топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

фикр ва ғоя:

Исломда экология масалалари

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
 
Аллоҳ таоло бу дунёни чексиз ҳикматларга тўла ҳолда яратган. Атрофимизни ўраб турган барча нарсалар, гўзал табиат чин мўминлар учун катта ибрат ва Аллоҳнинг қудратига мисолдир. Ҳар куни умр дафтаримиздан янги бир саҳифа очилгани каби атрофимиздаги оламнинг ҳам сурати ҳар куни янгиланади ва энг қизиғи шундаки бу янгиланишлар асло бир-бирини такрорламайди. Кеча ва кундуз доим алмашиб туради. Бири узайса, иккинчиси қисқаради. Биз уларни бошимиздан ўтказиб, умримизнинг ҳисобини шу кеча ва кундузлар билан ўлчаймиз. Шу алмашиш жараёнида фасллар ҳам янгиланади. Қиш фаслида гўё оппоқ кафанга ўрангандек қор остида ётган ўлик ерни баҳор фаслида Аллоҳ таоло қайта тирилтиради. Агар Аллоҳ кеча ва кундузни айлантирмаса, осмондан сувларни тушириб ерни тирилтирмаса, ер юзида ҳаёт бўлиши мумкин

Одам савдосидан қанчалик огоҳсиз?

Фикр, ғоя ва маърифат
Одам савдоси жинояти оқибатларини англаш учун ўзингизни ўзганинг қўлида тутқин ҳолда, оғир меҳнат гирдобида тасаввур қилинг. Инсон учун бундан оғир таҳқирлаш бўлмаса керак.
Инсоннинг эркинлигини, ҳуқуқларини поймол қилишга қаратилган бу жиноят шунинг учун ҳам дунё жамоатчилиги томонидан кескин қораланади. Одам савдосига қарши курашишга оид халқаро ҳаракат такомиллашиб бормоқда. БМТ томонидан 2013 йилда 30 июль –Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни сифатида белгилангани бунда муҳим омил бўлди.

Онгда – имон, дилда – эътиқод устувор бўлсин

Фикр, ғоя ва маърифат
Шу йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби» мавзусида ўтказилган анжуман ва унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сўзлаган нутқи мамлакатимиз сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-маданий ҳамда маънавий-маърифий ҳаётида муҳим воқеа бўлди.

Avval ish bilan Koreyaga, keyin hijratga yo‘l olganlar

Фикр, ғоя ва маърифат
Sarvarbek Hamroqulov (ism-shariflar o‘zgartirilgan) yaxshi niyatlar bilan O‘zbekiston Respublikasi Mehnat vazirligining yo‘llanmasi asosida Koreya Respublikasiga ishga jo‘nadi. U dastlab Kimxe shahridagi kema ehtiyot qismlari ishlab chiqaruvchi zavodda ish boshladi. Ammo u yerning mehnati og‘irligi tufayli avtomashina ehtiyot qismlari ishlab chiqaradigan zavodga ishga o‘tdi. U zavodda ishlayotganda, shu yerda ishlayotgan bir necha nafar o‘zbek yigitlari bilan tanishdi.

Odob axloq – inson ziynati

Фикр, ғоя ва маърифат
Odobli, bilimdon, mehnatsevar, iymon-e’tiqodli farzand nafaqat ota-onaning, balki butun jamiyatning eng katta boyligidir. Darhaqiqat, har bir farzand shaxsi oilada shakllanadi. Demak, oila-barkamol avlod poydevori hisoblanadi. Shunday ekan, oilada farzandlarni axloqiy-huquqiy jihatdan tarbiyalash, ayniqsa, adolat, burch, vatanparvarlikni shakllantirish, ona vatanni sevish hissini uyg‘otish o‘ta muhim hisoblanadi.

“Ko‘k kit”ning qora qilmishlari

Фикр, ғоя ва маърифат
Bugungi tez o‘zgarayotgan dunyo insoniyat oldida, yoshlar oldida yangi-yangi, buyuk imkoniyatlar ochmoqda. Shu bilan birga, ularni ilgari ko‘rilmagan turli yovuz xavf-xatarlarga ham duchor qilmoqda. G‘arazli kuchlar sodda, g‘o‘r bolalarni o‘z ota-onasiga, o‘z yurtiga qarshi qayrab, ularning hayotiga, umriga zomin bo‘lmoqda.… Bunday keskin va tahlikali sharoitda biz ota-onalar, ustoz-murabbiylar, jamoatchilik, mahalla-ko‘y bu masalada hushyorlik va ogohlikni yanada oshirishimiz kerak. Bolalarimizni birovlarning qo‘liga berib qo‘ymasdan, ularni o‘zimiz tarbiyalashimiz lozim.
 
Sh.M.Mirziyoyev
 
Umumbashariy taraqqiyot va axborot almashuv tizimlarining tez sur’atlarda rivojlanishi insoniyatga katta

Интернет ва ундан фойдаланиш маданияти

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
Инернет бу – хозирги замон талабидаги ягона оммабоп компютер тармоғи ҳисобланиб, бизга барча соҳаларга оид ноаниқлик яъни онгимизга мавҳум бўлган тушунчалар ҳақида очиқ, оддий ва равон маълумот берувчи ахборот манбаидир.
Табийки, ҳозрги кунда ушбу омилга бўлган эҳтиёжмандлар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Мазкур тармоқ бутун дунё миқёсида глобал тармоқдир. Зеро унда мавжуд янгиликлардан хабардор этувчи матинлар, тасвир ҳамда овоз ҳизматлари ва бир қатор имкониятлар барча жабҳада катта енгилликларни юзага келтираётган бўлса-да, аммо иккинчи томондан инсониятни беихтиёр вертуал оламга жалб этиб бормоқда.

Жаҳолатга қарши маърифат билан

Фикр, ғоя ва маърифат
Ҳар яхшининг бир ёмони бор, деганларидек ижтимоий ҳодиса сифатида глобаллашув жараёнининг ҳам ўзига хос ижобий ва салбий томонлари бор. Масалан, замонавий коммуникация ва ахборот технологиялари, илм-фан ютуқларининг тезлик билан тарқалиши, умуминсоний қадриятларнинг уйғунлашуви, экологик ва бошқа офатлар пайтида ўзаро ёрдам кўрсатиш имкониятларининг ошиши, иқтисодий ҳамкорликнинг кенгайиши умумтараққиётга ижобий таъсир этаётган бўлса, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси ва бошқа иллатлар инсониятга катта хавф туғдирмоқда.

Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
Виртуал оламда танишган инсони ҳам ўзи сингари алдаган бўлиши мумкинлигини, шунча вақтини фойдали бошқа нарсага сарфлагани яхши эканлигини тушунтирмоққа чоғланди. Унинг маслаҳати ёқмаганлигини сездирмаслик учун баҳона билан хонадан чиқди. Шериклари яна бир дугоналарининг интернетга бунисидан ҳам баттар  мубтало бўлгани ҳақида сўзлаша бошладилар. Хаёлига мана бу маълумотлар келди.
. Ер юзининг 22 фоиз аҳолиси интернетдан деярли ҳар куни фойдаланади.
.      Ҳозирги кунда глобал тармоқдаги энг кўп мурожаат қилинадиган  веб-саҳифаларнинг 40 таси ижтимоий тармоқлар сирасига киради.
.  Ахборот хуружлари инсон онги  ва тафаккурига таъсир ўтказишнинг энг осон ва камчиқим усули дея таъкидланмоқда.