топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

юбилей кеча:

Таниқли адабиётшунос Иброҳим Ғафуров – 80 ёшда

 
 

Иброҳим Ғафуров – 80 ёшда
Таниқли адабиётшунос, моҳир таржимон, ёзувчи Иброҳим Ғафуров билан анча олдин кечган суҳбатимизни устознинг 80 йиллик юбилейлари арафасида эълон қилишни маъқул кўрдим.
Ёзувчи, таржимон, адабий танқидчи Иброҳим Ғафуров 1937 йил, 27 декабрда Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган. 1956-1961 йилларда САГУ (ҳозирги ЎзМУ) нинг филология факультетида ўқиди. 1961-1982 йилларда Давлат бадиий адабиёт нашриётида кичик муҳаррир, таҳририят мудири, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлади. 1995 йилда “Миллий тикланиш” демократик партиясини ташкил этиш ташаббускори бўлди ва мазкур партиянинг раиси (1996 йилдан), “Миллий тикланиш” газетасининг бош муҳаррири вазифаларида ишлади.

Шарқшунос олим

Илм-фан

Куни кеча Гулистон шаҳар 2-сонли болалар мусиқа мактаби мажлислар залида тарихчи-шарқшунос олим, тарих фанлари номзоди, доцент, Турон Фанлар академиясининг фахрий академиги Орифжон Аюповнинг таваллуд ёшининг 75 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда кириш сўзини Гулистон давлат университети ректори Б.Закиров очиб бериб, устозни илмий фаолияти билан таништирдилар ва қутлуғ ёши билан чин дилдан муборакбод этди.

Өмирин илимге бағышлаған инсан

Qoraqalpoq DU
   Бүгин Қарақалпақ мәмлекетлик университети қасындағы Академиялық лицейде Қарақалпақстан Республикасына хызмет көрсеткен илим ғайраткери, Бердақ атындағы сыйлықтың лауреаты, филология илимлериниң докторы, профессор Камал Мамбетовтың 75 жыллық юбилейине арналған «Өмирин илимге бағышлаған инсан» атамасында илимий-теориялық конференция болып өтти.
 
 

Ел ардағындағы шайыр еди

Qoraqalpoq DU


Жақында Бердақ миллий музейинде филология факультети өзбек филологиясы кафедрасының шөлкемлестирилиўинде     Өзбекстан халық шайыры Муҳаммад Юсуфтиң туўылғанына 60 жыл толыў юбилейине арналған «Ел ардағындағы шайыр» атамасындағы әдебий кеше болып өтти.


    Кешени университет ректоры М.Жуманов ашты ҳәм «Мен сүйген шайыр» атамасындағы баянатын оқыды.


   Соң Қарақалпақстан халық шайырасы Г.Матякупова «Меҳир қалар, муҳаббат қалар…» атамасындағы баянатында өзиниң еске түсириўлерин жыйналғанлар менен бөлисти.



Шоира Гулчеҳра Шаҳобиддин қизининг “Садарайҳон ифори” китоби тақдимоти

Блог им. lalixon

Куни кеча Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонанинг анжуманлар залида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси  Гулчеҳра Шаҳобиддин қизининг “Садарайҳон ифори” китоби тақдимоти  муносабати билан адабий кеча бўлиб ўтди.


 


Кечада Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раҳбарияти, ёзувчи-шоирлар, адабий танқидчилар, шунингдек, шоиранинг ҳамкасблари, ХТВ вакиллари ва яқин қариндош уруғлари, шу билан бирга элимиз суйган санъаткорлар ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик университети, Тошкент архитектура ва қурилиш институти талабалари иштирок этишди.


 


Тадбирни шоир Шукур Қурбон олиб борди. Тадбир давомида А.Навоий номли Миллий кутубхона директори А.Ходжаев сўз олиб, шоиранинг ижоди тўғрисида илиқ фикрларни билдирди. Ушбу кечада Uzinfocom компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази директор ўринбосари Ғ.Сайдалиев Гулчеҳра Ибрагимовани на фақат шоира ва пулицист эканлигини, балки ахборот технология соҳасида қўшган ҳиссаси, илм-фан юксалиши йўлида олиб бораётган фаолиятари, ташаббускор ва жонкуярлиги ҳақида тўхталиб ўтди.


 


Юбилейи кечада адабиётшунос олимлар Қозоқбой Йўлдошев, Адҳамбек Алимбеков, Маҳмуд Йўлдош,, ёзувчи Ш.Бўтаев ва шоирлардан Туроб Ниёз, Дилшод Ражаб, Очил Тоҳирлар шоиранинг ҳаёт йўллари, шеърий тўпламлари ҳақида фикр билдириб ўтишди.


 


Кеча давомида кўпчиликка яхши таниш санъаткор “Туташ тақдирлар” миллий сериалида соунтрик қўшиғини айтган Шуҳрат Дарё жонли овоз билан ташриф буюрган меҳмонларни ўз қўшиқлари билан хушнуд этди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова шоиранинг “Соғиндим” шеърини қўшиқ қилиб куйлаб берди. Шунингдек, Воҳид Абдулҳаким ҳам ўз ижролари билан қатнашди.