Якутск шаҳрида балет мактабларининг Халқаро фестивали бўлиб ўтди!
2018 йил 8-9 декабрь кунлари Россия Федерациясининг Якутск шаҳрида Балет мактабларининг Халқаро фестивали бўлиб ўтди. Халқаро фестивалда Жанубий Корея, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Россия Федерациясининг балет мактабларидан вакиллар иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикасидан Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ректори Шухрат Махмутович Тохтасимов ҳамда 1-курс магистранти Феруза Саримсоқова иштирок этишди. Фестиваль доирасида балет мактабларининг вакиллари иштирокида “Олий ва ўрта таълим тизимида замонавий балет санъатининг муаммо ва анъаналари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида Олий мактаб ректори Ш.М.Тохтасимов “Ўзбекистонда балет санъатининг ривожланиши босқичлари, ютуқлари ва истиқболли
Талабалар театр студияси.
TATU Urganch Filiali





2018 йил 11 май санасида Қорақалпоғистон Республикасининг Бердоқ номидаги Қорақалпоғ давлат академик мусиқали театрида “Талабалар театр судиялари” фестивали ўтказилди. Фастивалда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиалининг “Кўзгу” жамоаси иштирок этди ва
“Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида бўлиб ўтадиган “Ёшлар фестивали”
Маънавият2018 йил 31 март куни институт Маданият саройида “Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида “Ёшлар фестивали” бўлиб ўтди. Фестивалда “Талаба театр студиялари”, “Ёш қўшиқ ижрочилари” каби танловлар ташкил этилди.
“Иқтисод микс” жамоасининг “Совчилар” саҳнаси,
"Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"га бағишланган анъанавий "Тасвирий ва амалий санъат фестивали"
МаънавиятБухоро-Шарқ гавҳари
Фестивал доирасида марафон, савдо ярмаркалари, миллий ҳунармандчилик маҳорат дарслари, миллий таомлар кўрик-танлови ва бошқа турли танловлар, кўргазма, илмий-амалий конференция ва гала концерт ўтказилиши
Университетда “Халқаро қизлар куни” нишонланди
Тошкентда болалар мода фестивали бўлади
Болалар Мода Фестивали дастури ўз ичига қуйидаги тадбирларни ўтказишни режалаштирган:
–Саноат либослар тўпламларининг намойиши
“Талабалик баҳори-2017” фестивали
Шунингдек, ушбу фестивал иқтидорли ва истеъдодли ёшларни аниқлаш
Талабалар театр студиялари фестивали минтақавий босқичи
Болалар китоб фестивали
Блог им. gulnoraxonБугунги кунда биз ахборот воситаси сифатида радио, телевидение, газета ва журналлар ҳамда интернетдан кенг ва унумли фойдаланмоқдамиз.Шунга қарамай техника тараққиёти даврида ҳам китоб мутолаасининг ўз ўрни бор эканлигини рад этиб бўлмайди.Китоб ҳаётни ўргатувчи энг яхши устоздир.Китоб инсоннинг яқин дўсти, суҳбатдоши, сирдоши бўла олади. Китоб орқали кишилар асрлар билан, қадим замонда, яқин ўтмишда яшаб ўтган донолар билан сирлашиши, замон қаҳрамонлари билан суҳбатлашиши мумкин. Бугунги глобаллашув жараёни, техника асрида болаларни китобга ошно этиш, фарзандларимизнинг комил инсон ва билимли шахслар бўлиб етишишида муҳим ўрин тутади.
«АВАЗА» дан алған тәсирлерим
Qoraqalpoq DU«АВАЗА» косық, саз, ҳәм фольклор фестивалы Түркменстан Республикасы Мәденият министрлиги тәрепинен бир неше жыллардан бери көтериңки руўхта өткерилип келинбекте. Халықаралық фестивальға дүньяның көплеген мәмлекетлеринен көркем-өнер ғайраткерлери қатнасады. Сол қатары бизиң жерлеслеримиз де бул фестивалға ҳәр жылы миллий көркем-өнеримиз, сазларымыз ҳәм аяқ ойынларымыз бенен табыслы қатнасып келмекте. Усы жылы 12-14-август кунлери өткерилген «АВАЗА» дослық фестивалына қатнасып, жақсы тәсир алып қайттым.
Биз буюк юрт фарзандларимиз
Блог им. gulnoraxon Ўзбекистон «Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва Навоий вилоят ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Вилоят ўрта махсус касб- ҳунар таълими бошқармаси, Вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 27-29 май кунлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан Навоий вилоятида »Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.Фестивални ўтказишдан асосий мақсад — ёшларни «оммавий маданият”нинг турли ёт ғояларидан асраш, шунингдек, халқимиз, миллатимиз, миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий тараққиёти йўлида ўз ҳиссаларини қўшаётган иқтидорли ва истеъдодли ёш ижодкорлар, ижтимоий фаол ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда иқтидорли ёшларнинг илм-фан соҳаларида қўлга киритган ютуқларини рағбатлантириш ва уларнинг ўз ақл-заковати ҳамда интеллектуал қобилиятини тўла намоён этишларига кўмаклашиш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда „Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг вилоятлар миқёсида ўтказиладиган энг сара лойиҳалари, тадбирлари қамровини кенгайтиришдан иборатдир.
