топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

шоир:

Мақсуд Шайхзода таваллудининг 109 йиллиги

Илм-фан

Республика болалар кутубхонасида Ўзбек адабиётининг атоқли намояндаларидан бири, машҳур шоир, забардаст драматург, адабиётшунос олим ва таржимон Мақсуд Шайхзодаҳаёт ва ижодига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ватан ва истиқлол куйчиси

Маънавият


Соғлом ва мустақил фикрга эга, ҳар жиҳатдан баркамол инсонни тарбиялаш, ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни эзгу ғоялар руҳида камол топтиришда миллий адабиётимизнинг ўрни ва аҳамияти катта. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида бадиий адабиётни равнақ топтириш, бу йўлда фидокорона меҳнат қилган ижодкорлар меҳнатини қадрлаш, марҳум ижодкорлар хотирасини эъзозлаш масаласи доимий эътиборда бўлиб келмоқда.


Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф жўшқин ва серқирра ижодий фаолияти, жонажон Ватанимиз, мустақиллигимиз, меҳнатсевар халқимизни мадҳ этувчи шеърлари билан адабиёт мухлисларининг ардоғига сазовор бўлган ҳассос ижодкорлардан эди.


Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида Ватан ва истиқлол куйчиси таваллудининг 60 йиллиги кенг нишонланмоқда. Таълим даргоҳлари, корхона ва ташкилотлар, меҳнат жамоалари, маҳаллаларда, ҳарбий қисмларда шоирнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган адабий учрашувлар, анжуманлар, маънавий-маърифий тадбирлар, адабиёт кунлари бўлиб ўтмоқда.


“Туркистон” саройида 25 апрель куни Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди. Унда парламент аъзолари, ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунослар, маънавият тарғиботчилари, ўқитувчилар, кенг жамоатчилик вакиллари, талаба-ёшлар иштирок этди.


"Uyalmay ONA deb, Kelishimga boq!.."

Муҳаммад Юсуф


 


Topmoq — yo`qotmoqdir,


Yo`qotmoq – topmoq,


Sen so`lib,


Men yashab, 


To`lishimga boq.


Sensiz topganimdan


Sen meni yupatding,


Seni yig`latdim,


Sen meni yaratding,


Seni tugatdim.


Uyalmay ONA deb,


Kelishimga boq!..


 


Sog`inch haqda she`rlar


Yozdim o`zimcha,


Mendan peshonangda


Dog`lar tizimcha.


O`g`il bo`lmay o`lay,


Attangb ming attang.


Qiz tug`sang netardi,Ko`proq qiz tug`sang!..


Tirgak bo`lolmadim 


Bitta qizingga


Uyalmay shoirman Deyishimga boq.Joningdan aylanay,Turgil jonajon,Yo`l qarab bo`ldimiJigarginang qon?Boqma, ko`zlarimga


Bemajol, xasta,


Mening topganlarim


Gulmi bir dasta,


Yo`qotganim senmi


Endi ONAJON?..


O`z etimni o`zim


Yeyishimga boq.


 


Bilsang yuragimni


Bir alam elar.


Buyursang qo`limdan


Kelmaydi nelar,


Ayt,


Pichan yig`aymi, 


O`tin yoraymi,


Yerni haydayinmi,


Ko`k ag`daraymi?..Itdek oyog`inggaSuykalgim kelar –Uchib-uchib, manaQo`nishimga boq.Hech narsa kerakmas,Bolam, hech deysan.


Endi kech deysan-da,


Endi kech deysan.


Yuzimni bosaman


Muzday yuzingga,


ONAJON,


Zor qilib ketma izingga!


O`lim oldida ham 


G`amimni yeysan,


Men-chi, jim, taqdirga


Ko`nishimga boq.


 


 


She`rim bitdi,Xayir,


Do`stlar xush qoling.


Bedil yashamakka


O`rganmang menday


Boring,


Volidangiz 


Ko`nglini oling,


Ertaga


Kech qolib


O`rtanmang menday.


