топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

халқ ўйинлари:

Урганч давлат университетида Наврўз сайли

Илм-фан
2016 йил 17 март куни Урганч давлат университети футбол ўйингоҳида Наврўз сайли бўлиб ўтди. Унда Наврўз таомлари, рассомлар танловлари, миллий спорт ўйинлари ва беллашувлари, Наврўз айёмининг эзгу қадриятлари акс этган бадиий-мусиқий чиқишлар бўлиб ўтди.

Миллий халқ ўйинлари фестивали

Блог им. behzodbek

Бухорода вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамда халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар вилоят илмий-методик маркази томонидан ташкил этилган халқ миллий ўйинлари фестивали бўлиб ўтди.


 


Халқимизнинг миллий қадриятларини эъзозлаш, авлоддан авлодга ўтиб келаётган меросимизни келажак наслларга етказиш, ёшлар онгига халқона ўйинлар мазмун-моҳиятини сингдириш, шу йўлда самарали изланишлар олиб бораётган жамоаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда 10 та ҳаваскорлик жамоаси иштирок этди.


Сурхон ўйинлари –баркамоллик кўзгуси

Блог им. adolatx
 
    
        Қуёшнинг фарахбахш нурларини ўз кўксига сингдирган Сурхон воҳаси тарих силсиласида ўзининг қадим ўтмиши билан маданият бешигини тебратиб келаётган ўлкалардан саналади. Сурхондарё ўзининг миллий урф-одатлари, анъаналари, бир-бирини такрорламайдиган байрам-у маросимлари ва шу каби ўзига хос маданияти билан дунё аҳлини ҳам лол қолдирмоқда. Ота-боболаримизнинг бизга қадар етиб, қон-қонимизга сингиб кетган жиҳатлари борки, бу жиҳатлар ҳар бир ёш авлоднинг нигоҳида, бажарган амали-ю намоён этган иқтидорида яққол кўзга ташланади. Ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашда нафақат аждодларимизнинг доно ўгитлари, балки улар томонидан ўйлаб топилган миллий ўйинларнинг ҳам ўрни беқиёсдир.
         Ота-боболаримиз фарзандларини юртга муҳаббат, умумбашарий ва инсоний қадриятларга садоқат, қолаверса Сурхон воҳасига хос полвонларни вояга етказишда анъанавий халқ ўйинларидан самарали фойдаланишган.

Ўқувчиларга халқ миллий ўйинларини ўргатиш

Milliy urf-odatlar va an'analar
Жамият
                                                        
Ўтган авлодларнинг бизга мерос қилиб қолдирган маданий бойликлари хазинасига халқ ўйинлари ҳам киради. Халқ ўйинлари ўзининг вужудга келиши ва ривожланишига кўра ғайри оддий ҳодиса эмас, балки халқнинг ҳаётини муайян акс эттирадиган ва жамият тараққиётининг қонунлари билан белгиланадиган мақсадли фаолиятдир. Халқ ўйинлари халқ ижодиётининг хос жанри бўлиб. кўп асрлик тарихга эга. Ўйинлар халқ томониданяратилган ва кишиларнинг кундалик ҳаётидаги воқеалар ҳамда ҳодисаларни ўз ичида акс эттиради. Таассуротларни, кузатишларни тажриба ва ҳиссиётларни гавдалантириб. ўзида сўз, мусиқа, рақс шаклларини мужассамлаштирган. Масалан, ибтидоий тузумда болаларни тарбиялашнинг характерли жиҳати — уларни урф — одати, анъаналари тарихи билан, шунингдек, халқ оғзаки ижоди: ривоятлар, қўшиқлар рақслар билан ифода этган. Ўзбек халқ ўйинлари халқ ижодий фаолиятининг бир туридир.