топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

шоир ижоди:

Исёнкор ва ҳақиқатгўй шоир

Илм-фан
Азим Суюн истеъдодли, исёнкор ва ҳақиқатгўй шоирлардан биридир. У 1948 йилнинг 22 февралида Самарқанд вилоятининг Наҳруд қишлоғида меҳнаткаш оиласида дунёга келган. Ўрта мактабдан сўнг Тошкент Давлат дорилфунунининг журналистика факультетига кириб ўқиган.
Унинг ижоди 60-йилларнинг охири ва 70-йиллар бошида бошланган бўлиб, «Менинг

Алишер Навоий лирикаси. Девонлари

Блог им. lalixon

Мусулмон Шарқи шеърияти тарихини Алишер Навоий лирикасисиз тасаввур этиб бўлмайди. Унинг лирик мероси ўзигача яратилган форс-тожик ва туркий шеъриятнинг давоми бўлиш билан бирга барча замонлардаги ўзбек шеъриятининг энг юксак чўққиси ҳамдир. Ҳар иккала тилда юксак бадиий асарлар ярата олиш қобилиятига эга бўлган ҳассос шоир 45 минг мисрага яқин туркий тилдаги шеърлари ва 12 минг мисрадан ортиқ форс-тожик тилидаги назмий мероси билан ўша давр шеърияти ривожига катта ҳисса қўшди.


 


Алишер Навоийнинг ҳасбу ҳоли

Блог им. lalixon

Алишер Навоийнинг мамлакатни ташлаб кетишга мажбур бўлганининг яна бир сабаби юртдаги нотинчликдир. Одамларда бир-бирига вафо йўқ. Вафонинг ўрнини нифоқ, саховатнинг ўрнини бахиллик эгаллаган. Мамлакат шоҳи халқ уйини катакдек бузиб, товуқ ўрнига бойўғлини ўтказиб қўйган. Одамларда кишиликдан нишона йўқ, ҳамма жойда ёмонлик ҳукмрон. Кўнгил ором топадиган бир ҳужра йўқ. Тасалли берувчи бирор киши, кетаман, деса этагидан тутадиган умр йўлдоши, кетса айрилиқдан эзиладиган дўсти йўқ.


 


Aлишер Навоий ҳасби ҳоли масалалари. Ҳаётига доир муҳим маълумотлар

Блог им. lalixon

РЕЖA:


1.        Алишер Навоий ҳаётини ўрганиш манбалари.


2.        Шоирнинг болалик ва йигитлик йиллари.


3.        Давлат арбоби сифатидаги фаолияти.


4.        Ҳаётининг сўнгги йиллари.


 


Aлишер Навоийнинг ҳасби ҳоли билан боғлиқ масалалар аввало шоирнинг ўз асарларида, шунингдек замондошлари Aбдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаъи саъдайн ва мажмаи баҳрайн”, Мирхонднинг “Равзату-с-сафо”, Хондамирнинг “Хулосату-л-ахбор”, “Макориму-л-ахлоқ”, “Ҳабибу-с-сияр”, Зайниддин Восифийнинг “Бадоеъу-л-вақоеъ”, Давлатшоҳ Самарқандийнинг “Тазкирату-ш- шуаро”, Муъиниддин Муҳаммад ал-Замжий ал-Исфизорийнинг “Равзату-л-жиннот”, Абдураҳмон Жомийнинг “Баҳористон”, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” каби тарихий ва тазкира асарларида учрайди.


Aлишер Навоий 1441 йил 9 февралда Aмир Темурнинг ўғли Шоҳруҳ Мирзо ҳукмронлиги даврида Ҳиротда туғилди. Хондамирнинг “Макориму-л- ахлоқ” асарида маълумот берилишича, шоирнинг туғилган санаси ҳижрий 844 йил рамазон ойининг 17 кунида бўлиб, товуқ йилига тўғри келади. Унинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад (уни Ғиёсиддин Кичкина деб ҳам аташган) темурийлар саройининг амалдорларидан, онаси (исми маълум эмас) Кобул амирзодаларидан Шайх Абу Саъид Чангнинг қизи бўлган. Aбдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаъи саъдайн” ва Мирхонднинг “Равзату-с-сафо” асарларида келтирилишича, Aлишернинг бобоси Aмир Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош (кўкалдош) бўлган. Навоий “Вақфия” асарида ўз ота-боболарининг темурийлар саройида юқори мавқеда бўлганликлари ҳақида шундай ёзади: “… бу хокисорнинг ота-бобоси ул ҳазрат (Султон Ҳусайн Бойқаро)нинг бобо ва аждоди хизматларида… улуғ маротибқа сазовор ва бийик маносибқа комгор бўлғон эрдилар”.


