топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

янгилик:

Ўзбекистонда намунавий уйлар нархи икки бараварга арзонлашади



Нархларнинг бундай пасайишига янги намунадаги уйлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш эвазига эришилди ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистонда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳадаги уйларнинг қурилиши таннархи икки бараварга арзонлашади, деди Sputnik Ўзбекистон мухбирига "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси вакили. Унинг айтишича, агарда 2016 йилда уч хонали ёки беш хонали намунавий уйларнинг нархи 175 миллиондан 214 миллион сўмгачани ташкил этган бўлса, янги намунадаги уйларнинг нархи 85 миллиондан 170 миллион сўмгача бўлади. Намунавий лойиҳадаги уй қурилиши архив сурат © Sputnik/ Игорь Агеенко Ўзбекистонда ёппасига арзон уйлар қурилиши бошланади «Нархларнинг бундай пасайишига янги намунадаги уйлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш эвазига эришилди. Уларда ички ишлаб чиқарувчиларнинг

Ўзбекистонда жиноятчиларни тезкорлик билан аниқлаш имконини берувчи компьютер тизими ишга туширилади


Ўзбекистонда “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини амалга ошириш давом этмоқда. Унинг доирасида мамлакатда ҳуқуқбузарликларни назорат ва таҳлил қилиш бўйича янги тизимни амалга татбиқ этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ қошидаги Республика “Қўриқлаш” бирлашмаси раҳбари Тоҳириддин Нажимов хабар берди. 
 
Янги

Тошкент чорраҳаларида таймерли светофорлар пайдо бўлади


Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри чорраҳаларида таймерли светофорлар ўрнатилади. Шаҳар ҳокимият идораларининг ушбу ташаббуси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ижобий қарашларига сабаб бўлди. Уларнинг айримлари, шунингдек, тунги вақтларда кўчаларни ёритиш ишлари ҳам такомиллаштирилса, яхши бўлиши ҳақида фикрлар билдиришган. Чунки, оддий бўёқ билан чизилгани сабаб, йўллардаги чизиқлар қоронғу вақтда деярли умуман кўринмайди.

ТАТУ талабаси “Паспорт столи учун маълумотлар базаси” дастурини яратди


Тошкент ахборот технологиялари университетининг иқтидорли талабаси, Абу Райҳон Беруний номидаги давлат стипендияси соҳибаси Моҳинур Абдуғаффорова илмий раҳбари Венера Каримова билан “Паспорт столи учун маълумотлар базаси” ҳамда “Паспорт столида навбатда туришни автоматлаштирувчи” дастурларни яратди.

Сергелида ер усти метроси қурилиши бошланди

Жамият

Тошкент шаҳрининг Сергели мавзесигача «Енгил метро» тизимини, яъни ернинг устидан эстакадалар (кўприклар) орқали ўтган янги метрополитен йўлини қуриш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар берган.

Сергели мавзесига ер ости метросини қуриш мураккаб иш бўлгани сабабли метро ер остида эмас, эстакадалар орқали ҳаракатланади.

Ўзбекистон қишлоқларида қуриладиган арзон уйларнинг қиймати тахминан 75,5 млн.дан, энг қиммати 182 млн сўмгача

Жамият

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 21 октябр куни «2017—2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарорни имзолади. Daryo.uzнинг хабар беришича, дастурда қишлоқ жойларда нарх параметрлари ва шинамлилигига кўра якка тартибдаги уй-жойлар намуналарининг учта энг арзон турларини қўшимча равишда барпо этиш назарда тутилади.
Уч қаватли уй, икки ва уч хонали квартиралар

Ўзбекистонлик боксчилар Хитойдаги турнирда Рио–2016 Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди

Илм-фан

Жорий йилнинг 5 март куни Тошкент халқаро аэропортида Хитойнинг Сиан Ан шаҳрида бокс бўйича Рио–2016 Олимпиада ўйинларига йўлланмалари учун, Осиё ва Океания минтақаларининг қўшма лицензион турнирида ғолиб бўлган боксчиларни тантанали кутиб олишда институт раҳбарияти иштирок этди.
 
