топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ўзбек тили:

Қайси тилда сўзлаш керак ёки бугуннинг аччиқ ҳақиқатлари

Маънавият
Маданият ва маърифат
ҚАЙСИ ТИЛДА СЎЗЛАШ КЕРАК?

Тил ҳақида кўп ва хўп ёздик. Давлат тили ўзбек тили эканлигини ҳам барчага уқтирдик.
Бир пайтлар руслар, корейслар ўзбек тилини ўрганишга ҳаракат ҳам қилиб қолишган эди. Кейин эса…
Аммо орадан йиллар ўтгач, улар яна рус тилида иш юритишни бошлашди. Майли, русларнинг ўзларини тилида, дейишимиз мумкин.
Матбуотчилар, журналистлар учун ҳар ҳафтанинг икки кунида Миллий матбуот марказида матбуот анжумани бўлади. Авваллари у ерга мен жуда кўп борардим. У ерда бизларга тарқатадиган пресс-реализлар рус тилида, онда-сонда ўзбекча бўлмаса, рус тилида йиғилишлар бўларди.
Ўша пайт нимагадир бунга ҳеч ким эътибор бермасди. Ҳамма жим ўтираверарди.

ЎЗБЕК ТИЛИ – ДАВЛАТ ТИЛИ

Она тилим – она юртим ғурури,
 
Она тилим – муқаддас ва беғубор.
 
Тилимиз бой, тилимиз соф, гўзалдир,
 
Бари мақол, бари масал, маталдир.
 
 
Ўзбек тилим! Боболарим тилидир.
 
Ўзбек тилим! Момоларим тилидир.
 
Тарихига олтин ҳарфлар битилган,
 
Ўзбек тилим! Бу кун Давлат тилидир.
 
                                                                         

Тил-миллат кўзгуси

ТАСИ
Илм-фан
Тил-миллат кўзгуси
 
2017-йил 20-октябрь куни институтимизнинг катта залида Ўзбек тилига – Давлат тили мақоми берилганлигининг 28 йиллиги ҳамда адиб ва арбоб Шаров Рашидовнинг 100 йиллиги муносабати билан катта байрам дастури ўтказилди.
 Байрам дастурида институтимиз профессор-ўқитувчилари таниқли олимлар, фан арбоблари,

Журналист нигоҳи-лочиндек ўткир, аммо...

 

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси. “Кеча ким эдиг-у, бугун ким бўлдик эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?” мавзусидаги иншолар танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Бу ерда Ўзб. (ручка бор, кўринмайди) ёзувчилари, уюшма (кўринмайди) суҳбат олиб боришмоқда. 2016 йил 26 декабрь. Тошкент шаҳри. 
 
(Суратдаги матндан кўчирма)

Русийзабон гуруҳ талабаларига ўзбек тилини ўргатишда назарий мавзуларнинг роли

ТАЙЛҚЭИ

       Ҳозирги кунда ислоҳотлар билан дадил олға силжиётган Ўзбекистонимизда  ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг ҳар бир соҳасида туб бурилишлар амалга ошмоқда. Ушбу бурилишларнинг бош мазмун-моҳияти келажаги порлоқ баркамол авлодни камол топтириш сари қаратилмоқда. Шунга кўра, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгилаб берилган буюк мақсадимиз — таълим тизими олдида турган улкан вазифалар қатъият билан босқичма-босқич ҳал этилмоқда.


       Таъкидлаш жоизки, “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилингандан кейинги ўтган даврда республикамизда яшаётган турли миллат вакиллари, уларнинг фарзандлари ўзбек тилини алоҳида иштиёқ билан ўрганиб, муайян ютуқларни  қўлга киритдилар. Айни чоғда “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг жорий этилиши муносабати билан бўлғуси кадрларимизнинг давлат тилини янада мукаммалроқ эгаллашларини таъминлашга бўлган талаблар яна ҳам ортиб бормоқда, табиийки, республикамизда бу борада ҳам изланишлар кўлами кенгаймоқда.


Тилни билган дилни тушунади

JizDPI
Илм-фан

         1989 йилнинг 21 октябридан буён ўтган 22 йилдан ортиқ вақт мобайнида ўзбек тилининг шаклланиши, ривожланиши ва тараққий этиши учун республикада жуда катта ишлар қилинди, Ўзбекистон Республикаси Президенти қошида ташкил этилган тил масалалари билан шуғулланувчи комиссия томонидан бирмунча ижобий ишлар амалга оширилди. Айниқса, техника олий ўқув юртларида талабалар саводхонлигини ошириш мақсадида тил кафедралари ташкил этилди. Мактаб дастурларида она тилига ажратилган соатлар олдингига нисбатан бир ярим баробар оширилди.


 


         Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, 1989-1990 ўқув йилида республикамизнинг барча вилоятларида ўзбек тилини билмайдиган бошқа миллат фарзандларига ўзбек тилини ўргатувчи курслар очилиб, уларнинг  фаолияти дастлабки кунларда жуда авж олиб кетди. Ўзбек тили луғатлари нашр этилди. Матбуотда “Ўзбек тилини ўрганамиз” рукнлари ташкил этилиб, юзлаб мақолалар эълон қилинди. Йиғилишлар асосан ўзбек тилида олиб  бориладиган бўлди. Корхона, ташкилот ва маданият муассасалари, давлат ва жамоат хўжаликларидаги шоирлар давлат тилида ёзиладиган бўлди. Тилимизга кўплаб янги атамалар кириб кела бошлади.