Aлишернинг тоғалари Мирсаид Кобулий ва Муҳаммад Aли Ғарибийлар ҳам шоир бўлишган. Бўлажак шоир ана шундай муҳитда, алоҳида тарбия ва назоратда ўсади. Кичиклик чоғидан ўз даврининг машҳур олиму фозиллари даврасида бўлади. Уч-тўрт ёшларида машҳур шоир Қосим Aнворнинг


 


Риндему ошиқему ҷаҳонсўзу ҷома чок,


Бо давлати ғами ту зи фикри ҷаҳон чи бок


 


(Мазмуни: Риндмиз, ошиқмиз, жаҳон ўртовчи ва ёқавайронлармиз, сенинг ғаминг турганда дунё фикридан не фойда)


байтини ёд айтиб, меҳмонларни ҳайратга солади. Бу ҳақда кейинчалик “Мажолису-н-нафоис”нинг биринчи мажлисида эслаб ўтади. Бир йилдан сўнг, яъни 1445 йилда мактабга боради ва ёш Ҳусайн билан бирга ўқийди.



Алишер Навоий ижодининг ўрганилиши (1)

Блог им. lalixon

Шунингдек, Aбдуллоҳ Ҳотифийнинг “Лайли ва Мажнун”, Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Жавоҳиру-т-тафсир” (“Тафсир жавоҳиротлари”, 1493-1494), Aтоуллоҳ Aсилийнинг “Равзату-л-аҳбоб” (“Дўстлик боғи”), Атоуллоҳ Маҳмуд Ҳусайнийнинг “Бадоеъу-с-саноеъ” (“Бадиий санъатлар”), Шамсиддин Муҳаммад Бадахшийнинг “Рисолаи муаммо”, Ҳусайн бин Муҳаммад Ҳусайнийнинг “Рисолаи муаммо” (1499), Аҳлий Шерозийнинг “Куллиёти Аҳлий Шерозий”даги мувашшаҳ-қасидаи маснуъси ва бошқа кўплаб асарларда ҳам Aлишер Навоийнинг ҳаёти, ижоди ва ижтимоий фаолияти ҳақида муҳим маълумотлар келтирилган.


  1. 3.         ХVI-ХIХасрлардаги тазкира,  луғат,  тарихий ва бадиий асарлар


Aлишер Навоий ҳақидаги маълумотлар ХV асрдан кейинги тазкира, тарихий ва бадиий асарларда ҳам келтириб ўтилади. Хусусан, Ҳасанхожа Нисорийнинг “Музаккири аҳбоб” тазкираси Навоийнинг “Мажолису-н-нафоис” тазкираси асосида яратилган бўлиб, тазкиранинг биринчи боб, тўртинчи фаслида “Амир Ҳайдар Алишернинг муқаддас ёди” сарлавҳаси остида буюк шоирнинг “Хамса”си ва туркий ғазалларининг умумий ҳажми,   форсий тилдаги шеърларидан парча келтирилади.



Aлишер Навоий ижодининг ўрганилиши

Блог им. lalixon

 РЕЖA:


1. Навоий ҳақида шоирнинг ўз асарларидаги маълумотлар.


2. Замондошларининг асарларида келтирилган маълумотлар.


3. ХVI-ХIХ асрлардаги тазкира, луғат,  тарихий ва бадиий асарлар.


4.Навоий ижодинингилмий мезонлар асосида  ўрганилиши.


5. Навоий ижодининг Ғарбда ўрганилиши.


 


Туркий халқларнинг “шамсу-л-миллат”и бўлган Низомиддин Мир Aлишер Навоий жаҳон адабиёти хазинасини ўзининг ҳассос шеърияти, буюк “Хамса”си, фан соҳаларининг турли тармоқларига бағишланган бой илмий мероси билан бойитган сўз санъаткоридир. Ўз ижодий меросида 26 мингдан ортиқ луғат бойлигидан фойдаланган бу буюк даҳо мана беш асрдан ошибдики, асарларидаги чуқур фалсафий мушоҳадакорлик, маъно-моҳиятнинг кенг кўламлиги ва назмий меросидаги фасоҳат денгизининг бепоёнлиги билан жаҳон аҳлини ҳайратга солиб келади.


