топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ёшларга оид давлат сиёсати:

“Камалак” жамоаси – ғолиб

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Сирдарёда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақасининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши, “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Президентимиз раҳнамолигида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, турли спорт мусобақалари ташкил этиш орқали уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Маънавиятимиз ривожида «Жаҳон адабиёти»нинг ўрни

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
Пойтахтимизда «Жаҳон адабиёти» журналининг 20 йиллиги муносабати билан халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
«Ўзбекистонда мустақиллик даври маънавияти ривожида «Жаҳон адабиёти» журналининг тутган ўрни ва аҳамияти» мавзуида ташкил этилган анжуманда мамлакатимиздаги давлат ва жамоат ташкилотлари, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунослар, таржимонлар, ёш ижодкорлар иштирок этди.

Раҳбарларни тайёрлаш тизими такомиллашмоқда

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан матбуот анжумани ўтказилди.
Мамлакатимизнинг стратегик мақсадларига эришиш салоҳиятли раҳбар кадрлар тайёрлаш масаласи билан узвий боғлиқ. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Президентимиз танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Дўстлик кечаси

Қонунчилик
«Истиқлол» санъат саройида 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланган маданий дастур бўлиб ўтди. 

Мазкур дўстлик ва санъат кечаси Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгаши, Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси ва Ўзбекистон Республикаси Байналмилал маданият маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

“Ёшлар маънавиятини шакллантиришда китобнинг ўрни ва аҳамияти» мавзусида тадбир

Қонунчилик
 
     
ЎзМТДП ”Ёшлик” талабалар шаҳарчаси кенгаши, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси хокимлиги, “Камолот” ЁИҲ “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси Етакчилар Кенгаши, Республика ёш томошабинлар театри, Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицейида “Ёшлар маънавиятини шакллантиришда китобнинг ўрни ва аҳамияти» мавзусида тадбир ўтказилди.

ЎзМУ журналистика факультети ҳамкорлигида Конституцияга бағишланган тадбир

"Milliy tiklanish" demokratik partiyasi Olmazor tuman kengashi
Қонунчилик
        ЎзМТДП Ёшлик шаҳарча кенгаши ва “Ёшлар қаноти”,”Камолот” ЁИҲ,Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, ЎзМУ журналистика факультети ҳамкорлигида тадбир ташкил қилинди.
 Тадбирда ЎзМТДП Ёшлик талабалар шаҳарчаси кенгаши ва “Ёшлар қаноти” фаоллари, ”Камолот” ЁИҲ Етакчилар кенгаши мутахассиси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари, ЎзМУ журналистика факультети ўқитувчи ва талаба ёшлари  иштирок этишди.

“Конституция – тинч ва фаровон ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси” мавзусида давра суҳбати

"Milliy tiklanish" demokratik partiyasi Olmazor tuman kengashi
Қонунчилик
      
 
ЎзМТДП Ёшлик шаҳарча кенгаши ва “Ёшлар қаноти” ”Камолот” ЁИҲ, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Глиэр номидаги Республика махсус мусиқа академик лицей ҳамкорлигида.ташкил этилди.ЎзМТДП Ёшлик шаҳарча кенгаши ва “Ёшлар қаноти” фаоллари, ”Камолот” ЁИҲ Етакчилар кенгаши мутахассиси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Глиэр номидаги Республика махсус мусиқа академик лицейи ўқитувчи ва ўқувчи ёшлари иштирок этишди.

Ўзбекистон Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан

Қонунчилик
 
8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунидир. Конституция лотинча сўз бўлиб "ўрнатаман", «белгилаб қўяман»-деган мазмунни ифода этади. Ўзбек тилида «асосий қонун», яъни давлатни бошқариш, унинг ички ва ташқи ҳудудларини идора қилиш каби маъноларни англатади. Бу қомусий ҳужжатларнинг халқчилиги шундаки, унда миллий урф-одатлар, анъаналар, эътиқод, умуман миллий қадриятлар ҳимояси ва равнақи аниқ белгилаб қўйилган.

“Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг финал босқичи тез кунда

Илм-фан
 
 
 
 “Ўзбекистонда Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилагн қўшимча чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови юқори савияда ўтказилмоқда.
2016 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг ярим финал беллашувлари Тошкент шаҳри ҳамда ҳудудларда талаба-ёшларга жўшқинлик ва хушкайфият улашган ҳолда кўтаринки руҳда ташкил этилди.

“Давлат тили фахрим ва ғурурим”

"Milliy tiklanish" demokratik partiyasi Olmazor tuman kengashi
Қонунчилик
 
 2016 йил 21 октябр  куни соат 12:00 да Тошкент Олмазор тиббиёт коллежи залида  ЎзМТДП Ёшлик шаҳарча кенгаши “Ёшлар ва Аёллар қаноти” ва Тошкент Олмазор тиббиёт коллежи ҳамкорликларида “Давлат тили фахрим ва ғурурим” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон келажаги-биз ёшлармиз!” мавзусида давра суҳбати

Қонунчилик
Ўзбекистон МТДП “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси кенгаши,“Камолот”  ЁИҲ  “Ёшлик” талабалар  шаҳарчаси Етакчилар Кенгаши  ҳамкорлигида  ишлаб чиқилган қўшма  дастур ва режага биноан, 2016 йил  14 сентябрда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон  Республикаси  қонуни мазмун-моҳиятини “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳудудида жойлашган Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олувчи  талаба ва ўқувчи-ёшлар онгига чуқур сингдириш, ушбу қонунда ёшлар манфаатлари кафолатланганлигини тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида “Ўзбекистон келажаги-биз ёшлармиз!” мавзусида Тошкент давлат техника университети қошидаги “Комьпютер

Ёшларни диний экстремизм, ақидапарастлик ва турли ёт ғоялардан асраш

Илм-фан
Юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Тинч­лик-осойишталик ҳар бир инсонга дахл­дор бўлган ҳаётий заруратки, уни сақлаш шу юртда яшайдиган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи бўлмоғи керак”.
Давлатимизнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш фақат давлат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси бўлиб қолмай, балки ҳар бир фуқаронинг мажбурияти ва бурчи ҳамдир. Зотан, миллий хавфсизлигимиз — биз яшаётган мамлакат, жамиятимиз, оиламиз, ота-онамиз, фарзандларимиз, қолаверса, келажак авлодларимиз хавфсизлигидир.
 

Ёшларга оид давлат сиёсати ижроси

Илм-фан
      “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури" ижросини таъминлаш, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунарларнн пухта эгаллашлари учун муносиб шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилишвазифаларини юзасидан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида “Халқаро туризм ва туризм сервиси” кафедраси томонидан жорий йилнинг 10 март куни туризм йўналишидаги битирувчи талабаларни ишга жойлаштириш, туристик фирмалар, меҳмонхоналар ҳамда институт ўртасидаги инновацион ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича давра суҳбати ҳамда илмий кўргазма ташкил этилди.

Бектемир туманида

Шеърият ва адабиёт
 
 
      2016 йил 22 февраль куни “Humo Logistik” МЧЖ фаоллар залида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Бектемир туман Кенгаши “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” ҳамда “Humo Logistik” МЧЖ  билан ҳамкорликда “Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир” Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор

Эртанги кунимиз ворислари

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Самарқанд шаҳар Ёшлар марказида “Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури”нинг вилоятдаги ижроси ҳамда 2016 йилдаги вазифалар муҳокамасига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди. 

Вилоят ҳокимлиги, тегишли бошқарма ва идоралар масъул ходимлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати етакчилари ва фаол ёшлар иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида навқирон авлоднинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол улғайиши, жамиятда муносиб ўрин топиши учун кенг имкониятлар яратилаётгани таъкидланди.

