хоҳ бевосита, хоҳ билвосита инсон иштироки бор бўлса – мукаммалашиб бориши мақсадга мувофиқдир. Ҳолбуки, инсон ақлу-заковоти, хоҳиш-истакларидан холи нарсанинг ўзи йўқ бу дунёда!


 


Бефарқлик, бепарволик тараққиёт кушандасидир, камолотнинг заволидир.


Ҳаётимиз янада тўкин ва фаровон бўлиши, ақлимиз теран, фикримиз ўткир бўлиши, қалбимиз ором олиб, руҳимиз юксакларда парвоз этиши учун ҳар биримиз масъулмиз.


 


Комилликка интилиш яхши ният, яхши мақсад, журъат ва қатъият, яхши ҳаракат ва ҳамфикр жамоат биландир. Ана шундагина ютуқларимиздан қувониб, хатоларимизни биргаликда тузатиш имкони бўлади.


 


Оломон эмас, халқ бўлиб, фақат эзгу мақсадлар, эзгу ғоялар атрофида бирлашиб, ўзбек деган, башар фарзанди деган юксак номга муносиб бўлиб яшаш барчамизнинг олий мақсадимиз бўлишини истар эдим...


 
Дилшод Абдуазизов

Манба: dilshodra.blogspot.com/2013/04/blog-post_3519.html

Самода битилган ўзбек номлари

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Самода бирор янги жисмни кашф этишнинг ўзига яраша қатор қизиқарли томонлари мавжуд. Авваламбор кузатув олиб бориш жараёнининг ўзи қизиқарли бўлса, сўнгра янги башорат қилинаётган жисмнинг орбитасини топиш, қолаверса маълум даражада ушбу янги жисмга исм беришдир. Бизнинг Қуёш системамизда жами саккизта сайёра бўлиб, Марс ва Юпитер оралиғида эса астероидлар – ўлчами нисбатан жуда кичик сайёралар халқаси мавжуд. Уларнинг баъзилари маълум сабабларга кўра халқадан ташқарига чиқиб, биринчи навбатда Қуёш ёки Юпитернинг гравитацион таъсири туфайли Қуёш системасида худди сайёра каби аниқ орбита бўйлаб ҳаракат қилишни бошлайдилар. Ер шарининг турли жойларида, обсерваторияларда узлуксиз кузатувлар ёрдамида ҳар йили қатор кичик сайёралар кашф қилиб келинмоқда. Масалан, 2008 йилга келиб, Қуёш тизимида топилган кичик сайёралар сони 170 000 тага етиб келган. Улардан ўлчами энг катталари орасида машҳурлари Церера (Д = 900км) ва Паллада  (Д = 500км) ҳисобланади.

Барчамизга маълумки, 2007 йилга қадар ўзбек номлари битилган кичик сайёралар сони бешта эди. Булар “Ўзбекистония”, “Авиценна”, “Улуғбек”, “Беруний” ва “Хоразмий” номлари билан аталган кичик сайёралардир. Бу кичик сайёралар хорижий астрономлар томонидан кашф этилган бўлиб, мамлакатимиз ва буюк алломаларимиз хизматларининг эътирофи сифатида улар ушбу номларни беришган.

2007 йили Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Мирзо Улуғбек номли астрономия иститутига қарашли Майданак баланд тоғ обсерваториясининг астрофизик кузатувчиси Баҳодир Ҳафизов ҳамкасби Алексей Сергеев билан биргаликда янги кичик сайёрани кашф қилишди. Ўзбекистонда илк бор очилган ушбу кичик сайёрага Республикамиз Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов “Самарқанд” номини беришни таклиф қилди. АҚШнинг Гарвард кичик сайёралар Маркази бу таклифни тўла маъқуллади. Бу 210271 – рақамли кичик сайёра бўлиб, унга Ўзбекистоннинг гўзал шаҳарларидан бири, астрономия фанининг ривожига улкан ҳисса қўшган Самарқанд шаҳрининг номи берилди. 2010 йил 27 майда чоп этилган Гарварддаги Халқаро кичик сайёралар Марказининг 70135 сонли циркулярида расмий хабар ва тегишли маълумотлар эълон қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, “Самарқанд” номли кичик сайёра энг катта астероидлар қаторига кириб, унинг диаметри 850 км атрофида. Яқинда эса япониялик олимлар яна бир янги кичик сайёрани кашф қилиб, унга “Майданак” номини беришди. Гап шундаки, “Майданак” обсерваторияси дунёдаги энг фаол иш олиб бораётган астрофизик обсерваториялардан бири ҳисобланиб, япониялик олимларнинг ундан умидлари жуда катта. Хусусан, АҚШ, Япония ва айрим бошқа мамлакатлар томонидан Ерга жуда яқин келиши мумкин бўлган кичик сайёраларнинг ҳавфсизлик масалаларига оид кузатувлар “Майданак” обсерваториясида узлуксиз кузатиб борилиши режаланмоқда.

Шундай қилиб бугун самода битилган ўзбек номлари сони еттитага етди. Аминмизки, бу бошланиши, яқин келажакда Ўзбекистон астроном олимлари томонидан яна қатор янги кашфиётлар қилинади.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон

Миллий университети физика                                                                                      факультети “Астрономия ва атмосфера                                                                     физикаси” кафедраси мудири,

проф. С.Н.Нуритдинов

Ўзбекнинг феъли: Яхши ният

Блог им. ziyouz
Яхши ният – ярим давлат. Халқимиз минг йилларки ушбу пурҳикмат мақолга амал қилиб келади. Ўзбек доимо бир-бирига эзгулик соғинади, ҳатто душманига ҳам яхшиликни раво кўради. Ўзбекнинг дуосида, гап-сўзида яхши ният, ҳатто койишида ҳам эзгу ният лиммо-лим бўлади. Ўзбек «барака топгур», «оғзинг мойдан чиқмагур», «эсон бўлгур» деб койийди. Ўтганларни эсларкан, «худо раҳмат қилгур», «гўрда ором олгур» дея яхши ният қилади.
Ўзбек ҳар бир амалдан яхшилик қидиради. Гарчи ўзига ёмонлик етса-да, ўша ёмонлик ортидан келган озгина эзгулик билан-да овунади. У яхши ният билан меҳнат қилади. Болаларим униб-ўссин, яхши таълим олсин, ҳаётда ўз ўрнини топсин, дейди. У нафақат ўз яқинларига, ўзгаларга ҳам, ҳаттоки ҳайвоноту ўсимлик­ларга ҳам меҳр билан эзгу ният улашади.

Ўзбек атамаси ҳақида

Блог им. tohirmalik
“Ўзбек” атамаси ҳақида турли фикрлар мавжуд. Тарихчи олимларимиз таъбирича: “ўзбек – ўзига ўзи бек” дегани. Яна бошқа таъбирда ўзбек тарихини Ўзбекхондан бошлашади. Бу икки фикрда ҳам мантиқий асос йўқ. Аввало, Ер юзида яшаётган каттами-кичикми ҳар бир халқ ўзи ўзига бек, бошқага тобе бўлишни истамайди. Иккинчидан, агар тарих Ўзбекхондан бошланса, бу хонга “Ўзбек” деб ким исм берган? Бу исм осмондан олинмагандир. Демак, бу ном, бу атама аввал ҳам бўлган.