Ушбу нуфузли мусобақаларда Ўзбекистон давлат

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти талабалари 112-умумтаълим мактабда

Илм-фан

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти 56-жамоа амалиётчи талабалари Тошкент шаҳаридаги 112-умумтаълим мактабида педагогик амалиётни 2016 йил 9 фебралда  бошлади.
Биринчи   кун амалиётчи талабалар мактаб ва мактаб ўқтувчилар жамоси, ҳамда ўқувчилар билан танишдилар.
Талабаларга жисмоний тарбия дарсини олиб бориш йўллари ва

Профессор Р.Кудратов хотирасига бағишланган енгил атлетика бўйича ЎзДЖТИ очиқ чемпионати

Блог им. uzdjti-abdujalil


Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти “Енгил атлетика, оғир атлетика ва велоспорт назарияси ва услубияти кафедраси ташаббуси билан 2015 йил 16 апрел куни “Ёшлик” спорт мажмуасида институт профессори Р.Кудратов хотирасига бағишланган енгил атлетика бўйича ЎзДЖТИ очиқ чемпионати ташкил этилди. Мусобақанинг очилиш маросимида ЎзДЖТИ проректори Ж.Умаров, Миллий Олимпия Қўмитаси Олимпия ҳаракати бошқармаси бошлиғи Р.Маткаримов, ЎзЕАФ бош котиби Е.Нуждин, шунингдек ЎзДЖТИ проректорлари, деканлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди.

ЎзДЖТИ “Енгил, оғир ва велоспорт кафедраси” 4-босқич талабаси Толаметова Д.А

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтида “Кексаларни эъзозлаш йил” ва “Навруз” байрамига бағишлаб Дзюдо кураши бўйича мусобақалар

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
Илм-фан


Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида “Кексаларни эъзозлаш йил” ва “Навруз” байрамига бағишлаб Дзюдо кураши бўйича очиқ биринчилик “Миллий ва халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти” кафедраси томонидан ўтказилди. Мусобақаларда Республикамиздаги барча олий ўқув юртларидаги дзюдо кураши билан шуғулланувчи талаба ёшлар иштирок этди. Мусобақада фахрли ўринни эгаллаган спортчи талабаларга фахрий ёрлиқлар, медаллар ва эсталик совғалари берилди.

“Миллий ва халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти” кафедраси доценти Шухрат Арслонов

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида “Наврўз” байрами

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
Илм-фан
Гўзал Ўзбекистонимизга фасллар кўрки бўлмиш баҳор фасли кириб келди. Юртимизнинг барча гўшаларида, шаҳару қишлоқ, гузару маҳаллаларда бу шодиёна кўтаринки кайфиятда нишонланмоқда. Баҳор – яшаш, яшариш, янгиланиш фасли. Айни шу фаслда азалий байрам – “Наврўз”ни кутиб оламиз. Олам яшаради, ҳайвонот олами уйғонади, деҳқонларимиз мўл ҳосил олиш тараддудини кўришади.
Юртимиз маҳаллаларида ёшу-қариларимиз катта қозон атрофида сумалак қилиб ўйин кулгу билан “Наврўз” байрамини нишонлашмоқда.
Бу байрам фақатгина маҳаллаларда эмас балки олий ўқув муассасаларида ҳам катта қувонч билан нишонланмоқда.
Шу қатори бизнинг институтимизда ушбу байрам ҳам нишонланмоқда. Унда қатнашаётган ўқитувчилар ва талабалар бу байрамга катта тайёргарлик кўришган.
Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтида ҳам “Наврўз” га пуҳта тайёргарлик кўришган. Дошқозонларда сумалаклар қайнаган, проффессор-ўқитувчилар талабалар билан биргаликда ўйин-кулгу қилиб байрамни нишонлашмоқда. Кексалар, устоз мураббийлар атрофида дуога қўл чўзиб, юртимизга тинчлик, хотиржамлик, талаба-ёшларга мустаҳкам сиҳат-саломатлик тилашмоқда.