 

Низомий Арузий Самарқандий (ХI аср охири - 1160)

ШАРҚ МУМТОЗ ПОЭТИКАСИ Биринчи китоб

  Улуғ шоир ва адабиётшунос олимнинг исми Аҳмад ибн Умар, Низомий — шоирлик  тахаллуси,  аруз илмининг  етук мутахассиси бўлгани учун қалам аҳли уни Арузий деб атаган. Асли Самарқанддан бўлиб, 45 йил Гур ва Бомиён (Афғонистоннинг шимолий ғарби) вилоятлари ҳукмдорларининг  хизматида  бўлган. Гур вилоятининг молики Аловуддин Ҳусайн Жаҳонсуд билан кўп  ҳарбий  сафарларда ҳам қатнашган, номи Низомий Ганжавий асарларида тилга олинади.


 


   Низомийга шуҳрат келтирган асосий асар «Чаҳор мақола» («Тўрт мақола») бўлиб, 1157 йилда Бомиёнда ёзилган. Ушбу  асар ўзбек тилига «Нодир ҳикоятлар» номи билан ўгирилган. Китоб ҳамд, наът, муқаддима қисмларидан  ташқари тўрт мақолани ўз ичига  олгандир:


 


Ўзбекистон Халқ шоири ИҚБОЛ МИРЗО билан ижодий учрашув

Маънавият


 


Бошинг эгиб, таъзим айла, шукрона айт,


Сени гулдек эркалаган чаман учун.


Осмонларда юрган бўлсанг, тупроққа қайт,


Айтгил, дўстим, нима қилдик Ватан учун?


 


Кўзи қора, юраги оқ шу эл учун,


Тупроқ учун, шу юрт учун, чаман учун,


Улуғ инсон бошлаб берган шу йўл учун,


Айтгил, дўстим, нима қилдик Ватан учун?


(Иқбол Мирзо)


 


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзтелерадиокомпаниясининг “Ассалом Ўзбекистон” студиясининг бош муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича раис ўринбосари, Ўзбекистон Халқ шоири ИҚБОЛ МИРЗО билан китобхонларнинг навбатдаги ижодий учрашуви бўлиб ўтади.


 


Мазкур учрашув жорий йилнинг 14 июнь куни соат 15-00да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг мажлислар залида бўлади.


 


Севимли шоиримиз билан бўлиб ўтадиган ушбу ижодий учрашув Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда ZiyoNET ресурс маркази билан ҳамкорликда ташкил этилади.


 


Тадбирда юртимизнинг барча таниқли шоир ва ёзувчилари, ҳамда адабиётшунос олимлар иштирок этадилар.Ушбу кечага барча шеърият мухлислари ва адабиёт ихлосмандларини таклиф этамиз.

Шоир Муҳаммад Исмоил билан ижодий учрашувга таклиф этамиз

Маънавият


 


Ошиқ аҳлига асли,


Айрилиқсиз замон йўқ.


Ёнганда ҳижрон фасли,


Ҳайқириқсиз забон йўқ.


Юрак ўртанар ғамда


Не кўрмадим оламда.


Ёрдан айрилмоқлик ҳам,


Бор экан пешонамда...(М.И)


 


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Истиқлол тонги” мукофоти совриндори, шоир, ёзувчи, публицист МУҲАММАД ИСМОИЛ билан ижодий учрашув бўлиб ўтади.Ижодий учрашув UZINFOCOM марказининг мажлислар залида 13 июн соат 15-00 га белгиланган.Учрашувда шунингдек, шоир шеърларини ижро этган бир қатор санъаткорлар ҳам иштирок этишади.Мазкур учрашувга барча қизиқувчиларни таклиф этамиз.Шоир Муҳаммад Исмоил ҳақида батафсил маълумотлар билан мана бу ерда танишишингиз мумкин:http://uforum.uz/showthread.php?t=15483


Шоирнинг сайти www.shoir.uz


 


Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: 239 44 56 ва 980 79 35

"Ижод қийноғини шараф" деб билган шоир УСМОН АЗИМ

Маънавият


… Юлдузларни ўчирмоқда гулгун шафақ,


Тонг титрайди кеч кузакнинг қучоғида.


Шеър ёзилар… Қийноқ, сенға бўлсин шараф,


Жоним, қалбим шеъриятнинг пичоғида…


 


Ҳали бутун рўйи жаҳон шеър бўлажак.


