топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

шеър:

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишланади.

Navoiy davlat konchilik instituti
Илм-фан
Отажоним кетди бугун қиз-ўғлонин йиғлатиб,
Юртин тинчлигию  халқнинг ободлигин ўйлади.
Отжоним кетди бугун ўғил-қизин бўзлатиб,
Бутун ватан фарзандларин соғлигини ўйлади.

Отажоним сизга бўлсин доим  шараф,
Издошлар ҳам сиздек бўлсин қалби  уммон.
Бағрига боссин фарзандим деб ҳар тараф,
Мурувватли бўлсин деб доимо ҳар он.

 Отажоним

Ўша кунда ! … (Дардингизни айтмадингиз, Юртбошим-а?!)

Илм-фан
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов хотирасига
 
Бугун ноҳуш хабар кетди, юртим узра,
Турналар ҳам учиб ўтди, юртим узра,
Кайфиятлар тушкун эди, байрам узра.
Томоғимга тиқилдику, чимдим ошим-а,
Дардингизни айтмадингиз, Юртбошим-а?!
 
Ҳеч бир ишга бормас эди, бу қўлларим,
Юрган сари олис эди, бу йўлларим,
<span class=«mtitle»

Болалар

Блог им. kawsar
Болалар  тилини
Билинг оналар,
Қалбига сиз қулоқ
Солинг оналар.
 
Болалар кулса,
Дунё кулади...
Юрагида жўшқин
Дунё бўлади....
 
Кўзларига боқинг,
Қайноқ меҳри бор,
Овозида жажжи,
Улкан сеҳри бор.
 

Келибдилар

Илм-фан
 КЕЛИБДИЛАР
Тонг еллари хушхабар-ла бугун шодон елибдилар,
Қадамлари бўлиб бажо, ёр биз томон келибдилар.
 
Юзу кўздан нурлар сочиб, чаманда ғунча юз очиб,
Кулбами бу, кошона ё, боз нурафшон келибдилар.
 
Райҳонни қилиб ҳижолат, атиргулга қолмай ҳожат,
Минг ўлдириб, тургизиб ё, анбарафшон келибдилар.
 
Ойчеҳралар

Бугуним

Илм-фан
                   БУГУНИМ
Дайри-дуннинг кўчасида кетаётирман манам,
Кўзларим гоҳ олдга қарар, гоҳи ўтмишга қарам.
Олдингдан оққан ариқнинг қадрини билмайсан-да,
Келажагу ўтган куннинг юзи кўринар тарам.
 
Ахир ҳар онинг он ўтиб ўтмишга шайланади,
Келажак ҳам вақти келиб бугунга

Аллоҳнинг ишига аралашмайлик

Шоҳ ва шоир
Шеърият ва адабиёт
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!!!

Ёнғоқ, соясида ётган Афанди,
Бир куни ўзича шундай ўйланди.
Кичик ёнғоқ, катта дарахт устида,
Катта тарвуз кичик палак остида,

Айтилар хеч тушунолмадим?
Аллоҳнинг ишига қойил колмадим!
Шу чоқ, Афандининг пешонасига,
Кичик ёнғоқ, тушиб росманасига.

Оғриқ, берибдики дебди Афанди,
Мен ғофил ҳаётни Энди ўргандим.
Энди Ҳақдан мени

Болалар

Ijodkor yoshlar
Шеърият ва адабиёт
Болалар  тилини
Билинг оналар,
Қалбига сиз қулоқ
Солинг оналар.
 
Болалар кулса,
Дунё кулади...
Юрагида жўшқин
Дунё бўлади....
 
Кўзларига боқинг,
Қайноқ меҳри бор,
Овозида жажжи,
Улкан сеҳри бор.
 
Болалар, болалар
Хандон болалар,
Оналар қувончи,
Ҳар он болалар...
 
Беғубор қалбидан,
Имон кетмасин.
<p class=«MsoNormal» style=«margin-bottom: .0001pt; line-height: normal;»

Ишончли мурожаат

Шеърият ва адабиёт

Ота, туринг… Қаддингизни тоғдек қилинг,
Бу тоғларнинг этагида умр хуш дам.
Сиз деб бугун тақдирига эга элнинг,
Бахти учун омон бўлинг, бўлинг бардам.
 
Ўргатдингиз не эканин ёниб яшаш,
Шодлик билан туташ ҳар бир йўлларимиз.
Айтгансизку, ҳаёт асли тинсиз кураш,
Туринг Ота, узатамиз қўлларимиз.
 
Фарзандларим, деганизда, бизни

Миллий шеъриятимизнинг яна бир аъзосидан туплам

Блог им. isroiltorger

Бахтга эргаштирувчи билим


Яратди ва юксалатди, талаб одам.Берди хуш ақл, фозил илмни хамТилини чиқариб, онга берди дил,Уят берди яна гўзал хуш пиғил<cut>


Билим берди, инсон зўрайди бу кунАқл берди, шунга ечилди тугунХудо берса, кимга ақл — хуш билимТўла яхшиликка узатар қўлин


Билимни буюк қил, ўқишни улуғ


Бу икки юксалтирур қўлини тўлиқ


Ақл қайда бўлса, улуғлик бўлурБилим кимда бўлса, буюклик топарАқллик ўқур билимлик бўлурБилимлик ақллик тилакка етур


Билим маъносини бил билим нимадур


Билим у соғайтур, касал бўлса у


Билимсиз киши доим оғриқ бўлур


Касални бор даволат эй, билмаганЭй, олим нодонга даво айла санАқлдур бурундан онга етса кишиТумон минг тилаги бўлса хам етарКишика эрур кўп ақл фойдасиБилим билса инсон азиз бўлғуси


Жамийки ишингни ақл билан қилБилим бирла вақтингни сақлашни ҳам билҲаётни қомусини очгин энди.


