топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

эътибор:

Ғамхўрлик ва эътибор намунаси

Илм-фан
Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари, фаол жамоатчи ёшларидан иборат “Мадад” ва “Кўмак” гуруҳлари иштирокида “14-январь- Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларининг ташкил этилганлигини 25 йиллиги байрами муносабати билан турли сохаларда кўп йиллар фидокорона меҳнат қилиб

Абдулла Қаҳҳор ўгитлари


* * *

Чуқур билим, ҳақиқий талант эгаси ўз кучига, олдинда кетаётганларга етиб олишига, бир сафда кетаётиб, ҳеч қачон орқада қолмаслигига ишонади. Маърифатсиз, талантсиз ёзувчи (ёзувчи эмас) эса, бировга етиб олишга ожизлик қилади-ю, уни чалиб йиқитишга, лоақал бўйнига кир латта илиб таъбини хира қилишга, юргани халал беришга уринади. Ҳақиқий талант эгаси бир-бирига ҳасад эмас, ҳавас қилади, бир-бирининг ғайратини келтиради. Булар орасида рақобат эмас, жамиятимизни олға силжитадиган куч-мусобақа бўлади.

Ўзбек эстрада асосчиси-Ботир Зокиров


Ўзбек эстрадаси асосчиларидан бири, истеъдодли хонанда, Узбекистон халқ артисти Ботир Зокиров.1936 йилда Москвада туғилган. 1957 йилда Тошкент Давлат консерваториясининг вокал факультетини, 1962 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатиб, 1961- 1970 йилларда Ўзбек Давлат эстрада оркестрининг бадиий раҳбари сифатида фаолият кўрсатди.

Юксак эътибор ифодаси


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган саломатлик ҳафталиги Андижон вилоятида ҳам юксак савияда ўтказилди.


“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида аҳоли, айниқса, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини янада яхшилашга доимий эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Болалар – меҳр-мурувват оғушида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги 2133-сонли «Соғлом бола йили» Давлат дастури тўғрисида«ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг 2014 йил 29 мартдаги 9/-18-14-сонли тақдимномасида белгиланган тадбирларни бажариш жараёни давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 524-сонли фармойишига асосан, 2014 йилнинг 12-31 май кунлари Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни олдидан 18 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг „Соғлом бола – соғлом келажак“ шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларидаги даволаш-профилактика муассасалари малакали мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни ўтказиш режалаштирилди.
 Мазкур тадбир республика миқёсида жорий йилнинг 12 май кунидан бошлаб

Аёлга эътибор – келажакка замин!

SAMARQAND DAVLAT UNIVERSITETI


   Ҳаммамизга аёнки, обод турмушни  ҳаётимизнинг  файзу-фариштаси бўлмиш муҳтарама аёлларимизнинг оила ва жамиятдаги фаол иштирокисиз тасаввуу этиб бўлмайди. «Камолот- келажак таянчи» шиори остида ташкил этилган  фаоллар мактабига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси  Элъмира Баситхонова Иркиновна билан бўлган учрашувда айнан бугунги кунда аёлга кўрсатилаётган эътибор натижаси ўлароқ Президентимизнинг аёллар билан ишлаш тизимини яратиш борасидаги ташаббуси асосида 1991 йил 27 декабрда Ўзбекистон хотин-қизларининг Термиз конференциясида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташкил топилиши ва бу жамоат бирлашмаси- ўзини ўзи бошқарадиган нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланиб, ҳозирги кунга келиб Хотин-қизлар қўмитасининг  қошида 42 мингга  яқин бошланғич  ташкилот  фаолият  юритилиши ҳақида маълумот бериб ўтдилар.


Саид Аҳмад ва Саида Зуннуноваларга ҳайкал ўрнатилди

Маънавият


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига асосан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига улкан ҳисса қўшган адиблар — Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва унинг умр йўлдоши, таниқли шоира Саида Зуннунованинг бетакрор ижодий мероси, ибратли ижтимоий фаолияти билан ўзлигимизни англаш, ёш авлодни она Ватанга севги ва садоқат туйғуси, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашдаги катта ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида ватанимиз пойтахти Тошкентда улар хотирасига ҳайкал ўрнатилди.


“Миллий боғ”да бугун ушбу ҳайкалнинг очилиш маросими бўлди. Унда ҳукумат раҳбарлари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази ва бошқа турли вазирликлар ҳамда турли тегишли ташкилот раҳбарлари, адабиётшунос олим ва шоир-ёзувчилар, актёрлар, талабалр, шунингдек  бошқа қизиқувчилар иштирок этдилар.


ZiyoNET Ресурс марказининг ХТВ ҳузуридаги бўлими ходимлари Р.Хўжаева ҳамда Г.Ибрагимовалар олган суръатлар.