Фақат бекор билиб ором қучоғини –


Бу дунёни сирга кўмиб яшаш керак,


Қалбга санчиб шеъриятнинг пичоғини!.. (У.А)


 


Юқорида ана шундай гўзал ва ўтли сатрларни битган “ижод қийноғини ўзига шараф” деб билган ва бугунги кунда шеъриятнинг пичоғини ўз кўксига санчиб  ижод қилаётган азим шоир, маҳоратли драматург, забардаст носир севимли  Усмон Азим билан навбатдаги ижодий учрашув бўлиб ўтди.


 


Усмон Азим ижоди ҳақида талқин

Маънавият
"Некбин руҳ, ҳаётсевар ғоя"
 

Усмон Азимни узоқ йиллардан бери биламан. Ёш шоирнинг адабиёт оламидаги илк қадамларини эслаганимда, аввало, унинг гуржи диёридан Маяковский номидаги мукофот совриндори бўлиб қайтган сурурли кунлари ёдимга келади. Ўшанда у турли минбарлардан шавқ-завқ билан шеър ўқир экан, овози ҳам, ўқиш усули ҳам, ҳатто шеърларидаги ловуллаб турган чўғ ҳам ўша оташин шоирни эслатар эди.


Шу воқеадан кейин ўтган қарийб ўттиз йил ичида Усмоннинг шеъри ўзгарди: ёшликнинг жўшқин сойлари бора-бора икки ёни баланд тераклар билан қуршалган анҳорга келиб қўшилганидек, унинг шеърларидаги курашчанлик руҳи секин-аста ўйчанлик ва фалсафийлик касб эта бошлади. Агар унинг илк шеърларидан замоннинг, тарихий даврнинг янгроқ садолари жаранглаб турган бўлса, энди шоир қалбининг турфа таманнолари устуворлик қиладиган бўлди.


Усмон Азимнинг 1979 йили чоп этилган илк шеърлар тўплами “Инсонни тушуниш”, деб номланган. У шу вақтдан бошлаб ҳар бир шеърида инсонни тушуниш, унинг мураккаб руҳий оламини кашф этиш йўлида изланиб келади. Шеъриятнинг бош қаҳрамони гарчанд инсон деб аталган бўлса-да, бу инсон аслида шоирнинг ўзи эканлиги маълум. Бинобарин, шоир ўзидаги инсонни, унинг руҳий оламини, изтироблари, аламлари, туғёнлари, шунингдек, эркаликлари, севинчлари, қувончлари, фароғатли ва бахтли дақиқаларини тушунишга ва, албатта, оҳори тўкилмаган бўёқлар ёрдамида акс эттиришга интилади. Биз Усмон Азимнинг “Инсонни тушуниш”дан бошлаб куни кеча чоп этилган “Юрак” ва “Фонус” тўпламларигача бўлган ижоди саҳифаларини варақлаб, улардаги поэтик мазмунни илғашга интилар эканмиз, шоирнинг шу давр мобайнида ҳозирги ўзбек шеъриятининг пешқадам намояндаларидан бирига айланганига ишонч ҳосил қиламиз.


26-апрель Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун...

Маънавият


 


Muhammad Yusuf(1954 — 2001)


 


1954 yil 26 aprelda Andijonning Marhamat tumanida tug’ildi. Toshkentdagi rus tili va adabiyoti institutini tamomladi (1978). Respublika kitobsevarlar jamiyatida (1978-1980), “Toshkent oqshomi” gazetasida (1980-1986), Adabiyot va san’at nashriyotida, “O’zbekiston ovozi” gazetasida (1986-1993) ishladi.


Umrining oxirgi 4-5 yilida O’zbekiston Yozuvchilar uyushmasining kotibi bo’ldi. U “Tanish teraklar” (1985), “Bulbulga bir gapim bor” (1987), “Iltijo” (1988), “Uyqudagi qiz” (1989), “Halima enam allalari” (1989), “Ishq kemasi” (1990), “Ko’nglimdagi yor” (1991), “Bevafo ko’p ekan” (1991), “Erka kiyik” (1992), “Yolg’onchi yor” (1994), “Osmonimga olib ketaman” (1998) to’plamlarining muallifi. 1998 yilda unga “O’zbekiston xalq shoiri” unvoni berildi. U II chaqiriq O’zbekiston Respublikasi Oliy Majlisiga deputat qilib saylandi. 2001 yilda “Saylanma” asarlari chop etildi. M. Yusuf she’rning qo’shiqqa aylanishi, yuksak parvoz qilishini ko’rsata oldi. Shoir she’rlaridagi har bir so’zda qanoat, parvozga shaylik bor.


