топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

хотира ва қадрлаш куни:

Матонат ва жасорат тимсоллари

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2017 йил 6 май куни Урганч давлат университети Табиий фанлар факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалари Хонқа тумани Амударё қишлоғида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Жуманиёзов Рўзмат ота, Хонқа тумани Олажа қишлоғида яшовчи Қурёзов Олим ота, Урганч тумани Пахтакор фермерлар уюшмасида яшовчи Атажанов Юуп ота хонадонларига ташриф

Халқ қалбидан абадий жой олган арбоб

Блог им. lalixon
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларида ҳам мотам маросимлари ўтказилмоқда. 
Вилоят маънавият ва маърифат марказида давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва ёшлар Президентимиз портрети пойига гуллар қўйиб, хотирасига таъзим бажо келтирмоқда. 
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби мустақиллик йилларида Тошкент вилоятида ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Туб таркибий ўзгариш ва янгиланишлар ҳудудда замонавий саноатни изчил ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Хорижий сармоялар иштирокида ички ва ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи кўплаб қўшма корхоналар ташкил этилди. 

Ватан учун ўз жонини фидо қилган ўғлонлар хонадонларига ташриф уюштирилди.

Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 18 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги 4793-сон фармони, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 апрелдаги “Умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари тўғрисида”ги 46-сонли баёнида келтирилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йилнинг 7 май куни Гулистон давлат университети ректори  Б.Закиров, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Э.Насиров, университетнинг иқтидорли талабалари М.Маъруфжонова, М.Ашурбаева ва Ф.Жўраевларнинг Она-Ватан учун ўз жонини фидо қилган ўғлонлар хонадонларига ташрифи уюштирилди.

Ватан эркинлиги учун ўз жонини қурбон қилганлар хотираси ҳамиша барҳаёт

"9-май Хотира ва қадрлаш куни"
Жамият
Ўтганларнинг хотирасига бош эгиш, уларнинг руҳини шод этиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз. Мамлакатимизда Президентимиз фармони билан 9 май — Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланаётгани уруш қатнашчилари ва ногиронларига кўрсатилаётган беҳад ҳурмат-иззатнинг ёрқин намунасидир
 
Бугунги тинчлик дориломон кунларнинг шу маънода ҳам қадрига етишимиз керак. Минг афсуски, ҳозир ҳам қаерлардадир қирғинбарот урушлар, келишмовчиликлар давом этаяпти. Шукрлар бўлсинки, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо.

Жасорат, бурч, матонат

ТТПИ
2015 йил 7 май куни Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан “Жасорат, бурч, матонат” мавзусида байрам тадбири ўтказилди.




“Уч авлод учрашуви” тадбири

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Инсон қадри азиз, хотираси — муқаддас!” лойиҳаси доирасида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.
Хотира ва қадрлаш куни халқимизнинг асрий қадриятлари, улуғ фазилатларидандир. Эл-юртнинг тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун кураш олиб борган инсонларни ҳамиша элимиз ардоқлаб келган.
Фашизмга қарши мардлик ва жасорат кўрсатган, жанг майдонларида жонини аямаган, сабр-бардош билан бошига тушган мусибатларни енгиб ўтган уруш қатнашчилари ҳамда фронт орти меҳнат фахрийларини шарафлаш, уларнинг хотирасини абадийлаштириш ҳамда уларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш мақсадида ушбу тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбир “Ёшлик” шаҳар ҳокимияти, “Камолот” ЁИҲ “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси Етакчилар Кенгаши, Ўзбекистон Жангчи фахрийлар уюшмаси, Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида уюштирилди.
Учрашув чоғида ҳар бир ташриф буюрган уруш ва меҳнат фахрийлари уруш йиллари бўлган қийинчиликлар, унинг унутилмас аянчли ва оғир хотиралари ҳақида ёшларимиз билан фикр-мулоҳаза алмашишди.
Кеча давомида Тошкент давлат техника университети талабалари меҳмонларни хушнуд этиш мақсадида ўзларининг дилтортар куй-қўшиқлари билан иштирок этишди.
Уруш фахрийлари талабаларимизга бугунги тинч кунларнинг қадрига етишни, бугунги кунда юртбошимиз томонидан яратилаётган кенг имкониятлардан оқилона фойдаланишни алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Бугунги тадбир ҳарбий қуролли кучлар сафида ва фронт ортида қатнашган фахрийларимиз кўрсатган жасорати ва матонати ёшларимизда юртни эъзозлаш, кексаларни қадрлаш зарурлигини янада теранроқ англашга ундайди, десак муболаға бўлмайди.