“Одам савдоси ва ноқонуний миграция”

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
 
Дунё яралибдики, тинчлик-осойишталик инсоният учун тенгсиз неъмат бўлиб келмоқда. Чунки, биринчи галда осуда ҳаёт, яратувчан меҳнат ва фаровонлик, умуман, барча эзгу мақсадларнинг рўёби энг аввало шу неъматга боғлиқ. Аммо азалдан яхшилик билан ёмонлик, эзгулик билан ёвузлик каби нисбий кучлар бўлганидек, инсон ҳаётига рахна солувчи офатлар ҳам мавжуд. Улардан бири эса ҳозирда дунё давлатларини ташвишга солаётган ва ҳозиргача ечимини топмай келаётган одам савдосидир. Бу балою офат ўтган асрнинг сўнгги ўн йиллиги ва ХХIасрга келиб, ўзининг жирканч қиёфасини  намоён эта бошлади.

“Ҳаж-2015” мавсуми якунига етди

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик

“Ҳаж-2015” мавсумини намунали ташкил этиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 август кунидаги ПФ-3793-сон Фармони асосида тузилган “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши қарорлари асосида амалга оширилди.


Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида тузилган шартномага мувофиқ жами 5200 нафар фуқароларимиз Ҳаж зиёратини амалга ошириш мақсадида Саудия Арабистони Подшоҳлигига бориб қайтдилар.

Террорни на бир дин, на бир миллат оқламас

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик

Ўзбекистонни ўз Ватани, киндик қони тўкилган азиз тупроқ деб билгувчи ҳар бир инсон учун мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, Ватанни ривожланган, юртни тинч, халқни фаровон, ўсиб келаётган ҳар бир фарзандни комил инсон, муқаддас Ислом динини миллий қадрият деб эътироф этиш  инсоний бурч, олий қадриятдир.



Зеро, бундай эътироф халқнинг миллий истиқлол ғоясига ҳамоҳанг ва ўзимиз танлаган мустақиллик йўлининг бош ғоясидан келиб чиқади. Лекин халқнинг бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги ва келажакка ишонч билан қарашини кўра олмаётган кучлар, минг афсуски, йўқ эмас. Улар нафақат юртимиздаги тинчлик-тотувликни, бунёдкорлик ишларини, балки умуман ер куррасида рўй бераётган барча эзгу ишларни кўролмайдиган ночор инсонлар.
Ислом дини ҳар қандай шароитда ҳам экстремистик ва террорчилик каби кескин ҳаракатларни амалга оширишга рухсат бермайди.

Конфессиялараро бағрикенглик ўзбекистон республикаси барқарор ривожланиши ва хавфсизлигини таъминлашнинг омили сифатида

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Ўзбекистон заминида қадим замонлардан турли маданият, тил, урф-одат, турмуш тарзига эга бўлган, хилма-хил динларга эътиқод қилувчи халқлар яшаб келган. Кўпмиллатли, кўпконфессияли Ватанимизда бугунги кунда ислом динига эътиқод қилувчи инсонлар билан бир қаторда 16 та диний конфессия вакиллари ёнма-ён яшаб, ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ҳозирги вақтда юртимизда турли динларга мансуб қадриятларни асраб-авайлашга, фуқароларга ўз эътиқодини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратиб беришга, динлар ва миллатлараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга, улар ўртасида қадимий муштарак анъаналарни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тошкент вилояти ёшлари “Бахтиёрлар диёри”да

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
 “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар Дастури”да ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлаш, турли ҳилдаги тўгараклар фаолиятини янада ривожлантириш, ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар самарадорлигини ошириш орқали ёшлар онги ва шуурида Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини шакллантириш, улар ўртасида  дўстлик ва ижодий яқинликни ўрнатиш, ёшлар маънавиятини янада юксалтириш, уларнинг ижодий, илмий, маънавий салоҳиятларини ривожлантиришдек юксак ва шарафли вазифалар белгиланган.