Ulug’vor muhabbat, o’talmagan burch, qadrlanmagan sevgi armoni, Yurtga o’g’illik sadoqati – shoir she’rlari asosini belgilaydi.


M. Yusuf 2001 yil 29 iyulda vafot etdi, tug’ilgan qishlog’idagi qabristonga dafn etildi.

Шоҳ ва шоир Бобур

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

   2013 йилнинг 13 феврал куни Сурхондарё вилоят ПКҚТМОИда маънавиятимиз тарихидаги улуғ сиймо Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган "Ҳазрати шоҳ ва шоир Бобур" мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда малака ошииш таълими тингловчилари, илғор тажрибали ўқитувчилар, ТерДУнинг етакчи олимлари иштирок этишди.


   Тадбирни ўтказишдан мақсад ушбу буюк алломанинг ижодини янада чуқурроқ ўрганиш, ёшларимиз орасида  ватанпарварлик,  юртга  садоқат руҳини шаклланти-ришдан  иборат  бўлди.


 


    Тадбир маърузачилари Мирзо Бобур ўзбек адабий тилининг ривожланишида, ўзбек адабиётида реалистик йўлни такомиллаштиришда, унинг шеърий шаклларини мукаммаллаштиришдаги ўрни, ўзига хос оригинал поэзияси, ўзининг теранлиги, соддалиги ва ниҳоятда оҳангдорлиги, унинг мукаммал шаклга эга бўлган шеърлари ўз кучи ва таъсирчанлиги жиҳатидан жаҳон маънавияти хазинасидаги мавқеини, шунингдек, мактаб адабий таълимида шоирнинг ижодини ўрганишни ташкил этишнинг тадрисий масалаларини  кенг муҳокама этдилар.


 


    Тадбир иштирокчилари бобокалонимиз, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаётий фаолияти ва ижоди ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлишди.


    Малака ошириш таълими иштирокчилари Бобур ҳаётига билан бир қанча воқеаларни саҳна кўринишлари мисолида жонлантиришди.


ШОИРДАН ЎЗ АНЖУМАНИ УЧУН

Блог им. umarov12

     Шеър халқ тафаккур тарзининг тамалида турадиган, қавмнинг қалби қаъридаги қиёсиз қудратни соғлом сақлайдиган, миллий маънавият, миллий ўзлик деган теран тушунчаларнинг тириклигига тиргак тутадиган беназир ва бикир бир воситадир. 

     Улуғ шоир Алишер Навоий яратган бебаҳо инсонпарвар дурдоналар кўркам, беминнат зиё ва юксак санъат намунаси сифатида даврлар сино-видан ўтиб, авлодларга маънавият ва маърифат нурларини таратиб, маҳбуб ва ардоқли мерос, шуур уммонининг хазинаси каби, миллий қомус янглиғ қимматли ва қадрлидир. Зеро, Навоийнинг бадиият, гўзалликка муносабати, нафосат сирларини заковат билан ифодалаган пурмаъно фикрларида инсоннинг мураккаб ҳис-туйгулари ва руҳий кечинмалари, унинг фикр-ўйи ва орзу интилишлари ўз аксини топган.

    Алишер Навоийнинг жозибадор дурдоналари сеҳри ҳамма замонларда ёшларни ўзига ром этиб келган ва улар гўзал, мазмунан рангин ва сержило ҳикматларини бемалол шарҳу маърифат қилган, шунингдек, «камоли касб» этиб, даҳо шоирга тахмис боғлаганлар.

   Навоийни ўқитиш, ўқиш ва ўрганишда ўзига хос ўлчовлар ва миллий қадриятларимизга таянмоғимиз лозим.

