топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

хотин-қизлар:

ҲАР СОҲАДА ИЛҒОР АДТИ ХОТИН-ҚИЗЛАРИ

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида белгиланган.
 
Ўтган йиллар давомида бу борада юртимизда самарали ишлар амалга оширилди. Хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда турли тадбирлар

ТИҚХММИ Бухоро филиалида ҳуқуқбузарлик профилактикаси жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида “Аёллар фаришталар – жамият посбонлари” мавзусида тадбир

Маданият ва маърифат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев  раислигида 2017 йил 15 ноябрь куни “Ҳуқуқбузарликлар ва профилактикаси  ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ҳамкорлик, бу борада  амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида” ўтказилган  видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларнинг
Барча 3та расмни кўрсатиш →

Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги иштироки

Тошкент давлат юридик университети ҳуқуқшунослари
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2017 йил мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилин.2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи йўналиши – “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор

“Садои Туркистон” газетасида хотин-қизлар масаласининг ёритилиши

Namangan muhandislik-texnologiya instituti
Россия империяси мустамлакачилиги даври Ватан тарихини кўп ўрганилган ва янада мукаммал ўрганиш лозимлигини талаб этадиган даврларидан бири ҳисобланади.  Мазкур даврда миллий тараққийпарварлар томонидан чоп этилган вақтли матбуот нашрлари Ватан тарихини холис тарзда ёритишда муҳим манбалардан ҳисобланади. “Садои Туркистон” 

Соғлом она ва бола – бахтли келажак асоси.

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
2016 йил 23 январида Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат Тиббиёт институти Ахборот ресурс маркази ўқув залида Бухоро вилояти  хотин-қизлар “Олима”  уюшмасининг  “Соғлом она ва бола – бахтли келажак асоси”  мавзуидаги илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.  Олима аёллларнинг ушбу

Жамиятнинг ижтимоий ҳаётида аёллар ўрни

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
М.Мусамухаммедова,
Ғарб тиллари кафедраси катта ўқитувчиси,
Тошкент ислом университети  
 
Айёлни улуғламоқ — оилани,
Ватанни, хаётни улуғламоқ демакдир.
Ислом Каримов
         Аёлни эъзозлаш миллатимиз ва халқимиз учун олий қадрият даражасига кўтарилган фазилатдир. Инсоният тарихи шундан гувоҳлик берадики, минг йиллар давомида ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан  белгиланади. Айниқса, аёлларга шарқона эҳтиром ва эъзоз ҳамма учун ибратли меросдир. Ҳар бир инсон бешигини тебритадиган, оқ сути билан унинг қалбига одамийлик фазилатларини сингдирадиган ва уни ҳаёт бўронларидан асраб-авайлайдиган инсон оқила аёлдир.

Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги - мустаҳкам оила гаровидир

JizDPI
Илм-фан

        Инсоният қўлга киритган энг улкан  маънавий ютуқлардан бири  жамиятда аёллар  ва эркаклар тенглигини  таъминлаш  борасида  амалга оширилаётган ишлар ҳисобланади.  Хотин-қизлар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятдаги, давлат бошқарувидаги ролини кенгайтириш ва бунинг учун  имкониятлар яратиб бериш ҳозирги пайтда дунё ҳамжамияти томонидан амалга оширилаётган энг муҳим гуманистик ишларнинг мазмунини белгиламоқда.


 



Фуқаролик институтлари фаолиятида аёллар масаласи

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Ўзбекистон Республикаси инсонпарвар ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлидан дадил бормоқда. Ушбу олижаноб, аммо, мураккаб вазифани амалга ошириш Республикамизда яшовчи ҳар бир кишидан ижтимоий фаол бўлишни, эркин ва фаровон ҳаёт, озод ва обод Ватан барпо этиш учун фидойилик кўрсатиб яшаш ва меҳнат қилишни талаб этади. Демократик тараққиёт кун тартибига қўяётган мазкур талаб хотин-қизларга ҳам бевосита тааллуқлидир. «Бугун маърифий дунёда, – деб таъкидлайди Республикамиз Президенти И. А. Каримов, – хотин-қизлар манфаати деган алоҳида масала бор ва уни ўрганиш, ечимини топишга жуда катта аҳамият берилиши бежиз эмас. Агар аёлларга етарли эътибор берилмаса, бундай жамиятнинг келажаги бўлмаслиги ҳақида, ўйлайманки, узоқ гапириб ўтиришнинг ҳожати йўқ»[1].


Аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган нодавлат нотижорат ташкилотлардан бири Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ҳисобланади. Ушбу ташкилот 1993 йилда ташкил топган.Бугунги маълумотларга кўра, ташкилотда 35 мингга яқин аъзо бор.


«Қўмитанинг асосий вазифаси – аёлларнинг давлат ва жамият қурилишидаги иштирокини кенгайтириш, ҳуқуқий маданияти ва савиясини ошириш, оилаларни мустаҳкамлаш, болалик ва оналикни муҳофазалаш, кам таъминланган ва кўп болали оилалар, ногирон аёллар ва болалар, ёлғиз кишилар ва кексаларни ижтимоий ҳимоялаш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашдан иборат.


Ўзбекистон хотин-қизларининг сиёсий фаоллигини оширишдаги омиллар

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгач, ҳуқуқий демократик давлат ҳамда адолатли фуқаролик жамиятини қуриш борасида бир қанча ислоҳотларни амалга ошириб келмоқда. Мустақиллик йилларида хотин-қизларнинг жамият тараққиётидаги ролини ва мавқеини оширишга қаратилган қуйидаги муҳим ҳужжатларни санаб ўтиш жоиз: 1995 йил 2 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг давлат ва ижтимоий қурилишида хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-1084-сонли Фармони; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3434-сонли Фармони; “Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелдаги 760-1-сонли Қонуни; Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зулфия номидаги давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 1999 йил 10 июндаги Фармони; “Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида” БМТнинг Халқаро Конвенцияси (1995 йил 6 майда ратификация қилинган); 1998 йил 30 апрелда “Оила” Кодекси қабул қилинди; БМТнинг Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш бўйича қўмитаси тавсияларини бажариш юзасидан 2001 йилда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ҳаракат дастури ишлаб чиқилди; 2003 йилда Миллий ҳаракат дастурини амалга ошириш мақсадида “Меҳр нури” аёллар нодавлат нотижорат ташкилотлари бирлашмаси тузилди; Олий Мажлиснинг XV сессиясида “Сайловлар тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига Ўзбекистон Республикасининг икки палатали Парламентига сиёсий партиялардан депутатликка номзодларни кўрсатишда аёллар учун 30%ли квота киритилди. 1995 йил 2 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг давлат ва ижтимоий қурилишида хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-1084-сонли Фармонига кўра, жойларда, Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг раисига, бир вақтнинг ўзида, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Хотин-қизлар қўмиталари раисларига, тегишли ҳокимлар ўринбосарлари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисига Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари мақоми берилди.