ЎзДЖТИ “Енгил, оғир ва велоспорт кафедраси” 4-босқич талабаси Толаметова Д.А

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида “Наврўз” байрами

Илм-фан
Гўзал Ўзбекистонимизга фасллар кўрки бўлмиш баҳор фасли кириб келди. Юртимизнинг барча гўшаларида, шаҳару қишлоқ, гузару маҳаллаларда бу шодиёна кўтаринки кайфиятда нишонланмоқда. Баҳор – яшаш, яшариш, янгиланиш фасли. Айни шу фаслда азалий байрам – “Наврўз”ни кутиб оламиз. Олам яшаради, ҳайвонот олами уйғонади,

UZ зонасидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Информационные технологии

UZ доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилдиУЗ доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири чоп этилди, деб хабар бермоқда «12news.uz».


 


Низомни янгилаш мақсадларидан бири қонунга зид ҳаракатлардан ҳимояни таъминлаш ва доменлар маъмурияти ва барча манфаатдор шахслар фаолиятини самарали тартибга солишдир.


Янги ҳужжат доменни рўйхатга олиш билан боғлиқ соҳага аниқликлар киритган, меъёрий ҳужжатлар билан ишни енгиллаштиришга ёрдам берувчи тузилмага эга, атамаларнинг ягона тизимини назарда тутади, доменларни бошқаришда жаҳон тажрибаси ва миллий амалиётни инобатга олади.


МАНБА

“Ғазал мулкининг султони”

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
Илм-фан

    


 


 


     Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг “Ўзбек ва чет тиллари” кафедраси ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази ҳамкорлигида буюк шоир, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоийнинг 574 йиллиги муносабати билан «Ғазал мулкининг султони» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.


 


 


“Ўзбек ва чет тиллари” кафедраси доценти   Бердиева М.А.

Термиз шаҳрини «Амир Темур» ордени билан мукофотлаш тўғрисида

Ватан учун яшайлик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Мустақиллик йилларида шаҳар аҳлининг ижтимоий-иқтисодий, маданий соҳаларда эришган муваффақиятлари, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, халқимизнинг тарихий ва маънавий меросини асраб-авайлаш, ёшларимизни улуғ аждодларимизга хос эзгу қадриятлар, мардлик ва жасорат, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги катта хизматлари учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан Термиз шаҳри «Амир Темур» ордени билан мукофотлансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов Тошкент шаҳри, 2014 йил 22 август

Йилнинг муҳим янгилиги

Ватан учун яшайлик
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
 

 


Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирлансин:


 
“Ўзбекистон Республикаси халқ артисти”

Султонов Нормўмин Намозович — Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти Ўтбосаров Абдумўмин Абдумажитович — Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканали диктори Холиқова Муқаддас Шомақсудовна — Ўзбек миллий академик драма театри актёри


 
“Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси”

Чоршанбиев Очил Элмуродович — Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 46-умумий ўрта таълим мактаби мусиқа фани ўқитувчиси (бахши)


 
“Ўзбекистон Республикаси халқ устаси”

Мадалиев Масуджон Маҳмудович — “Устазода” халқ санъати усталари корхонаси кандакор устаси Муротов Ҳабибиддин Тожиддинович — Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ганчкор уста


“Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси”

Каримов Бахтиёр Рауфович — Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 90-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси


“Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи”

Иброҳимов Илҳом Абдуллаевич — “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг Фарғона вилояти бўлими хонандаси


“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”

Абдуқодирова Шодия Дилшотовна — Ўзбек миллий академик драма театри актёри Атабаев Алишер Исроилович — Ўзбекистон Киноарбоблар бирлашмаси аъзоси, актёр Аҳмедов Элмурод Ғанишерович — Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси “Мақом” ансамбли хонандаси Аширалиев Фурқатбек Даврон ўғли — Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси “Мақом” ансамбли хонандаси Бекчанов Александр Сатимович — Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқий театри вокал артисти Ғуломова Муҳаббат Юсуфовна — “Истиқлол” санъат саройи қошидаги “Тошкент зеболари” рақс ансамбли раққосаси Мигнарев Абдухалил Абдуллаевич — “Ўзбекфильм” киностудияси актёри Пиязов Женисбек Буркитович — Ўзбекистон давлат консерваторияси мусиқали театр-студияси опера хонандаси Раҳимова Дилноза Ҳакимовна — Самарқанд вилояти мусиқали драма театри актёри


 


давомини манбадан ўқиш:

Қайси ОТМ нечта талаба қабул қилади? (тўлиқ жадвал)

Тема дня

Муаллиф: Хушнудбек Худайбердиев 27.06.2014 i


Аввалроқ 2014/2015 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталари ажратилгани ҳақида хабар берган эдим. Кўпчилик муштарийлар қайси ОТМга нечта квота ажратилганлигига қизиқишларини ҳисобга олиб, бу ҳақида ҳам маълумот беришга қарор қилдим.