Басвослик, бехудаликдан қочгин энди


Билимнинг конидан гавҳарни танлаб


Халойиқ бошларга сочгин энди


 


Ушбу сатрлар адабиёт ва санъат йўлида шахдам одимлаётган бир ёзувчи юртодшимиз қаламига мансуб. Шеърият севувчиларидан фикрлар, маслахат ёки тилаклар кутиб қоламиз

Ватан меҳри

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

Бу ўлка – Ватанин севганлар юрти,


Жонин фидо қилиб кетганлар юрти,


Бобур фарзандига жон берган диёр –


Бу менинг Ватаним, Ўзбекистоним!


 


Тарихни эсласам – кўнглимда ғурур,


Саҳнага чиқади қудратли Темур.


Соҳибқирони бор, қалби қалқоним,


Бу менинг Ватаним, Ўзбекистоним!


 


Ислом тамаддунин пойтахти бўлган,


Кўнгилга ифтихор, кўзга ёш тўлган,


Аждодлар маконин эъзозлай олган,


Бу менинг Ватаним, Ўзбекистоним!


 


Қаддингни тик кўтар, эгилма зинҳор,


Сенга зор бўлганлар хорижларда бор.


Сенга жон берувчи фарзандлар бисёр


Бу менинг Ватаним, Ўзбекистоним!


 


Исломбек  НАБИЕВ,


Тошкент ислом университети битирувчиси

Умр бу...

Ойдин_Ҳожиева
Шеърият ва адабиёт

Умр бу — Аллоҳдан бизга омонат,


Аллоҳнинг фарзи бор азиз жонларда,


Омонатга қилма ҳаргиз хиёнат.


 


Умр — ёмби олтин, буғдой донидай


Майдалама уни тегирмонларда,


Аллоҳнинг фарзи бор азиз жонларда.


 


Омонатга ҳаргиз қилма хиёнат,


Уни пуллаб юрма майхоналарда,


Умр — бу Аллоҳдан қарзи қиёмат.


Кўнгил сени...

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

Кўнгил сени покиза Каъбам деб макон қилай,


Иблис қувиб етолмас, баланд бир қўрғон қилай,


Қорачиғдек асраган жон қилай, жонон қилай.


Ул жону танлар ичра Роббимни сарбон қилай.


 


Кўнгил сени покликда Султон қилай, хон қилай,


Малаклар сардорига нурли соябон қилай.


Ошиқликдан дам урган масту мастоналарни,


Деворлари нур янглиғ Каъбамда меҳмон қилай


 


Лола

Ўтмагин изсиз

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

Ёлғизлик домига бормоқда ютиб,


Кун эса зулматга бағрини тутиб,


Хазон япроғила тўкилиб, битиб,


Гул умрим баҳори ўтмоқда изсиз.


 


Кўзимнинг ёшлари ёмғирдек оқиб,


Ул нафснинг илгида ҳар нафас боқиб,


Ишқнинг оташига минг бора ёқиб,


Оҳ умрим баҳори кетмоқда изсиз.


 


Нолима деганди бир оташ юрак,


Тупроққа кетсада бу тану билак,


Мудом жаранглайди умидли тилак:


“Боқийлик касб этгай бу умрим сўзсиз”

Онажоним

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

Ҳувиллаган уйлар қолди, кўнгил қолди,


Болалари етим бўлиб онам қолди.


Раҳминг сени кимларга ҳам келган эди.


Сенга раҳми келгувчи ул кимлар бўлди.


 


Ёстиқларинг селлари ҳам қуримасдан,


Йиллар сени азобларга кўндирдику.


Умидлари чақмоқ онам, уйғоқ онам,


Ҳаёт заҳми қаддингни ҳам сўндирдику.


 


Мен нотавон сенинг дардинг билмабманда,


Ғўр боладек ўйнаб кулиб юрибманда,


Қалби тоза сендек инсон қайларда деб,


Олислардан ахтарибман, толибманда.


 


Бухорийнинг онасидир, менинг онам,


Ватанимнинг нафасидир менинг онам,


Фахрлансам шунча камдир, Сиздан онам,


Умидлари порлоқ онам, уйғоқ онам. 


 


Ойгул Азимова

Ўзлик фалсафаси

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

Ожиз бир тан ила дунёга боқдим,


Унда кўрдим бисёр: ҳасрат ила ғам.


 


Ибрат кўзи ила оламга боқдим,


Кўрдим унда ожиз адолат ҳар дам.


 


Тафаккур айлади шунда шуурим,


Англамоқдан ожиз экан бу таним.


 


Шу дамда қалбимга айладим савол,


Жавобин айтмоққа бормикин бир ҳол.


 


Мени менлигимни йўқотган дамим,


Билдимки, ўзлигим топибман Эгам.


 


Лола Азимова

Хиёнат қилма

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

Майлига ёнибла ашъорлар битма,


Куйибла жон бериб азоб ҳам ютма,


Умрбод заминда қолиб ҳам кетма.


Лек Она юртинга хиёнат қилма.


 


Дунёни кез майли самоларни кез,


Шоҳликда ўзингни Искандардек сез,


Ҳатто шуҳратларга кўмилсангда тез.


Шул Она заминга хиёнат қилма. 


 


Lola