OLMANI  OTTI  NIGORIM

 Olmani otti nigorim, «ol»,-dedi

«Olma birla bu ko'ngilni ol»,-dedi

So'rsam ersa olmasini rangini

«Olma rangin ne so'rursan, ol»,-dedi.

*               *                     *                     *

OSHIQ  O'LDUM

 Oshiq o'ldum, bilmadim yor o'zgalarga yor emish,

Olloh-olloh, ishq aro mundoq balolar bor emish.

 

 Qaddig'a el mayli bo'lg'ondin ko'ngul ozurdadur,

Ul alifdin zorlarning hosili ozor emish.

 

 Elga novak urdi, men o'ldim erur bu turfakim,

Jonim etgan resh el bag'rig'a kirgan xor emish.

 

 Rishtakim, muhlik yaram og'zig'a tiktim angladim,

Kim kafan jinsi qirog'idin suvurgan tor emish.

 

 Ko'yi devoridin og'riq tang'a tushgan soyadek,

Sel g'amidin emdi soya o'rnig'a dildor emish.

 

 Jong'a taxvif ayladim tig'i halokidin aning,

Bilmadim bu ishdin ul o'lguncha minnatdor emish.

 

 Ey Navoiy, xo'blarni ko'rma osonlig' bilan,

Kim biravkim soldi ko'z, uzmak ko'ngul dushvor emish.

 

*               *                     *                     *

 LABLARINGKIM  HAYF  ERUR...

Lablaringkim hayf erur teng tutmoq oni qand ila,

Sindirur yuz qand bozorini shakkar xand ila.

 

 Toki hayronmen senga nomus ila itmish ko'ngul,

Telba yanglig'kim, qochar el g'ofil o'lg'ach band ila.

 

 Odam ul soatki jannat ichra avlodin ko'rar,

Ne quvong'ay dam-badam sen nozanin farzand ila.

 

 Qo'y nasihat, zohido, o'tlug' damimdin vahm qil,

Telba it imkoni yo'qturkim, sog'alg'ay pand ila.

 

 Hojatingni elga arz etmakka hojat bo'lmasun,

Xush chiqishsang lahzani bu zori hojatmand ila.

 

 Lablaring hajrinda yur parkandkim bo'lmish ko'ngul,

La'l erur mahlul qon o'rnig'a har parkand ila.

 

 Chun Navoiy ko'ngli sindi, emdi lutfing ne asig'?

Kim ushatsa shishani bitmas yana payvand ila.

 

*               *                     *                     *

YOQILUR

La'lidin jonimg'a o'tlar yoqilur,

Qoshi qaddimni jafodin yo qilur;

Men vafosi,va'dasidin shodmen,

    Ul vafo, bilmanki, qilmas, yo qilur.

*               *                     *                     *

                                                                          Тайёрлади:  Б.Н.Умаров

"Жамолинг васфи"

Шоҳ ва шоир
Шеърият ва адабиёт
Жамолинг васфини, эй ой, неча элдин эшитгаймен...

Гўзал ва жозибадор мисралар билан бошланувчи бу ғазал муаллифи, буюк ватандошимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур эканлиги барчага аён. Бу ғазал шайдоларининг қалбидан чуқур ўрин олган назм дурдоналаридан биридир.

Беш юз йилдан буён ўз таровати ва нафосатини йўқотмаган бу ғазал севимли ёр жамоли ва висолини бир кўришга ошуфтаю орзуманд бўлган ошиқ қалбидаги беғубор ва нафис туйғуларни ифода қилади. Унга севимли халқ ҳофизи Фахриддин Умаров ўзига мос куй басталаб, юксак маҳорат билан куйлаган ва ҳанузгача куйланмоқда.

Киндик қони тўкилган мўътабар юрт Андижондан тақдир тақозоси билан анча олисларда, ўзга маконларда яшаган Бобур жанггу жадаллардан, эл-улус ғалаёнларидан толиққан руҳига дам бермак важидан беихтиёр сокин ва узоқ хаёлга толади. Она юрти ёдига тушиб, унинг ўтмиш соғинчи қалбини ўртайди. Назаримда, ана шу соғинч унинг қўлига қалам тутади:

Жамолинг васфини, эй ой, неча элдин эшитгаймен,

Не кун бўлғай висолингга мене дилхаста етгаймен.

