топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

хижрон:

"Соғиндим" шеърига жавоб

Мушоира

 Соғинтираман


“Мени излаб тоққа чиқасиз”,


дўланани излаган каби.


Керак бўлса боққа чиқасиз


Нақш олмани кўзлаган каби-


СИЗНИ ШУНДАЙ СОҒИНТИРАМАН..


 


Келишимни муштоқ кутасиз,


“Кўзларингиз қоп-қора бўлиб”..


Фироғларни ичга ютасиз


Юрагингиз хўп пора бўлиб-


СИЗНИ ШУНДАЙ СОҒИНТИРАМАН..


 


Ўнгингизда, сўлингингизда  – мен,


Рашк ўтида куясиз хали.


Ҳар бир юрган йўлингизда –мен


Мени шундай суясиз хали -


СИЗНИ ШУНДАЙ СОҒИНТИРАМАН..


 


Ўзим сизни соғинганимдай,


девоналар бўласиз ишқдан.


Ўшал сўзга топинганимдай,


Парвоналар бўласиз ишқдан-


СИЗНИ ШУНДАЙ СОҒИНТИРАМАН..


 


Сабрларнинг сабрин синдириб,


Хат ёзасиз: “СОҒИНДИМ, КЕЛ”, деб


Сизни шундай ишққа кўндириб


Жавоб битгум: “ҳолимни бил”, деб


Ўзим сизни соғинганимдай -


Роса Сизни соғинтираман.


 


СИЗНИ ШУНДАЙ СОҒИНТИРАМАН.!.


 

Соғинтираман

Мушоира

 


“Мени излаб тоққа чиқасиз”,


дўланани излаган каби.


Керак бўлса боққа чиқасиз


Нақш олмани кўзлаган каби-


СИЗНИ ШУНДАЙ СОҒИНТИРАМАН..


 


Келишимни муштоқ кутасиз,


“Кўзларингиз қоп-қора бўлиб”..


Фироғларни ичга ютасиз


Юрагингиз хўп пора бўлиб-


СИЗНИ ШУНДАЙ СОҒИНТИРАМАН..


 


Ўнгингизда, сўлингингизда  – мен,


Рашк ўтида куясиз хали.


Ҳар бир юрган йўлингизда –мен


Мени шундай суясиз хали -


СИЗНИ ШУНДАЙ СОҒИНТИРАМАН..


 


Ўзим сизни соғинганимдай,


девоналар бўласиз ишқдан.


Ўшал сўзга топинганимдай,


Парвоналар бўласиз ишқдан-


СИЗНИ ШУНДАЙ СОҒИНТИРАМАН..


 


Сабрларнинг сабрин синдириб,


Хат ёзасиз: “СОҒИНДИМ, КЕЛ”, деб


Сизни шундай ишққа кўндириб


Жавоб битгум: “ҳолимни бил”, деб


Ўзим сизни соғинганимдай -


Роса Сизни соғинтираман.


 


СИЗНИ ШУНДАЙ СОҒИНТИРАМАН.!.


 

Эзилиб, эзилиб йиғлаган соғинч.

Кўнгил битиклари






























"… Дўстим   сенга хасад қиламан. Сен бахтлисан… чунки уни кўриб турасан. Яна ўша мавзуми деб бетинг бузулгандир… нима қилай, ха ўша мавзу, ўша инсон, ўша соғинч...

Ёмон кўраман уни, биласан… у ёмон, у ёлғончи, уни  қалби басир, ёмон у… ёмон...

Нокасгинам мани у… ёлғизгина ёмонгинам мани… мани соғинчим у..

Соғинаман… севаман… эзилиб эзилиб…

Кутиш...

Дилбар шоира Умида Абдуазимова
Шеърият ва адабиёт
Аёл зоти учун кутишдан оғири, кутиш талвасасининг охири бўлмаса керак. Турмуш ўртоғингни кутиш, фарзандларингнинг йўлига зор-нигорон кўз тутиш, ота- онанг, жигарларингни соғиниб жону жаҳонингни ичга ютиш… Айниқса, узун тунлар ойни ётоғига кузатиб, ҳатто уфқдан чиққан қуёшга қўл узатиб таваллолар қилиш…

«Эшигим олдидаги бир туп ўрикнинг, шу ёғоч ўриндиқнинг тили бўлса айтсин, сени қандай кутганимни...» қабилида ёзган шеърларим жуда кўп. Аслида,

  Аёл — ҳаётга ёрлиқ, таклифнома,
Аёл — маъсума келажакка ташриф.
Аёл бир чаманзор, ҳар гул, ҳар шона
Барқ урар унда ўз қадрин ошириб.

  Жуфт устундан иборатдир оила,
Аёл ўша устунларнинг биридир.
Хотиржамлик, тинчлик деган инъом-ла
Бахти бекам яшаш — АЁЛ сиридир.

  Бизга берилган ҳар бебаҳо неъмат,
Аёллар бор экан, турфа рангланар.
Ҳаёт дегани бу-АЁЛ беминнат,
Аёл деганида-ҲАЁТ англанар!