 


Дунёда Aлишер Навоий каби асарлари кенг тарқалган, жаҳоннинг деярли ҳар бир чеккасида китобларининг нусхалари сақланаётган бошқа бир ижодкорни топиш қийин. Ҳазрат Навоий ҳаётининг сўнгги йилларидаёқ унинг асарлари тилига луғат ишланганлиги биз ҳозир навоийшунослик деб атаётган соҳанинг анча қадимий эканлигини кўрсатади.


 


Шайх Аҳмад Тарозий

ШАРҚ МУМТОЗ ПОЭТИКАСИ Биринчи китоб
Шеърият ва адабиёт
«ФУНУНУ-Л-БАЛОҒА»дан
 
АЛ-ФАННУ-С-СОЛИС ФИС-САНОЕЪИ-Ш-ШЕЪР
 
Билгилким, ҳар ақсоми саноат1 ва анвоъи балоғатким, фусаҳо ва булағо аросинда мўътабардур, мажмуъни жамъ қилиб, ҳар бир санъатқа туркий лафз бирла мисол келтуруб ва кечган зурафо ва шуаронинг бу саноат бирла тазйин2 қилған арабий ва форсий назм ва наср сўзларинда назир келтурдук. Ва баъзи ерда «Каломи мажид»тин ва Расул алайҳи-с-салом ҳадисидин нақл қилдуқ.

Рашидиддин Ватвот (1080-1177)

ШАРҚ МУМТОЗ ПОЭТИКАСИ Биринчи китоб
Шеърият ва адабиёт

 


Тўлиқ номи Саъду-л-Мулк Рашидиддин Муҳаммад бинни Муҳаммад Абду-л-Жалил Умарий Котиб Балхий бўлиб, Ватвот (маъноси: ёввойи қалдирғоч) адабий тахаллусидир. Ёқут Ҳамавий, Алоуддин Жувайний, Закариё Қазвиний ва Давлатшоҳ Самарқандийнинг тарих ва тазкираларида у ҳақда маълумот бор.


Балхда туғилган, машҳур Низомия мадрасасида таҳсил олган. Қирқ беш ёшларидан бошлаб ўттиз йилча муддат хоразмшоҳийлар саройида девонхона соҳиби даражасига кўтарилган. Рашидиддин Ватвотни соҳиби девон шоир сифатида юксак қадрлаб, Хоқоний ва Анварий қаторига қўядилар.Форсий шеърларидан девон (8,5 минг байт) тартиб берган, арабий девони мухлислари томонидан тузилган. Шунингдек, «Акбару-л-афкор фи-р-расоил ва-л-ашъор» («Рисола ва шеърларда улуғ фикрлар»), «Араису-л-хавотир ва нафоису-н-наводир» («Севимли фикрлар ва нозик латифалар»), «Расои-л-араби» («Араб мактублари»), «/аройибу-л-килом фи рағойибу-л-ҳикам» («Кутилган доноликлар ҳақида нодир сўзлар») каби йигирмадан ортиқ асарлар ёзган. Улар орасида «Рисола-т-аруз», «Бадойиъу-т-тарсат ва равойиъу-т-тасжиъат» («Тарсиъ ва тасжиъ санъатларининг мўъжизалари»), «Рисолат тасхифат» каби адабиётшуносликка оид илмий асарлари бор. Рашидиддин Ватвотнинг поэтика масалаларига доир бош асари «Ҳадойиқу-с-сеҳр фи дақойиқу-ш-шеър» («Шеър назокатида(н яратилган) сеҳрли боғлар»)дир. Рисола Муҳаммад Отсизнинг ўғли Аббос Иқбол даврида (1156-72) ёзилган деб тахмин қилинади. Эллик беш бобдан иборат бу асарда араб ва форс шеъриятидаги 62 санъатнинг табиати ҳақида фикр юритилган.



Умар Хайёмдан (1)

ШАРҚ МУМТОЗ ПОЭТИКАСИ Биринчи китоб
Шеърият ва адабиёт

Энг бурунғи форс шоирларидан саналған машҳур Рудакийға нисбат берилған рубойилар маълум бўлғани каби машҳур Унсурийнинг ҳам Маҳмуд Ғазнавий мажлисида айтған рубойилари машҳурдир. Ғазна шаҳрининг гўзал боғчаларидан биттасида Унсурий, Асжадий, Фарруҳий ва Фирдавсий томонларидан бирор мисраъдан айтилган тубандаги рубоий:


  


Унсурий:     Чун орази ту моҳ набошад равшан.


