топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

янги йил:

Янги йил келмоқда

Блог им. mumtoz
 

Янги йил келмоқда Қорқизи билан,
 
Оқ парқу тўшаги, оқ изи билан.
 
Қорбобо арчаси, юлдузи билан,
 
ЯНГИ ЙИЛ КЕЛМОҚДА ЯНГИ ЙИЛ!

 
Кимларга шодлигу кимга бахт,
 
Кимгадир насия, кимга нақд.
 
Кимгадир мартаба, амал, тахт,
 
Янги йил келмоқда, Янги йил!
 

Янги йил табриги

Блог им. mumtoz



Янги йил — янгича
кунларни кутмоқ ,
Янги йил — гиналар
важин унутмоқ.
Янги йил — аслида
ҳар бир кунингни,
Садоқат тимсоли
ёрга баҳш этмоқ!!!

Янги йил!.. Чор атрофда байрам шукуҳи. Барчанинг кўзида табассум...
Қалблар тўла орзулар… Эҳ-ҳе!.. Бу шундай орзуларки, беғубор, дилкаш, самимий… Бу орзуларнинг ҳам ўз машаққати, масъулияти ва бир олам юки бор, аслида! Орзу борки, биз яшаймиз. Умид борки, илинамиз. Илинж борки, талпинамиз… Зеро, янги йилда қилинадиган орзулар, ниятларнинг барчаси илоҳийдир...
 

Янги йил қаерда, қачон нишонланади?

Блог им. mumtoz

Жаҳонда цивилизациялашган давлатларининг барчаси 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси биз каби янги йилни нишонлайди. Дастлабки янги йил ой тақвими бўйича нишонланади. Ой тақвими қуёш тақвимидан 10-11 кунга қисқароқ бўлганлиги сабабли турли йилларда бизнинг ҳайит байрамларимиз каби турли саналарда нишонланади. Янги йилни Ой тақвимига кўра нишонлаш Хитой, Малайзия, Вьетнам, Сингапур, Корея, Мўғулистон ва будда динига итоат этувчи Шарқий Осиё давлатларида кенг тарқалган. Мусулмонларнинг қамарий ҳисоб бўйича янги йили – Ҳижра ҳам ҳар йили турли саналарда келади. Бу сана ислом давлатлари – Покистон, Афғонистон, Эрон ва араб давлатларида нишонланади.

Янги йилда уйимизни қандай безатамиз?

Блог им. mumtoz

Кириб келаётган 2016 йил дунё бўйича «Оловли Маймун» номи билан эътироф қилиниб,  арча ўйинчоқлари, безаклар ва байрам дастурхонида ёрқин, кўзни қамаштирувчи ранглар уйғунлиги акс этиши айтилмоқда. Бордию байрамга тайёргарликни эндигина бошлаётган бўлсангиз, саҳифамиз маслаҳатлари асқотишига ишонамиз.
Арча безатамиз!
Байрам «маликаси» бу йил бор чиройида намоён бўлиши лозим. Маймун йилиги мос тарзда арча ўйинчоқларининг қизил, ялтироқ, тўқ пушти ва оловранглиларини танлаймиз. Зарлар ҳам товланувчи ялтироқ шокилдаларга бой бўлсин. Яқинларингиз учун байрам совғасини арча ўйинчоқлари орасига яшириб қўйишингиз мумкин. Шоколад, конфет ва мармеладларнинг осилма иплиларини танлаб, улардан ҳам арча безаги  сифатида фойдаланинг. Ҳа-я, сал қолса унутай дебмиз, бу йил сунъий арчанинг оқ ва қизил барглилари урф бўлган. Хамёнингизга оғирлиқ қилмаса, сотиб олишингиз мумкин.

Янги йил нималарни ваъда қилади?