  * * *
Ёшлар газетасида илк иш бошлаган кезларимда хатлар бўлимида ҳисобчи эдим.

Ҳамма хатлар менинг қўлимдан ўтмайдими, ҳар бирининг ҳаяжонини дилимга юқтирар, уларнинг дарду касалини нозик елкамга юклар эдим.

Бир куни  боласини йўқотиб қўйган аёлдан хат келди. У дилбандини узоқлардан, ўзга тарафлардан қидираверибди-ю, уч кун ўтгач ўз ҳовлиси этагидаги чуқурга тушиб кетиб чиқолмай нобуд бўлганидан хабар топибди…

Атиргул

Кўнгил битиклари


Қўйгин, тиконларинг санчма менга гул,
Дилим ёмон ўйдан йироқдур буткул,
Ёқимли бўйингни соғинди кўнгил,
Ифоринг қизгонма, мендан атиргул.
 
Юрагим тўла дард, тинглагувчи йўқ,
Йиқилсам дўст бўлиб, суягувчи йўқ,
Сендан ўзга кўнглим хушлагувчи йўқ,
Ифоринг қизғонма, мендан атиргул.

Тизгинсиз соғинчнинг азоби

Кўнгил битиклари
«Тугалланмаган парвоз» асаридан парча

 
Ишқ, севмоқ-севилмоқ, ҳижрон дарди Одам Ато, Момо Ҳаводан меросдир.

Инсон бу дунёда жуфт-жуфт яратилган ҳилқатдир ягона. Ҳа, тан маҳрами эмас, (уни топиш ҳарҳолда мумкин)У ўз кўнгил маҳрамини топади бугун бўлмаса, эртага.

Ишқ — бу тугамайдиган қўшиқ. Ҳалигача уни ҳеч ким уни айтиб тугатолмаган, на шоир, на ҳофизи, на машшоқ...

Хуллас, инсон ўз тақдирини ўзи яратади ва унга ўзи мазмун киритади. Дилдаги армондан қолган дардларни тузатса бўлар, қачонки ўша чеккан дардларидан устунроқ даъвони топса! Инсон ёлғизликка маҳкум эмас! Сен бахтингни топмасанг, бахт сени гоҳо топади ҳаётда!

Сени излаб..

Кўнгил битиклари
Сени излаб тоғлар билан хасратлашдим,
Тош-тиконлар тилиб кетди товонимни.
Дардим айтсам тушунмади харсанглари
Шабадалар илиб кетди забонимни..

Суҳбатингга ташнадир қалб, фидо жоним
Қайлардасан, боринг билдир Ёрижоним..

Ғурурларни илиб қўйдим янтоқларга,
Соғинч деган бир неъматдан диллар маҳзун..
Соғинганни соғинса дил айб эмасдир,
 Ғамлар ичра айрилиқнинг бўйи узун..

Бир илтифот кутмагайман, зорижоним
Қайлардасан, боринг билдир, Ёрижоним..

(с)

Сиз кетдингиз хайр-хўш демай

Кўнгил битиклари
Сиз кетдингиз ёлғон дунёдан,
Ҳамон йўлда нигоҳим менинг.
Элчи келар Нурдан, Зиёдан
Абад Сизда никоҳим менинг..

Ёрим мани, ёрижонгинам..
Меҳр қўмсаб гадолар бўлдим..
Васлингизни топмаслигим рост,
Дийдор истаб адолар бўлдим..

Дийдор ул-ки, топиб бўлмайди,
Ғамларимни сотиб бўлмайди,
Сизсиз бегим кўнглим тўлмайди,
Сизни кутган илинж ўлмайди..

Ёри, ёри, ёрижонгинам,
Увол бўлди, умрим, жонгинам
Сизни қалбга кўмиблар қўйдим,
Нечун севдим, оҳ нечун куйдим..

Ёри, ёри, ёрижонгинам..


… Бегим сизни яна соғиндим… соғинмаган куним йўқ асли… Хижронлардан толдим… оғриндим, Гулламадим… айни гул фасли… Сиз кетдингиз..«Хайр» демадиз… Холим сўраб қайтиб келмадиз… Кутаяпман… мен ҳамон Сизни…

Сизни севган эдим..

Кўнгил битиклари

















 


Мен Сизни ўзгача бир покиза ҳис-туйғулар ила севган эдим..ўзимдан-да кўпроқ яхши кўрар эдим… Сиз мен учун дунёда ягона… Сиз мен учун танҳо, Сиз менинг жисму жоним, ишонганим… борлиғим… дердим..
 
Дунёдаги энг бокира, оппоқ тилакларим Сизга эди… Сизни еру кўкка ишонмасдим… Кўзимдан-да рашк қилардим сизни… азизим..
 
Сиз бу дунёда тенги йўқ бир хилқат эдингизким, тил буни ифодалаб беролмайди..
 
Ёнимда турсангиз-да соғинардим сизни… Йўқотишдан, бир кун келиб айрилиб қолишдан қўрқардим… Авайлардим, асрардим сизни кўзларимнинг қароғларида..
 
Биз баҳтиёр эдик… бахтли-ю, бахтсизлар орасинда..