Асжадий:     Монанди руҳат гул набуд дар гулшан.


Фарруҳий:   Мужгонат ҳами кунад гузор аз жавшан.


Фирдавсий:  Монанди синон Гев дар жанги Пашан.


 


Таржимаси:


Ой сенинг юзинг каби ойдин эмасдир.


Боғда сенинг ёноғинг каби гул топилмайдир.


Киприкларинг совутдан (темир куйлакдан) ўтадир.


Пашан деган паҳлавон билан урушганда Гев деган паҳлавон найзаси каби(!)



«Форс шоири Умар Хайём»дан

ШАРҚ МУМТОЗ ПОЭТИКАСИ Биринчи китоб
Шеърият ва адабиёт

  <… > Исломдан кейинги форс шеърининг шакл эътибори билан энг муҳим қисмлари маснавий, қасида, ғазал ҳам рубоийдан иборатдир.


 


Маснавий: маснавий сўзи(нинг) бизчаси икиликдир. Бу шакл назмда ҳар ики мисраънинг махсус мустақил қофияси шарт бўлмоқ бўлуб, маснавий аталиши ҳам шунинг учундир. Маснавий шаклида бир асар ёзмоқчи бўлған шоир қасида ва ғазалида бўлғани каби ўз асарини маълум биргина қофия билан ёзишға мажбур бўлмайди. Шунинг учун назмнинг бу шакли шоирға озодлик беради. Турли ҳикоялар, достонлар, ваъз-насиҳатларға оид узун асарлар ёзиш учун назмнинг маснавий шакли бошқа шаклларга қарағанда қулайроқдир. Бу шакл форсийларнинг бурунғи миллий назм шаклларидандир. Бунинг араб исломидан бурунғи сосонийлар сулоласи замонида сулоласи борлиғи маълум1). Ислом давридаги Эрон шоирларининг энг эскиларининг маснавий шаклида достонлар ёзғанларини кўрамиз. Ҳижрий 4-асрда яшаган Бўшагўр Бу Шакур  Балхий1, Дақиқий2, Рудакий3 ва 5-асрда (ҳижрий-Ҳ.Б.) яшаған Асадий4, Фирдавсий5 турли достонлар ёзғанлар. Бу достонларнинг муҳим қисми эронийларнинг миллий қаҳрамон достонларидан иборат эди. Араб истилосидан қутулған эронлилар орасида миллий ҳис, миллий туйғулар қўзғалишиға хизмат қилғани учун бундай достонлар Эрон миллий буржуазияси томонидан ҳимоя кўрар эди. Қаҳрамон(лик) достонини энг юқори даражага чиқарған шоир машҳур Фирдавсий (ҳижрий 411). Фирдавсийдан кейин бу йўлда асар ёзиш давом қилған бўлса ҳам Фирдавсийдан юқорироқ ёхуд унга баравар келадиган бир шоир ундан кейин форсий адабиёт дунёсида етишмагандир.



Абдурауф Фитрат («Адабиёт қоидалари»дан)1

ШАРҚ МУМТОЗ ПОЭТИКАСИ Биринчи китоб
Шеърият ва адабиёт

ҚИТЪА


 


Ғазалнинг биринчи байти бўлмаса, қолғани қитъа бўлади. Бошқача айтганда, қофияси ҳар байтнинг охирида бўлуб, биринчи мисраъи қофиясиз бўлған тизмаларга қитъа дейиладир. Кўбрак талабномалар, чақириш битиклари, насиҳатлар қитъа шаклида ёзилғандир.


 


МАСНАВИЙ


 


Ҳар байтнинг ики мисраъи ўзига махсус қофияси бўлған тизмаларга маснавий (икилик) дейиладир. Достонлар, мактублар (кўбрак севги мактублари) маснавий йўсунли ёзиладир.


 


Мисол:


 


Мен қарибман мени худ нетғусидир,


Мени бу ерда муқим этғусидир...


 


На қўлум бор, на оёғим, на белим,


Бу қадар эвриладир сўзга тилим.