Олдин айтганимдек, 2014 йил 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.


Ушбу қарорда олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси белгилаб берилган бўлиб, унга кўра 2014/2015 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига 57 907 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг 19 120 нафари давлат грантида ва 38 787 нафари тўлов-контракт бўйича таҳсил олади.


Агар таққосласак, бу йилги квота ўтган йилгига қараганда 1300 нафарга (ҳаммаси контракт) кўпдир.


Қабул квотаси сони бўйича ОТМлар рейтинги қуйидаги кўринишда бўлди (бакалавр учун):


  1. Тошкент давлат техника университети — 2570 нафар

  2. Тошкент ахборот технологиялари университети (филиаллари билан) — 2455 нафар

  3. Тошкент давлат аграр университети (филиали билан) — 1980 нафар

  4. Қорақалпоқ давлат университети — 1890 нафар

  5. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти — 1835 нафар


 


Қабул квоталари республика ОТМлари бўйича қуйидагича тақсимланган (алифбо тартибида):


манбаДАВОМИ:

ЎЗБЕКИСТОН – БУЮК АЛЛОМАЛАР ВАТАНИ

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан


     Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 1 апрелдаги фармойишига мувофиқ, жорий йилнинг 15-16 май кунлари Самарқанд шаҳрида “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусида халқаро конференция ўтказилмоқда.


Мадридда байрам! «Реал» ўз майдонида «Боруссия»ни таслим қилди

Футбол янгиликлари
Спорт

Чемпионлар лигаси чорак финалида «Реал» ва «Боруссия» ўртасида кечган учрашув мадридликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Учрашув мадридликлар учун бошиданоқ омадли келди. Тўртинчи дақиқадаёқ Гарет Бэйл ҳисобни очди. Бу ўринда ўнг қанотдан ҳужум уюштирган Карим Бензема ва Карвахални эътироф этиш лозим. Улар Бэйлни қулай вазиятга чиқардилар ва уэльслик футболчи адашмади.Биринчи бўлимнинг 27 дақиқасида Исконинг омади келди. У 18 метрлардан берган зарба у қадар кучли чиқмаган бўлсада, дарвозанинг узоқ бурчагига бориб тушди. Бу ўринда «Боруссия» дарвозабони ожиз қолди.Иккинчи бўлимда ниҳоят Криштиану Роналдунинг вақти келди. Модрич дортмундликлар хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олди ва Роналдуга етказиб берди. Португалиялик ҳужумчи совуққонлик билан ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.Гарчи учрашувда йирик ҳисоб қайд этилган бўлсада, таъкидлаш лозим, «Боруссия» бундай мағлубиятга муносиб эмас эди. Дортмундликлар имкон қадар ўйнашга интилдилар, аммо мадридликлар ҳимояси бу кеча ажойиб ўйин намойиш қилди ва барча хавфни бартараф этди.ЕЧЛ, Чорак финалРеал – Боруссия Д 3:0 (2:0, 1:0)Голлар: 1:0 – 3 Бэйл, 2:0 – 27 Иско, 3:0 – 57 Роналду. Реал – Касильяс, Карвахаль, Пепе, Рамос, Коэнтрау, Алонсо, Модрич, Иско (Ильярраменди, 72), Бэйл, Бензема (Мората, 75), Роналду (Каземиро, 80).Боруссия Д – Вайденфеллер, Пишчек (Шибер, 67), Хуммельс, Папастатопулос, Дурм, Кель (Йойич, 74), Шахин, Гросскройтц, Мхитарян (Хофманн, 64), Ройс, Обамеянг.Огоҳлантиришлар: Ройс (18), Кель (30), Гросскройтц (87).