Уч авлод учрашуви

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Хотирлаш, ўтганларни ёд этиш халқимиз амал қиладиган умумбашарий қадриятлардан биридир. Шу боисдан юртимизда ҳар йили ўтказилиб келинадиган “9 май -Хотира ва қадрлаш куни” тадбирлари ҳам ушбу анъаналаримизнинг яқол намунаси дея қайд этиш мумкин. Ушбу сана муносабати билан вилоятимизда кўплаб тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. 


 



Хотира - азиз туйғу

Гулистон давлат университети
Илм-фан


 


 


9-май куни эрталаб соат 8:30 да  Гулистон шаҳридаги Хотира майдонида  Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш маросими ўтказилди. Мазкур тадбирда Гулистон давлат университети проректорлари, факультетларнинг деканлари, кафедра мудирлари ҳамда талабалар иштирок этдилар.


 



Тинчлик ва аҳиллик – мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигининг асосидир

Президент асарлари
Тинчлик ва аҳиллик – мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигининг асосидир

ЎзА, Аъло Абдуллаев (сурат), 09.05.2014 18:57


Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда



Инсон хотираси муқаддас, қадр-қиммати азиз ва мўътабардир. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш куни мазмун-моҳиятида ана шундай инсонпарвар тамойиллар ўз ифодасини топган.


 


Бу сана урушларда қурбон бўлган миллионлаб юртдошларимиз хотирасига таъзим қиладиган, бугун сафларимизда юрган, осмонимиз мусаффолиги, юртимиз равнақи йўлида хизмат қилган нуронийларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиладиган эзгу маросимдир.


 


Бундай кунларда бугунги тинч ва осуда ҳаёт, мусаффо осмон, тўкинлик ва фаровонликка қандай оғир йўқотишлар, синов ва машаққатлар эвазига эришилгани хаёлимиздан ўтади. Бизга насиб этган мустақиллик, тинчлик ва осойишталикнинг аҳамиятини теранроқ англаймиз.



Тинчлик ва осойишталик – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосидир.

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

     Хотира ва қадрлаш куни! Бу қутлуғ кунда ўтганлар хотираси ва уларнинг жасоратлари, эзгу ишлари ҳурмат билан ёдга олинади.


 



      Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда.



Посольство США отмечало День памяти и почестей

Маънавият
7 мая посол Соединенных Штатов Америки Джордж Крол выступил с приветственной речью перед 60 гостями, в том числе заслуженными ветеранами Второй Мировой Войны, студентами и членами профессорско-преподавательского состава Национального военного колледжа США, представителями правительства Узбекистана, Министерства обороны и представителями ряда посольств на приеме в ознаменование 67-й годовщины победы союзников над фашизмом и в честь ветеранов, которые выжили после той страшной войны.

Элчихона Хотира ва қадрлаш кунини нишонлади

Маънавият
7 май куни Америка Қўшма Штатлари элчиси Жорж Крол 60 нафар меҳмон, жумладан Иккинчи жаҳон урушининг фахрий ветеранлари, Америкадаги Миллий ҳарбий коллеж талаба ва ўқитувчилари, Ўзбекистон ҳукумати, Мудофаа вазирлиги ва бир қатор элчихона вакиллари иштириокида фашизм устидан биргаликда қозонилган ғалабанинг 67 йиллиги ҳамда ўша даҳшатли урушда қатнашиб омон қолган фахрийларни шарафлаш учун ўтказилган қабул маросимида нутқ сўзлади.

9 май - Хотира ва қадрлаш куни. Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 67 йиллиги

Маънавият
Ҳеч, “Мотамсаро она” ҳайкалига эътибор бериб қараганмисиз? Ҳайкал ёнида чексиз хаёл уммонига ғарқ бўлиб, тик турган кишига-чи? Балки, ҳа, дерсиз, балки,...! Узоқ вақт шу ҳолда тик турган бу киши қўлларини дуога очиб юрт тинчлигига кўз тегмасин деб, шундай доруламон кунларга етиб келганлигига шукроналик келтиради. Номлари абадийлаштирилган асл юрт ўғлонларининг ҳақига дуолар ўқийди. Она Ватан, унинг келажаги ишончли қўлларда эканлигини ҳис этган ҳолда, юзларида мамнунлик ифодаси балқ уради.

Инсон- азиз, хотира - муқаддас!

Блог им. feruzaxon

Юртимиздаги тинч ва осойишта ҳаёт, мусаффо осмон ва фаровон турмуш тарзи халқимизнинг азалий орзуси. Ана шу осойишта кунларнинг қадрига етиш, уни мустаҳкамлаш ва бугунги дориломон кунлар учун қаҳрамонлик кўрсатган инсонларни эслаш ва уларга эҳтиром кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.