Абдурауф Фитрат («Адабиёт қоидалари»дан)

ШАРҚ МУМТОЗ ПОЭТИКАСИ Биринчи китоб
Шеърият ва адабиёт

СОЧИМ, ТИЗИМ


 


Сўзлар, гапларни уюштириб тузулган асарлар адабий бўлсун-бўлмасун, битта йўсиндан бирида тузуладир: сочим, тизим (назм, наср).


 


Бир асарда сўзлар, гаплар белгили бир оҳангга бойланмасдан, белгили бир ўлчов билан ўлчанмасдан тарқалиб, сочилиб тузилган эса ул асар сочим йўсунида тузилган бўладир. Мисол: Кампирнинг қариған, қуруған кўзларидан йироқ-йироқ ерлардан ики томчи ёш келди. Бутун танини, мучаларини босиб, эзиб, синдириб келган у ики томчи ёшни енги билан артғандан сўнг отаси ҳам шундай қизим… дейди (Чўлпон)1.


 


Муҳаммад Фузулий (1498 - 1556)

ШАРҚ МУМТОЗ ПОЭТИКАСИ Биринчи китоб

Ироқнинг Карбало шаҳрида Сулаймон ота оиласида туғилган. Бағдодда яшагани учун айрим манбаларда Фузулий-Бағдодий деб ҳам юритилган. 1534 йили Бағдод Усмонлилар халифалиги қўлига ўтгач, Табризга кетмоқчи бўлди, бироқ, асосан, Боғдодда яшаб, у ерда вабо касалидан вафот этган.


 


Фузулийнинг адабий ва илмий мероси турк (озарий), форс ва араб тилларида ёзилган. Шоир машҳур «Девон»идан ташқари «Лайли ва Мажнун»,  «Сиҳҳат ва мараз», «Бангу бода», «Суҳбату-л-асмор» каби эпик достонлар  ҳамда «Матлаъу-л-эътиқод», «Етти жом», «Анису-л-қалб» ва «Ринду Зоҳид» каби  фалсафий  достонлар яратган.


 


«Мезону-л-авзон»дан

ШАРҚ МУМТОЗ ПОЭТИКАСИ Биринчи китоб

 


 


(ҲАЗАЖИ МУРАББАЪ)


<...> Рубоий вазниким, ани «ду байтий» ва «тарона» ҳам дерлар, ҳазаж баҳрининг «ахрам» ва «ахраб»идин истихрож қилибдурлар ва ул вазнедур асру хуш оянда  ва назмедур бағоят рабоянда. Шеър авзонидин ушбу вазндурким, назм устодлари анга ҳадде муайян қилибдурлар ва ғоят латофатидин ики байтға ихтисор  қилубдурлар ва ул йигирма тўрт навъ келибтур ва мажмуъи ики қисмға мухтасардур.



Алишер Навоий «Сабъаи сайёр»дан

ШАРҚ МУМТОЗ ПОЭТИКАСИ Биринчи китоб

 


<...> Ҳар киши қилмоқ эса маълум,


Бири мансур1 эрур, бири манҳум2.


 


Насру назми ангаки мудракдур3,


Назмининг пояси бийикракдур...


 


Худ жавоҳир нечаким дилкашроқ,


Назм силкига чексалар хушроқ.


 


Ики сори дури самин4 яхши,


Орада лаъли оташин яхши.


 


Жавҳарий бу сифат бериб тартиб,


Айласа риштани анга таркиб...



Абдурауф Фитрат (1886-1938)

ШАРҚ МУМТОЗ ПОЭТИКАСИ Биринчи китоб

 


 «АДАБИЁТ ҚОИДАЛАРИ»дан


 


Ёзиш Қоидалари


 


Таълиф. Белгили бир нарса тўғрисида бўлған фикрлар, муҳокамалар сезгилар, туйғуларни тартибга солиб, сўз билан ифода қилишга таълиф ё тасниф дейиладир.


 


Таълиф ё тасниф аталған адабий юмуш билан майдонға чиққан нарсага асар дейиладир. Бир асарни ёзғанда зеҳнимизнинг юмуши (хизмати) турли тусларга киради: ёзувчи-адиб бошда шул тўғрида ёзилатурған бир нарсани топадир. Сўнгра шу нарса тўғрисидағи ўйлар, туйғуларни охтариб, топиб йиғадир. “Зеҳний юмуш”нинг шу бўлимига ижод (бор этиш-яратиш) дейиладир.