ДИЛШОД РАЖАБ

Болалар шоири Дилшод Ражаб


(1964 йил ТУҒИЛГАН)


Дилшод Ражаб ўзбек болалар шеъриятининг истедодли вакилларидан бири. У 1964 йил Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида зиёли оиласида туғилди. 1982 йил А.Навоий номли 4-ўрта мактабни олтин медаль билан битириб, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институти (ҳозирда университет) ўзбек тили ва адабиёти факультетига ўқишга кирди. 1983 — 1985 йиллар ҳарбий хизматда бўлиб қайтгач таҳсилни давом эттирди. 1989 йил олий даргоҳдаги таҳсилни тугатиб, ўзи ўқиган 4-мактабда ўқитувчи бўлиб ишлади. 1990 — 1993 йиллар Низомий номидаги ТДПИ аспирантурасида ўқиб. Филология фанлари доктори, профессор П.Шермуҳамедов илмий рахбарлигида «80-йиллар ўзбек болалар шеъриятида поэтик маҳоратнинг айрим масалалари» мавзусида номзодлик ишини ёзиб, ҳимоя қилди.  

У 1994 — 2004 йилларда Ўзбекистон Давлат матбуот қўмитасида, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси  «Адабиёт жамғармаси» нашриётида, Республика «Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармасида  турли лавозимларда ишлади. 2005 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Муҳофаза+» журнали, «Вазият» газетаси бирлашган таҳририятида бош муҳаррир ўринбосари сифатида фаолият юритмоқда. Юздан ортиқ илмий, илмий-оммабоп ва публицистик мақолалари чоп этилган.

Мен олган фотосурат

Кўнгил битиклари


Ушбу гуллар шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳайкали пойида барқ уриб турубди… Бу гулларга қараб кўнглимдан ушбу тилаклар ўтди: Ҳазратнинг пойида ифор таратиб турган ушбу гуллар гўё буюк мутафаккир пойида эканидан масрурдек гулгун очилган… Бу масъума чечаклар ҳар кун тонг отиб қуёш ботгунга қадар ҳазрат пойига солинган пояндоздек гўё… Бу гуллар кўзимга биз инсонлардан-да оқибатлироқ, биздан-да вафодорроқ туюлди..:

Навоий пойини ўпган бу гуллар,
Барчанинг кўнглига эзгулик тилар.
Ҳазратни йўқлашга келган ҳар зотни
Шоирнинг пок руҳи ҳамиша қўллар!
 

Фурқатнинг лирик ва маърифий руҳдаги шеърлари

Ватан учун яшайлик
Дарсни ташкил этиш усули

  Дарс мусиқали дақиқа билан бошланади. Бундан хофиз Т.Қодиров ижро этган «Сайдинг қўябер сайёд», «Фасли навбаҳор ўлди...» қўшиқларидан парчалар эшиттирилса, мақсадга мувофиқ бўлади.Ўқитувчи тренинг умумий режасини қуйидаги тарзда доскага ёзиб қўяди:
1.    Фурқатнинг таржимаи ҳоли.
2.    Фурқатнинг лирик шеърлари.
3.    Фурқатнинг маърифий руҳдаги шеърлари.
4.    Фурқатнинг «Саргузаштнома»асари.  
Мазкур режа шоир ижодига ажратилган 3 соат давомида ўқувчилар гуруҳларга ажратилган ҳолда, баҳсу мунозараларга ўрин берилган тарзда ташкил этилади. Ушбу жараёнда ўқитувчининг роли алоҳида бўлиши лозим. Аввало, юқорида келтирилган жадвал асосида ўқитувчи Зокиржон Фурқат шахси, унинг ҳаётидаги муҳим нуқталар борасида маълумот беради ва шоирнинг маърифатчилик адабиётидаги ўрнига урғу қилади. Таҳлиллар олдидан шоирнинг салафлари Навоий, Фузулий, Лутфий ижодидан баҳраманд бўлгани уларнинг тажрибаларига суянган ҳолда ўзбек лирикасининг ифода имкониятларини  кенгайтира олишга эришгани ҳақида маълумот берилади.