Фестиваль доирасида барча шахар ва туманларда “Оммавий таҳдидлар ва ёшлар маънавияти”, „Депутат ва ёшлар”, “Президент асарлари билимдони”, „Ҳоким ва ёшлар”, “Камолот билимдони”, „Сиз севган қаҳрамонлар” ва “Замонамиз қаҳрамонлари”, „Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!”, “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!”, .»Виждонли сотувчи”, «Футбол-шоу” лойиҳалари ташкил этилди.
Мазкур фестивалга барча академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва битирувчилари, умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчилари ҳамда иқтидорли, ижодкор ёшлар, кам таъминланган, нотинч оилалар, ота-онаси жазони ўташ муассасаларида бўлган ёки ўтаб қайтганларнинг фарзандлари, ИИБ профилактик ҳисобида турадиганлар ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар жалб этилди.
Тадбирга республика ҳамда ҳудуд миқёсидаги таниқли санъаткорлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Фанлар Академияси вакиллари, актёр ва шоир ҳамда ёзувчилар ташриф буюришди.
“Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ташкил этилган ёшлар фестивалининг асосий ва якуний қисми “Ёшлар” спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Тантанали маросимда вилоят ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқиб, ёшлар учун яратилган имкониятлар, таълим, спорт, санъат, маданият каби соҳаларда ютуқларни қўлга киритаётган ёшлар, уларнинг ғайрату шижоатларини фахр билан тилга олди. Шунингдек, вилоят миқёсида тарғибот ишларида муносиб иштирок этган фаоллар турли номинациялар бўйича тақдирланишди. Уларга “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг махсус дипломи ва совғалари топширилди. Таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари ҳамда вилоят бадиий жамоалари томонидан тақдим этилган концерт дастури фестивалга ўзгача файз киритди.
Самарқанд вилоятида “Бирлашиб –биз катта кучмиз” шиори остида ёшлар фестивали.
Samarqand iqtisodiyot va servis institutiПрезидентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Самарқанд вилоятида ташкил этилган тадбирларда вилоятнинг барча фаол ёшлари, жумладан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти талабалари ҳам фаол иштирок этишди. Улар турли танлов ва спорт мусобақалари, илмий конференцияларда қатнашдилар.
Миллий қадриятларимиз-беқиёс бойлигимиз
Блог им. gulnoraxonМамлакатимизда мустақиллик йилларида баркамол авлодни вояга етказиш, аҳолини, айниқса ёшларни жисмонан соғлом, ақлан етук, маънавий жиҳатдан комил инсонлар этиб тарбиялаш вазифалари давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб этиш, фарзандларимизни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини ривожлантириш каби масалалар юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
“Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида Навоий вилоятида миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича “Миллий қадриятларимиз –беқиёс бойлигимиз” шиори остида фестивал бўлиб ўтди.
Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида фестивал иштирокчилари учун савдо ярмаркалари ташкил этилди.
Вилоятнинг барча туманларидан келган фолкьлор жамоалари ўзларининг тайёрлаб келган миллий қўшиқ ва рақсларини намойиш этишди. Мактаб ўқувчилари эса ўз қўллари билан тайёрлаган ҳунармандчилик намуналари билан иштирок этдилар.
Жамоалар ўртасида қизғин тарзда ўтган кураш ва арқон тортиш мусобақаларини эса барча бирдек катта қизиқиш билан томоша қилди.
Тадбир якунида “Фестивалнинг энг яхши ўйин кўрсатган жамоаси” номинацияси Қизилтепа тумани иштирокчиларига насиб этди. “Фестивалнинг энг яхши ўйин кўрсатган ёш ўғил болалар жамоаси” номинациясига Томди тумани, “Фестивалнинг энг яхши ўйин кўрсатган ёш қиз болалар жамоаси” номинациясига Учқудуқ ва Навбаҳор тумани қатнашчилари муносиб деб топилди. “Фестивалнинг энг қизиқарли халқ ўйини” номинациясини Навбаҳор туман “Баркамол авлод” ижодиёт маркази жамоаси, “Фестивалнинг энг яхши ўйин кўрсатган аёллар жамоаси” номинациясини Хатирчи тумани иштирокчилари қўлга киритишди. “Халқ ўйинларини тиклашда хизматлари учун” махсус номинацияси эса Нурота туманидан Ийди бобо Чўлиевга берилди. Фестивалнинг юқори номинациялари бўлган қизлар ва аёллар жамоалари ўртасида ўтказилган “Тўмарис” номинацияси Конимех тумани иштирокчиларига, ўғил болалар ва эркаклар жамоалари ўртасида ўтказилган “Алпомиш” номинацияси эса Зарафшон тумани иштирокчиларига насиб этди. Энг юқори номинация “Гран-при” ни Кармана туманининг дорбозлар жамоаси қўлга киритишди.
Фестивал якунида ғолиб жамоалар ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.