Алишер Навоий (1441-1501)

ШАРҚ МУМТОЗ ПОЭТИКАСИ Биринчи китоб
 «ҲАЙРАТУЛ АБРОР»дан

 


Бир неча сўз ул маънидаким, сўздағи маъни жоне дурурким, сўз қолиби онсиз қолибе дурурким, жонсиз ва ани топмоқ ишини киши билмас, балки  ани топқон киши топилмас ва аҳли ғазоф ноин софлигига мунсиф бўлмоқ, балки ўз ғазофига инсоф бериб, аларнинг узрин қилмоқ.


  


Абдураҳмон Жомий (1414-1492)

ШАРҚ МУМТОЗ ПОЭТИКАСИ Биринчи китоб

 


«СИЛСИЛАТУ-З-ЗАҲАБ«дан


 


СЎЗ ОДАМЗОД САДАФИДА ЭНГ АЗИЗ ГАВҲАР


 Маъни дарёю гавҳаридир сўз,


Бир-бирин мағзу жавҳаридир сўз.


               


Гар жаҳонни десак мисоли садаф,


Сўз унинг дурри, унга шону шараф!


               


Ҳеч конда топилмагай бу дур,


Бир ҳунардирки ҳаммага манзур...


               


Хатга фахру, қаламга унвондир,


Ақлу идрок жисмига жондир.


               


Сўз туфайли жаҳонда қолгай ном,


Пухта бўлғай шарофатидан хом.


               


Дил қуши сўз сувига ташна эрур,


Шул сабабдан шу чашмага тикилур.


               


Асли мақтовчи, мақталувчи Ўзи,


Фикрларни улайди ҳар сўзи.


               


Мадҳ этувчи агарчи осмондир,


Аммо у сўз гадоси ҳар ондир.


 


Бу улуғ кучга офарин, қутлов,


 Мадҳ этар, мақталувчи ҳам мақтов.


 


 Йўлга отланса, куч олур пайваст,


 Ортда қолганини у кўтаргай даст.



Жалолиддин Румий (1207-1273)

ШАРҚ МУМТОЗ ПОЭТИКАСИ Биринчи китоб

 


Асли ўртаосиёлик бўлган шайх Муҳаммад Баҳоуддин  Валад хонадонида Балх  шаҳрида  туғилган. Жалолиддин  ёшлик чоғидаёқ отаси билан мўғул истилоси туфайли Кўнёга кетиб қолишга мажбур бўлган. Умрининг охирига қадар шу шаҳарда мударрислик қилган, Кичик Осиёни ватан тутгани учун Румий тахаллусини олган.


 


Румийнинг илмий-адабий  мероси форс тилида ёзилган бўлиб, унинг шеърий асарлари, асосан, «Девони кабир» («Улуғ девон»)га жамланган. Девонда  ғазал,  рубоий ва маснавий шаклларида ёзилган уч мингдан ортиқ шеърлар бор.


 


Абдурауф Фитрат (1886-1938)

ШАРҚ МУМТОЗ ПОЭТИКАСИ Биринчи китоб

Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат Бухоро шаҳрида савдогар оиласида туғилган. Мирараб мадрасасида таҳсил олган. 1909 йили Истанбулга ўқишга борган, Воизон мадрасасида маърузалар ўқиган. Шоирнинг шеърлари Мижмар, сўнгра Фитрат тахаллуси билан «Сайҳа» (1912), «Ўзбек ёш шоирлари» (1922) номли тўпламларда эълон қилинган. «Ҳиндистонда бир фаранги билан бухороли бир мударриснинг усули жадида мактаблари хусусида қилған мунозараси», «Ҳинд сайёҳи баёноти» қиссалари ҳам Истанбулда чоп қилинган.


 


1914 йилдан Фитратнинг «Раҳбари нажот» («Нажот йўли»), «Мухтасар ислом тарихи», «Ойила», «Мавлуду шариф ёхуд хайрул башар» номли диний-ахлоқий асарлари босилиб чиққан. 1917 йилдан Самарқандда «Ҳуррият» номли газетада муҳаррирлик қилган. «Ўқув» номли биринчи дарслик китоби, ўзбек тили қоидалари ҳақида ёзган «Она тили» дарслиги, «Тилимиз», «Шеър ва шоирлиқ» мақолалари 1918-19 йилларда яратилган.