топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

фахр:

Соҳибқирон фақат амир бўлганми?

«Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!»
Жамият

СОҲИБҚИРОН ФАҚАТ АМИР БЎЛГАНМИ?

Амир Темур 1370 йили Балхда ўтказилган қурултойда Мовароуннаҳрнинг мутлақ ҳукмдори этиб сайланса ҳам, ўзини подшоҳ ёки хон деб эълон қилмади. Ўша пайтдаги таомилга кўра, давлатга Чингизхон асос солган, шунинг учун фақат унинг авлодидан бўлганларгина хон деб аталишга лойиқ кўриларди. Амир Темур давлат бошига келгач, чингизий Суюрғатмишхонни номигагина хон қилиб кўтарди. Сохта обрўга эҳтиёжи бўлмаган Соҳибқирон “Мовароуннаҳр амири” деган унвон билан юртни бошқарди. Чунки у хон авлодидан эмас, балки оддий халқ ичидан чиққан қаҳрамон эди.

Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома”сида шундай сатрлар бор:

Соҳибқирон шуҳрати билсанг,

Насаби ҳақида гар суриштирсанг,

Отадан отага то Одам Ато,

Бори шоҳлик тахти узра қўймиш пой…

Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз иккинчи мамлакати

Ўзбекистон Gallup институти томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижасида дунёнинг 135 мамлакати орасида Қонун устуворлиги ва тартиб индекси бўйича иккинчи ўринга муносиб кўрилди. 100 баллик тизимда энг юқори ўрин Осиёнинг яна бир мамлакати Сингапурга тақдим этилди. У фуқароларнинг маҳаллий полицияга ишончи, шахсий хавфсизлик ҳисси, ўтган

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун


Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуни билан тасдиқланган.

Ҳамрақулова Юлдуз Ойбековна

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик


2008 йил Маданият йўналишида мукофотга сазовор бўлган.


1989 йил 2 апрелда Жиззах вилояти, Жиззах шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек.


 


У болалигиданоқ спортнинг шахмат тури билан шуғулланади. Қизлар ўртасида 11 карра Ўзбекистон чемпиони, Осиё ва Жаҳон чемпионатининг  совриндори, кўплаб Халқаро турнирлар ғолиби бўлган.


“Умид ниҳоллари” – 2003, 2006 мусобақалари ғолиби, Бутун жаҳон шахмат олимпиадаси (Испания-2004, Италия – 2006) қатнашчиси.


 


Ўзбекистон  аёллар терма жамоаси аъзоси.


2005 йил «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.


 


ФИДЕ Халқаро шахмат федерацияси томонидан  2008 йил 18 – 22 март кунлари Туркиянинг Истамбул шаҳрида ўтказилган Конгрессда Халқаро тоифадаги спорт устаси унвони олишга муваффақ бўлган. Тошкент шаҳрида эркаклар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати фахрли I-ўринни эгаллаган.


 


Халқаро «Ташкент Опен» турнирида хотин-қизлар ўртасида фахрли I-ўринни эгаллаган.


2010 йил Халкаро шахмат фестивалида «Марианке лазне»да 1–ўрин,


«Прага Опен»да 2-ўринни эгаллаган.


 


2006-2010 йилларда Жиззах Политехника институтини тамомлаган.


 


2012 йилда Тошкент давлат университетида магистртатурани тамомлаган.


 


Ҳозирги вақтда Жиззах Политехника институтида фаолият кўрсатмоқда.


«Ўзбекистонда таълим соҳасида эришилаётган ютуқлар ҳавас қилишга арзийди»

Халқаро симпозиум
Халқаро янгиликлар
Тошкент шаҳрида 16-17 февраль кунлари «Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш — мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизациялашнинг муҳим шарти» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтади. Мазкур нуфузли анжуманда ўнлаб мамлакатлардан юзлаб мутахассислар ва экспертлар иштирок этади. «Халқ сўзи» мухбирлари уларнинг айримлари билан суҳбатлашди.

Парвиз МОРВИДЖ, Нью-Йорк давлат университети профессори (АҚШ):
— Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов томонидан олиб борилаётган тинчликпарвар сиёсат, ҳар томонлама мукаммал асосда ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилган тараққиётнинг "ўзбек модели" бутун дунёда ҳали-ҳануз кузатилаётган иқтисодий бўҳрон даврида ҳам ривожланиш суръатларини муттасил ошириб боришга замин яратмоқда.