Халқаро симпозиум
Халқаро янгиликлар

2016 йилнинг Шарқ календари бўйича Маймун йили бўлишини биласизми? Маймун табиатан қувноқ, ҳеч кимни зериктириб қўймайдиган жонзот. Шуниси аҳамиятлики, календарь бўйича қандай йил бўлса, ўша ҳайвондаги ўзига хос хусусиятлар йил давомида албатта кузатилади.
Инсонлар ҳамиша ўзларини олдинда нималар кутаётганига қизиқишади. 2016 йилда имкон қадар вақтингизни ўзингиз, оилангиз, ишда ҳамкасблар билан алоқани мустаҳкамлаш, шу билан бирга соғлиғингизга эътибор қилишга сарфланг. Ўз устингизда ишлашни ҳам ёддан чиқармаслигингиз зарур. Кўпроқ ўқиш, қизиқарли кўрсатувлар кўриш, тажрибали ва доно кишилар билан суҳбат Сиз учун фойдадан ҳоли бўлмайди. Агар келгуси йил учун олдингизга аниқ мақсад қўйсангиз, унга албатта эришасиз. Бу ерда Маймундаги қатъият ва ғайратнинг аҳамияти ҳам бўлакча.
Ҳамал, Жадий, Асад ва Қавс буржи вакилларининг бошлаган янги ишлари омад келтиради. Йил бошида Сунбула, Савр ва Мезон буржидаги аёлларда бироз руҳий тушкунлик ҳукмронлик қилиши мумкин. Улар кўпроқ ўзларидаги ожизлик ва бошқалардан ёрдам кутиш билан азият чекишади. Умуман олганда, 2016 йил Олов унсурига мансуб Ҳамал, Асад ва Қавс буржи вакиллари учун молиявий жиҳатдан ҳам жуда омадли келади. Юлдузларнинг маслаҳат беришларича, бу бурж вакиллари ғайрат билан меҳнат қилишлари, ўз олдиларига муҳим вазифаларни қўйиб, кераксиз ишларга вақт ва куч сарфламасликлари зарур. Шундай ёндошувгина керакли натижа сари етаклайди.

Янги йил тарихи

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Байрамлар қадимги даврлардан бошлаб халқ ҳаётининг энг муҳим ва таркибий қисмига айланиб кетган. Дунёда байрамлар жуда ҳам кўп ана шундай байрамлардан бири Янги йил байрамидир. Мен Тарих йўналиши талабаси бўлганлигим сабабли ҳам байрамлар ҳамда воқеаларнинг келиб чиқиш тарихига қизиқаман. Янги йил байрами муносабати билан ушбу байрам ва унинг келиб чиқиши тарихи тўғрисида тўплаган айрим маълумотларимни тенгдошларим билан баҳам кўрмоқчиман.


 



Янги йил келмоқда совғаси билан

Блог им. mumtoz


 


Янги йил келмоқда Қорқизи билан,


Оқ парқу тўшаги, оқ изи билан.


Қорбобо арчаси, юлдузи билан,


 ЯНГИ ЙИЛ КЕЛМОҚДА ЯНГИ ЙИЛ!


 


 Кимларга шодлигу кимга бахт,


Кимгадир насия, кимга нақд.


Кимгадир мартаба, амал, тахт,


Янги йил келмоқда, Янги йил!


Болажонларга Президент совғалари

Янгиликлар






















Халқ таълими вазирлигининг ахборотига кўра 10,35 минг сонли Ўзбекистон Президенти совғалари кам таъминланган оила фарзандлари ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига етказилади.

Президент совғалари 12 номдаги ўқув қуроллари ва 14 номдаги ширинликлар билан бойитилган.

22 декабрдан 25 декабргача 6546 та совғалар "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистоннинг тўққиз вилоятига жўнатилди.

26 декабр куни эса 3807 та совғалар автотранспортлар орқали Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларига етказилди.

Турли тиллардаги янги йил тилаклари

Qiziqarli ma'lumotlar




















Янги йилда билдирилган тилак ва истаклар албатта ижобат бўлишига ишонамиз. Чунки янги йил мўъжизаларга тўла байрам ҳисобланади.

Интернет яратиб берган имкониятлардан энг яхшиси эса шубҳасиз, узоқдаги, турли миллатдаги дўсту-биродарларимизни айнан ўша вақтнинг ўзидаёқ табриклашдир.

Бунинг учун эса қуйидаги турли тилларда янграгувчи табрик сўзлари сизга қўл келади:
Барча тилак сизга бўлсин!!!

darakchi.uz/articles/sections/famous/4479

Қорбобо

Qiziqarli ma'lumotlar
Янги йил байрамини бошқа байрамларга қараганда  ўзгача тарзда, интиқлик билан кутамиз. Бу байрам нафақат болаларнинг  севимли байрами, балки барча катталар ҳам янги йилни  алоҳида тайёргарлик билан кутишади. Эски йилнинг  якунини билдирувчи соат миллари охирги дақиқаларга етганда, қалбимизда гўёки бир мўжиза рўй берадигандек  янги йилни хаяжон билан қарши оламиз. Бир-биримизга самимий тилаклар билдирамиз. Бу байрамнинг яна бир ўзгача жиҳати, уни қорбобосиз тасаввур қилиб бўлмайди. Кичкинтойларимиз, ундан совға олиш учун қорбобони мадҳ этивчи шеърлар ёд олишади, бу эса уларга бир дунё қувонч тақдим қилибгина қолмай, балки болаликдаги гўзал хотираларига ҳам айланади. Шу ўринда қорбобо ҳақида айрим маълумотларни келтириб ўтамиз.