топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

халқ билан юзма-юз:

Фарғоналик 2-синф ўқувчисининг Қорбобога мактубидан: “Менга Янги йил совғаси керак эмас. Акам ва дугонам тузалиб кетишини истайман”

Жамият
Қорбобо Қундузхоннинг тилакларини рўёбга чиқариш учун астойдил бел боғлади. 

Янги йил байрамини ҳаммадан кўра болажонлар орзиқиб кутади. Айниқса, Қорбобо ва Қорқизнинг совғаларини олиш жуда мароқли. Фарғона вилоятида ҳам улар иштирокида турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Фарғона туманидаги 52-умумтаълим мактабида ўтказилган “Қорбобога мактуб” лойиҳасида барча ўқувчилар фаол иштирок этди. 2-синф ўқувчиси Қундузхон Маҳкамованинг Қорбобога ёзган мактуби барчани эътиборини ўзига тортди. 

2 минг 300 дан ортиқ мурожаатнинг 1 минг 596 таси тўлиқ қаноатлантирилган

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлардан аҳоли мамнун. 
Хоразм вилоятида жорий йил куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий муассасаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда мавсум давомида истеъмолчиларга ичимлик суви, табиий газ, электр энергиясини узлуксиз етказиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Аҳоли бандлиги таъминланмоқда

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 декабрдаги “2017-2019 йилларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси тўғрисида маълумот берилди. Мазкур ҳужжат туманнинг саноат ва экспорт салоҳиятини янада ошириш, мавжуд ресурслардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш ҳамда муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини такомиллаштириш, хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш, аҳолининг бандлиги ва даромадларини оширишга хизмат қилади. 

Давлат идоралари халққа хизмат қилади

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган ғоя ҳаётда ўз ифодасини топаётгани халқ манфаатлари таъминланишига хизмат қилмоқда. Ана шу мақсад йўлида жамиятнинг барча соҳалари чуқур ислоҳ қилинаётир.

Сайёр қабулда 61 фуқаронинг мурожаати депутатлар, мутахассислар иштирокида ўрганилди

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида аҳоли билан очиқ мулоқот ва сайёр қабул бўлиб ўтди.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши вакиллари, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, шаҳар ҳокимлиги масъуллари ва мутасадди ташкилотлар

Бекободда сайёр қабул: аксарият муаммолар жойида ҳал этилди

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларга тезкор ва жойида ечим топишнинг замонавий ва самарали механизми йўлга қўйилгани одамларнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда.

Шарқ табобатига бағишланди

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кадрлар тайёрлашнинг маъно-мазмунини тубдан янгилаш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратишга доир муҳим вазифалар белгиланган.

Асрий анъаналар бардавом бўлсин

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 15 июнь куни пойтахтимизда ўтказилган «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби» мавзуидаги анжуманда сўзлаган нутқида ёш авлод тарбиясига алоҳида эътибор қаратди.

Битирувчилар бандлиги доимий эътиборда

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Камола Козимжонова Янгийўл технология-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи битирувчиси. Унга ўзи таҳсил олаётган муассасада ташкил этилган тадбирда «Агробанк» туман филиали томонидан тикувчилик фаолиятини йўлга қўйишда имтиёзли кредитдан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи сертификат топширилди.

Халқ қабулхонаси: амалиёт ва тажриба

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонасида ҳарбийлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Халқ қабулхоналари аҳоли билан бевосита мулоқот қилишни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни сифат жиҳатидан тубдан яхшилаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоялашга хизмат қилмоқда.

Муҳим вазифалар белгилаб олинди

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ва Фермерлар кенгаши ҳамкорлигида давра суҳбати ўтказилди. Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Барча даражадаги Халқ қабулхоналари ходимлари Президент девонининг ходимларига тенглаштирилди

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
Жамият
Барча даражадаги Халқ қабулхоналари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ходимлари ҳисобланади. Бу давлатимиз раҳбарининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида белгиланган.