топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ёшларга бўлган эътибор:

Ёшлар – келажак бунёдкори

Қонунчилик
Пойтахтимизда шу шиор остида уюшмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишларда натижадорликка эришишнинг илмий-амалий масалаларига бағишланган республика конференцияси иш бошлади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, Бош прокуратура, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва нодавлат ташкилотлари масъул ходимлари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ёш тадқиқотчилар, турли соҳа мутахассислари, уюшмаган ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ёш мутахассислар форуми

Қонунчилик
"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ва Ўзбекистон нефть-газ ва геология ходимлари республика касаба уюшмалари кенгаши томонидан «Баркамол ёш мутахассис – қудратли юрт таянчи» мавзусида ёш мутахассислар форуми ўтказилди.

2017 йилнинг энг яхши тарбиячиси аниқланди

Қонунчилик
Болажонларнинг билим олишга бўлган иштиёқи ва қизиқишини ошириш, қалби ва онгига эзгу фазилатларни сингдириш тарбиячилардан катта маҳоратни, ўз касбига садоқат ва фидойиликни талаб этади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш республика ўқув-методика маркази ҳамкорлигида ташкил этилган «Йилнинг энг яхши тарбиячиси – 2017» кўрик-танловида энг иқтидорли, салоҳиятли тарбиячиларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Китобхонлик ва экологик маданият

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида таълим муассасаларида ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтиришга бағишланган тадбирлар, давра суҳбатлари, кўрик-танловлар ташкил этилмоқда.

Фарзандингиз тақдирига бефарқ бўлманг

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Тошкент иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежида ўқувчилар учун замонавий шароит яратилган. Айниқса, ахборот-ресурс марказида ёшларнинг касб-ҳунарга оид билимини янада бойитиши, маънавиятини юксалтириши учун барча имконият муҳайё. 24 мингга яқин китоб фондига эга кутубхона нафақат дарслик ва ўқув қўлланмалари, балки миллий ва жаҳон адабиётининг намуналари билан таъминланган.

Ўқувчилар эътиборидаги журнал

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
 
 
«Жаҳон адабиёти» журнали адабиёт ихлосмандларини ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари билан таништириш, асарларни илмий ўрганиш ва муқояса қилишда муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Таҳририят ўтган йиллар мобайнида жаҳон адабиётининг юзлаб намуналарини ўзбек тилида эълон қилди. 2016 йилда Нобель мукофоти лауреатлари Светлана Алексиевичнинг “Уруш аёллар иши эмас” ҳужжатли қиссаси, Патрик Модианонинг “Тўй саёҳати”, Иво Андричнинг “Ойимтилла”, Тони Моррисоннинг “Ўз уйим” романлари чоп этилди. Журналхонлар ҳинд адиби Премчанднинг “Нирмала” романи, Лев Толстойнинг “Иван Ильичнинг ўлими”, Жанубий кореялик адиб Ли Мун Ёлнинг “Олтин қанотли қуш”, тожик адиби Абдуғаффор Абдужабборовнинг “Сўнгги

Ёшларга ғамхўрлик давлат сиёсатининг устувор йўналиши

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
А.Абдуллаев доцент, (УрДУ)
П.Рўзибоев, М.Худайбергановталабалар, (УрДУ)
 
Ёшлар-бизнинг келажагимиз, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида жисмоний соғлом, маънан етук, замонавий билимлар ва касб-ҳунарларни эгаллаган, мустақил ҳамда ижодий фикрлашга қодир, интеллектуал салоҳияти юксак ёш авлодга ғамхўрлик қилишдек эзгу мақсад мужассам.

Юқори малакали мутахассислар тайёрланмоқда

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
… Устунлар таянчини ўрнатгач, мутахассислар оптик толали кабелларни монтаж қила бошлайди. Атиги тўрт соат давомида усталар бир неча километр узунликдаги мана шундай кабелларни улаши лозим. Кабель монтажчиси Мирвали Қосимов кабеллар орқали сигнал ўтишига ҳеч нарса халал бермаслиги учун уларнинг аниқ ва мукаммал уланишини синчковлик билан кузатмоқда. У Тошкент телекоммуникация технологиялари касб-ҳунар коллежида замонавий маълумот узатиш тизимлари ва коммуникациялар бўйича эгаллаган билимини усталик билан амалиётда қўлламоқда. 

“Конституция –бахтимиз қомуси” мавзусида тадбир

"Milliy tiklanish" demokratik partiyasi Olmazor tuman kengashi
Қонунчилик
ЎзМТДП Ёшлик шаҳарча кенгаши ва “Аёллар қаноти”,Тошкент Тиббиёт академияси қошидаги академик лицейи,”Камолот”ЁИҲ Етакчилар кенгаши ҳамкорлигида ўтказилди.                                                                             ЎзМТДП Ёшлик шаҳарча кенгаши ва “Аёллар қаноти” фаоллари, Тошкент Тиббиёт академияси қошидаги академик лицейи ўқитувчи ва талабалари,”Камолот”ЁИҲ Етакчилар кенгаши фаоллари иштирок этишди.

Ёшлар учун имконият яратилди

Қонунчилик
Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида билимга чанқоқ, келажакда етук мутахассис бўлишни мақсад қилган йигит-қизлар учун XV «Таълим ва мутахассислик» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. 

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Меҳнатвазирликлари, Савдо-саноат палатаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу кўргазмада ўқитувчилар, талаба-ёшлар, ота-оналар, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотлар ва хорижий дипломатик корпус вакиллари иштирок этмоқда. 

Ютуқ ва камчиликлар таҳлил қилинди

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент вилояти кенгашининг конференцияси бўлиб ўтди. 
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раиси Б.Ғаниев ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида навқирон авлодни жисмонан соғлом ва маънан баркамол вояга етказиш, ёшларнинг интилиш ва ташаббусларини, илмий-ижодий изланишларини қўллаб-қувватлаш, жамиятда муносиб ўрин топиши учун зарур шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётганини алоҳида таъкидлади.

“Таълим тизимида жорий этилаётган янги технологияларнинг ёшлар инновацион лойиҳалари ва янги ғояларини юксалтиришда тутган ўрни” мавзусида давра суҳбати

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
          Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Ёшлик талабалар шаҳарчаси кенгаши билан ҳамкорликда “Таълим тизимида жорий этилаётган  янги

Билимли ёшлар – мамлакат келажаги

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Фаррух Лутфуллаев Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицейда ўқийди. У ўтган йили Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ташкил этилган 49-халқаро Менделеев олимпиадасида кумуш медални қўлга киритиб, табиий фанлар йўналишидаги олий ўқув юртига имтиёзли равишда ўқишга кириш имкониятини қўлга киритганди. 
– Кимё фани мўъжизаларга бой, – дейди Фаррух. – Мактабда биология ва кимё фанига алоҳида меҳр қўйиб ўрганганман. Лицейга ўқишга кирганимдан сўнг бу ердаги муҳит, устозларнинг талабчанлиги ва тенгдошларимнинг билим олишга бўлган иштиёқи мени бу фанларни чуқур ўзлаштиришга ундади. Келгусида Тошкент тиббиёт академиясида ўқишни давом эттирмоқчиман.

Камолот уйлари топширилди

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ёш оилаларга мўлжалланган “Камолот” уйлари фойдаланишга топширилди. 

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.